Telegram Web Link
Чилла

Қўйлиқ деҳқон бозори

📸Эъзоза Умр

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥211🤯1
Ўзбекистон Президенти номига самимий қутловлар келмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар, парламентлар, нуфузли халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий компаниялар раҳбарлари, таниқли жамоат, дин ва спорт арбоблари, Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари ва хориждаги юртдошлардан самимий қутловлар келмоқда.

Мактубларда Президент раҳбарлигида аҳоли фаровонлиги ва мамлакат барқарорлиги ва тараққиёти йўлида амалга оширилган ишлар ҳамда эришилган юксак натижалар қайд этилган.

Шунингдек, давлат раҳбарига мустаҳкам соғлик ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

Шу билан бирга, бугун Ўзбекистон етакчисининг кўплаб мамлакатлар етакчилари билан телефон орқали мулоқотлари режалаштирилган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍31👏1
Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 68 ёшни қарши олди.

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, жаноб Президент!

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🎉3👏1
Жорий йилнинг 1-ярмида Ўзбекистон аҳолиси 321 минг кишига кўпайди

Шу йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 859,7 минг кишини ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,0 фоизга кўпайган.

2025 йил январь-июнь ойларида туғилганлар сони 405,5 минг нафарни, вафот этганлар 84,1 минг нафарни ташкил этиб, табиий ўсиш 321,4 минг кишига тенг бўлди.
Республикада тирик туғилганлар сони 405,5 минг кишини, шундан ўғил болалар сони 209,6 минг кишини (жами туғилганлар сонига нисбатан 51,7 фоиз), қиз болалар сони 195,9 минг кишини (48,3 фоиз) ва шаҳар жойларида 197,8 минг кишини (48,8 фоиз), қишлоқ жойларида 207,7 минг кишини (51,2 фоиз) ташкил этди.

Вафот этганлар сони эса 84,1 минг кишини (эркаклар 46,2 минг, аёллар 37,9 минг киши) ташкил қилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🎉21👍1
Бўстонлиқда ҳам ўрмон ёнғини бошланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чиноркент аҳоли яшаш манзилига яқин ҳудуддаги тоғ ёнбағирларида ўрмон ёнғинлари бошлангани акс этган видеотасвирлар тарқалмоқда.

Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади. Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 июль куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудида ҳам ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар қилинган эди.
Ҳудудий ФВБ қўриқхонага қарашли ҳудудда тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўт ёнганини маълум қилган. Ёнғин 8,5 соатда тўлиқ бартараф этилган.


❗️Қўшимча маълумот: Тошкент вилояти ФВБ расмий маълумот бериб, ёнғин "Хўжакент" МФЙга қарашли 2 гектар ҳудудда содир бўлаётгани ва айни пайтда ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилаётганини хабар қилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
2🔥1😢1
⚡️ Чиқиндини электрга боғлашдан аввал ечиладиган муаммолар бор...

➡️АҲОЛИ НОРОЗИ, МАСЪУЛЛАР ЖИМ!

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида бўлдик. Кун ўта иссиқлигидан нафасинг қайтади. Маҳаллаларни айланар эканмиз, хонадонлар олдида қоплаб йиғиб қўйилган чиқиндилар эътиборимизни тортди. Нимага бунча кўп?

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4093

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🤯1😱1
Ўзбек аёли

Муҳаммад Бобур домланинг ҳикояси даврадаги кўпчиликни энтиктирди:

— Биласиз, юртимизда ишлаб чиқарилаётган енгил машиналар хорижнинг «мана мани»дан қолишмайди. Тулпордан кўркам, шамолдан тез, кўшкдан шинам. Машиналаримиз фахримиз бўлиб қолди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4092

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1🎉1🌭1
Автомобиллар учун мажбурий суғурта нархи 4 баробар оширилади

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 23 июлдаги 458-сонли қарорига асосан 2026 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш учун тарифлар янгиланади.

Бунда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун —
• енгил автомобиль учун — 192 000 сўм;
• юк автомобиль учун — 336 000 сўм.
Қолган вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси учун —
• енгил автомобил учун - 160 000 сўм;
• юк автомобил учун 280 000 сўм.
Чет давлатлардан кириб келаётган транспорт воситалари учун —
• енгил автомобил учун - 320 000 сўм;
• юк автомобил учун 560 000 сўм.

Чекловсиз полис сотиб олиш учун эса мазкур нархлар икки баробар оширилиб тўланиши лозим.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👎21🤯1🤣1
«Дўстлик» фестивали ўтказилади

Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан 25 – 26 июль кунлари Тошкент шаҳрида «Дўстлик» фестивали ўтказилмоқда. Унда Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Туркманистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Туркиядан касаба уюшма ташкилотлари масъуллари, санъаткорлар иштирок этишади.

Бугун Тожикистонлик меҳмонлар Тошкент вилоятидаги Ойбек чегара постида Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари касаба уюшмаси Республика кенгаши масъуллари, жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали кутиб олинди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
2
Меҳмонлар тантанали кутиб олинди

Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Дўстлик» фестивалига қардош давлатлардан меҳмонлар келиши давом этмоқда.

Бухоро вилояти Олот туманидаги чегара постида Туркманистон касаба уюшмалари масъуллари, маданий марказлари вакиллари ва санъаткорлардан иборат делегация кутиб олинди.

Карнай-сурнай садолари, ўзбекона меҳмоннаввозлик қардошларимизни хушнуд этди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2
Қирғизистон маданияти кунлари ўтказилади

Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Дўстлик» фестивали доирасида Қирғизистон маданияти кунлари тадбирлари ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан, қўшни давлатдан келган меҳмонлар Тошкент халқаро аэропортида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси масъуллари томонидан кутиб олинди.

Қирғиз Республикаси делегацияси аъзолари Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида ҳам бўлишди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2
2025/09/07 23:03:18
Back to Top
HTML Embed Code: