Telegram Web Link
Ўтган йили 73 мингга яқин алимент ундиришга доир мурожаат келиб тушган – Сенат

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Мажбурий ижро бюросига парламент сўрови юборилди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4126

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🤯1🎉1
Энг узоқ давом этган ҳарбий ҳаракатлар: 100 йиллик уруш рекордчи эмас

Мозийда ер юзасида мутлақ тинчлик ҳукм сурган бирор йил кузатилмаган, доим қаердадир кимдир кимгадир қарши қурол ўқталиб турган. Бироқ ўнлаб йиллар, ҳатто асрлаб давом этган қирғинбарот урушлар ҳам борки, уларнинг давомийлиги инсониятнинг дарди ҳисобланади.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4127

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2🔥1
Энди пойтахтликлар «Тез ёрдам»ни онлайн кузатиб боришлари мумкин

Республика тез тиббий ёрдам маркази томонидан илк бор «103» бригадалари ҳаракатини реал вақт режимида онлайн кузатиб бориш имконияти йўлга қўйилди.

Янги лойиҳа “Yandex Uzbekistan” компаниясининг технологик ечими асосида амалга оширилиб, “103” бригадаси ҳаракатлари браузерда электрон харита орқали, яқин келажакда эса “Yandex Go” мобиль иловаси ёрдамида кузатиб борилади.

Унга кўра, “Тез ёрдам”га мурожаат қилингандан сўнг, тизим автоматик равишда бригаданинг ҳаракати реал вақт режимида кўрсатиладиган электрон харитага ҳавола орқали SMS-хабар юборади.

Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Ғофуровга кўра, ушбу янгилик, ҳозирча Тошкент шаҳрида бўлиб, кейинчалик кенгайтириш режа қилинган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍4❤‍🔥111
Эҳтиёжманд оилаларга боғча тўлови учун моддий ёрдам ажратиш тартиби тасдиқланди

Ҳукуматнинг 484-сон қарорига кўра, моддий ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида тўланади.

Бунда уларнинг мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ига БҲМнинг 1,5 бараваригача миқдорда тўлаб берилади.

Моддий ёрдам қонуний вакилнинг 3 ёшгача бўлган фақат 1 нафар фарзанди (болалар эгизак бўлса, эгизакларнинг ҳар бирига) учун берилади.

Моддий ёрдам олиш учун қонуний вакил “Инсон” марказлари, Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими, шунингдек, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза билан мурожаат қилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ўқитувчиларни мажбурий ишга жалб қилган директор ишдан олинди

Аввалроқ Марҳамат туманидаги 42-умумтаълим мактаби ўқитувчиларининг мактаб таъмири учун жалб қилингани акс этган видео лавҳалар тарқалган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан вилоят таълим бошқармаси расмий маълумот берди.

Таъкидланишича, юқоридаги ҳолат жорий йилнинг 2 август куни содир бўлган. Бошқарма мактаб жамоаси билан суҳбат ўтказиб, ўқитувчилар учун ҳашар ташкил қилингани ва улар ҳашарга ихтиёрий келишганини аниқлаган.

“Шундай бўлсада, устозларни ўз лавозим мажбуриятидан ташқари ишларни бажариш ҳолатини назоратга олмаганлиги сабабли мактаб директори З.М эгаллаб турган лавозимидан озод этилди”, – дейилади расмий муносабатда.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги эса ўрганишларда мактаб директори ўқитувчиларни дарс соатларини қисқартириш билан қўрқитиб, мажбуран ишлатганини аниқлаган. Директор БҲМнинг 100 баравари миқдорида жаримага тортилган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🤨51😁1
Ўзбекистон халқаро метрик конвенцияга қўшилмоқчи. Бу нимани ўзгартиради?

Бу конвенцияга аъзо бўлиш орқали Ўзбекистон экспорт-импортдаги ускуналар ва товарларнинг ўлчовлари дунё бўйича тан олиниши, бу орқали Жаҳон савдо ташкилотига киришдаги техник тўсиқларни камайтиришни мақсад қилган.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4128

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўшимча меҳнат таътили кимларга берилади? Унинг берилиши тартиби қандай?

Бу саволга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти кенгаши раиси Ғолибжон Рустамов қуйидагича жавоб беради.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Мирзиёев Авазадаги БМТ конференциясида иштирок этяпти

4 авгус, душанба куни Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга етиб борган ва давлат раҳбарини Туркманбоши шаҳри аэропортида Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олган эди.

Ўша куннинг ўзида Шавкат Мирзиёев ҳамда Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Бугун, 5 август куни эса Авазада Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев иштирокидаги БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича конференция қатнашчиларини қутлаш маросими бўлиб ўтди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍1
«Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси: МУҲОКАМАЛАРНИНГ ТАЯНЧ НУҚТАСИ ТЎҒРИ ЙЎЛДАМИ?

Шу кунларда «Sea Breeze Uzbekistan» умуммавсумий курорт мажмуаси лойиҳаси ижтимоий тармоқларда асосий мавзулардан бири бўлиб турибди. Муҳокамаларда билдирилаётган фикрларни синчиклаб кузатган киши борки, одамларнинг мазкур лойиҳага катта хавотир билан қараётганини кўради. Бу жуда тўғри ёндашув, шу билан бирга, жамиятда ижтимоий фикрнинг кучи ва қудратига бўлган ишончнинг мустаҳкамланиб бораётганидан далолат берувчи кўрсаткичдир.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4129

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍5👌1🍾1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўқиганлар дунёни эгаллаяпти...” – марҳум Хайрулло домла Турматов матбуот мутолаасининг аҳамияти ҳақида

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍51💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев Туркманистоннинг «Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» ордени билан тақдирланди

Мазкур орденни тантанали топшириш маросимида Ўзбекистон етакчиси ушбу мукофот Ўзбекистонга ва унинг кўп миллатли халқига кўрсатилаётган алоҳида эътибор ва ҳурмат сифатида қабул қилишини таъкидлади.

- Ушбу мукофотни Ўзбекистон ва унинг кўп миллатли халқига алоҳида эътибор ва ҳурмат, Марказий Осиё минтақасида дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларимизнинг эътирофи сифатида қабул қиламан, - деди Мирзиёев.

Маълумот учун, мукофот хорижий давлатларнинг таниқли давлат ва жамоат арбобларига халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари, шунингдек, Туркманистоннинг хорижий давлатлар билан иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлигини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган шахсларга берилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги Геология фанлари университетида Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмасининг навбатдаги II Қурултойи бўлиб ўтди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👏32👍1
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

Бугун, 5 август куни Туркманистонда ўтаётган БМТнинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича конференцияси доирасида Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган музокараларда глобал ва минтақавий тараққиётнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Мирзиёев Бош котибнинг халқаро тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, БМТ ва унинг асосий институтларини замонавий воқеликка мослаштириш мақсадида ислоҳ қилиш бўйича ташаббусларини қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди.

Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Марказий Осиёда интеграцияни чуқурлаштириш, Афғонистонни минтақавий ҳамкорлик жараёнларига жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида амалий ҳамкорлик, қўшма дастур ва лойиҳаларни янада кенгайтиришга ўзаро тайёрлик тасдиқланди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
22👍2
100 метрга сузишда Ўзбекистон рекорди янгиланди

Германияда ўтказилган XXXII Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида ўзбекистонлик талаба спортчилар фаол иштирок этишди. Мусобақада 136 давлатдан 5 мингдан ортиқ спортчи қатнашди. Ўзбекистон терма жамоаси 15 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни қўлга киритди. Марказий Осиё давлатлари орасида эса биринчи бўлди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4132

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍31👏1
⚡️ СИР ТУТИЛГАН ФОЖИА:
Узоқ Шарқда минглаб одамлар умрига зомин бўлган цунами

Яқинда Россиянинг Узоқ Шарқда жойлашган ҳудудларида, жумладан Камчаткада кучли зилзилалар юз берди. Бу Япония соҳиллари ва унга ёндош жойларда ҳам сезилди. Кучли зилзила одатда океан сатҳининг беқарорлашувига ва цунамига сабаб бўлади.

ХХ асрда ҳам ана шундай нохуш ҳодисалар минглаб одамлар ҳаётига нуқта қўйганди. Шундай воқеалардан бири 1952 йилда Собиқ Иттифоқ ҳудуди ҳисобланган Курил оролларида юз берган. Табиийки, советлар фожиа кўлами ва қурбонларнинг ҳақиқий сонини яширишга уринишган.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/4130

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🤯2😱21👍1
#Кун_ҳикмати

📌 Ақлли лашкарбоши уруш бошлашни ёмон кўради. Ақлли жангчи ўлдиришни яхши кўрмайди. Ғалаба қилишни уддалай оладиган биринчи бўлиб қўл кўтармайди. Одамларни бошқаришни билганлар эса уларни камситмайди, хўрламайди.

✍️ Тоётоми Хидэёси, XVI аср япон ҳарбий ва сиёсий арбоби

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
31👍1
Мажбурий ижро бюроси тарихида ҳозирча энг йирик алимент тўлови – Нукусда 2,2 млрд. сўм ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Б.дан унинг собиқ турмуш ўртоғининг фойдасига фарзандининг таъминоти учун у вояга етгунига қадар алимент ундириш белгиланган.

Батафсил:
http://ishonch.uz/news/4133

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍41
Қашқадарёда яна бир “заправка” портлади

5 август куни соат 22:20 да Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчаси ҳудудида пропан ташувчи автомашинадан газ сақлаш манбага ёқилғи тўкиш вақтида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан.

Ҳудудий ФВБга кўра, воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:22 да етиб бориб, ёнғин соат 22:30 да қуршаб олинган ва соат 22:50 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида 1 та пропан ташувчи автомашина ва 10 куб пропан газини сақлаш манбаси ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида автомашина ҳайдовчиси енгил куйиш тан жароҳати олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Кўкдала туманида шунга ўхшаш ҳодиса юз берган ва оқибатда 4 киши ҳалок бўлган эди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Уй ҳайвонларининг “шахсини тасдиқлаш” тартиби белгиланди

ЎРҚ–1079-сон қонун билан Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар тегишли тартибда идентификация қилиниши ҳамда рўйхатга олиниши лозимлиги белгиланди.
Унга кўра:
қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кун ўтиб;
отлар – туғилганидан 4 ой ўтиб;
чўчқалар туғилганидан – 1 ой ўтиб;
итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ой муддат ўтиб, 1 ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мазкур соҳада ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар эса олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
🤣6😁3
2025/09/05 01:39:31
Back to Top
HTML Embed Code: