Telegram Web Link
Наманганда IV Халқаро асал фестивали бошланди

Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” тематик парки тўртинчи бора халқаро асал фестивалига мезбонлик қиляпти. Наманган брендига айланиб бораётган фестивалда Хитой, Россия, Туркия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлардан 150 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий асаларичилар ўз табиий маҳсулотларини намойиш этмоқдалар.

Эътиборлиси, республика миқёсида етиштирилган асалнинг деярли учдан бир қисми айнан наманганлик асаларичилар ҳиссасига тўғри келади. Айни вақтда вилоятда 4 мингдан ортиқ асаларичилар 348 мингта асалари оиласини парваришламоқда.

Бу йил улар 1,5 минг тонна асал етиштириб, 700 минг долларлик маҳсулот экспорт қилди.

Ушбу нуфузли тадбирга 2,5 мингга яқин хорижий, 10 мингдан ортиқ маҳаллий сайёҳлар ташрифи кутилаяпти. Фестиваль эртага — 26 октябрь куни якунланади.

Анваржон Ҳалимов,
Ishonch.uz

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
8👍32😱1
Ўзбекистонда энг кўп маош олаётган соҳа эгалари эълон қилинди

Жорий йил бошидан бери Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6,2 млн сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 19,2 фоизга ортиқ. Энг кўп ойлик маош Тошкент шаҳри аҳолисига тўғри келмоқда – 10,3 млн сўм. Энг кам иш ҳақи эса Сурхондарё вилоятида – 4,3 млн сўм.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, айни пайтда энг кўп маош банк, суғурта, лизинг ҳамда кредит воситачилиги ходимларига тўланмоқда – 16,8 млн сўм. Иккинчи ўринда эса, информацион технологиялар ва алоқа соҳаси ходимлари, улар ўртача 14,9 млн сўм маош олишмоқда.

Ташиш ва сақлаш соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 9,3 млн сўмни ташкил этган бўлса, саноат соҳасида ўртача 7,3 млн сўм тўланмоқда. Айни пайтда энг кам ойлик иш ҳақи таълим соҳаси ходимлариники – 4,2 млн сўм.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
16👎11🤔7😱6👍41
«ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ КАСАБА УЮШМАСИ ҚЎМИТАСИ»

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясида «Ўзбекистон касаба уюшмалари 120 йил халқ билан!» ғояси асосида Республика танлови.

Сизнинг-ча, қайси ташкилот бошланғич касаба уюшмалари қўмитаси фаол ва намунали ишламоқда?
Ишчи-ходимлар ўз тизимидаги касаба раисини "Энг яхши"и, деб эътироф эта оладими?


Буни жамоатчилик сўровномаси аниқлаб беради.

(Қуйида бошланғич касаба уюшмалари номлари қисқартириб ёзилган)

🔹 👉 Танлов шартлари

Мурожаат учун @ishonchuzaloqa_bot’, Тел: +998 70 037-77-34.

➡️ ОВОЗ БЕРИНГ ВА ФИКР БИЛДИРИНГ ⬅️
232🎉2👍1
🌅 #ISHONCH_SOʻZI

Қуёш ҳар куни ботса ҳам, эрталаб яна чиқишни унутмайди. Сен ҳам шундай бўл.

Кунингиз хайрли ўтсин!


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
14😱1🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўранг_жавоб_берамиз

Ходим иш вақтида жароҳатланганда кимга мурожаат қилиши керак?

Ушбу саволга Касаба уюшмалари Федерациясининг бўлим мудири Нодира Ғоибназарова жавоб берди.

📤 Саволларингиз бўлса бизга юборинг!

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
133🎉2😱1
Азалий тўқнашув: жаҳонни жунбушга келтирган “эл-классико”лар

Эл-классико ҳақида миллионлаб мақолалар ёзилган, лавҳалар, таҳлиллар, прогнозлар қилган. Бугун, 26 октябр куни дунё яна бир эл-классикога гувоҳ бўлади. “Реал Мадрид” Испания суперкубоги учун кураш доирасида “Барселона”ни қабул қилади. Мазкур қарама-қаршилик нафақат Испания ёки Европа, балки бутун дунёда энг кўп муҳокамаларга сабаб бўладиган, мухлислар эътиборидаги ўйин саналади.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4365

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
15👍21😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, “Ишонч” газетаси ва Ishonch.uz сайти “Ўзбекистон касаба уюшмалари 120 йил халқ билан!” ғояси асосида Республика танлови.

Фаол бўлинг, якуний натижаларга оз фурсат қолди!


«ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ КАСАБА УЮШМАСИ ҚЎМИТАСИ» (I)

«ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ КАСАБА УЮШМАСИ ҚЎМИТАСИ» (II)

(Мазкур сўровномалар бугун, 26 октябрь соат 23:59 да якунланади.)

Мурожаат учун @ishonchuzaloqa_bot’, Тел: +998 70 037-77-34.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
7🎉2😱1
Оғир атлетикачимиз Акбар Жўраев BYD автомобили ва пул мукофоти билан тақдирланди

Норвегияда бўлиб ўтган оғир атлетика спорт тури бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Акбар Жўраев -110 кг вазнда юқори натижаларни қўлга киритиб, уч карра жаҳон чемпиони бўлган эди.

Бугун Миллий Олимпия қўмитасида бўлиб ўтган тантанали тадбирда спортчи ҳамда уларнинг мураббийларига мукофотлар топширилди.

Хусусан уч карра жаҳон чемпиони, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси спортчиси Акбар Жўраев Президент совғаси – BYD автомобили ва бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
11👍82😱1
Ургутда Абдусаид Кўчимов  кутубхонаси очилди

Ургут туманининг Деҳқонобод маҳалласида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, таниқли адиб ва журналист Абдусаид Кўчимов кутубхонаси фойдаланишга топширилди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4366

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1142😱2🙏2🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент сўзанадўзлик мактаби очилди

Кеча Тошкентдаги “Сузук ота” ҳунармандлар маҳалласида Мадина Қосимбоеванинг каштачилик мактаб-устахонаси очилди. Бу ижодий макон ўқув маркази, устахона ва галереяни ўз ичига олган.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам мазкур масканда бўлиб, ҳунарманд яратган санъат асарлари билан танишди.
“Ўз истеъдоди ва санъатга садоқати туфайли Тошкент сўзанадўзлик мактабига янги ҳаёт бахш этган Мадина Қосимбоевага алоҳида миннатдорчилик билдираман», – деб ёзади Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, мактаб учун ер қадимий каштачилик анъаналарини сақлаб қолиш, қизларга ўқиш, ижод қилиш, илҳомланиш ва мустақил бўлиш имкониятини яратиш мақсадида Президент топшириғи билан ажратилган эди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍5017🔥11👏2😱21
"Касаба ишончи" танловининг "ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ КАСАБА УЮШМАСИ!" номинацияси биринчи босқичи якунланди.

Жавоблар маълум вақтдан кейин эълон қилинади.


Эслатма: 26 октябрь соат 23:59 дан кейинги овозлар сони ҳисобга олинмайди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
3👏1
🌅 #ISHONCH_SOʻZI

Агарда сиз ким учундир ёмон одамга айлансангиз, демак сиз у учун жуда кўп яхшилик қилгансиз.


✍️Лев Толстой

Тонг отди, уйғонинг. Ҳафтангиз омадли бўлсин!

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
👍125😱2🎉2💯2
100 та ички ҳужжатдаги қоида 1 та қонун бандига бас келолмайди

Амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев эслатмоқда:

Баъзи суд жараёнларида кўряпмизки, ходимлар қонунлар билан белгиланган ҳуқуқларини талаб қилганда, иш берувчи томони ички ҳужжатида бошқача нормалар белгиланганини важ қилиб, ўз эътирозларини билдирмоқда.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/4367

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
4👍3😱1🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📝 «КАСАБА ИШОНЧИ» Республика танлови!

«ЭНГ НАМУНАЛИ ТУМАН (ШАҲАР) КЕНГАШИ» номинациясида қатнашишни истайсизми?

“Ўзбекистон касаба уюшмалари 120 йил халқ билан” ғояси асосида Республика танлови эълон қилинди.

Тармоқ касаба уюшмаларининг "Энг яхши туман (шаҳар) кенгаши" номинациясида иштирок этувчилар рўйхатга олинмоқда.

Танловда иштирок этишни истаганлар ташкилотнинг тўлиқ номи, касаба раиси сурати, касаба аъзолари сонини

@jurnalist1107 га ёзинг ёки (+998 70 037-77-34) телефон рақамига қўнғироқ қилинг.

👉Танлов шартлари

Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
3🎉1
2025/10/27 06:11:15
Back to Top
HTML Embed Code: