Telegram Web Link
Forwarded from Cambridge LC
Ikkinchi Drujba filialimiz test rejimida ish boshlamoqda!

🔥 Scale Up loyihasi doirasida asos solingan ikkinchi Drujba filialimiz, "Ingliz tilini sifatli o'rganaman", deb yurgan yoshlarga o'z bag'rini ochishga tayyor.

⌛️ Hozirda ushbu filialimizning barcha kurslariga qabul boshlandi. Odatda Drujba filialimizda joylar tez to'lib qolishini inobatga olsak, kursga yozilish uchun shoshilishingiz kerak.

Hoziroq ushbu havola orqali ro'yxatdan o'ting va o'z joyingizni band qiling.

👉 May oyi kurslariga yozilish uchun

📞 Tel: +998787777774
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uzoq kutilgan uchrashuv

Kuni kecha 7-may, TATU tadbirlar zalida Yuksalish Liderlar Akademiyasi bitiruvchilari uchun maxsus dars bo'lib o'tdi.

Butun O'zbekiston va qo'shni Qozog'istondan kelgan 700 ga yaqin o'quvchilar, ota-onalar va Yuksalish oilasi a'zolariga hamda uchrashuvga mazmunli suhbatlari bilan fayz qo'shgan mehmon Ustozlarimiz:

- "Audionoma" loyihasi asoschisi, mohir notiq va teleboshlovchi Najot Nur;
- "Cambridge" va "Modme" loyihalari asoschisi va rahbari Jahongir Po'latov;
- "Najot Ta'lim" markazi asoschisi va rahbari Temurbek Adhamov;
- "Alibazar" va "Europol" asoschisi va tajribali tadbirkor Alisher Avazov;
- "Dizipro" loyihasi asoschisi va rahbari Abdusattor Abdurahimovlarga tashakkurlarimizni izhor qilamiz.

Yuksalish Yuksalish Liderlar Akademiyasidan boshlanadi.😊

📞 +998781220222

@Yuksalish_Leaders_Academy
“Қонун ўзгартирилиши шарт” – фаоллар нашид эшитгани ёки уни улашгани учун қамалиб кетаётганлар иши ҳақида

Kun.uz мухбири телефонида нашид сақлагани ё уни кимгадир улашгани учун қамалиб кетаётганлар сони ошиб бораётгани, Жиноят кодексидаги бунга сабаб бўлаётган моддалар, ундаги бўшлиқлар ва жамоатчиликнинг бу борадаги эътирозлари мавзусида жамоатчилик фаоллари билан интервю ўтказди.

📹 СУҲБАТНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Forwarded from Temurbek Adhamov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Facebook tarmog’ida nashida sababli qamalgan yigit Jahongirning onasining murojaati tarqalmoqda
🎁 Bepul, sovg'a va bonuslarga boy onlayn master-klass. Bugun 20:30 da

Dasturlashni o'rganmoqchiman, lekin nimadan boshlashni bilmayapman?

Shunaqa paytda nima qilish kerakligini aytadigan, qaysi ishni qilsa xato bo'lishini aytib maslahat beradigan inson bo'lsa qanday yaxshi-a?

🎉 Xushxabar. Bugun soat 20:30 da "Dasturlashni qanday o'rganish kerak?" mavzusida bepul onlayn master-klass bo'lib o'tadi.

Onlayn master-klass davomida yuqoridagi va shu kabi savollarga javob olishingiz mumkin. Spikerlar kim deysizmi?

Spikerlar: "Najot Ta'lim" markazi asoschisi Temurbek Adhamov, dasturlash kursi katta ustozlari Alisher Kasimov, Akbarshox Sattarov hamda SMM Pro ustozi Abduvosiq Abdumalikovlar.

🎁 Ko'ngilni keng qilib, choylarni damlab bemalol onlayn qatnashaverasiz. Axir siz uchun bonus va sovg'alar ham tayyorlab qo'yganmiz.

Onlayn master-klass havolasini olish, savollar yuborish uchun quyidagi kanalga obuna bo'ling.*

🔴 https://www.tg-me.com/+S4B_MVpTKU5iNjRi

*Ixtiyoriy-majburiy)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Muhammad Temur A'zam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайхонтоҳур ИИБга чақирилган Шавкат Ҳасан ҳамон қўйиб юборилмади

Собиқ имом, жамоат фаоли ва оилавий масалалар бўйича мутахассис Шавкат Ҳасан бугун Шайхонтоҳур ИИБга чақирилган эди. Яқинлари чақирув қоғози бўлмаса борманг дейишларига қарамай “шунчаки суҳбат” деган гапга ишониб, ИИБ биносига кириб кетди.

Яқинда у кишининг қолдирган телефонига қўнғироқ бўлди ва телефон аппаратини олиб келиш талаб қилинди.

Қонун-қоидаларга биноан аввало фуқаро чақирув қоғози юборилган ҳолда чақирилиши, бирор айблов бўлса телефонини текшириш учун санкция берилиши зарур.

Шавкат Ҳасан билан боғлиқ ҳолатда на униси, на буниси ишламаяпти…
Forwarded from Qamar kitoblar do‘koni
💣 Atom video!

Insonlarning erishadigan katta natijalariga qarab, men ham shunday qila olamanmi, degan savolni o‘zimizga beramiz. Aslida bu qiyin yoki yetib boʻlmaydigan narsa emas.

Qanday yashaymiz, qanday natijaga erishamiz — bularni bizning shaxsiyatimiz va odatlarimiz belgilaydi. YouTube sahifamizdagi navbatdagi videoda biz aynan shu mavzu haqida gaplashamiz.

Quyidagi havola orqali tomosha qiling, layk bosing va video ostidagi qiziqarli savolimizga YouTube sahifamiz izohida fikrlaringizni qoldiring.

👉📺 https://www.youtube.com/watch?v=aLpkkIjd3Kg&t=5s
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек тилида сунъий интеллект асосчиси, Google’дан $100,000 грант ютган профессор билан суҳбат

«Осмондаги болалар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони, Ёнгнам универститетидп ахборот технологиялари муҳандислиги бўйича PhD олими, «Моҳирдев» платформаси ҳамда Mohir AI асосчиси, «Universiti Sains Islam Malaysia» олийгоҳи профессори ва «Pythonda dasturlash asoslari» китоби муаллифи Анвар Назруллоҳ бўлди.

🎯 Бу галги сонда сунъий интеллект, Малайзиядаги ҳаёт, ChatGPT ва муаллифлик ҳуқуқи, дастурлаш соҳасидаги ёшларга тавсиялар, Mohir AI ҳамда одамлар нега АйТи соҳасидан фойдаланиши кераклиги ҳақида ўзингиз учун керакли маълумотларни оласиз деган умиддамиз.

https://youtu.be/qDo6lkkPkMI
Forwarded from Mubaşşir Ahmad
3 кун олдин euronews нашри ушбу мақолани чоп этди. Қизиққан одам, агар инглиз тилини билса, кириб ўқиб таржима қилиб олар.

Сарлавҳасидан маълум гап нима ҳақида кетаётгани: "Ўзбекистонда ЛГБТни ўз ичига олган янги иқтисодий ёндошув зарур".

Ҳавотир олиб роса ёзаётганимнинг сабаби ҳам шу. Ҳурматли кузатувчилар, биз бундай ишларга қарши тура олишимиз керак. Динимиз бунга йўл қўймайди. Ҳозирча Қонунчиликда ҳам бу ишларга тегишли модда бор (Ўз.Респ. ЖК. 120-модда).

Куни кеча ЕХҲТ Самарқандда учрашув ўтказиб кетди. Биринчи президент Ислом Каримов даврида ҳам келишган эди. 2003 йил эди. Биз талабаликнинг охирги йилларини ўтказаётгандик. Бироқ эс-ҳушимиз жойида, ақлимизни таниган эдик. Ўша пайтда, Каримовга ЛГБТ масаласида оғиз очишганда, қулоқчинни отиб юборган. "Санлар қайси жамиятга нималарни тиқиштирмоқчи бўляпсан, керакмас берадиган пулларинг" дегандек жаҳл қилган ҳам.

Орадан 20 йил вақт ўтди ва эндиги учрашув Самарқандда бўлиб ўтди. 50 млн доллар пул мамлакатдаги ЛГБТ ҳимояси учун берилди. Антигей қонунлар олиб ташланса ажабланмайман. Буни шахсан мен қабул қилолмайман ва шу ерда омма олдида бунга қаршилигимни билдириб турибман.

Айримлар ая Ҳачча билан бўлган суҳбатлар туфайли Ғарб буни ёқтирмайди дейишади. Йўқ, ая Ҳачча суҳбатларини Ғарбдаги танишлар ҳам ўқиб кузатиб боришади. Гап бошқа жойда!

Ҳуқуқ фаоли сифатида ишни сўз, фикр эркинлигидан бошлаб, кейин бола меҳнати, мажбурий меҳнат, бола ҳуқуқлари, ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқлари, эътиқод эркинлиги ҳуқуқлари, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар, сиёсий қарашлари туфайли озодликдан маҳрум қилинганлар суди мониторинги, этник озчилик ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқи ва шахс дахлсизлиги ҳуқуқи каби турли йўналишларда Ғарб билан ҳамкорлик қилганман. Буни керакли ташкилотлар делосига тикиб ҳам қўйгандир.

Бироқ ЛГБТ масаласида Швециядаги анжуманда бу йўналишда бизда ишлаш мумкинмас деган қарорга келганман. Ва Худо хоҳласа охиригача бу ишга қарши тураман ҳам. Бунинг учун дунёдаги танишлар ҳуқуқбонликдан четлатишсаям майли деганман.

Бугун менинг давлатим бу ишга розилик бериб турибди ва Ғарб бу масалада давлатимга йўл-йўриқ кўрсатмоқда. Давлатга қарши чиқиш нималигини тушунаман.

Шунинг учун сиз кузатиб борувчиларимдан қаттиқ илтимос қилиб қоламанки, ўзлигимизни асрайлик. Бу иллатга берилиб қолмайлик. Ахлоқсизлик бу ҳуқуқ эмас. Худо бизга тил берди, ақл берди, демак, сўз ва фикр эркинлиги учун курашса бўлади. Эътиқодимизни танитди, демак, дин эркинлиги учун курашса бўлади. Болаларни севишни буюрди, ўқишга, таълимга буюрди, демак таълим олиш ҳуқуқи, мажбурий меҳнат бўлмаслиги кераклиги учун курашиш мумкин. Бироқ Худо ҳозирда мамлакатга кириб келаётган иллатдан қайтарган.

Инсон ҳуқуқлари йўлида кўплаб амалдорлар билан тортишиб қолсам ҳам Худо бу ишимни маъқуллайдику дердим ва инсон ҳуқуқи ҳимояси йўлидан чиқмасдим. ЛГБТ ишида давлатга қарши чиқмаганман, уларни қамаса, индамаганман ҳам. Бироқ эндиликда расмийларга қарши курашишга тўғри келади шекилли? Чунки мамлакат бу ишга розилик берган кўринади. Вазият кучайиб кетмаслиги учун ҳам бу ишдан воз кечишларини қаттиқ илтимос қилиб қоламан.

Чунки Ўзбекистон халқи иложи борича бу иллатни йўқотиши керак. Олдиндан бор эди дегувчиларга, илтимос айбингизни овоза қилиб асабга тегманг. Жим юровринг, биров билмасин.

Ҳурматли кузатиб борувчи, Худо сизу бизни тўғри йўлдан адаштирмасин. Эринмай ўқиганингиз учун раҳмат!

https://www.euronews.com/2023/05/17/uzbekistan-needs-a-new-economic-approach-that-includes-the-lgbtq-community?fbclid=IwAR1j9DER68lMdy7JvUx_xljETbxEa530VI1cG38L4G7OtXmWDQekdX7LPPo

Манба

@MubashshirAhmad
Forwarded from Najot Ta'lim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qanday qilib muvaffaqiyatli startup boshlash mumkin?

Markazimizda «Cambridge LC» va «Modme» loyihalari asoschisi hamda rahbari Jahongir Po'latov bilan bo'lib o'tgan master-klass premyerasini qarshi oling!

✈️ Muvaffaqiyatli startup boshlash mavzusiga bag'ishlangan ushbu suhbat barcha AyTi sohasida ta'lim olayatgan va kelajakda o'zining mustaqil startup'ini boshlash niyatidagi insonlar uchun manfaatli bo'lishiga ishonamiz.

Premyera bugun — soat 21:00 da YouTube kanalimizda bo'lib o'tadi. O'tkazib yubormang.

🍹 Premyeraga o'tish: https://youtu.be/Y3MZQTZrBCw

🍿 Ushbu suhbat bilan dam olish kuningiz yanada mazmunli o'tadi, degan umiddamiz.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дўстлар, менимча жума кунлари юборилаётган “жумьа муборак” мазмунидаги табрик ва хабарларни бир-бирингизга юборишда, эҳтиёт бўлинг. Чунки, олинаётган маълумотлар шуни кўрсатаяптики, оддий, элементар саволлар ва жавоблар ҳам “экстремистик мазмундаги материал” сифатида талқин қилиниб, реал одамлар реал йилларга қамалиб кетаяпти.

Уларни болалари кўчада қолаяпти. Оилалар бузилаяпти. Тақдирлар синаяпти. Бу худди 1937 йиллардаги НКВД стилини эслатади. Ягона фарқ, улар отиб ташлар эди, ҳозирда қамашмоқда.

Мисол учун, виждон ва дин эркинлиги тамойилларига кўра, мусулмонлар “8-мартни нишонлаш мумкинми?”, ёки “янги йилни нишонлаш харом” деган саволлар, қарашлар – энг банал, оддий масалалар. Бундай саволлар қўйилишини ислом дини талаб қилади ва бошқа дин ёки қарашдаги шахсларнинг қадр-қиммати, хавфсизлигига ҳеч қандай таҳдид солмайди.

Лекин, шу кунларда айнан шу саволлар учун қамалган одамлар бор. Бу дахшат! Просто дахшат! Кичкина қадамлар билан қатта ишлар бўлиб кетаяпти, тарих бу вазиятни жуда қаттиқ қоралайди. Лекин, буни тушунган бор, тушунмаган бор.

© Камолиддин Раббимов
Forwarded from Xushnudbek.uz
Bu yurtda odam zerikib qolmaydi, deymanku.

Kecha, 24-may kuni Mirzo Ulug‘bek tumanidagi Yangi Moskva turar joy kompleksida, 8-qavatdagi uylardan birining balkonida turgan 🇺🇦Ukraina bayrog‘i o‘t o‘chirish mashinasi jalb qilingan holda olib tashlanibdi.

Eng qizig‘i uy egalari bayroq olinayotgan paytda uyida bo‘lmagan, umuman O‘zbekistonda ham bo‘lmagan, Turkiyada bo‘lishgan.

Asli Ukrainada tug‘ilgan xonadon egasi Rejep Latipovning BBC o‘zbek xizmatiga aytishicha, bayroq olib tashlanishidan 3 soatcha avval o‘zini Mirzo Ulug‘bek tumani IIB xodimi deb tanishtirgan shaxsdan qo‘ng‘iroq bo‘lgan va bayroqni olib tashlash haqida topshiriq bo‘lganini aytgan.

Qiziq, juda qiziq. Ukraina bayrog‘i Rossiyada taqiqlangani rost. Ammo qachondan buyon O‘zbekistonda ham taqiqlandi? Yoki biz Rossiya qonunlariga amal qilishni boshlab yubordikmi?

Konstitutsiyada belgilab qo‘yilgan shaxsiy mulk huquqiga tajovuz qilib, uy egasining hech qanday ruxsatisiz va sud qarorisiz birovning uyidagi O‘zbekiston qonunchiligida taqiqlanmagan narsani olib tashlashga kimning nima haqqi bor?

Huquqni muhofaza qiluvchi organlarning asosiy vazifasi shaxslarning konstitutsiyaviy huquq va erkinlarini himoya qilishmi yoki aksincha bunga tajovuz qilishmi?

Qiziq, juda qiziq. Nima deyishga ham hayronman. Qaysi kallasi katta odam bunaqa ahmoqona qaror qabul qildi ekan-a?


👉 @xushnudbek 👈
61 yoshli Hasanova Maʼmura parkinson kasalligiga chalingan va onaxonning ahvoli ancha og‘ir.

Faqatgina operatsiya bilan ahvol yaxshilanishi mumkin ekan.

Operatsiya narxi 34-36 ming dollar atrofida. Onaxonning qarindoshlari 15 ming atrofida pul to‘play olishgan. Imkoni borlardan yordam so‘rashmoqda.

Uzkard:
8600 0804 8185 7448
Abdualimova Gulchexra

Visa:
4023 0602 2569 3414
Mamura Xasanova
❗️ Eslatib o’tamiz: bugun soat 20:00 “O’quv markazlarda tizimli kengayish” vebinari bo’lib o’tadi!

👇Guruhga ushbu link orqali qo’shiling:
https://www.tg-me.com/+dMH80DyYg8gzYTUy
2025/07/08 06:36:28
Back to Top
HTML Embed Code: