Магистратурага ҳам қўшимча қабул очилади
2025/2026-ўқув йили учун магистратурага белгиланган квота доирасида ўқишга киролмаган абитуриентлар учун эса қўшимча қабул имконияти яратилмоқда.
Бу жараёнда олийгоҳларнинг қуввати, моддий-техника базаси ва профессор-ўқитувчилар таркиби инобатга олинади. Қўшимча қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади, тўлов-контракт миқдори эса ҳар бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олийгоҳ томонидан мустақил белгиланади.
___
Қўшимча квота ОТМлар учун яхши — бу, аввало, қўшимча моддий даромад дегани. Аммо уни биз имконият сифатида тарғиб қиламиз. Чунки ўқишни давом эттириш, билимни чуқурлаштириш ва келажакда рақобатбардош мутахассис бўлишнинг энг тўғри йўли ҳисобланади. Шу билан бирга, талабалар бу имкониятдан фойдаланиш орқали ўз орзуларига етишишларимумкин.
@jurnalistuz
2025/2026-ўқув йили учун магистратурага белгиланган квота доирасида ўқишга киролмаган абитуриентлар учун эса қўшимча қабул имконияти яратилмоқда.
Бу жараёнда олийгоҳларнинг қуввати, моддий-техника базаси ва профессор-ўқитувчилар таркиби инобатга олинади. Қўшимча қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади, тўлов-контракт миқдори эса ҳар бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олийгоҳ томонидан мустақил белгиланади.
___
Қўшимча квота ОТМлар учун яхши — бу, аввало, қўшимча моддий даромад дегани. Аммо уни биз имконият сифатида тарғиб қиламиз. Чунки ўқишни давом эттириш, билимни чуқурлаштириш ва келажакда рақобатбардош мутахассис бўлишнинг энг тўғри йўли ҳисобланади. Шу билан бирга, талабалар бу имкониятдан фойдаланиш орқали ўз орзуларига етишишлари
@jurnalistuz
🤣14👏4❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Германияда депутат боласи билан парламентда нутқ сўзлади
Германия парламентининг қуйи палатаси – Бундестаг минбарида депутат Ҳанна Штайнмюллер чақалоғи билан бирга нутқ сўзлади.
Штайнмюллер Германия Бундестагида минбарга чақалоғи билан чиқиб нутқ сўзлаган биринчи депутат бўлган. У декабр ойида туғилган ўғлини кўкракда олиб юриладиган махсус сумкада кўтариб чиққан.
___
Ана ҳақиқий демократия намунаси: депутат ҳам вазифасини адо этяпти, фарзанд тарбиясини ҳам четга сурмаган. Чақалоқ эса жим туриб, гўё парламент муҳитини ҳис қилаётгандек. Бизда шундай ҳолат бўлса борми...

👏52😁36❤13👍7🤣7😎2
Ўзбекистонда муддати тугаётган озиқ-овқат маҳсулотлари учун чегирмалар жорий қилинади.
Истеъмол қилиш муддати тугаш арафасида бўлган маҳсулотлар расталари ташкил этилади. Бундай маҳсулотлар нархи ҳар 10 кунда пасайтириб борилади.
___
Аслида зарур ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари муддати тугагунга қадар расталарда туриб қолмайди. Яхши нарсаларнинг ҳамиша ҳаридори бўлади. Муддати тугашигача туриб қолдими, демак маҳсулот талаб даражасида эмас. Муддати тугашига яқин қолган, расталарда туриб қолган маҳсулотларни арзонга сотиб, халққа ўтказишмоқчи, шекилли.

🤡24🥴19❤11😁5👌3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Колумбия Президенти Петро:
Мен АҚШ армиясининг барча аскарларига мурожаат қиламан. Трампнинг буйруқларига бўйсунманг. Инсониятга қарши қўлингизни кўтарманг.
___
Инсониятни ўйлаётган раҳбарлар бор экану...

👍80👏14❤2
Ривоят қиладиларки...
Бир куни шогирд устози пири комилдан сўради:
— Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади?
Устоз жавоб берди:
— Бу тарбиянинг натижасидир.
Шогирд сўради:
— Эй маънолар хосхонасини эгаллаган пири комил, тарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми?
Доно устоз дедилар:
— Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади.
Илмталаб шогирд яна сўради:
— Эшитишимча, тана қартайганда, аҳлоқ мустаҳкамланади, дейдилар. Бунинг сабаби не?
Пири комил бир лаҳза ўйга чўмгач, шундай деди:
— Чунки инсон танасидаги барча аъзолар ўз нафсини қондиравериб чарчайди, ҳолдан тояди, руҳ эса ҳаёт чарҳида чарҳланиб, аҳлоқ орзу ҳолини бойитиб бораверади.
Қизиққувчан шогирд яна сўради:
— Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин.
Сермулоҳазали устоз шогирдига қараб, шундай деди:
— Киши қанчалик юксакликка эришмасин, аҳлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир. Эй, шогирд, мисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил. Нолойиқ ишлардан олисга кетгил.

👍54❤10👏7👌2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Скутер ва мопедга "права" олиш учун янги скутер ва мопедни пулини сарфлаш керак.
• "А" категория учун ўқиш 2.200.000 дан 4 миллион сўмгача.
• Скутер ва мопедга номер олиш 562.500 сўм.
• Техпаспорт 262.500 сўм
• Рўйхатдан ўтказиш 562.500 сўм
• Имтиҳон топшириш: 1.500.000 сўм.
(Жами: 6.500.000 миллион сўм)
Скутер ва мопедчиларга ҳам қийин бўладиган бўлди. Кетадиган харажат скутер ва мопеднинг нархи билан бир хил.
___
Юртимизда скутер ва мопедлар асосан етказиб бериш хизмати ёки майда савдо ишлари учун харид қилинган. Улар узоқ масофани яқин қилиш ва озроқ маблағ жамғариш мақсадида шу йўлни танлаган. Аммо юқоридаги нархлар улар учун анча оғирлик қилади, шу боис катта эҳтимол билан кўпчилик права олишга қийналади.
Аслида қоида бузаётганлар фақат скутер ёки мопед ҳайдовчилари эмас — енгил машина, автобус, юк машинаси ҳатто йўловчилар ҳам қоидаларга риоя қилишмайди. Шунинг учун мопед ва скутер ҳайдовчиларидан права талаб қилинса, улар учун камхаражат тизим ишлаб чиқиш зарур.

😢37💯33❤8🙈4🗿2😁1
Устоз ва мураббийларга муносиб эътироф
1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Металлург” маданият саройида ўтган тантанали тадбирда устоз ва мураббийлар яна бир бор юксак эътибор ва ҳурмат билан эътироф этилди.
Тадбирда ОКМК раҳбарияти таълим соҳасига кўрсатилаётган давлат ғамхўрлиги ва қўллаб-қувватлашни алоҳида қайд этиб, бир қатор устозларни фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.
Бадиий чиқишлар ва концерт дастури эса иштирокчиларга ҳақиқий байрамона руҳ улашди.
___
Охирги йилларда ҳар бир касб эгалари ўз касб байрамларида муносиб эътироф этилмоқда. Арзирли совғалар туҳфа қилинмоқда. Аслида эътибор ва эътирофга энг муносиб инсонлар — ўқитувчилардир. Гарчи "курмак"лардан ҳоли бўлмасада, бу касб эгалари чиндан матонат соҳибирдирлар.

❤11👏6💯3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана нимага Скутер ва Мопед эгаларига правани мажбурий қилинмоқда.
Ушбу транспортларда юрганлар қоидаларга мутлақо бепарво ва қўпол турдаги қоидабузарликларни доимий қилишмоқда!
Жорий йилнинг ўтган 8 ойида скутер ва мопед сингари транспорт воситалари иштирокида 300дан ортиқ ЙТҲ содир этилиб, 53 нафар фуқаролар вафот этган бўлса, 259 таси тан жароҳати олди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 октябрь кунидан бошлаб давлат рўйхатидан ўтказмаганлик ва ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаганлик учун скутер ва мопед сингари транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан қонуний чоралар қўлланилади.
___
Қоидалар – тартибли ҳаётнинг асоси. Бироқ мана бу нархларни қайта кўриб чиқиш зарур, чунки скутер ва мопед ҳайдовчиларининг кўпчилиги бу воситани эрмак ёки ҳавас учун эмас, балки мажбурият ва молиявий имкониятлар чеклангани сабабли танлаган.

👏25👍13🤡7❤6💯4🗿4
❗️Тожикистонда болаларга ижтимоий тармоқ тақиқланиши мумкин
Тожикистон парламенти қуйи палатаси депутати Дилноза Аҳмадзода болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига чеклов қўйишни таклиф қилди.
Таклифга кўра:
— 14 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлар бутунлай тақиқланади;
— 14–17 ёшли ўсмирлар эса фақат ота-онасининг ёзма розилиги билан фойдаланиши мумкин.
Аҳмадзода бу ташаббусини “Халқ газетаси”да чоп этилган мақоласида илгари сурди.
Бироқ мутахассислар бундай чекловларга эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Уларга кўра, тўлиқ тақиқ амалда қийин ва муаммоларни ҳал қилмайди. Шунинг ўрнига рақамли гигиена, танқидий фикрлаш ва маърифий ишларга эътибор қаратиш зарур.
___
Раҳбарият учун энг осон йўл – чеклов ва чегаралар жорий этиш. Аммо замонавий ҳаётда қанча кўп чеклов бўлса, шунча эътирозлар ҳам ортади. Техника асрида одамлар ривожланишдан орқада қолишни истамайди, шунинг учун таъқиқдан кўра, муаммони ҳал этишнинг муқобил ва мақбул йўлларини топиш мақсадга мувофиқ.

👏30👍17❤5💯3
Ўзбекистонда интернетдан фойдаланадиган аҳоли 94,2% га етибди
Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январь-август ойларида уй хўжаликлари танланма кузатуви маълумотларига асосан мамлакатда интернет фойдаланувчилари шунчани ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2021 йилда 76,6% бўлган. 4 йилда ўсиш – 17,6%.
___
94,2 фоиз эмас, аксинча интернетдан фойдаланмайдиган 5,8 фоиз аҳоли кимлар экани кўпроқ қизиқ. Эҳтимол, уларнинг катта қисми янги туғилган чақалоқлар ёки ёши улуғ кишилардир. 90 фоиздан ошиқли кўрсаткич ёмон, шунча аҳоли телефонга банди бўлиб қолган дегани бу. Оқибати эса маълум.

😁19💯16🤣6❤5😢2🤓2🔥1
⚡️8 ой ичида ўзбекистонликлар солиқ кешбэки орқали салкам 906 млрд сўм ишлаб олишди
Кешбэк тўланган миқдор бўйича етакчи шаҳар сифатида Тошкент қолмоқда: пойтахт аҳолиси жорий йил бошидан буён деярли 374 миллиард сўм қайтариб олди.
___
Уялмай халқни чўнтагини ҳисоблашаверарканда. Катта эҳтимол билан бу кешбеклар тўланган кредитлар ҳисобига йиғилган. Халқ 1 фоиз орқали кўп даромад қилаяпти деб, яна қандайдир қарорлар чиқариб қўйишмаса бўлгани.

🤣62💯21👏10❤3❤🔥2🔥1
Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш 2 октябрь куни соат 09:00 да бошланади.
Фуқаролар субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши, my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси орқали ариза топширишлари мумкин.
Ариза берувчилар ижтимоий мезонлар асосида баҳоланиши ва камида 30 балл тўплаши шарт.
Шунингдек, улар ва яқин қариндошларининг ўртача даромади белгиланган чегараларда бўлиши лозим: ҳудудларда 3,4 млн сўмдан 10,1 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 3,4 млн сўмдан 11,6 млн сўмгача.
Муҳим шартлардан бири — ариза берувчи ёки унинг турмуш ўртоғининг номида республика бўйлаб турар жой мавжуд бўлмаслиги керак. Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим шахслар эса алоҳида мезонлар асосида баҳоланади.
___
Субсидияни номида уйи йўқ, амалда 2-3 та уй қилиб, ижарачи қўяётганлар олмаётганмикан?

💯13🤣8❤6👍4👏2
Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар жорий этилади
Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан йўллаган табригида педагогларнинг шароитини яхшилашга қаратилган қатор имкониятларни эълон қилди.
Ипотекада енгиллик – 15 йиллик стажга эга олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25% давлат томонидан қопланади;
Фарзандлари учун чегирма – олийгоҳга қабул қилинган педагог фарзандлари контракт тўловида 30% чегирмага эга бўлади;
Компьютер учун кредит – ўқитувчилар замонавий техника сотиб олиши учун 10 млн сўмгача имтиёзли кредит берилади;
Давлат хизматларида арзонлик – янги йилдан педагоглар давлат хизматлари тўловини икки баравар кам тўлайди;
Ёш педагогларга таълим кредити – дунё ТОП-300 олийгоҳга кирган бўлғуси педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилади.
___
Устозлар шунча имтиёзларга арзийди, аммо ҳаммаси ҳам эмас. Афсуски, катта эҳтимол билан бу имтиёзлардан устозлик мақомига лойиқлар эмас, нолойиқлар фойдаланса керак...

💯38❤9😁8