Telegram Web Link
ИЭМ куз-қиш мавсумига тайёр(ми?)

Олмалиқ кон-металлургия комбинати таркибидаги Иссиқлик электр маркази куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёрланди. Бу йил 2 та буғ ва 1 та сув иситиш қозони капитал, қолган 5 та қозон жорий таъмирдан чиқди.

2025 йилнинг январь–сентябр ойларида 144 млн кВт/соат электр ва 623 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилди. Марказда табиий газ тежалиши ҳам таъминланиб, барча технологик ускуналар янги мавсум учун тайёр ҳолатга келтирилди.

___

Куз- қиш мавсумига кўп ташкилотлар, айниқса коммунал ташкилотлар тайёр, дея ахборот беришади. Аммо битта совуқ тушиб, қор ёғса, тайёргарлик даражаси ошкор бўлиб қолади.

Катта корхоналарда бу сезилмас, аммо оддий халққа доим сезилган, ё газ пасаяди, ё электр ўчади, ёки ёқилғи қуйиш шохобчаларида муаммо бўлади. Натижада нархлар ошиб, норозилик кўпаяди. Балким бу йил чиндан яхши бўлар...

@jurnalistuz
😁182👍1💯1🤣1
Энди вазир ёки ҳоким бўлмоқчи бўлган номзодлар коррупцияга қарши режасини тақдим этади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Лойиҳага кўра, ҳокимликка ёки Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар номзоди кўриб чиқилаётганда ўз фаолият дастури билан бирга коррупциянинг олдини олиш бўйича ҳаракатлар режасини ҳам тақдим этади.

Бу талаб янги келаётган раҳбарларнинг жавобгарлигини оширади, жамиятда коррупциянинг камайишига сабаб бўлади дейилмоқда.

___

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилгандан буён, коррупция ҳолатлари кўпайгандек? Энди уни камайтириш учун каттакон лавозимда ишлайман, деганлар ҳам бош қотиришларига тўғри келади. Лавозимга кўтарилиш учун пул беришнинг ҳар хил йўлларини ўйлаб топишмаса бўлгани...

@jurnalistuz
😁41🤣37👍4🤔21😎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ховос ва Карманада ҳокимлик масъуллари пора билан ушланди

1️⃣ Сирдарё вилояти Ховос туманида ҳоким ўринбосари ва вилоят инвестициялар бошқармаси мутахассиси фермердан 10 минг доллар пора олган вақтда ушланди. Улар фермерни текширувдан “ҳимоя қилиш” ва шоли етиштиришга рухсат бериш баҳонасида жами 30 минг доллар талаб қилган. Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.

2️⃣ Навоий вилояти Кармана туманида ҳоким ёрдамчиси 40 млн сўм пора билан қўлга тушди. У хизмат мавқеидан фойдаланиб, 12 кв.м ерни фуқаро номига расмийлаштириб бериш учун 100 млн сўм талаб қилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳар икки ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан фош этилган.

___

Булар қайси юрак билан шунча катта суммани сўрашган экан? Кунда бўлмаса ҳам, кунора порахўрлар ушланаётгани хабарини эшитса ҳам шу ишни қилишганми, демак, ё ишонганлари бор, ёки пулни яримини ёнга қолдириш йўлини билади.

@jurnalistuz
💯19😁14😱2🥴2😐21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналистга ҳам осон эмас

"18 минг оламни шодлиги бир жойга йиғилса ҳам бугун Олотликларга татимайди."

"Мен нима дедим, нима деганимни эслолмайман"

___

Жонли эфир вақтида вазиятдан чиқиб кетиш энг муҳим ҳолат ҳисобланади. Журналист маҳорати техник носозликларда синовдан ўтади.

@jurnalistuz
😁73👍246🤝6💯3👏2🥴2
#РАСМАН

‼️«Бош вазирдан бошлаб ҳокимгача, ижро органи раҳбарига тўй-маросимларга бориши ман этилади. Чойхоналарнинг ёнида давлат машинаси турганини кўрган куним ишдан олиб ташлайман, жиноий жавобгарликка тортаман. Тўй энг кўпи 150 кишига, ош 200 кишига бўлади. Бирорта раҳбар уйида туғилган кунини ҳам, тўйини ҳам мендан бошлаб нишонламайди.

Бўлди, у замонлар тугади энди, одамларнинг ғашини келтиряпмиз, лаънатини келтиряпмиз. Маросим ҳам, тўй ҳам раҳбарларсиз бўлади. Бош вазир боради ғўддайиб, ҳамма муовини билан, ҳамма туради... Сен ўша қилган 20 килограмм гўштингни пулига битта камбағалнинг уйига бориб краска қилиб бер, телевизор олиб бер, ноинсоф.

Қарор чиқади, қарор! Президент қарори эмас, сенатнинг қарори чиқади. Қани бирортанг ғинг деб кўр. У тўйга бориш энди ман этилади. Мен ўзим юрагимдан билган ҳолда шуни айтяпман. У ҳаммаси хиёнат бизнинг халқимизга, иккинчидан, тўй қилишнинг меъёрини ҳам ёзиб берамиз.

Тошкентда тўрт қизи бор одам ўзини осиши керак, тўй қилиш учун. Оддий одам, оилали, бюджетдан ойлик оладиган одам ўзини осиши керак! Тўртта қизини эрга бериш учун ўзини осса тўғри бўлади. Нимага?! Ҳеч қандай имконияти йўқ, барибир бечора қарз олади, ўзига қарамайди, дўхтирга бормайди, фақат шу тўйга йиғади. Кимга керак бу тўй? Бўлди, биз олдин ташвиқот қилиб кўрдик, бўлмади бу ташвиқот. Хиёнат қиляпмиз халқимизга, тўйларни агар жойига қўйсак, коррупция бўлмайди, адолат пайдо бўлади. Ҳамма бир хил тўй қилади. Агар бирорта раҳбар, прокурорми, ҳокимми, солиқчими, чегарачими, шу меъёрдан чиқса, ўша куни кўрасизлар, қамайман ҳаммани"

Ш.М.МИРЗИЁЕВ.

15.09.2025


Гап йўқ. Энди камбағал оилаларни елкасига шамол тегадиган янгилик бўлибди.

@jurnalistuz
👍86😁40💯119🤡9🏆3👀2❤‍🔥1👏1
Ижро ҳокимиятида 2141 та штат бирлиги қисқартирилади

Президент фармони билан ижро ҳокимиятининг 2141 та штат бирлиги қисқартирилади. Энг кўп қисқартиришлар Солиқ қўмитаси (498 та), Сув хўжалиги вазирлиги (224 та), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (200) ва Бандлик вазирлиги (163 та)да юз беради.

Бундан ташқари, қўмита, агентлик ҳамда инспекциялардаги 16 та ўринбосар штати тугатилди.

___

Камбағаллликни қисқартириш вазирлигига иш кўпайибдида...

@jurnalistuz
👍107😁25🤣9😱211🤡1🏆1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида прокуратура ходимлари 25 минг доллар олган пайтда қўлга олинди

Бекобод шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гулистон туман бўлими бошлиғи ҳамда Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор вакили фуқародан 25 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълум бўлишича, улар Зангиота туманида фаолият юритувчи 4 та МЧЖнинг норасмий раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 184-моддаси 3-қисми билан қўзғатилиб, ҳозирда жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида кўрилаётган жиноят ишини уларнинг фойдасига ижобий ҳал қилишни ҳамда Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси томонидан 2 та МЧЖда ўтказилган камерал солиқ текширувларини ноқонуний деб топиб беришни ваъда қилишган.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, улар солиқ текшируви ўтказиш орқали аниқланган зарар миқдорини камайтириш эвазига МЧЖларнинг норасмий раҳбаридан аввал ҳам 108 минг АҚШ доллари олишган.

___

Суддан судгача...

@jurnalistuz
🤣26🤔6👏32🤡1👀1
Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди ҳукми билан Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов бир қатор жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Шу билан бирга Интернет тармоғидаги Facebook, Instagram ижтимоий тармоқлари, Telegram мессенжери ҳамда YouTube видеохостингидаги Mubaşşir Ahmad ва Azon Global – Муқобил ахборот-таҳлилий канали номли саҳифалар (каналлар) фаолияти тўхтатилиб, блокланиши белгиланди.

——-
Кимнингдир кўнгли жойига тушдими шу билан?

@jurnalistuz
😢63😱15👍115🤨5🙈3😎1
Электрон тарозилар

ОКМКда рақамлаштириш жараёнлари жадал суръатда амалга оширилмоқда. Хусусан, 2-МБФдаги Янчиш ва флотациялаш бўлимларига Германияда ишлаб чиқарилган 4 та ЭБW 10-ҲД электрон конвеер тарозилари ўрнатилди. Натижада ўлчов хатолиги 5–6% дан 0–2% гача қисқарди, энергия сарфи камайди ва хизмат кўрсатиш жараёни енгиллашди.

___

Электронлаштириш – замонавий тараққиётнинг муҳим йўналиши. Аммо ҳар қандай рақам ёки автоматлашган тизим ортида барибир инсон омили туради. Шу боис технология билан бирга ишонч, шаффофлик ва масъулиятни ҳам юксалтириш лозим. Фақат шундагина рақамлар ҳақиқатни акс эттиради ва ривожланиш самарасига ишонч мустаҳкамланади.

@jurnalistuz
💯117
Ўзбекистонда ярим йил ичида 50 га яқин талабалар наркотик моддалар савдосида иштирок этгани аниқланди

Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази мамлакатда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва уларнинг ёшлар орасида тарқалиши ҳолатлари ҳақида маълум қилди.

___

Бу хабарлардан кейин олийгоҳларда тарғибот тадбирлари кучайтирилади. Талабаларни бир залга йиғишиб, соатлаб лекция ўқишади. Бироқ айнан мавзуни эшитиши лозим бўлган ёшлар бунақа тарғибот йиғилишларига умуман киришмайди. Ота-онасини эшитмайдиган ёшлар, бошқаларни умуман тингламайди.

@jurnalistuz
💯36😢6👍5🍾1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КРЕДИТ олган шахс вафот этса, қолган қарзларни ким тўлайди?

___

Кредит олган шахс вафот этса, унинг кредити меросхўрларга ўтади. Агар меросхўр бўлмаса, қарзни кафил тўлайди.

Бу видеони кўрганлар энди кафил ҳам бўлишмайди. Кафил бўлиб бировларнинг кредитини тўлаб юрганлар қанча?

@jurnalistuz
🤡18💯18🤣133👀3😁2
2025/10/25 15:40:21
Back to Top
HTML Embed Code: