Telegram Web Link
Афғонистон ва Покистон чегарасидаги қонли тўқнашувларда 250 дан ортиқ одам ҳалок бўлдиАljazeera

Сўнгги кунларда икки томон ўртасидаги жанглар кескин авж олган. Толиблар 58 нафар покистонлик ҳарбийни йўқ қилганини айтмоқда, Покистон армияси эса 200 нафар толиб ва “уларга алоқадор террорчилар”ни йўқ қилганини хабар қилди.

Бу охирги йилларда Афғонистон–Покистон чегарасида кузатилган энг оғир тўқнашувлардан бири бўлди. Ҳар икки тараф ҳам можарони бошлаганликда бир-бирини айбламоқда.

___

Афғонистон ва Покистон чегарасидаги тўқнашувлар минтақада тинчликнинг нақадар нозик эканини яна бир бор кўрсатди. Бу можаро фақат икки давлат эмас, бутун минтақа хавфсизлиги учун ҳам таҳдид.

Биз бу урушларни шунчаки кузатувчи сифатида кузатаяпмиз, аммо ҳар бир қурбонлик чегара ортида эмас, яқинимизда бўлаётган воқелик. Инсоф бериб, қурол эмас, музокара эшиги очилсин — тинчлик ҳамма учун ягона йўл.

@jurnalistuz
32😢14🤷‍♀1
Ҳамма вилоятларнинг генплани ишлаб чиқилди.

Вилоятингиздаги қайси жойлар бузилади, қайси жойлар реконструкция қилинади ва қайси жойлар қолади билиб олинг!

___

Сайт орқали ўз уйингизнинг тақдири — у реконструкция қилинадими, сақланиб қоладими ёки бузиладими — расмий маълумот олишингиз мумкин. Бу фуқаролар учун ўз мулкига оид қарорлардан хабардор бўлиш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим қадамдир.

Бироқ, ҳар қандай бош режа ҳақиқий ислоҳотга айланиши учун фуқароларнинг манфаати ва овози ҳам инобатга олиниши лозим.

@jurnalistuz
12👀4
Америка Колумбия университети талабаси математика лекциясида ухлаб қолди.
Уйғониб доскада икки масала ёзилганини кўрди.

«Уйда ечаман», — деб ўйлади. Масала қийин экан. Талаба чекинмади — бутун кучини сарфлади.

Кейинги лекцияда кўрдики: профессор топшириқларни текширишга шошилмаяпти. Шунда сўради:
— Нега уйга берган масалани текширмаяпсиз?
Профессор:
— Улар вазифа эмасди. Шу вақтгача ҳеч ким ечолмаган математика намунасини кўрсатдим.
Талаба ҳаяжонланиб пичирлади:
— Лекин мен ечдим…
Ростдан ҳам ечимлар олинди. Масала бўйича тўртта илмий иш университетда сақланади — инсон руҳининг ҳайратланарли кучи исботи сифатида.
Ҳаммаси, у лекцияда уйқуга кетгани «Бу масала ечилмайди» ни эшитмади.
У «имконсиз» деган сўзни билмасди — ва шу сабабли уни мумкин қилди.
Ҳақиқат эса шундаки:
Сизга «қодир эмассиз» дейдиганларга ишонманг. Бошқаларнинг чегараларини ўзингизникига айлантирманг. Инсон ўзига ишонса, ҳаммасини қила олади.
Энг муҳими — олға интилиш, яна-янадан уриниш ва ҳеч қачон таслим бўлмасликдир.

@jurnalistuz
45👍44👏7🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижоннинг Балиқчи тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари 300$ порани олмасдан, пора бермоқчи бўлган шахсни қамоққа олди

Андижонда бир йигитни "самосуд" қилиб, кийимларини ечиб видеога олиб, уни тарқатмоқчи бўлган шоввозлар бу ишни ёпиб юбориш учун Балиқчи тумани ИИБ бошлиғи ўринбосарига 300$ пора таклиф қилган. Ходим эса бу ҳолатни вилоят ИИБ раҳбариятига зудлик билан хабар қилган.

___

Ҳар ким ҳам порага мойил эмас. Айримлар қонунни бузиш эмас, қўллаш учун хизмат қилади. Шу воқеа ҳам шундан далолат — ҳалоллик бор ерда “ишни ёпиш” эмас, “ишни очиш” бошланади.

@jurnalistuz
👍29🔥23😁116👏5🤣3🫡2
Дукент нега комбинат ҳисобидан таъмирланмоқда?

Ангрен шаҳри Дукент қўрғонидаги “Дукент” маданият саройи Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳомийлигида тубдан янгиланмоқда. Ҳозирда бинода демонтаж ишлари деярли якунланган, деворларга гипсокартон ўрнатиш, фасадни травертин билан қоплаш ва ички таъмир ишлари амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, бинога видеокузатув ва ёнғиндан ҳимоя тизимлари ўрнатиш режалаштирилган. 60-йилларда қурилган бу маданият саройи реконструкциядан сўнг 500 ўринли замонавий томошалар зали ва янгиланган инфратузилмаси билан фуқаролар хизматига тақдим этилади.

___

ОКМК нега бошқа шаҳардаги маданият саройига ҳомийлик қилаяпти? Тошкент вилоятдаги таъмирталаб биноларни корхона “ота­лиғи”га топшириб, бюджет маблағини тежашмоқдами? Қизиқ, тежалган пул қаерга йўналтирилар экан-а?

@jurnalistuz
🤣146🤔4👏1
Энди бино қуриб, пастки қаватини “маҳалла еттилиги”га берган тадбиркорлар солиқдан озод қилинади

Бинони шаҳар ва вилоят марказида қурган тадбиркорлар 3 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади. Қишлоқ жойларда эса бу имтиёзлар 7 йил бўлади.

Бино эгаси бўлган тадбиркорлар ушбу муддат давомида фойда ва айланмадан солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлайди.

___

Имтиёз яхши, лекин ҳар бир қурилишда инсоф ҳам бўлсин. Бетон билан бирга, ишончни мустаҳкамлаш вақти келди.

@jurnalistuz
❤‍🔥14👏87🤷‍♀1🔥1😎1
15 октябрдан бутун республикада тозалик ойлиги бошланади.

Ойлик давомида барча маҳаллалар, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, кўчалар, аҳоли турар жойлари ҳудудларида тозалик ишлари амалга оширилади. Шунингдек, волонтёрлар, ёш эко-фаоллар иштирокида турли тозалик акциялари, плоггинглар ташкил этилади.

Барча ташкилотлар раҳбарлари, хусусан, Экология вазирлиги раҳбарияти ушбу тадбирларида шахсий намуна сифатида фаол иштирок этади.


Қолаверса, ойлик давомида экологик ҳуқуқбузарликларга қарши доимий рейд тадбирлари амалга оширилади. Вазирлик томонидан республиканинг барча ҳудудларига онлайн кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, ушбу камералар назорати янада кучайтирилади.

___

Илгари тозаликка алоҳида ой ажратишнинг ҳожати йўқ эди. Энди эса аҳолининг бепарволиги сабаб, давлат даражасида махсус “тозалик ойлиги”ни жорий этишга тўғри келди.

@jurnalistuz
👍1310🤣8👏2
Қозоғистонлик йигит гаров ўйнаб, 26 та ручкани ютиб юборди

Шимкент соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарига кўра, шифокорлар уларни 2 соат давомида олиб ташлашган.

Операция катта ёшли беморга кесмаларсиз эндоскопия ёрдамида ўтказилган. Кузатувдан сўнг беморга касалхонадан уйига жавоб берилган.

___

Аҳмоқликнинг ҳам чегараси бўлиши керак. Умр — Аллоҳ берган омонат, у билан ҳазиллашиб бўлмайди. Бир лаҳзали “гаров” учун ўз ҳаётини хавфга қўйиш — на жасорат, на ҳазил. Бу фақат ўз жонига нисбатан бефарқлик ва худбинлик холос.

@jurnalistuz
💯27🤣25😢65👀1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЛИ ТИРИК БЎЛА ТУРИБ, ҚАБРИСТОНДАН ЖОЙ ЭГАЛЛАБ ОЛАЁТГАНЛАР АНИҚЛАНДИ

___

Қабристон — инсоннинг охирги маскани, у ерда “жой эгаллаб қўйиш” ҳаётдаги мансабпарастлик, порахўрлик ва “таниш-билишчилик” иллати қай даражага етиб борганини кўрсатади.

Бундай ҳолат фақат диний ёки ахлоқий жиҳатдан эмас, балки ижтимоий тенглик тамойилларига ҳам зид. Ҳали тирик инсоннинг қабр жойини "захира қилиши" — ҳаётнинг қадрини йўқотиш, инсонийлик меъёрларини поймол қилишдир.

Жамиятда адолат ва маънавият устувор бўлмаса, ҳатто охират масаласида ҳам тенглик йўқолади.

@jurnalistuz
👍23💯179👀1
Жаҳон банки Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун $800 млн кредит ажратади

Кам таъминланганларга газ ва электр учун компенсация тўловини 270 минг сўмдан 1 млн сўмга ошириш, аёлларни иш жойида тазйиқ ва камситишлардан ҳимоялаш, телекоммуникация шулар жумласидан.

___

Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш яхши, лекин кредит ҳисобидан амалга оширилаётган “ижтимоий ёрдам” ҳақиқатан ҳам ҳақиқий эҳтиёжмандларга етиб борадими? Энг қизиғи, Жаҳон банкининг кредит фоизлари қанчалиги ҳақида маълумот топилмади. Фоизлари ошиб кетмасмикан-а?


@jurnalistuz
🤔27🤣109🗿6😱2😢2🥴1🍾1
Иқтисодий салоҳият

ОКМКда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 104 та лойиҳа амалга оширилиб, 973,7 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва прогноз 102,4 фоизга бажарилди. Импорт ўрнини босиш самарадорлиги 78,9 млн долларга тенг бўлди, 796 млрд сўмлик янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Шунингдек, саноат кооперацияси орқали 3,4 трлн сўмлик маҳсулотлар харид қилиниб, режа 120 фоизга бажарилди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни “Шатакка олиш” тизими орқали қўллаб-қувватлаш давом этмоқда.

___

Олинган натижалар маҳаллий ишлаб чиқариш тизимида ички ресурслар ҳисобига ўсиш эҳтимоли юқори эканини англатади. Бу эса мамлакат иқтисодиётидаги импортни қисқартириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

@jurnalistuz
👏81
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саудия Арабистони Маккада “Подшо Салмон дарвозалари” лойиҳасига старт берди

Бу лойиҳа дунёдаги энг катта масжид – Макка шаҳридаги Ал-Ҳарам масжиди атрофидаги 12 млн квадрат метр майдонни ўз ичига олади. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон лойиҳанинг стартини эълон қилган.

2036 йилга бориб бу мажмуа 900 минг нафар зиёратчини қабул қила олади.

___

“Подшо Салмон дарвозалари” лойиҳаси шубҳасиз Маккадаги зиёратчилар учун катта қулайлик яратиб, шаҳар инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқади. Бироқ, бу каби улкан қурилишлар муқаддас шаҳарнинг тарихий муҳитини сақлаш ва табиий муҳитга таъсир масалаларини ҳам кун тартибига қўяди. Лойиҳа диний эҳтиёж билан бир қаторда иқтисодий манфаатларга ҳам хизмат қилиши, демак, унинг амалга оширилишида мувозанат сақланиши муҳим.

@jurnalistuz
👍125❤‍🔥2👏2🤡1
❗️Хитой дунёни ҳайратда қолдирди

Хитой Тибет платосида жойлашган улкан қуёш панелли фермани ишга туширди.

Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда жойлашган бу мега-лойиҳа 420 км² майдонни тўлиқ қуёш панеллари ва шамол генераторлари билан қоплаган.

Ишлаб чиқарилган энергия 1600 км масофагача узатилади, шунингдек, мамлакатнинг 48 минг км узунликдаги юқори тезликдаги темирйўлларини электр билан таъминлайди.

The New York Times таъкидлашича, бу дунёдаги энг йирик ва инновацион “яшил энергия” лойиҳаларидан бири бўлди.

___

Шунча улкан майдонга давлат ҳисобига қўйилган панеллар — стратегия, технологик салоҳият ва келажак учун инвестиция. Бизда эса “яшил энергия” ғояси кўпроқ мажбурият сифатида қабул қилинмоқда: аҳоли ва тадбиркорларнинг уй ва дўконлари томига икки-учта панел қўйдириш билан иш битмайди. Ислоҳот тизимли бўлиши керак.

@jurnalistuz
💯5312👍6
Ўзбекистонда 9 ойда 50 мингдан ортиқ эр-хотин ажрашиш учун судга ариза берди

Олий суд 2025-йилнинг шу январь —сентябрь ойларида судлар томонидан кўриб чиқилган фуқаролик ишлари юзасидан ахборот берди.

___

Европа давлатларида ажрим оддий ҳаётий жараён сифатида қабул қилинса-да, у ерда болаларнинг моддий ва маънавий таъминоти тўлиқ кафолатланган.

Бизда эса аксинча — ажрашиш кўпинча бола учун оғриқли жараёнга айланмоқда. Ота алиментдан қочади, она эса бутун аламини фарзандидан олади. Шу боис, жамиятда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ажримлар сонини камайтириш бўйича жиддий чоралар кўрилиши даркор.

@jurnalistuz
😢30💯17🤔7🤣52
Эгарчи ва эшаклар

Бир куни қишлоқнинг кекса эгарчи устаси — Бакир уста оламдан ўтибди.
Қишлоқдаги барча эшаклар майдонга тўпланиб, оёқларини ерга тепиб, ўйин-кулгу қилишни бошлабдилар.

Касал, қария бир эшак эса бурчакда ўйланиб ўтирарди.

Бошқа эшаклар ҳам унинг ёнига келишди:
— Сизнинг хабарингиз йўқ шекилли, эгарчи ўлибди.
— Хўп, ўлган бўлса нима қипти шунга?
— Энди уситимиз яра-чақа бўлмайди. Биз озодмиз!
— Қандай озодлик ҳақида гапиряпсан ўзи?
— Эгарчи бўлмаса, демак бизни устимизга эгар қўйилмайди. Дала даштда мазза қилиб юрамиз...

Қария эшшак лаблари кулимсираб, лекин ич-ичидан улар учун ачинибди.
— Бугун байрам қилиш ўрнига аслида ўтириб йиғлашингиз керак. Бакир уста ҳеч бўлмаса бизни ўлчамларимизни биларди. Устимизни иложи борича яра қилмайдиган эгарлар ясашга интиларди. Эртага янги эгарчи келади. У бизни умуман тушунмайди. Энди буёғига баданимиз ярадан чиқмай қолади.

Сиз эгарчидан қутулиш ўрнига эшакликдан тезроқ воз кечсангиз, яхши бўларди. Чунки сиз эшак бўлиб қолаверсангиз, сизнинг устизга эгар қўядиганлар ҳар доим топилади.

@jurnalistuz
🔥43💯37👍167🗿3🙈2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу йил қишда метан заправкалари сабабсиз ёпилмайди. Навбатлар юзага келмаслиги айтилмоқда.

Энди газ бўлмаган тақдирда ҳам давлат томонидан ўрнатиладиган махсус компрессорлардан тўлдирсангиз бўлади.

ЭЛЕКТРдан ҳам муаммо бўлмаслиги айтилмоқда.

___

Масъуллар бу қишда метан заправкалари ёпилмаслигини ва электр таъминотида ҳам узилишлар бўлмаслигини ваъда қилмоқда. Албатта, яхшиликни умид қиламиз. Лекин тажриба шуни кўрсатадики, энергетикларни дуо қилиб эслаб турмасак, “навбат” сўзи қишда яна ҳаётимизга қайтиб келиши мумкин)))

@jurnalistuz
🤣55🤡12👍103👀2👏1💯1🍾1
2025/10/24 12:10:29
Back to Top
HTML Embed Code: