Telegram Web Link
Қамаши тумани ҳокими ўринбосари Қурбон Ҳайдаров 60 ёшни қаршилади

У 1964 йил 28 апрель Яккабоғ туманида туғилган. 1989 йили Тошкент темир йўл транспорти инженерлари институтини тугатган.

Меҳнат фаолиятини Россия Федерацияси Ульяновск шаҳри фуқаролик иншоотлари ташкилоти қурилиш устаси сифатида бошлаган. Қашқадарё “Коопзаготқурилиш” бошқармаси бошлиғи, Қашқадарё “Қурилиш материал савдо” бошқармаси база мудири, “Қашқадарёнефтгазқурилиш ва таъмирлаш” очиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ва бошқа масъул вазифаларда ишлади.

2019 йилдан Қамаши тумани ҳокимининг қурилиш коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Қурбон Ҳазратовичнинг юбилей 60 ёшни қарши олиши муносабати билан туман ҳокимлигида тадбир ташкил қилиниб, унда туман сектор раҳбарлари, ҳокимлик ходимлари, ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Унинг меҳнат фаолияти эътироф этилиб, самимий табриклар билдирилди.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Қамаши тумани ҳокими Усмонов Хуршид Абдукаримовичнинг туманимиз ёшларига мурожаати

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти судлари мутасаддилари иштирокида Қамаши туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилади

Қабул 2024 йил 1 май куни Қамаши тумани Гулшан маҳалласида жойлашган 1 сон касб-ҳунар мактабида соат 16-00 да бошланади.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Бугун туман ҳокими Хуршид Усмонов Ғаллакор ҳудудида аҳоли ва ёшлар учун ажратилган деҳқон хўжаликларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан танишди. Деҳқон хўжалиги фойдаланувчилари билан экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича мулоқот қилди.

Маълумот ўрнида, Қамаши туманида 1288 гектар ер майдони 2765 нафар фуқароларга деҳқон хўжаликлари юритиш учун ажратилган.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
Бунёдкор маҳалласида туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди

Қамаши тумани ҳокими Хуршид Усмонов туман Халқ қабулхонаси мудири Шерали Амантурдиев, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла бешлиги иштирокида Бунёдкор маҳалласи фуқаролари мурожаатларини тинглади.

Мулоқот тарзида кечган қабулда коммунал хизмат, соғлиқни тиклаш, бандлик, ҳуқуқий ва бошқа масалаларга оид фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотлар ёрдамида уларнинг ижросини таъминлашга қаратилди.

Қабулдан сўнг туман ҳокими маҳалла ҳудудида ташкил қилинган тикувчилик тўгараги фаолияти билан танишди.

Qamashi24.uz |Facebook | Telegram |Instagram
2024/06/16 06:32:34
Back to Top
HTML Embed Code: