Telegram Web Link
ЎҚИТУВЧИДА НЕ АЙБ?
(норасмий изоҳ)

Яқинда ижтимоий тармоқларда аёл ўқитувчининг болаларга танбеҳ бераётгани акс эттирилган видео тарқалди. Тагига эса: ”Мана бундай педогогларимиз борлигидан афсусланаман. Афсуски гуруч курмаксиз бўлмайди. Расмий изоҳ кутиб қоламиз” жумласи ёзилган.

Хўш, нима мақсадда сизга расмий изоҳ керак бўлиб қолди? Воқеага норасмий ва холис равишда менинг ҳам изоҳимни ва саволларимни эшитинг.

Аввало, устозни гуручга, қолаверса курмакка қиёслаш тўғримикин? У гуруч ё курмак бўлганида устоз даражасига кўтарилмасди, шунга ақлингиз етмадими? Ўқитувчининг болаларга “ҳайвон”, дея қичқирганини оқламоқчи эмасман. Аммо, ҳатто ҳайвонлар ҳам инсонни ўзини йўқотар даражада жаҳлини чиқармайди. Яхши гапга тушунишади. Аслида сиз, аксинча, болаларини ҳайвондан ҳам бадтар қилиб тарбиялаётган ота-оналарга нисбатан расмий изоҳ сўрасангиз тўғрироқ бўлмасмиди? Нима учун ўқувчилар ўз устозини сенсираяпти, нари борса тўртинчи синф боланинг қўлига телефонни ота-онаси нима мақсадда бериб қўйибди, дея савол ташласангиз адолатдан бўлмасмиди? Илм олиш ўрнига ўз устозини пусиб тасвирга олиб ўтирган муштдек бола эртага ватан хоинидан ҳам бадтар махлуқ бўлиб етишмайдими? Ўша пайт келганида, бугун болани бу йўлдан қайтариш ўрнига унга шерик бўлиб, видеотасвирини тарқатганингиз учун виждонингиз қайта-қайта қийналмасмикин?

Онасининг юзига торт билан туширган ўсмирни кўриб ҳам кўзингиз очилмаган бўлса, устозини яширинча тасвирга олаётган бу бола бир кун келиб башарангизни нажас билан бежаган вақтда кўзингиз очилармикин?

Расмий изоҳ сўрабсиз. Ўттиз хил тарбия кўрган ўттиз бола томонидан асаблари ўтмас эгов билан ўттиз жойидан эговланган ўқитувчига чора кўрилса кўнглингиз жойига тушадими? Ўқитувчида нима айб? Болангизни илмли инсон бўлиб етишиши учун куйиб ёнганими? Газ ёки кўмир бўлмай қолганида сизнинг болангиз соғлигини қайғуриб сўнгги тийинини сарфлаб электр печи олиб синфни иситганими? Уйига қўймаган компьютерни айнан сизнинг болаларингиз фойдаланиши учун синфга олиб келиб қўйганими? Бундан ортиқ яна нима қилсин?

Ўқитувчида нима айб? Бирлари оёқ кўтариб ўтирса, яна бири сенсираб бақирса, айримлари варанглатиб мусиқа қўйворса, энг тубанлари эса бу ҳолатларни яширинча видеотасвирга олса, огоҳлантириш-у яхши гапга тушунмаса устоз бечора нима қилсин? Телефонларни йиғнаб олиб директорга олиб борса синфидан телефон чиққани учун яна ўзи айбдор бўлса, ота-она бостириб келганида уни ҳимоя қиладиган директор топилмаса, аксинча ота-она-ю ўқувчиси кўз олдида дашном эшитса ўқитувчи бечора додини кимга айтсин? Уларга осон эмас. Заррача ақлингиз бўлса устозларни айбламанг!!!
https://www.tg-me.com/Respublikasuperustozlari https://www.tg-me.com/Respublikasuperustozlari https://www.tg-me.com/Respublikasuperustozlari
YouTubeda tomosha qiling: Бе Фарзанд эркак ва аёллар эшитсин|Нуриддин хожи домла 2021
https://youtu.be/gKwdbCm55EQ
YouTubeda tomosha qiling: Toshkent shahar Chilonzor tumani 138-maktabning medal olgan oʻquvchilari.
https://youtube.com/shorts/voHqbOw3U-U?feature=share
2025/07/05 06:59:03
Back to Top
HTML Embed Code: