Telegram Web Link
So‘qoq. Manzara chizish jarayoni. 24 may.
www.tg-me.com/khurshida_ergashevna

Yangi hayot boshlashning bir usuli bor. O‘limdan oldin o‘lim. Bu fanodir. Odatda hasratlardan qalb nuri so‘nsa ishq ko'zi ochiladi. Hamda odamdan Inson paydo bo‘ladi.

Muallif Xurshida Namazbayeva
Кўзларингни севаман ҳамон!

Менинг бир гуноҳим сени севганим,
Дийдоринг бахт экан сенсиз оғриндим.
Қачон иккимизни айирди ғаним?
Сени соғиндим!

Хуш кетдинг, зор қолдим, юрагимда дард,
Мени қутлайверди ёлғизлик, алам.
Мен ўша он ўлдим аммо қасдма- қасд,
Қаршимда тирилди умидли нолам.

Тўкилган ёшимдан кул бўлди тошлар,
Кўришмаймиз энди биламан, тамом. Хотира юкидан синди бардошлар,
Аммо кўзларингни севаман ҳамон!

Хуршида Намазбаева шеъри

2004 йил

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
***
Сендан бир хабар кутиб
Қалби минг бир пораман,
Йўлларингга термулиб
Васлингда девонаман!

Муҳаббат беҳишт дедим
Лек ўтида ёнаман,
Мен сокин дарё эдим,
Тўфонман, вайронаман!

Муҳаббатни улуғлаб,
Сўнг ўзимдан тонаман,
Келмасанг гар, бир йўқлаб
Телбаман, ҳайронаман!

Сабога ҳасрат тўкиб
Шабнам-ла ҳамхонаман,
Ёшларим гулга сепиб
Боғ ичра ғамхонаман!

Ишқ, идрок ўрасида
Адашдим, сарсонаман,
Қалбимнинг ярасига
Сен малҳам, бечораман!

Тушларимда кетма, деб
Йиғлагим, ёлвораман,
Ҳар нафас сени ўйлаб
Ҳажрингда оввораман!

Сендан бир хабар кутиб
Қалби минг бир пораман,
Йўлларингга термулиб
Васлингда девонаман.

Хуршида Намазбаева шеъри

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna

Urungach. Zumrad ko'l. 29 may. 2022.
***
Мен сени ўйласам ўйлагим келар,
Овунсам, ишқ-ла дил тиғлагим келар.
Сен мени ўйласанг куларсан балки,
Мен сени ўйласам йиғлагим келар!

Ёшларим кўзимга юракдан оқар,
Кўзимни куйдириб, бағримни ёқар,
Соғинч сочларимга чечаклар тақар,
Мен сени ўйласам йиғлагим келар!

На осмон бахш этдинг, на менга зиндон,
Сен мудом чаққону, мен ҳануз нодон,
Тошга бош ураман, урасан хандон,
Мен сени ўйласам йиғлагим келар!

Хуршида Намазбаева шеъри

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna

Instagram👉 Oceancoral_2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xurshida Namazbaeva she'ri
"Jannatlalarga eltar"
Ijro: Feride

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Кетардим

Бир дарди йўқ бегонадек, қарор қилдик айрилишга,
Ўйин қилдик муҳаббатни, қайрилмадик маъсум ишққа.
Энди ортиқ кўз ёшларим сабабсиз оқмас мени,
Хазил билдик туйғуларни биз ишондик ҳаёл, тушга.

Энди ортиқ кўзёшлардан, афсуслардан маъно йўқ,
Юракларни алдаб бўлмас барибир фойдаси йўқ,
Гумонларни қалбга кўмиб, кечиб бу гиналардан,
Кел, барини унутайлик, бошқа бир чорамиз йўқ.

Қани менга йўқотилган йилларимни берсалар.
Қани менга сен билан бир умр қол десалар,
Қани менинг юрагимни қўлларингга тутсалар
Бир сўз демай мен ортингдан кетардим.

Хуршида Намазбаева шеъри

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
SHOHRUHHON NAZIR_ GULIM (2022)
<unknown>
Premera

АТИРГУЛ

Бўйларинг муаттар, рухсоринг сўлим,
Кўрсам, кечалар ҳам ёришгай дилим,
Яширма юзингни келганда кўргим,
Мени гулшанингдан ҳайдама, Гулим.

Майли, тиканларинг тилсинлар қўлим,
Майли, япроқларинг тўссинлар йўлим,
Мени сендан ҳатто айирмас ўлим,
Мени гулшанингдан ҳайдама, Гулим.

Ҳатто ўзимдан ҳам яширган сирим,
Ўзинг - бағри бутун, мен – бағри тилим,
Ёлғон сўзласам гар, кесилсин тилим,
Мени гулшанингдан ҳайдама, Гулим.

Йиқитма дил тоғим, эгмагин бўйим,
Тақдир сўқмоғида йўқотдим йўлим,
Сония соянгда топайин қўним,
Мени гулшанингдан ҳайдама, Гулим.

Хуршида Намазбаева шеъри

So‘z: Xurshida Namazbayeva @Oceancoral_2020
Ijro: @shohruhxon_nazirxonov
Aranjirovka ustasi: @zabievich
Guitar: @sardor_guitarr

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Мен аслида кўринишим каби эмасман. Мен ёзган шеърларимда ҳам эмасман. Аслида айтилмаган ва ёзилмаган сўзларимнинг ортида яширинман. Мендан мени изламанг.

Хуршида Намазбаева

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
Қайдан топаман?

Қайта учраштирмас бизларни ҳаёт,
Талпинганим сайин ерга ботаман.
Топарман тахт, давлат, топарман баёт,
Сенинг муҳаббатинг қайдан топаман?

Бизлар турфа дунё, турфа йўлдамиз,
Бизлар турфа дарё, турфа чўлдамиз,
Гоҳо оташ, гоҳо ёмғир, дўлдамиз,
Сенинг муҳаббатинг қайдан топаман?

Қуёш бўлсанг мен шам каби ботаман,
Кўз ёш бўлсанг мен ғам бўлиб оқаман,
Кечалари ёлғиз йиғлаб ётаман,
Сенинг муҳаббатинг қайдан топаман?

Сенсиз юрагимда йўқдур ҳаловат,
Сенсиз вужудимда йўқдир ҳарорат,
Бизни учраштирса охир қиёмат
Сенинг муҳаббатинг шунда топаман.

Хуршида Намазбаева шеъри

www.tg-me.com/khurshida_ergashevna
2025/07/01 21:11:14
Back to Top
HTML Embed Code: