Telegram Web Link
Суратдаги корейс актёри Ма Донг Сокнинг фильмларини жуда ёқтираман. Сиз ҳам биласиз бу актёрни. 53 ёшни уриб қўйган Ма Донг Сок 36 ёшли телебошловчи E Чон Хва билан уч йил муқаддам никоҳдан ўтган бўлса-да, ҳали тўй қилишмаган эди. Ниҳоят, бу бахтли жуфтлик 26 май куни Сеулда ёпиқ ҳолатда тўй ўтказадиган бўлди. Яъни, тўй саноқли яқин дўстлар иштирокида ўтади.
Эски корейс удумларига кўра, агар эр-хотин тўй қилишмаган бўлса улар 60 ёшга тўлганида фарзандлар ота-онанинг юбилейини ўтказиб бермас экан. Ёши 60 га қараб кетаётган Ма Донг Сок тўйдан нимани кўзлагани бизга қоронғу.
Аммо шу Ма Донг Соккаям қойил қолмадим. Ҳар бир фильми буёғи Амриқо-ю буёғи Жапон, уёғи Бразилия-ю уёғи Норвегиягача энг кассабоп фильмга айланиб турган бойвачча актёр ёпиқ ҳолатда камтарин тўй ўтказмоқчи бўлиб турса...
Дунёга машҳур бир бойвачча корейс актёр кичкина ташкилотда қоровул бўлиб ишлайдиган ўзбекчалик бўлолмасая... Бўлолмайдиям-да!

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Обуначилар сони кескин камая бошлаганидан билинадики, "корейс ундоқ, ўзбек бундоқ" деган постларим одамларга ёқмаяпти, шекилли. Кескин камайиш деганда - охирги кунларда канал 20 нафар обуначига камайганини айтсам ўн минглаб обуначига эга канал эгалари мийиғида кулиб қўйса, не ажаб. Миттигина ва камтаргина бу каналимиз учун эса ҳар бир обуначимиз қадрли.

Каналга уланиш мутлақо текин ва ихтиёрий: @kimchiramyon
Рамазон Ҳайити муборак, дўстлар!
АРСЛОН ЧОРЛАГАНДИ...


Биз ҳам юксакларга тиккандик кўзни,
Бизда ҳам бор эди матонат, бардош.
Арслон чорлаганди қошига бизни,
Лекин қумурсқалар бўлди сафардош.

Жами тирикликка таниш шу хатар,
Қумурсқа яралган ёппа таларга.
Дўстим, алам қилар, арслон бехабар,
Ем бўлиб кетсак шу қумурсқаларга.

(Абдулла Орипов)

Суратда Жанубий Корея собиқ президенти Мун Же Ин тепаликда ўтирганча чуқур ўйга толиб ўтирибди.
Дарвоқе, жаноб Мун куни кеча амалдаги ҳукуматни нўноқликда айблаб, танқидий фикрлар билдирибди, уйқудан уйғонишга чақирибди.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
보리밥 (порипаб) таомини татиб кўрганмисиз? Корейслар нафақат техника соҳасида, балки овқатчиликда ҳам мақтагулик ишларга эга.
Бу таом қадимда фақат камбағал ва қашшоқлар ейдиган таом сифатида танилган эди. Ҳозир эса парҳезбоп таом бўлгани учун бойваччаларнинг севимли емагига айланган.
Дарвоқе, бу таомни японлар "сассиқ гуруч" дейишаркан. Хунук ном беришган бўлса-да, севимли таом севимлилигича қоларкан.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро талаба алмашинув дастури бўйича Жанубий Кореяга ўқишга борганимда Ҳиндистон, Таиланд, Франция, Индонезия, Тайван, Хитой, Япония, Португалия, Қозоғистон, Россия каби мамлакатлардан келган талабалар билан ўқиганман. Мана шу қўшиқ ўша пайтлардан қадрдон бўлиб қолган. Чунки корейс устозларимиз ва бирга ўқиган дўстларимиз билан ўтказган кўп учрашувларимиз шу қўшиқни қайта-қайта қўйиш ва рақсга тушишга уланиб кетарди. Рус курсдошларимиз қўшиқ ижрочилари ҳақида гап очилиб қолса: "Биздааан!"-деб қўйишарди.
Хотиралар ажойиб. Хотиралар абадий. "Блестяшие" гуруҳининг бу қўшиғи ҳақиқатан зўр чиққан.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Ютубда Дауд Ким номи билан машҳур кореялик мусулмон блогер Инчон шаҳрида 136 минг доллар эвазига 283 квадрат метр ер сотиб олганлигини ва ерга масжид қурмоқчи эканини маълум қилди. 30 ёшли Дауд Ким Ютубда инглиз тилида Кореядаги мусулмон ҳаёти ҳақида видеороликлар қўйиб боради. Ҳозирги кунда унинг Ютубдаги каналида 5 миллион 520 минг нафардан ортиқ обуначи бор. Дауд Ким 2019 йил сентябрда расман христианликдан мусулмонликка ўтганини маълум қилган эди.
Дауд Кимнинг масжид қуриш режасидан кейин Инчон шаҳри расмийлари блогернинг ер олиш бўйича шартнома тузганини, лекин ҳали ер унинг номига ўтмаганини билдирди. Шунингдек, расмийлар маълумотига кўра, Дауд Ким диний фаолият кўрсатадиган бино қуриш учун ҳам рухсатнома олиши керак.

Суратда Дауд Ким ер олгани ҳақидаги ҳужжати билан.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Индонезия мухлислари: «Шин Тэ Ён — Кореянинг энг яхши экспорти. Кечир, Samsung»

Шин Тэ Ён Индонезиянинг ҳам асосий, ҳам олимпия жамоасини муваффақиятли бошқармоқда.
Кореялик мураббий қўл остида Индонезия ўз тарихида илк бор ЖЧнинг сўнгги саралаш босқичига чиқишга яқин турибди, U-23 жамоаси эса Париж Олимпиадасига боришга яқин.

Постни тушунмаганлар учун: Индонезия терма жамоаси Корея терма жамоасини U-23 Oсиё кубогидан чиқариб юборди. Индонезия терма жамоаси бош мураббийи Шин Тэ Ён кореялик.

@kimchiramyon
Миллиардерлар газетани севишади, газетани катта бир қурол деб билишади. «Berkshire Hathaway» ширкати эгаси Уоррен Баффетнинг «газета наркоман» деган лақаби бўлган. У 90 ёшдан ўтганидаям кунига 5-6талаб газета ўқиган, ёшларга газета ўқишни маслаҳат берган. «Амазон» ширкати асосчиcи Жефф Безос ҳар тонг кунини газета ўқиш ва қаҳва ичиш билан бошлаган. «Hyundai Group» эгаси Чонг Жу Ёнгдан муваффақияти сири нималигини сўрашганида корейс миллиардери: «Мен газета мактабини тугатганман», деб жавоб берган экан.
Мен миллиардер эмасману лекин ҳар куни газета ўқишни канда қилмайман.

Суратда корейс миллиардери Чонг Жу Ёнг.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Бахтиёр жуфтлик дунё ташвишларини унутиб, ҳаммасига кулиб қўйиб сайру саёҳат қилиб юрибди.
Суратда: Жанубий Кореянинг 2017-22 йиллардаги президенти Мун Же Ин ўз рафиқаси билан.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Шундоқ қилинғиз, қадрдонлар. Умр ўзи шундоғам жуда қисқа. Уни беҳуда нафратлар билан ўтказиб юбориш жудаям «жалко».

Каналга уланиш: @kimchiramyon
«Қуръони Карим»нинг «Оли Имрон» сураси 92-оятида:«Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”, дейилган.
Жанубий Кореянинг "Донга Илбо" газетаси ана шундай бир эҳсон қилган инсон ҳақида ёзибди.
6 май, кундузги соат 11:00, Бусан полицияси идорасидан 5 -10 метр наридаги жой. 50 ёшлар атрофидаги бир аёл қоғоз қутини ерга қўйиб кетди. Қутича сиртига: "Ишонаманки, бу қути муҳтож оила болаларига етиб боради" , деб ёзилган. Қутича ичидаги конвертда шундай сўзлар бор эди: "Мен уч фарзанднинг отасиман. Бир фарзандим ногирон. Қутичадаги кийим ва егуликларни сотиб олиш учун бир ой давомида макулатура ташидим. Кўп пул топиб ёрдам беролмаганимдан ҳижолатман. Оз бўлса-да, қутичадаги нарсалар муҳтож болаларга етиб борса хурсанд бўламан".
Шундай хокисор инсонлар борлиги учунам ер юзида ҳаёт тугамайди, яшагинг келади, шундай инсонлар билан замондош эканингдан ғурурланасан.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Кореялик қўшиқчи ва актриса Ай Ю болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 100 миллион вон ($73 800) пулни эҳсон қилибди. Ай Ю тўққиз йилдан бери ҳар йили болалар учун эҳсон қилиб келади. У шунингдек, ҳар йили ўзининг туғилган кунидаям катта суммаларда эҳсон қилади. Ай Юнинг туғилган куни 16 май экан. Дарвоқе, у мен билан бир кунда туғилган экан. (Айтиб қўяй, 16 майда фақат яхши инсонлар туғилади 😊)
Номусулмон бўлсада, доимо эҳсон қилувчи кўнгли юмшоқ инсоннинг ишига худойим барака беравераркан: Ай Ю шу пайтгача Япония, Тайван, Cингапур ва Индонезияларда катта концертлар берди. Бу йил эса Ҳонконг, Филиппин, Таиланд, Малайзия, Германия, Япония ва АҚШда концертлар бериши режалаштирилган.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
8 май Жанубий Кореяда ота-оналар куни сифатида нишонланади. Бу кунни Кореянинг собиқ президенти Мун Же Ин ўз аёли Ким Жонг Сук билан 1241 метр баландликдаги Кажисан чўққисида кутиб олибди. Бахтли ва зиёли жуфтлик.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл 2022 йили хотини Ким Кон Хи бир руҳонийдан «Christian Dior» русумли сумкани совғага олгани учун жамоатчиликдан узр сўради. Корейс журналистлари ва фаоллар бу бўйича тинмай ёзиб келишмоқда эди. Юн Сок Ёл бу иш бўйича илк марта расман узр сўради. Шу пайтгача президент бу афсусланарли иш эканлигини таъкидлаган, лекин узр сўрамаган эди.
Президентнинг хотини қимматбаҳо совға -  "Christian Dior" сумкасини олаётгани америкалик журналистнинг камерасига муҳрланиб қолган экан.
Президентнинг хотини бўлсангу  «нармалний» совғаям ололмасанг-а. Шўринг қурғур, корейс.

Суратда президент эрини уятга қўйган Ким Кон Хи.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
«Юз йиллик заковат» - Сеулда тақдимоти ўтказилган китоб шундай номланган. Китоб муаллифи таниқли корейс файласуфи 104 ёшли Ким Хёнг Сок бўлиб, у ҳамон дадил ва навқирон. Бунинг сирини сўрашганида қария шундай жавоб берди:
«Ҳар доим иш ва ўқишни давом эттиринг. Ана шунда қалбан ва фикрлашда ёш бўлиб юрасиз»

Файласуф Кимнинг айтишича, унинг ҳаётида энг яхши даврлар 60 ёшдан 75 ёшгача даврида бўлган. Файласуф ёшлар билан тез-тез учрашиб туради ва мамлакат таълим тизимига бефарқ эмас. У таълим тизимида ўзгаришлар қилиш кераклигини, ҳозирги имтиҳон тизими талабга жавоб бермаслигини, ёшлар қимматли вақтини бефойда ишларга совураётганини таъкидлаб келади.
Қария файласуфнинг янги китоби яхшига ўхшаяпти.  Шу китоб уйимдаги митти кутубхоначамдан жой олиши учун ҳаракат қилгум.
Кореядан туриб узатворадиганлар бўлса умрбод дуоларимда бўлардингиз. 


Каналга уланиш: @kimchiramyon
Азиз ўқиғувчимға маълумки, мен инсонларнинг тили, эътиқоди, жинси, сочи ёки терисининг ранги, кийими ёки рўмолининг узун-калталигига қараб эмас, инсонийлигига қараб баҳо бераман. Яна қайтараман: ёмон миллат ёки элат бўлмайди, ёмон одамлар бўлади.
Жанубий Кореянинг Кимхе шаҳри ҳокими Хонг Те Ёнг оила ойлиги доирасида ўтказилган тадбирда (бизнинг тилда айтсак: ҳокимнинг сайёр қабулига ўхшаш бир йиғинда) тўсатдан ҳушини йўқотган кишига биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиб, унинг ҳаётини сақлаб қолди. Тадбирда 600га яқин одамлар қатнашаётган бўлган. Соғлиғи ёмонлашган киши 69 ёшда бўлиб, бу тадбир унинг ёдида қоладиган бўлди.
Кимхе ҳокими асли мутахассислиги врач экан.
Инсон ҳаёти ҳар нарсадан устун. Бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш - бутун инсониятни сақлаб қолиш демакдир. Инсонийлик ўлмасин. Инсон бўлайлигей!

Суратда Кимхе шаҳар ҳокими Хонг Те Ёнг ҳушини йўқотган кишига ёрдам кўрсатмоқда.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
2024/05/14 03:08:19
Back to Top
HTML Embed Code: