Telegram Web Link
Бахт, ҳаловат нима эканлигини сўзсиз таърифлаб беринг, деб сўрашса мана шу суратларни кўрсатинг.

Суратда 2017-22 йилларда Жанубий Кореяга президентлик қилган Мун Же Ин.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Корейс сериалларини севиб томоша қиладиган мамлакатлар ўн бешталиги экан. Биз йўқмизку?!
Охирги пайтлар корейс сериаллари турк сериалларига рақобатда ютқазаётганиям ҳақиқат.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
#Биласизми
Чангжорим  (장조림) - ёғсиз мол гўшти, сояли соус, саримсоқ пиёз, озроқ қалампир ва бедана тухумидан тайёрланадиган ажойиб корейс таоми ҳисобланади. Тўғрироғи,  салат дейиш мумкин. Баъзан мол гўшти ўрнига чўчқа гўштини ишлатишади.
Бу салатни корейслар қадим замонларда ўйлаб топишган. Салат сифатида ўртага қўйилишидан мақсад - оиланинг ҳар бир аъзоси озгина бўлсада гўштдан татиб кўришига эришиш эди.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Бирор мамлакатга нисбатан ҳақиқий муҳаббат шундай бўладики, у ердаги хунук нарсалардан ҳам яхши гап топа оласан. Ўзбекистонни жуда севадиган бир кореялик блогер, шоир, ёзувчи бор. Ўша инсон интернетдаги саҳифасида манави манзарани суратга олиб ташлабди. Бизга тарбиясизлик намунаси бўлиб кўринган бу манзарани кореялик шундай таърифлаяпти: «Бу ернинг кўча ёзувлариям гўзал. Гўзал изҳорлар экан».
Кореялик меҳмон бу постида кесатиқ, юмор ва ҳазил ишлатмаган деган умидбахш гумондаман.
Меҳмон русча сўкинган ёзувларга тушунмаган чоғи.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» асарини ўқиганмисиз? Киносини кўриб:«Ҳа», деманг. Чунки асар ва киноси бутунлай фарқли. Бундан юз йил муқаддам Тошкентда жиннилар жуда кўпайгани айтилади асарда. Мана асардан парча: "Бозорда санғиб юрган биз дайди болалар учун қувончли эрмаклардан бири бозор, маҳалла, кўча-кўй
жиннилари эди. Ўша йилларда Тошкентда шунақа ҳам жинни кўп эдики, санаб саноғига етолмайсиз: Малла жинни,
Карим жинни, Майрамхон, Хол паранг жип-жинни, Тожихон,
Жуфт каптар, Олим жинни, Эшон ойи, Овоз жинни ва бошқалар..."
Хуллас, асарни ўқинг.
Бу пост "Шум бола" ҳақида эмас. "Корея Ҳералд"нинг ёзишича, Квангжу полициясига 23 ёшли африкалик талаба келтирилибди.
Воқеа бундоқ: кундузги соат 11:30. Чоннам миллий университети яқинидаги кўча. Бир йигит онадан туғилган пайтдаги ҳолатда велосипед миниб кетаяпти. Жамоат жойида... Ҳеч бир уят-андишасиз...
Полиция йигитнинг қонидан ароқ ҳам, гиёҳванд ҳам тополмади. Йигит бу қилиғини руҳан қийналгани билан изоҳлади.
Жиннилар кўпаяётганидан даракми бу?

@kimchiramyon
📚 Корейсларнинг креатив фикрлашига доим қойил қоламан. Мана, масалан, бизда китобхонликка тарғиб қилиш учун кутубхоналар нима қиларини билмай турган бир пайтда корейслар китобхон миллат сифатида донг таратяпти.
Сеулда «Очиқ осмон остидаги кутубхона» лойиҳасини бошламоқчилар. Яъни, Сеулдаги энг катта майдонлар - Гвангҳвамун, Сеул ва Чонгечон анҳори бўйида китобхонлик тадбирлари ўтказилади.
🗓️ Бу тадбирлар ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари 11:00-18:00 да бўлади.
Тадбир турли викториналар ва концертларни ҳам ўз ичига олади.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Ўтган йили июль ойида Жанубий Корея президентининг қайнонаси 77 ёшли Чхве Ун Сун 1 йил муддатга қамалган эди. У ҳужжатларни сохталаштиришда айбланиб, қўлига кишан солинган эди.
Чхве хоним Сеул жанубидаги Тонгбу махбуслар марказидан чиқиб, журналистлар саволларига жавоб бермасдан уйига сурган. Жанубий Корея қонунчилигига  кўра, махбуслар қамоқ муддатининг учдан икки қисмини ўтаб бўлгач, намунали хулқига қараб бироз эртароқ чиқиш ҳуқуқига эга. Президентнинг қайнонаси қамоқ муддатининг 82% қисмини ўтаб бўлган эди.
Ана шунақа. Бу ишлар бошқа сайёрада эмас, Жанубий Кореяда бўляпти. Бу ерда қонунни бузсанг президентнинг севимли қайнонаси бўлсанг ҳам кишандан қутулиб қололмайсан.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Картошкали таомлар - яхши тайёрланса менга ёқади. Кореяда бирга ишлаган бир корейс ажоши картошка кўп еётганимни кўриб: «Вой қишлақией», деб мийиғида кулгани эсимда. «Нега ундай дейсиз?», десам, «Қишлоқликлар картошкани яхши кўришадида», деганди.
Дарвоқе, ўша юзи бужмайган ажоши ҳақ эди.
Менга корейсларнинг камжачон деган таоми ёқарди. 
Камжачон (감자전 ) картошкадан тайёрланадиган ажойиб корейс таоми.
Картошка Жанубий Кореяга Хитой ва Шимолий Корея орқали 1832 йилда кириб келган дейишади. Немис миссионери Карл Гютслафф корейс диёрига картошкани олиб келган илк одам эди. Дастлаб Кангвондо провинциясидаги ибодатхона томорқаларига экилган картошка ўша ҳудуднинг ташриф қоғозига айланган мазали таомларига айланди. 
Ҳозир ҳам Кангвондо тарафларда картошкали таомлар санъат асари даражасига чиққан десам хато бўлмайди.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Кимчи ва рамён
Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» асарини ўқиганмисиз? Киносини кўриб:«Ҳа», деманг. Чунки асар ва киноси бутунлай фарқли. Бундан юз йил муқаддам Тошкентда жиннилар жуда кўпайгани айтилади асарда. Мана асардан парча: "Бозорда санғиб юрган биз дайди болалар учун қувончли…
Ўша куни яланғоч ҳолда Kвангжу кўчаларида  велосипедда кўча айланган африкалик талаба бугун ўлик ҳолда топилибди. У полицияга олиб келинганида руҳан сиқилишдан шундай иш қилганини айтган эди. Кореянинг стресслари шунақа ёмон.
Ҳазил-ҳазилкуя менам Кореяга бориб, Сеулнинг қоқ марказида руҳан сиқилгим келяпти. Жудаям.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Жанубий Кореяда ёшлар орасида яхшигина машҳурликка эришган қўшиқчи Пак Бо Рам 11 апрель куни дугонасининг уйида ўлик ҳолда топилган эди. Миллий суд-тиббий экспертиза хизмати қўшиқчининг ўлими сабабларини ошкор қилди. Унга кўра, қўшиқчи ҳаддан ортиқ спиртли ичимлик ичгани оқибатида ўлган. Спиртли ичимлик унинг жигарини ишдан чиқарган.
Ичкилик ёмон. Бу дунёда хулоса қилишга арзийдиган ишлар кўп. Пак Бо Рамнинг отаси ҳам ичкиликка алоҳида муҳаббати бўлган экан: 2010 йили ичкилик сабабли жигар саратонига йўлиқиб ўлган экан.
Ҳар қандай мусибат ёки руҳий зўриқиш ҳам ичкилик ичишингизга арзимайди.
Ёши етмишларга етган бир қариндошимизнинг кўп такрорлайдиган бир гапи бор: «Менинг насиҳат ва гапларимга парво қилма. Лекин бепарвоям бўлма».

Каналга уланиш: @kimchiramyon
Жанубий Кореянинг жануб қисмида Удо ороли бор. Бу митти орол 0.54 квадрат километр бўлиб, 100 нафар атрофида аҳолиси бор. Оролчада ягона мактаб ҳам бор. Яқин-яқингача бу мактабда 40 нафар ўқувчи бўларди. Туғилиш пасайиши бу ергаям етиб келган: ҳозир бу мактабда атиги 1 (бир) нафар ўқувчи ўқиркан. Саёҳатга боришга арзийдиган зўр жой экан.
Бу оролчани қуруқлик билан 1 километру 300 метрлик масофа ажратиб туради. Қайиқ ёки кема билан борди-келди қилишдан кўра йилнинг қайсидир вақтида сув ортга қайтиб, ер очилишини афзал кўришар эди.
Энди шундай фурсатни кутишга ҳожат қолмади: оролчани қуруқлик билан боғлайдиган кўприк ишга тушибди.
Қандай гўзал манзара. Шундай оролчада яшагинг келади! Тоза ҳаво, кўм-кўк осмон ва денгиз.
«Бундан ортиқ сенга яна нима керак, ит?», дермиди эски фильмда шоҳ Иван Василевич. 😊

Каналга уланиш: @kimchiramyon
«Олғину олдирмағин», деб дуо қилади момоларимиз. Kўчада катта пул топиб олсак:«Кимники?», деб 3 марта айтганда ҳеч кимдан жавоб бўлмаса - топиб олганга ҳалол деган нотўғри тушунчаларимиз бор.
Корейс ижтимоий тармоқларида икки талаба ҳақидаги хабар вирус мисоли тарқалди.
Жежу оролида яшовчи жаноб Хан ширин хаёлларга берилиб ўтирганида қўлидаги телефонга смс келди. Смс жаноб Ханнинг пластигидан 300 вон ечилганини билдириб турарди. У сапчиб ўрнидан туриб кетди, чўнтакларини титкилади ва:«Вой, онангни...», деворди. Пластик карта йўқ эди.
Эртаси куни жаноб Хан банкка телефон қилганида, банк ходими унга охирги марта кирган магазинига бориб кўришни айтди. Mагазинга борганида қўлига пластиги ва 300 вон пулни тутқазишди. Камерадаги видеода икки талаба пластиkдан 300 вонга «канпит» олишган ва 300 вон нақд пулни тутқазишган.
Mаълум бўлишича, талабалар бу ишни пластик эгасини огоҳлантириш учун қилишган. Яъни, телефонига хабар бориб пластигини излаши учун қилишган экан.
Виждон уйғоқ бўлгани яхшида.

@kimchiramyon
Бундан олдинги постга қўшимча.

Шу ўринда корейс қонунчилари огоҳлантириб ўтишган: бировнинг пластик картасидан берухсат пул ечиш - 50 миллион вон жарима ёки етти йиллик қамоқ жазосига олиб келиши мумкин.
Шунинг учун эҳтиёткор бўлиш керак. Тағин яхшилик қиламан деб, қамалиб қолиб охирида бошни чангаллаб: «Вой, бильярд...», деб қолмаслик керак.

Каналга уланиш: @kimchiramyon
2024/05/28 03:44:25
Back to Top
HTML Embed Code: