🌾 Китоб туманида ғалла ўрими авжида, жараёнлар ҳудудлар кесимида уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда
Китоб туманида жорий йилда 254 та фермер хўжаликлари томонидан жами 2000 гектар майдонга ғалла экилиб, етиштирилди.
Шу муносабат билан ҳар бир ҳудудда ризқ-рўзимиз бўлган ғалла ҳосилини нест-нодуд қилмасдан, ўз вақтида йиғиб олиш бўйича махсус отрядлар бириктирилган ҳамда жараёнлар уюшқоқлик билан йўлга қўйилган.
Жараёнлар туман ҳокими Рустам Ғафуров бошчилигидаги масъуллар томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.
👉 Китоб хабарларига аъзо бўлинг👉 https://www.tg-me.com/+5L_qUK2TuQ9hZjMy

ОЧИҚ ЭЛЕКТРОН САВДОЛАРИГА МАРҲАМАТ!
🟢 Китоб тумани бўйича янги 98 та тадбиркорлик учун ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилмоқда.
👉 Ер участкаларини кўриш учун шу ерни босинг
🟢 Шунингдек, e-auksion.uz платформаси орқали туманда кўчма савдо объектларини ўрнатиш учун 93 та янги лот савдога қўйилган.

🏅 Китоб тумани “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақасининг минтақавий босқичига мезбонлик қилди
📅 17 майдан бошлаб старт олган мазкур спорт тадбирининг навбатдаги муҳим воқеаси Китоб туманида бўлиб ўтди.
🤼♂️ Бугун туманда дзюдо спорт тури бўйича минтақавий босқич баҳслари ташкил этилди. Мусобақада Шаҳрисабз шаҳри ва тумани, Чироқчи ҳамда Китоб туманларидан 100 нафардан ортиқ ўсмир ёшлар иштирок этди.
🏆 Ҳар бир иштирокчи ўз маҳоратини намоён этишга интилиб, спортчилар орасида иқтидорли ёшлар кўзга ташланди. Бу эса келажакда халқаро ареналарда ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар етишиб чиқишига умид уйғотади.
🎖 Якуний натижаларга кўра, ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритган спортчиларга диплом ва медаллар тантанали равишда топширилди.
🎤 Тақдирлаш маросимида Китоб тумани ҳокими Рустам Ғафуров, вилоят спорт бошқармаси раҳбари Ваҳоб Рўзиев ҳамда Олимпия қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Тиббиёт тизимида рақамлаштириш ва хизматлар сифати долзарб масала сифатида кўриб чиқилди
Бугун Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари Сирожиддин Файзиев Китоб тумани Тиббиёт бирлашмасига ташриф буюриб, соҳага масъул мутасадди раҳбарлар билан учрашди. Ташриф давомида у Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида тиббий хизматлар сифатини янада ошириш ва соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-88-сонли Фармони ижросига оид амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.
Учрашув давомида тумандаги соғлиқни сақлаш муассасаларида кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, рақамли технологияларнинг жорий этилиши, электрон соғлиқни сақлаш тизимининг амалиётга татбиқ этилиши ҳолати таҳлил қилинди. Мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилиб, мавжуд камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари ва келгусидаги устувор вазифалар белгиланиб олинди.
Шунингдек, Фармон асосида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда тиббий хизматларнинг қулай, шаффоф ва самарали ташкил этилиши, даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимлари малакасини ошириш борасида кўзда тутилган вазифаларнинг бажарилиш ҳолати ҳам муҳокама қилинди.
Ўрганишлар якунида вилоят прокуратураси вакили томонидан мавжуд муаммолар юзасидан тегишли тавсиялар берилди ҳамда Фармон ижросини тўлиқ ва самарали таъминлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар юклатилди.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM