Telegram Web Link
Одамлар "Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу" дейиш ўрнига "Ассалому алайкум" деб айтиш билан кифояланишмоқда. Оқибатда барча ишларимизда раҳматни ва баракани йўқотиб қўйдик.

Саломни мукаммал қилинглар, ҳаётларингиз ҳам мукаммал бўлади!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

@konspektor
👍1👏1
Куним битиб дунёдан ўтсам,
Ман ҳам жаннат аҳлидан бўлсам.
Бошларига тожлар кийдириб,
Отам билан жаннатга кирсам!

Икки дунё мени деган зот,
Икки дунё ғамим еган зот,
Кўрсатиб мен унга илтифот,
Онам билан жаннатга кирсам!

Касал бўлсам йўқлаб келганим,
Ярим кўнглим тўқлаб келганим,
Онамдан сўнг "она" билганим,
Опам билан жаннатга кирсам!

Йўлатмаган ёнимга ҳеч ғам,
Мен учун минг куюнган одам,
Отамдан сўнг кейинги "отам",
Акам билан жаннатга кирсам!

У бўлмаса кўнглим доим кам,
Татимайди у сиз давлат ҳам,
Татирмиди айтинг жаннат ҳам!
Болам билан жаннатга кирсам!

Доим мени этган минг эъзоз,
Қилмаган ҳеч бирор эътироз,
Ҳурлар хафа бўлманг илтимос,
Ёрим билан жаннатга кирсам!

Болаликдан чиққанмиз йўлга,
Чидаганмиз ёмғирга, дўлга,
Ҳатто, жонин тутқазган қўлга,
Дўстлар билан жаннатга кирсам!

Отамдан ҳам ортиқ суйганим,
Онамдан кўп яхши кўрганим,
Менинг суюк бир  пайғамбарим,
Расул билан жаннатга кирсам!

Кечир мени, эй парвардигор,
Жаннат сўраб, нодонлик қилсам,
Шундай менинг ниятларим бор,
Улар билан жаннатга кирсам!
Улар билан жаннатда юрсам!

@konspektor
5👏1
Одам боласида бир қизиқ феъл бор. Туғилиб ўсиб вояга етишни бошлаганида телефон экранига чиройли қизларнинг расмини қўйишни бошлайди. Телефон хотирасини очиб кўрсангиз деярли 90 фоизи таниқли, чиройли қизлар. Бу ҳолат то уйлангунича давом этади. Уйлангандан кейин табиийки келиннинг расми эстафетага келади. Бироз ўтиб фарзандли бўлганда фарзандлар расми, ундан кейин набиралар. Энг охирида эса, ҳеч кимга керак бўлмай қолишни бошлаганида, буни сеза бошлаганида, ҳис қила бошлаганида эса ота ва онасининг расми эгаллайди...

@konspektor
👍1👏1
•Ақл билан севмоқ — ҳавво هَوَى
•Қалб билан севмоқ — ишқ عَشْقٌ
•Кўнгил билан севмоқ — севги حُبٌّ
•Нафс билан севмоқ — ҳавас هَوَسٌ
•Садоқат билан севмоқ — вафо وَفَاءٌ
•Бутун борлиғи билан севмоқ— иймон إِيمَان

@konspektor
👍3👏1
Охир замон!?

Шундай замон келадики, унда хушуълик йўқолади.
Шундай замон келадики, унда тасодифий ўлимлар кўпаяди.
Шундай замон келадики, унда зилзилалар кўпаяди.
Шундай замон келадики, унда мусулмон билмаган одами билан саломлашмай қўяди.
Шундай замон келадики, унда қотилликлар кўпаяди.
Шундай замон келадики, унда одамлар маъсиятли ишлари билан мақтанадилар..

Саҳобалар сўрадилар:"қачон ё Расулуллоҳ?" "Бу ҳодисалар охир замонда содир бўлади"дедилар.

Агарда содир бўлган бўлса, унда қиёмат соатини кутаверинг. Бу ҳудди бизнинг замонимиз!

Ажиб кунлар

- Ота-оналар фарзандларининг кийимлари ва таомларининг ғамини еб, ахлоқий қадриятларини сингдиришни унутяптилар.
- Ишчилар маошлари камлиги туфайли ишлашни хоҳламаяптилар. Аслида эса ризқни Аллоҳ таоло бераётганини унутганлар.
- Йигит ва қизлар бутун кундаги вақтларини сайр билан ўтказадилар. Бозорларда юриб чарчамайдилар. Кейин бир ракъат намоз ўқишга келганда эса ҳолдан тойиб қоладилар.
- Йигит ва қизлар мусиқаларни севиб тинглайдилар, Қуръонни тинглаганларида эса юраклари сиқилиб кетади. Ҳалол билан ҳаром чиқишмаслигини билмайдиларда.
- Нафсимиз суйган нарсалар учун минг-минглаб пулларимизни аямай сарфлаймиз. Садақа қилишга келсак ҳамёнимиздаги керакмас чақаларни чиқариб берамиз.
- Ишимизга кеч қолишдан қўрқиб, соатларимиз бонгини бураб қўямиз. Бомдод маҳал Аллоҳ билан дийдорлашадиган вақтимизни эса қўрқмасдан ўтказиб юбораверамиз.
- Эркаклар аҳли аёлларининг гўзалликларини бошқаларга ошкор этиб олиб юрадилар. Рашк ҳам қилмайдилар. Гап сўзларига қараганда улар жуда ҳам маданиятли, эркин ва маърифатли инсонлар замонида яшаяпти.

Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин!

@konspektor
👍1👏1
Бир янги уйланган йигит тақдиридан қувониб, хотинини амакисига мақтаб қолибди. Амакиси жиянига насиҳат қилиб ўтирмай, оқшомда ўз уйига меҳмон бўлиб боришини тайинлабди.

Жияни келгач, амаки хотинига тарвуз олиб келишни буюрибди. Хотин олиб келибди. Амаки тарвузни кўриб: "Буниси яхши эмас, бошқасини олиб кел", дебди. Хотин итоат билан иккинчисини олиб келибди. Шу тарзда эрнинг хоҳишига қараб, ўн марта бошқа тарвузга қатнабди. Аммо лом-мим демабди...

Жияннинг таклифи билан эртасига амаки меҳмонга борибди. Жиян ҳам хотинига тарвуз келтиришни буюрибди. Биринчи тарвузни кўриб: "Бу яхши чиқмайди, бошқасини олиб кел", дебди. Жувон итоат билан иккинчи тарвузни олиб келибди. Жиян бундан мамнун бўлиб, амакисига "Кўрдингизми?" дегандай кулиб қарабди-да, "Бу ҳам бўлмайди, бошқасини олиб кел", дебди. Учинчи тарвузни ҳам бўлмайдига чиқариб, қайтармоқчи бўлганида жувон:
– Нима, бир арава тарвуз тушириб қўйганмисиз, ҳали унисини, ҳали бунисини олиб кел, деяверасиз. Бор-йўғи учта тарвуз бор уйда, ёқмаса, туринг-да, яхшисини ўзингиз танлаб олинг. Мен танлашни билмайман! – деб норозилигини баён қилибди.

Шунда амаки жиянига деган экан:
– Кўрдингми, жиян, сен кўпам мақтанавермагин. Менинг уйимда бир донагина тарвуз бор эди. Хотиним яхши феълли, фаросатли бўлгани учун менга эътироз билдирмай, ўша битта тарвузни ўн марта олиб келди. Лекин бирон марта итоатсизлик билан гап қайтармади, лабини ҳам бурмади.

Фаросатли аёл йўғини ҳам саришта қилади, фаросатсиз эса борини ҳам эплолмайди!

@konspektor
👍2👏2
Қалб ҳимоячиси

Ривоят қилинишича, Одам алайҳиссалом яратилаётган замонларда Азозил (Иблис) барча фаришталарга устоз бўлган экан. Бир куни у ўз қавми билан ҳали жон ато этилмаган Одам алайҳиссаломнинг жасади олдига келиб-ди. У жасад ичига кириш учун Парвардигордан ижозат сўрабди ва бунга рухсат ҳам олибди. У Одам жисмининг ҳамма жойини оралаб-айланиб чиқибди. Жасаддан чиқар экан, уни яратган Холиқнинг қудратига, санъатига қойил қолибди.

У Яратганга: «Ажойиб хилқат яратибсан, мен унинг ҳамма жойини айланиб-кўриб чиқдим», дебди. Шун-да Ҳақ таоло унга: «Сен унинг қалбига кира олганинг йўқ», дебди. Азозил: «Ўша жойига ҳам бир кириб кўрай», деб ёлворибди. Аллоҳ таоло бунга рухсат бермабди. Шу сабаб ўшандан буён шайтон инсон қалбидан бўлак ҳамма томир-ҳужайраларини кезиб, Одам болаларининг ўзи билмаган тарафида туриб, уларни йўлдан оздирар экан. Аллоҳ паноҳида бўлган қалбга киришга ҳамиша пайт пойлар, қалб Парвардигордан узилиб, ғафлатда қолган заҳоти уни эгаллаш пайида бўлар экан.

"Кўҳна дунё ривоятлари"

@konspektor
1👍1👏1
Ўтган кунларда меҳмонга:
- Ҳар доим сиз учун эшигимиз очиқ, қачон хоҳласангиз ташриф буюринг, марҳабо! -, дердик.

Бу кунларда эса:
- Келишингиздан олдин огоҳлантириб қўйсангиз бўлмасмиди! -, демоқдамиз…

Ўтган кунларда:
- Ҳовли олма, қўшни ол! -, дердик.

Бу кунларда эса:
- Сен менга тегма, мен сенга тегмайман!-, демоқдамиз…

Ўтган кунларда қариндошларни:
- Елкадошлар! -, дейиларди…

Бу кунларда эса:
- Қариндошлар қориндош -, дейилмоқда…

Ўтган кунларда кун - кунора йиғилишимиз бўлар, орамизда йўқларни сўраб-суриштирардик…

Бу кунларда таъзиялардагина кўришмоқдамиз…

Ўтган кунларда:
- Мен бугун нима яхшилик қилдим?! -, деб ўзимизни тафтиш қилардик…

Бу кунларда эса:
- Ҳеч ким яхшилик қилмаяпти?! - дея ўзгаларни титкиламоқдамиз

Ўтган кунларда душман кимлигини яхши билардик...
Бу кунларда эса дўст ким эканини ҳам билмай қолдик...

Дунё ўзгаргани йўқ, аслида…
Балки қалблар ўзгариб кетди…

@konspektor
👍1👏1
Халқпарвар бой

Туркияда Сабанжи Холдинг номи билан машҳур бўлган жуда катта тадбиркор бўлган. Ҳозир фарзандлари компанияни бошқаради. Туркиядаги “Тойота”нинг эгаси ҳисобланади. Бундан ташқари банклар, ўнлаб йирик фабрика ва заводлар, супермаркетлар, университет, мактаблар, медиа ташкилотлари ва юзлаб майда корхоналарнинг хўжайини бўлган. У эгалик қиладиган корхоналарда минглаб одамлар ишлайди. Ёши анчага бориб қолган бўлса ҳам ҳеч бир тендер ёки кўргазмани ўтказиб юбормаган. Изланишдан тўхтамаган. Кўпчилик “уни пули етти авлодига етади-ку, қариганда шу югур-югур нима кераги бор?” деб айтишади.

Ҳудди шу савол билан журналистлар унга юзланишибди. Сабанжи шундай жавоб берибди: “ Мен ва жамоамга тўхташ мумкин эмас. Мен тўхтасам сиз айтгандек, етти авлодим маза қилиб яшайверади. Лекин корхоналаримизда ишлаётган 50000 дан ортиқ ишчилар биз тўхтасак нима қилади? Уларни ишдан бўшатишимизга тўғри келади. Уларнинг оиласи нима билан тирикчилик қилади? Тўхтолмаймиз, бунинг иложи йўқ...”

Мана сизга миллиардернинг дунёқараши. Бадавлат инсонлар фақат ўзларини эмас, халқни ҳам ўйлашлари керак. Фақатгина ўйлаш керак эмас, балки бунга мажбурлар. Чунки шу халқ уларни бой қилган ва бой қилишда давом этмоқда.

@konspektor
👍1👏1
Она

1 ёшга кирганингизда, у алла айтиб ухлатган. Сиз йиғлагансиз ва инжиқлик қилгансиз.

2 ёшга қадам қўйганингизда, у сизни ёнига чақирган, сиз эса қочардингиз.

3 ёшлигингизда ширин-ширин овқатлар билан сизни сийлаган у бўлади, сиз эса таомингизни емай, тўкиб-сочгансиз.

4 ёшингизда у сизнинг қўлингизга қалам ушлатди, сиз эса деворларга чизиб ташлардингиз.

5 ёшингизда у сизга кийдирган чиройли ва тоза кийимларни чанг-тупроққа белаб, кир қилардингиз.

6 ёшингизда у сизнинг қўлингиздан ушлаб, мактабга етаклаб борди, сизни ўқигингиз келмасди.

10 ёшингизда мактабдан келишингизни интизор бўлиб, йўлингизга кўз тикиб турган удир. Сиз эса келардингиз-у, яна кўчага чопқиллаб чиқиб кетардингиз.

15 ёш бўлганингизда у сизга бахт, соғлик ва омадлар тилаб, йиғлаб дуолар қилган. Сиз эса эвазига совғалар сўрардингиз.

25 ёшингизда энг чиройли орзу-умидлар билан сизни уйлантирди, бироқ сиз хотинингизни олиб, бошқа уйга чиқиб кетдингиз.

35 ёшингизда у сизга насиҳат қилди. Сиз эса, «аралашманг, ўзим биламан» дедингиз.

40 ёшга кирганингизда у хасталанди, лекин у сиз учун ортиқча юкдек кўринди.

Вақт оқар сувдек, ҳаёт ўткинчи, умр ғанимат. Бир кун уни тополмай қолишингиз мумкин. Агар онангиз ҳаёт бўлса, у сиз учун энг меҳрибон ва ўз навбатида сиздан меҳр кутиб яшаётган табаррук зот эканини унутманг… ахир «Жаннат оналар оёғи остидадир…»

@konspektor
👍1👏1
• Фарзандингиз ёлғон гапиряптими? Демак, сиз уни қаттиқ назорат остига олган экансиз.
• Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими? Демак, сиз уни шижоатлантирмас (рухлантирмас) экансиз.
• Фарзандингиз яхши гапира олмаяптими? Демак, сиз у билан сухбатлашмас экансиз.
• Фарзандингиз ўғрилик қиляптими? Демак, сиз унга совға-салом бермаётган экансиз.
• Фарзандингиз қўрқоқми? Демак, сиз уни кўп химоя қилар экансиз.
• Фарзандингиз бошқаларни хурмат қилмаяптими? Демак, сиз нисбатан тажовуз қиляптими? Демак, сиз унга нисбатан қўпол (дағал) муносабатда бўлар экансиз.
• Фарзандингиз заифми? Демак, сиз унга кўп дўқ-пўписа қилар экансиз.
• Фарзандингиз сизни қизғонаяптими? Демак, сиз унга нисбатан беэътибор экансиз.
• Фарзандингиз сизни безовта қилиб, тинчингизни бузяптими? Демак, сиз уни бағрингизга босиб, юзларидан ўпмас экансиз.
• Фарзандингиз сизга итоат қилмаяптими? Демак, сиз ундан кўп нарсаларни талаб қилар экансиз.
• Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми? Демак, сиз ўзингиз билан ўзингиз овора экансиз.

Ториқ ал-Хабиб

@konspektor
👍2👏1
ВАФОТ ЭТГАН ОТА-ОНАСИГА ҲАДЯЛАР ЖЎНАТИБ ТУРГАН СУВЧИ

Ривоят қилишларича, бир шаҳарда сувчи яшаган экан. Тоату ибодати, одобу ахлоқи билан одамлар орасида ном чиқарган бу одам ҳар пайшанба кечаси топган пулларидан ўтиб кетган ота-онасининг руҳларига садақа қилиб турар экан. Шу билан бирга ҳар намозида уларнинг руҳларига дуои хайрлар қилишни ҳам канда қилмас экан. Бу вазифаларини ҳеч қачон бузмасликка аҳд берибди.

Бу ишидан ҳам ўзи, ҳам ота-онасининг руҳлари шод бўлганидан мамнун юрган сувчи бир куни ноқулай аҳволга тушиб қолибди. Кунлардан бир кун ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам ҳеч иши юришмабди, жума кечасига келиб, садақа қилиш учун бирор тийини қолмабди. Натижада чуқур ғамга ботиб, Аллоҳга ич-ичидан ниёзда бўлибди. Ваъда берган назрини нима бўлишини, уни қандай адо этишни билиш учун олимнинг ёнига борибди.

– Мен ҳар пайшанба кечаси топган пулларимдан вафот этиб кетган ота-онамнинг руҳларига ҳадялар жўнатиб туришга назр қилган эдим. Бу сафарга келиб мен пул топа олмадим. Энди бу аҳдимни адо қилиш учун нима қилсам дуруст бўлади? - деб олимдан сўрабди.

– Кўп қайғурмагин болам. Ниятинг хайрли экан, Аллоҳ ҳам сенга тўғри йўлни кўрсатади, иншоаллоҳ, дебди. Кейин йигитга қараб: “Ҳозир пишиқчилик пайти. Кўча-кўйдаги қовун, тарвузларнинг пўчоқларини йиғиб, от ва эшакларга, мол-қўйларга олиб бориб бергин" дебди.

Йигит олимнинг даргоҳидан кўнгли таскин топгандек, бироқ бу ишининг ота-онасига нима фойдаси борлигини умуман тушунмаган ҳолда чиқиб кетибди. Лекин олимнинг айтганларини қилишга қарор қилибди. Кун келиб жума кечаси бўлибди. Кундалик ишларини бажариб, тоат-у ибодатларини адо қилиб, дам олиш учун ётибди. Ўша кеча тушига ота-онаси кирибди:

– Эй ўғлим! Ҳар жума кечаси бизга ҳадялар юбориб, икромлар қилиб турардинг. Лекин анчадан буён қовун-тарвузларни хоҳлаб турган эдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу кеча бизга қовун ва тарвуз икром қилдилар. Сен ҳайвонларга қовун-тарвузларнинг пўчоғини берибсан, Аллоҳ бизга Жаннатининг қовун ва тарвузларидан икром қилди, – деб айтибдилар.

«Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан

@konspektor
👍1👏1
• 4 ёшингда муваффақият — иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.
• 8 ёшингда муваффақият — уйингни мустақил топиб кела олишинг.
• 12 ёшингда муваффақият — атрофингда дўстларинг бўлиши.
• 18 ёшингда муваффақият — машина ҳайдашга гувоҳноманг бўлиши.
• 23 ёшингда муваффақият — олийгоҳни битиришинг.
• 25 ёшингда муваффақият — иш топа олишинг.
• 28 ёшингда муваффақият — ўзингга муносиб киши ёки аёл билан турмуш қуришинг.
• 30 ёшингда муваффақият — фарзандли бўлишинг.
• 35 ёшингда муваффақият — мол-дунёга эга бўлишинг.
• 45 ёшингда муваффақият — кўринишинг, ёшлигинг ва ғайратингни сақлай олишинг.
• 50 ёшингда муваффақият — фарзандларинг мевасини кўра бошлашинг.
• 55 ёшингда муваффақият — эр-хотинлик мажбуриятларини адо этишга қодир бўлишинг.
• 60 ёшингда муваффақият — машина ҳайдаш гувоҳномангдан фойдалана олишинг.
• 65 ёшингда муваффақият — хасталикларсиз ҳаёт кечиришинг.
• 70 ёшингда муваффақият — бошқага боқиманда эмаслигингни ҳис қилишинг.
• 75 ёшингда муваффақият — атрофингда дўстларинг (тирик) бўлиши.
• 80 ёшингда муваффақият — уйингни мустақил топиб кела олишинг.
• 85 ёшингда муваффақият — иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.

Буларни ўқиб қуйидаги ояти карима ёдимга тушди:

"Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир".
("Рум" сураси, 54-оят).

Мубашшир Аҳмад

@konspektor
2🥰1👏1
Кунларнинг бирида бир деҳқоннинг эшаги қудуққа тушиб кетибди. Деҳқон уни чиқаришга ҳар чанд уринмасин, чиқара олмабди. Охири деҳқон тақдирга тан берибди ва: эшагим ўзи қариб, анча ишдан қолган эди. Энди уни шу ерга кўмиб қўя қолай, барибир қудуқнинг ҳам суви йўқ, дебдида атрофидаги қўшниларини ёрдамга чақирибди. Ҳаммалари қудуқдаги эшакнинг устидан тупроқ ташлай бошлашибди. Устига тупроқ ташланаётган эшак бир силкиниб, устидан тупроқни тушуриб юборар, тупроқ тушган сари оёғининг ости кўтарила борар эди. Охир оқибат ташланган тупроқлар эшак учун юқорига чиқишга зинапоя вазифасини ўтади ва натижада эшак қудуқдан чиқиб, ўлимдан қутилиб қолди.

P.S.: Ҳаёт сизнинг устингизга қанчадан қанча тупроқ, кир чирларни сочади. Сиз ўзингизга отилаётган тошми, тупроқми, яна шунга ўхшаш ахлатларни устингиздан ирғитиб ташланг. Улар сизни кўмиб ташлашига қўйиб берманг. Аксинча, ўз мақсадингизга эришиш йўлида ҳаракатдан тўхтаманг. Бу ҳаётда сиз рўбарў келаётган ҳар қандай муаммо сиз учун юқорига кўтарилиш пиллапоясидир. Шу пиллапоялардан кўтарилиш орқалигина юқори даражаларга эришасиз.

Улар сизга ташлаган тупроқдан олдинга бориш учун фойдаланинг!!!

Бахтли бўлиш учун 5 қоидани ёдда тутинг:
1. Юрагингизни нафратдан озод қилинг.
2. Фикрингизни озгина бўлсада чалғитадиган нарсалардан озод қилинг.
3. Ҳаётингизни соддалаштиринг.
4. Кўпроқ беринг ва камроқ кутинг.
5. Кўпроқ севинг ва ... лойларни қоқиб ташланг, чунки бу ҳаётда сиз муаммо эмас, балки ечим бўлишингиз керак!

@konspektor
👍2
Бахтли яшашнинг олтин қоидаси

• Сендан кичкиналар сени ранжитса, ичингда 15 гача санаб, кейин жавоб қайтар;
• Сен тенгилар сени ранжитса, ичингда 30 гача санаб, кейин жавоб қайтар;
• Сендан катталар сени ранжитса, ичингда 50 гача санаб, кейин жавоб қайтар;
• Агар хотининг сени ранжитса, ичингда санаб тур, лекин жавоб қайтарма!

@konspektor
👍2
Ота-она билан муомала қилишдаги одоблар:

• ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўй;
• гапираётганларида жим тур;
• раъйларини қайтарма;
• гапларини маъқуллаб тур;
• уларга ўзини ҳокисор тутиб қара;
• уларга доим мақтов, мадҳ айтиб тур;
• уларга хурсандчилик хабарларини улаш;
• ёмон хабарларни олдиларида гапирма;
• улар яхши кўрган кишиларни ва дўстларини мақта;
• эришган ютуқларини доим тилга олиб тур;
• қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб тур;
• ўтмишдаги аламли ўринларни зикр қилма;
• отиқча гаплардан четлан;
• ҳузурларида ҳурмат сақлаб ўтир;
• фикрларини паст ва ноқис санама;
• гапларини тугатмасларидан олдин эшитмасдан туриб кетма;
• ёшларини ҳурмат қил ва набиралари билан уларни безовта қилма;
• ҳузурларида набираларини жазолама;
• ҳамма насиҳату-фикрларини қабул қил;
• ҳузурларида уларга эҳтиром кўрсат;
• уларга овозни кўтарма;
• улардан олдин ёки олдиларидан юрма;
• таомга улардан олдин қўл узатма;
• уларга тикка қарама;
• улар билан фахрлан, гарчи улар шунга лойиқ иш қилишмаган бўлса ҳам;
• ҳузурларида оёқ узатма ёки уларга орқа қилма;
• Сўкилишларига сабаб бўлма;
• ҳар доим уларнинг хақларига дуо хайр қил;
• олдиларида чарчоқ ва хафаликни зохир қилма;
• улардан содир бўлган ҳатоларга кулма;
• ўзлари талаб қилмасларидан олдин хизматларини бажар;
• доимий равишда уларни зиёрат қилиб тур ва улардан аччиқланма;
• улар билан гаплашганда чиройли сўзларни танлаб ишлат;
• ўзларига ёқадиган исмлар билан мурожаат қил;
• Уларни ҳамма нарсадан устун қўй.

@konspektor
👍2
Шундай ўғилни биламан, онаси билан телефонда гаплашаётиб, гаплари тугаганидан кейин онаси (қизилни босиб) ўзи ўчирмагунича ўғил гўшакни қўймайди, токи онамнинг гапи тугамай ўчириб қўйсам, онамга оқ бўлиб қолмайин, дейди...

Аллоҳ шундай фарзандлардан рози бўлсин!

@konspektor
👍1
- Хотинига эҳтиром ва муҳаббат билан муомала қилган эркакни ғарбда жентльмен дейишади, бизда эса "иссиқ-совуқ қилинган"

- Солиҳа, иболи қизга уйланиш бўлажак фарзандингиз олдидаги дастлабки бурчингиздир. Аслида, унданам аввалги бурч — шундай қизга мос бўлиш!

- Қанчалаб ақлли эркакларни аҳмоқ аёллар билан кўрасиз, бироқ ақлли аёлни ҳеч қачон аҳмоқ эркак билан кўрмайсиз. Агар хотинингиз нодон бўлса, ўзингизни тафтиш қилишингиз керак!

@konspektor
2👍2
Бугун отамга нонушта тайёрлар эканман, болалик чоғларим эсимга тушаверди.

Ота-онам бир-бирларини тушунолмасдилар. Уйда дойим жанжал бўларди. Лекин улар бир-бирига ўчакишганларида ҳам бизни яхши кўришни, бизга ғамхўрлик қилишни унутмасдилар.  Бизга ўхшаб илмли эмасдилар, лекин билганларининг энг яхшисини  бажаришга ҳаракат қилардилар. Бир куни қаттиқ оғриб қолдим. Бир неча кун овқат егим келмади. Бир томондан онам ёлворадилар, бир томондан дадам. Бир қарасам дадам "Онанг сенга сеҳрли пюре тайёрлади, буни есанг бир зумда соғаясан" дедилар.Онам аралаш-қуралаш бир нарса олиб келдилар. Устига бир нечта печенье ҳам қўйибдилар. Хуллас, кўндим ва едим. Таъми ҳалиям оғзимда.  Жуда ҳам ёққанди, ё мени кўндириш учун қўлланилган жумлалар, ёхуд егуликнинг таъми чиндан ҳам маззали эди. Бир неча кундан кейин онамдан "ичида нима бор эди?", дея сўрадим.  "Оҳҳо, йўқ нарсанинг ўзи йўқ эди" дедилар.  Орадан йиллар ўтди. Энди отам бемор ва бир неча ойдан бери тузук бирор егулик емайдилар. Буган эрталаб чақалоққа  тайёрлагандек, нонушта тайёрладим. "Сизга сеҳрли пюре тайёрладим" дедим. "Ичида нима бор?" дея сўрадилар. "Сўраманг, дадажон, меҳрим бор, севгим бор, шифо, дуо, олма, нок, хуллас нима йўқолган бўлса, шу ерда бор" дедим. Жилмайдилар:
— Фарзандинг бир куни онанг бўларкан, ота-онанг эса фарзандинг, десанг-чи ҳали, дедилар...
Демоқчи бўлганим,  хайрли фарзандлар тарбиялаб, етиштирмоқчи бўлсангиз ҳар қандай ҳолатда ҳам болаларингизни яхши кўринг, севинг. Балки бахтли оила муҳити яратиб бериш, истаганини олиб бериш борасида ҳар доим ҳам имкониятингиз бўлмас. Лекин болангизга меҳр бериш борасида ҳар доим имкон топинг!  ИНСОН ҲАММА НАРСАНИ КЕЧИРАДИ, лекин МЕҲРГА ЗОР ҚОЛГАНИНИ КЕЧИРМАЙДИ! Болалигимда эҳтиёжманд ўсдим, лекин ота-онамдан бутун ва мукаммал меҳр кўрдим. Бугун ота-онамнинг устида жон беришга тайёрлигим ҳам шундан. Бир куни болангизнинг боласи сиз бўласиз. Фарзандингиз сизга сиздан кўрган меҳр, муҳаббат ва шафқатдан андоза олиб ғамхўрлик қилади. Фарзандларимиз хайрли бўлишлари учун аввало биз хайрли ота-она бўлишимиз керак...

Тилак ЖАСУР

@konspektor
👍2
Forwarded from Konspektor
@konspektor

https://www.tg-me.com/boost/konspektor

👥️Овоз беришни унитманг канал ривожи учун овоз берганларга рахмат !!!
2025/10/24 02:38:58
Back to Top
HTML Embed Code: