Telegram Web Link
Ҳазрати Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг кўчада юриш-туриш қоидаларига оид насиҳатлари

• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
• Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
• Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
• Фикр билдирганда: "Бу – менинг қарашларим", деб айтинг;
• Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
• Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
• Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
• Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
• Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
• Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
• Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
• Фақат ва фақат рост гапиринг;
• Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
• Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
• Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
• Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
• Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
• Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
• Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
• Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
• Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
• Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг;
• Оғзингизда луқма билан гапирманг;
• Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.

@konspektor
👍1
Эфиопияда 54 миллион сигир боқилади. Суданда эса 42 миллион сигир. Лекин бу мамлакатлар очликдан азият чекмоқда. Голландияда эса 11 миллион сигир парваришланади, лекин мамлакат бутун дунёни сутли маҳсулотлари билан боқади.

Демак муаммо сигирларда эмас. Балки иқтисодни бошқараётган ҳўкизларда. Зеро бойлик эмас, уни бошқарув муҳим.

Ҳадича бин Қанна

@konspektor
👍3
Эрнинг аёли билан боғлиқ суннатлари:

1. Аёли билан ҳазиллашиш;
2. Аёли билан қувноқ вақт ўтказиш;
3. Севишини айтиб, совға бериб туриш;
4. Аёлини эшитиш, унинг туйғуларига аҳамият бериш;
5. Аёлининг энг яхши дўстига айланиш;
6. Аёлига кундалик ишларига кўмаклашиш.

@konspektor
👍2
• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса, билки, ҳали табиатинг тоза экан.
• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг, билки, ички дунёинг гўзал экан.
• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг,
билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.
• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг, билки, сен вафога жуда яқинсан!

Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг, истаб юраверасан;
• Жон куйдирмасанг, жонона қайда;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат: бири — табассум, иккинчиси — сукут;
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.

@konspektor
👍2
Ажойиб луғат

• Ота - истеъфога, нафақага чиқолмайдиган доимий бошлиқ.
• Она - маошсиз, «отпусксиз» туну кун ишловчи супер инсон!
• Қайнона - эски чориғини унутиб қўйган келин.
• Қайнота -  икки аёл жангида мажбурий судья.
• Амма - ташқаридан қариндош уруғларни бошқарувчи ҳоким.
• Хола - амма билан пинхоний рақобатчи.
• Тоға - керак нокерак пайтда маслаҳатчи.
• Амаки - фақат бирор муаммо ёки бирор ноқулай ҳолатдагина керак бўладиган запасдаги жигар.
• Ўғил - икки ўт орасида қовуриладиган мазали қовурдоқ. (Мабодо куйиб кетмаса агар).
• Қиз - палаҳмон тош. Эээ йўғ-ее, магнит. Ўзи билан бор йўқни илаштириб кетадиган.
• Қўшни - деворга ўрнатилган қулоқ. Яъни, локатор.
• Овсин - ўз нафи учун ишлайдиган шпион.

@konspektor
👍2
• Агар аёл пул топишни бошласа, мустақил ҳаёт кечириш ҳақида ўйлашни бошлайди.
• Агар эркак пул топишни бошласа, ўз оиласи учун ҳамма масъулиятни бўйнига олади.
• Бой эркак камбағал қизни учратиши, унинг ҳаётини ўзгартириши мумкин.
• Бой аёл эса камбағал йигитга қайрилиб ҳам қарамайди.
• Эркак севса, манфаатларсиз, муросасиз севади...

@konspektor
👍21🥰1
Ҳар бир аёлнинг шахсий гувоҳномаси бор. Бу гувоҳномага “Аёлларга яхши муомала қилинглар!” деб ёзиб, тагига “Аллоҳнинг Расули Муҳаммад”, деб ёзилган муҳр урилган.

- Онангга қарасанг, жаннат унинг пойида эканини эсла.
- Хотинингга қарасанг, “Яхшиларингиз - аҳли аёлига яхши бўлганларингиздир”, деган ҳадисни эсла.
- Қизингга қарасанг, Қиёмат куни сени дўзахдан тўсувчи парда эканини эсла. Пайғамбаринг алайҳиссаломнинг васиятларини эсда тут!

@konspektor
👍3
Тулки дарёнинг нариги қирғоғида турган туядан сўради:
— Сув сатҳи чуқур эмасми?
Туя жавоб берди:
— Йўқ, елка баробар.
Тулки ўзини сувга отган эди дарё чуқурлигидан уни домига торта бошлади. У гоҳ сув ичига ғарқ бўлиб, гоҳ типирчилаб зўрға бошини сувдан чиқариб, аранг бир тошга тирмашиб жонини сақлаб қолди. Кейин хансираганча туяга бақирди:
— Сен дарёни елка баробар, демаганмидинг?!
Туя яна хотиржам жавоб берди:
— Ҳа, шундай, лекин у менинг елкам баробар.

Бировдан маслаҳат сўрасангиз, у ўз имкониятларидан келиб чиқиб маслаҳат бериши мумкинлигини ҳисобга олинг. Ҳамманинг ҳам кўрсатмалари ёки ҳаёт йўлини тўлиғича ўзингизга йўл тутманг. Йўқса, улар кечиб ўтган йўл, сизни ғарқ қилиши мумкин.

@konspektor
👍1
Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:

• Отангнинг сенга қилган ҳаражати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.

Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин, отанг ва онанга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди.

@konspektor
👍2
Ҳузурингда шу 3 тоифа инсон гапираётган бўлса, сўзларини бўлиб, тўхтатиб қўйма:

1. Ота-онанг;
2. Ёш бола;
3. Ғамга ботган инсон.

@konspektor
👍3
Мардлик

Покистонлик (1999 йилда вафот қилган) шоир ва ёзувчи Мирзо Адиб шундай ёзади:
1960 йиллари Деҳлига ишлагани бордим. Кунлардан бирида автобусдан тушиб, чўнтагимни қарасам кимдир мени тунаб кетибди. Ўшанда чўнтагимда 9 рупия ва конвертда меҳрибон онамга ёзган мактубим бор эди, унда: "ишдан ҳайдалдим, бу ой одатда юборадиган 50 рупияни юборолмайман...", деб ёзгандим.  Хатни кейинроқ қўлимга рупиялар тушса юбораман деган умидда уч кундан бери чўнтагимга солиб юрганидим. Мендан ўғирланган 9 рупия арзимас пул бўлганига қарамай, ишдан қувулган, пули ўғирланган одамга 9000 рупияга тенг эди.

Бир неча кундан кейин онамдан хат келди. Мен ҳар доим юборадиган пулни сўраб ёзган бўлсалар керак дея қалбимга хавотир оралади. Лекин хатни ўқиб хайтарга тушдим. Унда онам менга раҳматлар ва ҳаққимга дуолар қилиб шундай дебди: "Менга юборган 50 рупия ҳаволанг етиб келди. Болажоним, сен жуда ажойиб инсонсанда, ишингдан ҳайдашларига қарамай маблағни ҳечам кечиктирмай вақтида юборибсан. Сенга омад ва кенг ризқ сўраб ҳаққингга дуо қиламан".

Онамга бу маблағни ким юбордикин, деб бир неча кун ҳайратда юрдим. Кунлар ўтиб қўлимга хунук дастхат билан ёзилган яна бир мактуб келиб тушди. Унда мактуб эгаси шундай ёзарди: "Манзилингни конвертингдан олдим. 9 рупиянгга олдин жамғариб қўйган 41 рупиямни қўшиб онанга, хатингдаги манзилга юбордим. Очиғини айтсам онам ва онанг ҳақида ўйладим. Онанг оч-наҳор қолиб сени ва онангни гуноҳига қолмайин дедим. Сенга саломларим бўлсин. Мен сени автобусда тунаб кетган ўғриман, мени кечир".

Баъзан ҳақиқатдан йироқ соҳта шиорларни кўтариб олганлардан кўра анча шарафлироқ ўғриларни учратиб қоламиз!!!

Қодиржон Қосимовнинг ФБдаги саҳифасидан  олинди.

@konspektor
👍1
Агар сиз ҳаромга эришиш осон замонда яшаётган бўлсангиз билингки, Аллоҳдан қўрққанга жуда катта савоб бериладиган замонда яшаяпсиз.

Айман Ёғий

@konspektor
👍1
Закот

- Болам, ҳар тонг соғлигингнинг закотини беришни унутма!
- Соғликнинг закоти нима, бобо?
- Соғликнинг закоти бу, беморлар ҳаққига дуо қилмоғингдир, болам.

Аллоҳ барча беморларга комил шифо берсин, қийинчиликда қолганларнинг мушкулини осон қилсин, Амин!

Абдулҳодий Юсуф

@konspektor
👍1
Дуонинг одоблари

1. Қиблага қараб дуо қилиш.
2. Икки қўлни кўтариб дуо қилиш.
3. Икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин қўлларни юзга суртиш.
4. Икки қўлни кўтариб, кафтнинг ичини ўзига қаратиб дуо қилиш. Сўнгра уларни юзга суртиш.
5. Дуонинг аввалида Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш.
6. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш.
7. Азми қарор билан иккиланмай, бўшашмай сўраш.
8. Дуонинг ижобат бўлишига шошилмаслик ва нима учун дуоим қабул бўлмаяпти, демаслик.
9. Ижобатга аниқ ишонган ҳолда дуо қилиш.
10. Ўзига ва ўзига тобеъ бўлган шахс ва нарсаларга дуои бад қилмаслик.
11. Гуноҳ аралаштирмасдан дуо қилиш.
12. Қариндошлик алоқасини узмасдан туриб, дуо қилиш.
13. Дуода муболағага кетиб, ҳаддан ошмаслик.
14. Дуони уч марта такрорлаш.
15. Дуо қилувчи таоми, шарбати ва кийимининг ҳалол-пок бўлиши учун ҳаракат қилмоғи лозим, бўлмаса, дуо қабул бўлмаслиги аниқ.
16. Дуо қилувчининг озуқаси, маскани, либоси ва барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир киши узоқ сафар қилади. Ҳориб, чарчайди. Чангу ғуборга бурканади. Икки қўлини чўзиб, эй Роббим, эй Роббим, дейди. Ҳолбуки, таоми ҳаромдир, шароби ҳаромдир, либоси ҳаромдир, ҳаромдан ғизолангандир. Бас, қандоқ ҳам унга ижобат қилинсин», деганлар.

17. Дуо қилиш учун шарафли вақтларни ихтиёр қилиш лозим. Йилнинг энг шарафли вақти Арафа кунидир. Ойларнинг энг шарафлиси Рамазондир. Ҳафтанинг энг шарафли куни Жума кунидир. Саҳар чоғи ҳар бир куннинг энг шарафли вақтидир.

18. Дуо қилиш учун шарафли ҳолатларни ихтиёр қилиш лозим. Ёмғир ёғаётган вақт, азон ва иқомадан кейин, фарз намоздан кейин, ифтор пайтида, саждадаги ҳолда, кўнгил эриган пайтлар дуо қилиш учун муносиб ҳолатлар бўлади.

19. Овозни жуда кўтариб ҳам, жуда пастлатиб ҳам юбормай дуо қилиш керак.
20. Тазарруъ, хушуъ, хузуъ, рағбат ва илтижо ила дуо қилиш лозим.
21. Ёлворган ҳолда дуо қилиш.
22. Олдин астойдил тавба қилиб, зулм қилган бўлса, уни ўрнига қайтариб туриб, дуо қилиш лозим.

@konspektor
👍1
Қачон қаноат қиламиз?

Уйланганлар: «Қанийди уйланмаган бўлсам», дейди.
Бўйдоқлар: «Қачон уйланиб, тинчир эканман», дейди.
Бойлар: «Қанийди тинч, хотиржам бўлсам», дейди.
Камбағаллар: «Қанийди бой-бадавлат яшасам», дейди.
Кексалар: «Қанийди ёшлик бир кунгинага қайтиб келса», дейди.
Ёшлар: «Қанийди ёш бола бўлиб қолсам-да, ғамим фақат ўйнаш бўлса», дейди.
Болалар: «Қачон улғаяр эканман», дейди.
Тириклар: «Қани эди ўлиб, бу дунёнинг ғам-ташвишларидан қутулсам», дейди.
Ўлганлар: «Қанийди яна ҳаётга қайтиб, қўлдан бой берган нарсамни тўлдирсам», дейди.

@konspektor
👍1
Бир отанинг фарзандларига қилган насихатларидан:

— Умрим хотимасига етганида қабристоннинг қайси жойига кўмилишим муҳим эмас. Қабристоннинг ҳудуди бўлса бас.
— Қабримга битта кичкина белги қўйсанглар кифоя қилади.
— Менинг ортимдан юртга дастурхон ёзганингиздан кўра Афзали имконингизга қараб кўпроқ бемор ва муҳтожларнинг хонадонига эхсон киргизиб юришни одат қилинглар.
— Аллохнинг розилигини топиб мени руҳимни шод бўлсин, десанглар, бир-бирингизга оқибатингларни зиёда қилиб юринглар. Қалбларингиз беғубор бўлсин. Бир-бирингизга меҳрибон қилсин.
— Энг мухими хонадонингларда аёл кишини илмли бўлишига катта аҳамият беринглар. Аёл кишида илм бўлса, албатта, фарзандларига илм берар экан. Ўзинглар хам гувоҳи бўлдинглар...

@konspektor
👍2
Аёл уйнинг эшиги...

Иброҳим алайҳиссалом ўғлари Исмоил (а.с)ни кўргани бордилар..
Келинлари эшик олдида ўтирган экан.
– Исмоил қаерда? – деб сўрадилар.
–Овга кетган! – тўнғиллади хотин.
–Қачон келади?
–Мунча тагини суриштирмасанг, сенинг ишинг нима?
– Бўлмаса эринг келса, шундай-шундай одам келди, сенга салом айтди. Яна эшигинг яроқсиз экан, уни алмаштирсин, деб тайинлади деб қўй.

Исмоил (а.с) овдан қайтганларида хотинлари бўлган воқеани
айтиб беради.
– Келган одам отам эдилар. Сен у кишининг ҳурматларини жойига қўймабсан, – дейдилар.
Исмоил (а.с) – Эшигингни алмаштир деб сени назарда тутганлар.
Энди сенинг бошинг очиқ деган эканлар.

Бир йил ўтиб, Исмоил (а.с) обрўли бир хонадоннинг одобли қизига уйланган эдилар..
Иброҳим алайҳиссалом яна ўғларини кўргани келдилар.
–Исмоил уйдами? – деб сўрадилар.
– Овга кетган эдилар, ҳадемай келиб қолсалар керак.
Унгача уйга кириб ҳордиғингизни чиқаринг, мен овқатга уннай, – деди келини хушмуомалалик билан.
– Раҳмат, лекин мен туядан тушолмайман. Ичишга бирор нарсанг борми?
Келин айрон олиб чиқди. Иброҳим алайҳиссалом уни ичиб, ҳақига дуо қилдилар ва дедиларки:
– Исмоил келса, шундай-шундай одам келди, сенга салом айтди ва
тағин эшигингни маҳкам тутишингни тайинлади, деб қўй.

Исмоил (а .с.) келгач, хотинлари бўлиб ўтган воқеани айтиб берди.
– У менинг отам эди, – дебди Исмоил.(а.с) – Эшикни маҳкам тутгин деганлари яхши хотинга учрабди, энди уни эҳтиёт қилсин дегани бўлади..

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

@konspektor
👍1
1. Болаларингизни бой бўлиш истагида эмас, бахтли бўлиш истагида тарбияланг. Катта бўлганларида нарсаларнинг нархини эмас, қадрини биладиган бўладилар.
2. Таомни худди доридек истеъмол қилинг. Бўлмаса дорини овқатдек ейдиган бўласиз.
3. Сизни яхши кўрганлар 100% сабаб бўлса ҳам сизни тарк этмай, сизнинг ёнингизда қолиш учун битта бўлса ҳам сабаб топадилар. Ёмон кўрганларга эса юзта сабаб ҳам кифоя қилмайди.
4. Одам бўлиш билан одамийлик орасида жуда катта фарқ бор.
5. Агар сиз тез юрмоқчи бўлсангиз, ёлғиз кетинг! Лекин агар узоққа бормоқчи бўлсангиз, бирга кетинг!

@konspektor
👍1
• Қулфни ясаган инсон йўқки, уни калитсиз ясаган бўлса...
• Мушкулингиз қанчалик бўлмасин, Сизни яратган Зот ташлаб қўймайди.
• Аллоҳ қалблардаги нидони лаблар пичирлашидан олдин эшитади...
• Агар кутилмаган нарсангизни олиб қўйса ҳам, Аллоҳ билан бирга бўлинг. Шунда эга бўлишингиз хаёлингизга келмаган нарсани тезда бериб қўяди.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

@konspektor
👍1
Агар сиз биродарингизга ўн миллион сўм қарз берсангиз ва қарзни уч ойдан кейин қайтаришига иттифоқ қилсангиз, шу кундан бошлаб уч ой муддат тугагунича сиз ҳар куни ўн миллион сўмдан садақа қилаётганнинг савобини оласиз. Уч ой муддат ўтганидан кейин биродарингиз сиздан яна бир ой қўшимча муҳлат сўраса ва сиз унга бир ой муҳлат берсангиз, шу кундан бошлаб бир ой муҳлат тугагунича сиз ҳар куни йигирма миллион сўм садақа қилаётганнинг савобига эга бўласиз. Шу тариқа муҳлат узайган сари садақанинг миқдори ҳам ошиб бораверади. Шундай экан, қарз берган одам ҳечам зарар кўрмайди.

@konspektor
👍1
2025/10/31 13:59:09
Back to Top
HTML Embed Code: