Telegram Web Link
Олма
(Бўлган воқеа)

Отам қариб улгурмай ётоққа михланиб қолдилар. Галма-галдан опа-сингилларим билан бориб қарайдиган бўлдик. Отамнинг эти суякларига ёпишиб, озиб кетдилар. Ошқозонга ботмаслиги учун ҳазми енгил овқатлар ичириб, едириб турдик.

Орадан ойлар ўтди. Бир куни отам мени ёнига чақириб, олма егилари келаётганини айтдилар. Кун совуқ бўлгани учун эриниб олиб келмадим. Олмани сўраганлари эсларидан чиқиб кетади деб ўйладим. Ўрнига қишга ёпилган олча қайнатмасидан бердим. Ичмадилар, истамадилар, қўллари билан пиёлани итариб, юзларини секингина ўгириб олдилар. Олма менинг эсимдан чиқиб кетган эди. Лекин адамларнинг эсларидан чиқмаган экан...

Ўша куни шомдан кейин оғирлашдилар. Йиғи-сиғи билан атрофларига йиғилиб ўтирдик. Онам отамнинг пешоналаридан оқаётган тер томчиларини оқ чит рўмол билан дамба-дам артиб турар эканлар, отам кўзларини узмасдан менга тикилиб қараб туравердилар.

Юзларига яқин келиб сўрадим: "Адажон у-бу нарса керакми?"

"Олма егим келганди. Энди керакмас...", дедилар ҳансираб.

Томоғимга тош тиқилди. Бўғзим ачишиб, юрагим қаттиқ сиқилиб, отамнинг юзига қаролмай қолдим. Ўлим билан олиша-олиша отамнинг жони тонгда узилди.

Ўшандан бери олма кўрсам ўзимни койивераман.
"Ўша олмани олиб келсам ўлиб қолармидим. Ахир жуда-жуда истаган экан-ку. Ўзини еёлмасалар сувини ичириб қўйсам бўлар эди-ку..."

Ҳар сафар кўнглимда шу гаплар айланаверади. Биламан фойдаси йўқ. Лекин нима қилай виждон азобида қовурилганим қовурилган.

Олма емаганимга етти йил бўлди. Бундан кейин ҳам еёлмасам керак. Чунки олмани кўрганимда кўзлари жавдираб ётган отам кўз олдимда гавдаланаверади.

Зулфия Махмуд.

@konspektor
1👍1😢1
Камбағал қорнини тўйдириш учун юради, бой эса қорнидагини ҳазм қилиш учун!

@konspektor
👍2🔥1
Бир куни 3 та одамни қоронғи ғор ичига киритиб "Оёқларингиз остидаги нарсадан кераклича олинглар" дейишибди. Биринчиси бир ҳовуч, иккинчиси бир товоқ, учинчиси бир лаган олибди. Сўнгра ёруғликка чиқарилишибди.

Ёруғликка чиқиб, не кўз билан кўришса, олганлари олтин экан. Шунда ҳовучида олган одам "Ҳеч бўлмаса, бир товоқ олсайдим", товоқда олган одам "Ҳеч бўлмаса, бир лаган олсайдим", лаганда олган одам эса "Ҳеч бўлмаса, бир қоп олсайдим" деб йиғлар экан.

@konspektor
👏31👍1😢1
▪️Ақлнинг гўзаллиги — Фикр билан;

▪️Руҳнинг гўзаллиги — Шукур билан;

▪️Тилнинг гўзаллиги — Сукут билан;

▪️Қалбнинг гўзаллиги — Зикр билан;

▪️Ҳолатнинг гўзаллиги — Ҳидоятда бўлиш билан;

▪️Сўзнинг гўзаллиги — Ростгўйлик билан;

Аллоҳ барчамизни ушбу гўзал сифатлар билан зийнатласин!

@konspektor
👍1👏1
Рост

Дунё бир қадри йўқ матолиги рост,
Гадонинг душмани гадолиги рост,
Яратган номини унутма инсон,
Бебисмиллоҳ ишнинг хатолиги рост.

Жонинг омон бўлса, вақтинг шу дўстим,
Бурда нонинг бўлса, тахтинг шу дўстим,
Пок имонинг бўлса, бахтинг шу дўстим,
Ўлим ҳақ, ажалнинг пайдолиги рост.

Тилларга эрк бердик, шошилдик бироқ,
Элда бир нақл бор усти ялтироқ,
Шошма, эй Фидоий, ол гўзал сабоқ,
Сен оқ деб билганинг қаролиги рост.

Бахтиёр Фидоий

@konspektor
👍1👏1
Тобутингни ўғил кўтаргани билан, Жаннатга қиз етаклайди.

@konspektor
👍4👏1
Аёл зоти

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам шундай марҳамат қиладилар:
وخياركم خياركم لنسائهم.
яъни, «Сизларнинг энг яхшиларингиз хотинларига яхшиларингиздир».

Ҳикоя. Бир киши йўлда кетаётиб бир қудуққа дуч келди. Қудуқнинг олдида аёл ҳам бор эди. Киши аёлга яқинлашди. Аёл эса бундан қўрқиб кетди. Шунда эркак: «Қўрқма! Сендан бир нарсани сўрамоқчиман. Аёлнинг макри нима ўзи?» деди. Аёл бир оз ўйланиб турди-да, кейин баланд овозда ёрдам сўраб, бақириб йиғлай бошлади. Ҳатто унинг овозини ўша атрофдаги қишлоқ аҳли ҳам эшитди. Эркак қўрқа-писа аёлдан нега бундай қилганини сўради. Аёл: «Овозимни қишлоқ аҳли эшитиб, бу ерга келишсин ва сени ўлдиришсин деб шундай қилдим» деди. Эркак: «Мен бу ерга сенга азият етказиш учун келмадим-ку! Сенда заковат аломати борлигини сезиб, макр ҳақида сўрадим, холос-ку! Ёмон ниятда сенга бирор гап айтдимми?!» деди. Аёл ўрнидан турдида, қўлидаги челакдаги сувни уст-бошидан қуйди. Эркак унинг бу ишидан ажабланди. Ундан нега бундай қилганини сўради. Аёл энди гапирмоқчи эди, қишлоқ аҳли келиб қолди. Эркак улардан қўрқиб, «Булар ҳозир мени ўлдиришса керак» деб ўйлади. Аёл қишлоқ аҳлига: «Бу одам мени шу қудуқдан қутқариб олиб чиқди» деди. Одамлар бояги кишига ташаккур айтдилар. Эркак аёлдан нега бундай қилганини сўради. Аёл: «Аёл киши мана шунақа бўлади. Агар унга ОЗОР берсанг, сени барбод қилади. Агар у сендан РОЗИ бўлса, мартабанг юксалади» деб жавоб берди.

"Мўътабар қиссалар ва ибратли ҳикоялар" китобидан.

@konspektor
👍1
Бир куни Афанди эшагига тескари миниб кетаётганини кўрган одамлар сўрашибди:
— Афандим, нимашга эшакка тескари миниб олдингиз?
— Ортимдан келадиган хавфларни кўриб туриш учун.
— Олдиндан келадиган хавфларничи?
— Олдиндан келадиган хавфларни эшагим ҳам кўра олади.

@konspektor
👍1
Бир подшоҳнинг 10 та ўғли бўлган экан. Кунлардан бир кун уруш бўлиб, ўғиллари жангга сафарбар бўлишибди. Шунда катта ўғли оламдан ўтганининг хабарини қилишганда:
– Аллоҳнинг иродаси экан. Ўзи берди, ўзи олди, – дебди.

Маълум бир вақт ўтгандан кейин яна бир ўғли оламдан ўтибди. Унинг хабари берилганда ҳам:
– Аллоҳнинг иродаси экан. Ўзи берди, ўзи олди, – дебди.

Бирин-кетин бошқа ўғиллари ҳам ҳалок бўлиб. Уларнинг хабарига ҳам бир муносабат билдирибди. Бироқ, кенжа ўғлининг ҳалок бўлганининг хабарини беришганда дод солиб йиғлаб юборибди. Шунда:
– Олампаноҳ, шунча ўғлингиз ҳалок бўлганида йиғламаган эдингиз, нимага айнан кенжангиз ҳалок бўлганида йиғлаяпсиз? Ёки уни бошқаларидан ортиқ кўрар эдингизми? – деб сўрашибди.

Подшоҳ:
– Аслида, ҳаммасини бирдек яхши кўраман. Бироқ, кенжа ўғлим бенамоз эди. Шунга унинг нариги дунёда қандай жавоб беришини ўйлаб йиғлаяпман... – деб жавоб қилибди.

@konspektor
👍1
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Сизлар менга олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен ҳам сизларга жаннатнинг кафолатини бераман” дедилар.

1. Гапирганда рост сўзланглар.
2. Ваъда берсангиз устидан чиқинглар.
3. Омонат қўйилса, хиёнат қилманглар.
4. Фаржни (яъни жинсий аъзоларингизни ҳаромдан) сақланглар.
5. Кўзларингизни(номаҳрамдан),
6. Қўлларингизни ҳаромдан тийинглар.

Имом Аҳмад ривояти.

@konspektor
👍1
Бир Судья ишини ўзгартириб, ўқитувчилик касбига ўтиб кетибди. Танишлари у нега бундай қилганини сўрашганида, у шундай жавоб қилибди:
— Менга келган судланувчиларга разм солсам, уларнинг аксарияти ё ўқимаган ёки тўғри қарашга эга бўлмаган одамлар эканлигига гувоҳ бўлдим ва мен ўзимга "Барглар билан шуғулланиш ўрнига, илдизни тўғирлашимиз керак" деган хулосага келдим. Саводсизлик қанча кам бўлса, жиноят шунча кам бўлади. Жамиятнинг ривожи учун сифатли таълимнинг ўрни бебаҳодир...

@konspektor
👍2
Кучсиз ҳолатингни икки тоифа одамларга кўрсатма:

1) душманларга;
2) дўстларга.

Душманларинг кўрса, қувонишига имкон берасан. Дўстларинг кўрса, азобга қўясан.

@konspektor
👍2
Баҳоси йўқ аёллар

Эрга итоат борасида ўзбек аёлларига етадигани дунёда йўқ бўлса керак деб ўйлайман.

Малайзияда бир укам бор. Тақдир тақозоси билан Малай қизга уйланган. Шу укам айтади:

Оналаримиз, умуман ўзбек аёллари тиллога тенг, деб бир ҳўрсиниб гапириб қолди. "Чарчаб ишдан кеч келаман, уйга келганингда суюқми-қуюқми овқат тайёр бўлса бунга нима етсин. Майли, овқат қилиб кутиб олмасин, қорним оч икки дона тухум пишириб бер десам, хотинимга эриш туюлиб кулади. Ўзим пишириб ейман. Ҳеч шу нарсаларни ўргатолмаяпман", дейди.

Дубайда ишлайдиган дўстим айтади:

Дубайда қурилиш қилдик, ишчиларга ҳар куни уйдан овқат олиб келаман. Бир куни ёнимиздаги қўшни араб сўраб қолди:
— Бу овқатни қаердан олиб келяпсан?
— Уйдан, хотиним тайёрлаб беряпти
— Қўйсангчи алдама, хотиним менга овқат пишириб бермайди-ю, сени хотининг бутун жамоангга овқат қилиб берадими?. "Машааллоҳ, субҳаналлоҳ" деб такрорлашдан бошқа гапга ўтолмай қолди, дейди.

Туркиядаги танишим айтади:

Турклар аёлидан ҳасрат қилганини кўп эшитиб қоламан. Эрини қўлида пули борми-йўқми умуман қизиқтирмас экан. Эр ишдан келишига "бизни палон ресторанга олиб бор, шунақа овқат егимиз келяпти" деб, фарзандларини кийинтириб тайёр бўлиб олар экан. "Қўлимда пулим йўқ ойлигим чиқса — борамиз" деса, мен билмайман деб, қайсарлик қилиб туриб олар экан.

Буларни ёзиб бошқа миллат аёлларини ёмонлаш эмас мақсадим.

Балки, ўзбек аёлларимиз қадрини билмаётганимиз ва биздагидек аёллар ҳеч ерда йўқлигини эслатмоқчиман холос.

Эрталаб намозга уйғотса, нонушта тайёрласа, фарзандларингизни оқ ювиб, оқ тараб мактабга жўнатса, кийимларингизни дазмоллаб тахт қилиб қўйса, айтганингизни қилса, гап қайтармаса, ишдан келишингизга жилмайиб кутиб олса, уйда доим мазали иссиқ овқатингиз тайёр бўлса. Бунақанги аёллар қаерда бор?

Аёлингиз меҳнатини қадрланг, ҳадялар бериб хурсанд қилиб туринг.

Инсон неъмат қадрини фақат йўқотгандагина ҳис қилар экан. Кейин кеч бўлиб афсус қилиб қолманг, дейман-да...

@konspektor
👍2👏1
Боладаги қобилиятни йўқ қилувчи нарсалар:

1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди.

3. Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки сўнгги тадқиқотларга кўра бола қобилиятни онасидан олади.

4. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги нотўғридир. Бунинг натижасида ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зеҳн йўқолиб боради. Боланинг гапига аҳамият бермаслик, уни жим туришга буюриш, баъзи ҳолларда уни қаттиқ инкор қилиш яхшиликка олиб келмайди.

6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириш керакми? Йўқ! Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар ичмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди. Ўқитувчига боладаги ноқулайлик зоҳир бўлади.

7. Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган кишиларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия ҳужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради ва ҳужайраларнинг парчаланишига сабаб бўлади. Фаст-фудлардан эҳтиёт бўлиш лозим.

8. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.

9. Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас. Болаларда деворга ёзиш – бу уларнинг ёшлик чоғларида эркин ёзишга имкон бермаслик натижасидир.

10. Болани дастлабки босқичда хатини (ёзувини) кичик ёзишга мажбурлаш яхши эмас. Катта ёзув ўзига ишончлилик ва эркинлик белгиси ҳисобланади. Агар ёзув кичик бўлса, бунинг маъноси ана шу икки сифат (ўзига ишонч ва эркинлик)нинг йўқлигидир.

@konspektor
👍1👏1
Аёл макри

Бу ҳикоямиз ажрашган одамга турмушга чиқишга рози бўлган ёшгина қизча ҳақидадир.

У хонадондан совчи келганда куёв тараф суриштирилди. Аввалги оиласи билан ажрашгани, аёлида фарзандлари қолгани, кейинги оилани ўз уйига  туширишини ва яна эътиборли жиҳати-совчи тараф бадавлат экани тайин бўлди. Бўлгуси келиннинг қариндош- уруғлари қизни "Рози бўлма, аввалги оиласи билан ярашиб кетса-чи!? Ёши анча катта, унинг устига никоҳ хужжатлари ҳам бекор қилинмаган. Агар шу одамга турмушга чиқсанг, аниқ кўчада қоласан" деб қайтараверди. Қиз эса "Мен шу одамга розиман" деб туриб олди. Ўртада анча гап-сўз бўлиб ўтди, қиз фикридан қайтмади. Ниҳоят тўй бўлди. Орадан вақтлар ўтди. Қариндошлар айтганидай куёв олдинги оиласи билан яширинча қайта топишиб олди. Буни сезган келин "Сиз ноҳақлик қиляпсиз. У ҳам сизнинг аёлингиз. Охиратда жавоб берасиз. Агар сиз адолат қилмасангиз, мен сиз билан ажрашаман" деди. "Ҳўп, нима қил дейсан?" деди куёв. "Уни ҳам шу хонадонга олиб келасиз. Бир ҳовлида бир-биримизга ёрдам бериб, опа-сингилдай яшаймиз" деди. Куёв ҳайрон қолди. Бўлган воқеани ота-онасига айтди. Улар ҳам таажжубга тушиб "Биз келинимизни бойлигимиз учун рози бўлган деб адашибмиз. Бунчали яхши эканини билмабмиз. Ёмон гумонимиз учун бизни Аллоҳ кечирсин. Бундай ахлоқли қизни Роббимизнинг Ўзи етказди. Мунча ҳам яхши. Майли, унинг ўзи шундай деган экан, биз ҳам розимиз. Олиб кел" дейишди. Шундан кейин аввалги оила ҳам олиб келинди. Хонадон яна набиралар билан тўлди. Аввалгиданда бахтли ҳаёт кечириш бошланди. Кундошлар аҳил бўлиб кетишди. Бир-бирисиз туролмай қолди. Орадан кунлар ўтаверди. Иккиси баъзан қайнонанинг инжиқлиги, қайинсингилларнинг қилиқларини бир-бирига ҳасрат қилишарди. Уч-тўрт ойлар ўтди. Кунлардан бир кун кичик келин каттасига "Менда бир фикр бор. Агар шуни уддаласак, бизга ҳеч кимнинг гапи ўтмай қолади" деди. Каттасига ёқиб кетиб,  бунга рози бўлди. Эртасидан иккисиям куёвга яхши муомала қилмай қўйди. Қайнонага муносабат ўзгарди. Эрларининг гапларига жавоблари ҳам қўрс бўлди. Ҳамма ҳайрон, "Нега иккиси бирдан ўзгарди?" дерди. Орадан қанчадир кун ўтгандан кейин оила аъзолари йиғилди. Келинлар ўртага олинди. Қайнона катта келиндан "Ростини айтинг, иккингиз нега бирдан ўзгардингиз, келишиб олдингизми?" деди. Омонатга ҳиёнат қилмасликка ваъда берган келин "Йўқ, мен ўз ихтиёрим билан қилдим,  уларни билмайман" деди. Қасам ҳам ичирилди. Кейин қайнона кичик келинга "Сиз-чи? Сиз нима дейсиз?" деди. "Мен сизларга ҳийла қилолмайман. Менда ёлғон гап бўлмайди. Охиратда жавоб беришдан қўрқаман. Биз келишгандик, ваъдалашгандик" деди. Ҳамма ҳайрон қолди. Катта келин бу маккорликдан шу жойнинг ўзидаёқ адои-тамом бўлди. Ўзаро "Бу келинимиз иккинчи марта ишончдан чиқди" деб, уни ҳовлидан бутунлайга бадарға қилинди. Ўша кундан бошлаб айёр ва ғаддор  аёл кенг уйнинг ишончли келинига айланди.
Қиссадан ҳисса-аёл киши макр қиламан деса, сизга яхшилик қилиш соясида ҳам бемалол ёмонлик қила олади... Аллоҳ асрасин...

Салим АЙЮБИЙ

@konspektor
👍1👏1
Оёғи чиройлими ёки шохи…

Бир оҳу сув ичиш учун булоқнинг оғзига борди. Сувда ўз аксини кўрган оҳу ингичка оёқларидан хафа бўлди ва уялди, аммо шу онда узун сувдаги аксида жимжимадор шохларига кўзи тушиб кўзи қувнади ва ғурурланди.

Шу вақт бир гуруҳ овчилар келиб қолди, ўлим хавфини сезган кийик ўтлоққа қараб қочди, чаққон оёқлари сабаб у овчилардан қутулиб қолди.
Оҳу айланиб-айланиб ўрмонга дуч келди ва ўрмон ичига кирди, кутилмаганда тиқилинч ўсган дарахтлар орасига шохи қисилиб, табиий тузоққа тушиб қолди.
Кўп ўтмай уни ўрмончи ушлаб олди ва оёқларини боғлаб сўйиш учун кулбасига олиб кетди.

Қўлга тушган оҳу, ўз-ўзига деди: “Мени душмандан қутқарган оёқларимдан уялгандим, хафа бўлгандим, лекин кўзимни қувонтирган, мен фахрланган шохларим мени тузоққа туширди...”

Эҳтимол, баъзида биз шикоят қиладиган ва ношукрлик қиладиган нарсалар кўтарилишимиз зинапояси бўлар.
Биз мағрурланадиган нарсаларимиз эса бизнинг қулашимизга сабабчидир...

@konspektor
1👍1👏1
Япония бош вазири Синдзо Aбедан Япония тараққиёти, япон мўъжизасининг сабабини сўрашганда: "Биз ўқитувчиларга вазирнинг маошини, дипломатнинг дахлсизлигини ва императорнинг ҳурматини бердик", — деб жавоб қайтарган.

@konspektor
1👍2👏1
Отанг сени кийинтириб, ясантириб, кўтариб, эркалатиб ўқитиб, уйлаб-жойлаб бировга мақтаниб юрмади. Негаки ҲАЁ қилади!!!

Сен эса уларнинг дуолари билан барака топганингда, битта автомобил олиб бериб интернетда тарқатиб мақтаниб юрибсан. Негаки ҲАЁ қилмайсан.

Онанг сени гўдаклигингдан парвариш қилиб вояга етказганини бирор марта тасвирга тушириб оммага намойиш этмади. Негаки ҲАЁ қилади!!!

Сен эса онангни муқаддас жойларга олиб бориб, онангга қилаётган хизматингни тасвирга тушириб оммага МАҚТАНИБ ёйиб юрибсан. Негаки ҲАЁ қилмайсан.

Ота-она учун энг катта эҳсонинг бу доимо улар билан бирга ҳамсуҳбат бўлиб ўтиришинг бўлади.

Фаросат мана шунақа жойларда ишлаши керак!!!

Энди "бошқаларга ибрат бўлиб, ҳавас қилишади-ку, нимаси ёмон" деб ўйлайдиганлар диққатига!!!

Фарзандлар ота-онаси ва бошқа ўзидан катта инсонларни ҳурмат қилиши, гўзал хулқу одоби билан ибрат бўлиши афзал деб биламан. Ана шунда кўпчиликни дуоси билан барака топади.

Риё ва кибрдан узоқда юрган афзал

@konspektor
1👍1👏1
Бахтли бўлишни ўзингдан бошла..

Бир куни донишманд одам сайр қилиб юриб, йўлида бир одамни учратиб қолибди. У оғир ва машаққатли меҳнатдан чарчаган,ҳолдан тойган экан.

Шунда донишманд:
- Ўзингни бунча қийнамасанг, дебди.
- Ҳа, тўғри, ишим ва меҳнатим оғир. Аммо мен болаларим ва невараларим бахтли бўлиши учун ҳаракат қилаяпман. Отам шундай қилган, отамнинг отаси ҳам шундай қилган, отамнинг отасининг отаси ҳам оғир меҳнат қилган.
- Яхши, аммо айтчи, санаганларингдан кимдир бахтли бўлганми?
- Йўқ, келажакда фарзандаларимиз бахтли бўлади, насиб...
- Ҳамма гап шунда. Сен ўзинг бахтли бўлмасанг, фарзандларинг ҳам бахтнинг нималигини билмай ўтади.

Бахтли бўлишни ўзингдан бошла, уларга ўрнак бўл, ҳар недан бахт топишни бил, шу сенинг фарзандларингга энг катта совғанг бўлади - деган экан.

@konspektor
1👏2👍1
Қиз фарзанд

Англияда механик бўлиб ишлайдиган Томас исмли киши бор эди. У таомини зўрға топиб ерди. Аллоҳ таоло унга бир қиз фарзанд ато қилганди. Қизи беш ёшга кирганида оёқ пайларига тузалмас дард тегиб, бўйи ўсмай қолди. Кейин билишса, у энди юролмас ҳам экан. Томас қачон уйга қайтиб, қизининг хонасига кирса, уни йиғлаб ўтирган ҳолда кўрарди. Буни кўриб қизининг олдидан чиқиб жаҳл қилиб деворларни тепар, бақирар ва турли ичимликлар ичар эди. У ҳар доим “Нима учун, Худо, мени камбағал қилдинг, унинг устига қизимни ҳам шу аҳволга солдинг?” – деб нолиб юрарди.

Бир кун у ишга борди, у ерда бир дўстига шикоят қилди. Дўсти: “Эй биродар, қизлар бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир, яъни Аллоҳ таоло қизларга Ўзининг Жамол сифатидан баъзи сирларни яшириб қўйган. Уни қидириб топиш керак, ҳаракат қилиш керак, қизингга яқин бўлиб, сирлардан фойдаланиб қол. Аллоҳ таоло бу дунёда сенга берган қиз фарзандингдаги сирини бир кун сенга ошкор қилади” дейди.

Бу гапдан кейин Томас ишдан чиқиб уйга қайтди. Ҳар доимгидек қизи йиғлаб ўтирар эди, одатда ота бу ҳолатдан кейин чиқиб жаҳл қилиб ҳамма нарсани уриб асабийлашар эди. Лекин бугун ундай қилмади ва қизини орқасига миндирганча хона бўйлаб юришни бошлади. Қиз йиғлашдан тўхтади, бу ҳолатдан Томас яна ҳам тезроқ юра кетди, қиз аста кула бошлади. Бироздан кейин қизча қўлларини қушнинг қаноти каби кўтариб қиқир-қиқир кула бошлади. Буни кўриб Томаснинг шавқи ошиб, анча йилдан бери маҳзун қалбида бахт деган нарсани ҳис қилди. Бундан маст бўлиб қизини кийинтириб кўчага олиб чиқди. Кунлар ўтиб бу одат тусига кирди.

Бир куни унинг қўшниси кўриб “Томас, анчадан буён ҳар куни югуриб юрганингни кузатаман. Йилда бир марта бўладиган Британия Қироличасининг ҳайрия марафонида қатнашиб кўрмайсанми?” – деб таклиф билдириб қолди. Томас ўйлаб кўришини айтди ва марафон бошланадиган куни иштирокчилар билан сафга турди. Томас ўшанда маррага учинчи бўлиб келган, лекин ҳамманинг назари унда эди. Чунки у елкасида опичиб олган ногирон қизи билан бошқалардан ажралиб турарди.

Шундан кейин ота ва қиз ҳар куни машқ қилишга тушишди, ҳаракат қилишди ва кейинги йилги марафонда маррага биринчи бўлиб келишди. Унга “Марафон ғолиби ва фарзандига энг яхши эътибор берувчи меҳрибон ота” сифатида қиролича томонидан тўққиз миллион доллар мукофот берилди.

Шу кундан бошлаб Томас Буюк Британиянинг милионерларидан бирига айланди. У пулининг бир қисмига ширкат очиб, пештоқига: “Қизлар – бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир” ва "Унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур” деб ёзиб қўйди.

@konspektor
1👍2👏1
2025/10/25 19:14:12
Back to Top
HTML Embed Code: