Бошингизга иш тушса, яқинларингизнинг эшигига боринг, эшик очилмаса ҳам, кўзингиз очилади.
@konspektor
@konspektor
👍2👏1
Мадина шахрида мехмонхона ёнидаги дўконга кириб, бир аёллар кўйлаги ёқиб қолди:
— Дўконингизда аёллар кўйлакни кийиб кўрадиган жойи борми? — сўрадим дўкончидан.
— Дўконда аёлларга либосларини кийиб кўриш мумкин эмас, аёлингиз танлаган куйлакни бемалол мехмонхондаги ўз хонангизда кийиб кўрсинлар, маъқул келса кейин пулини тўлайверасизлар.
— Битта хонача ажратмабсизлар-да? Қандай қилиб танимаган одамга ишонасизлар?
— Мудиримиз бунга рухсат бермаганлар, ахир, сиз бизга ишониб савдо қилиш учун дўконимизга ташриф буюрдингизку, нега биз сизга ишонмаслигимиз керак?
— Нега, ахир куйлакни олиб кетиб қайтиб келмасликлари ҳам мумкин-ку?
— Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас! Муслималаримиз бемалол хотиржам ўз хоналарида кийсинлар, мободо пуллари озроқ бўлса биздан хадя, денглар деб тайинлаганлар. Мободо қайтариб келишмаса, розиман ва бу сўзимга Роббимни ҳузурида сизларни гувоҳ қиламан, деб тайинлаганлар.
— Мудирингиз арабми?
— Йўқ, афғон ўзбекларидан.
— Сиз-чи?
— Мен хам афғон ўзбеклариданман.
— Қачондан бери Мадинада яшаяпсиз?
— Шу ерда туғилганман.
— Мудирингиз-чи?
— Мудирим ҳам шу ерда туғилганлар. Мудирим менинг отам бўладилар, бобом ҳам шу ерда туғилганлар, бобомнинг боболари қадимда шу шахарга муҳожир бўлиб кўчиб келишган экан.
— Анча кузатдим, дўконга кирган бошқа миллатлар билан ҳам бемалол гаплашаяпсиз, нечта тилни биласиз?
— 8 та тилда бемалол гаплашаман.
Кўйлакни олиб мехмонхонага кетдик, бир оздан сўнг пулини тўлашга дўконга келдик.
— Кўйлак маъқул бўлди, энди нархини айтинг.
— 60 риёл.
Дўконга пулни бериб ташқарига чиқдим. Дўкончининг "Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас" деган сўзлари қулоғимга ўрнаб акс садо бера бошлади.
"Бу шахарда озор мумкин эмас, мумкин эмас, мумкин эмас".
Баъзан ҳаддимизни билмай нафсга қуллик қилиб ўша ерда хам нафс йўлида, арзимас бойлик орттириш йўлида ўз диндошига озор бериб турганларга гувох бўлиб қоламиз ва шуларга хам дўкончи йигитни сўзларини хайқириб такрорлагимиз келади:
Эй биродар, бу шаҳарни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шаҳарда озор мумкин эмас, мумкин эмас...

👍2👏2
Ислом нима?
– Мулойим сўзлаш:
«Овозингни пасайтир»
(Луқмон сураси, 19-оят);
– Тўғри юриш:
«Ер юзида кибр-ҳаво ила юрма»
(Луқмон сураси, 18-оят);
– Кўзни тийиш:
«Баъзиларни баҳраманд қилган нарсаларга (ҳавасла) назар солма!»
(Ҳижр сураси, 88-оят)
– Қулоқни тийиш:
«Жосуслик қилманглар»
(Ҳужурот сураси, 12-оят)
– Тўғри ейиш:
«Енглар, ичинлар, лекин исроф қилманглар»
(Аъроф сураси, 31-оят).
– Тилни тийиш:
«Одамларга яхши гаплар айтинг»
(Бақара сураси, 83-оят).

Бу ҳаётда пул муҳим эмас. Бироқ, бундай аҳмоқона гапни айтишдан аввал ўша пулни топиш керак!
Билл Гейтс
@konspektor
Билл Гейтс
@konspektor
❤1👍1👏1
Бир одам эрталаб уйидан чиқаётганда хотинига дебди:
— Бугун, албатта, от сотиб оламан!
— Худо хоҳласа, денг, — эслатибди хотин.
— Худо хохласаям, хохламасаям, барибир, сотиб оламан, — дебди афанди.
Эр бозорда узоқ юриб, яхши от танлабди, баҳосини келишибди, сўнг киссага кўлини солса, пули йўқ эмиш. Унинг фиғони фалак бўлиб уйига қайтаётганда қаршисидан бир нечта отлиқ чиқибди. Улар савол беришса, у чурқ этиб жавоб қилмабди. Аччиқланган отлиқлар уни обдон калтаклаб, олдиларига солиб кетишибди.
Пул олдирган, калтак еган, ўлгудек ҳориган эр ярим тунда уйига қайтибди. Эшик тақиллаганини эшитган хотини сўрабди:
— Ким у?
— Худо хоҳласа, эрингман! — дебди.

😁2👍1👏1
Эркакнинг айби
• Эркак ўзининг эркаклигини унутгандагина аёл “эркаклашади”.
• Эркак ўз аёлини аёллик мақомида тутиб тура олмагандан кейингина аёл унинг “хўжайини”га айланади.
• Эркак уйда талаб қилинганидек эркак бўлолмагач, аёл ҳам талаб қилинганидек аёл бўлолмайди.
Аёл ушбу уч турдаги эркакни сева олмайди:
1. Ҳар қандай аёлга қизиқиб кетадиган эркакни.
2. Аёлнинг туйғуларини хурмат қилмай, унинг бўйи, ранги, ориқ-семизлигини танқид қиладиган эркакни.
3. Ўзида кўп нуқсонлар бўла туриб, аёлдан мукаммалликни талаб қиладиган эркакни.
Нозимжон Ҳошимжон домла

👍1👏1
Араблар хақиқий дўстни қандай аниқлашади?
Аввал арабларда келган меҳмонга ноннинг ичига гўшт солиб беришар экан. Агарда меҳмонлар сони кўпайиб кетса, нонни думалоқ қилиб гўёки ичида гўшт бордек қилиб ўраб энг яқин дўстларига берар эканлар.
Кунлардан бир кун гўшт солинмаган нон эгаси (меҳмон) қуруқ нонни ея туриб, уй эгасига "Ҳей менга гўшт солмабсан-ку" деб ҳамманинг ичида баланд овоз билан бақирганида, уй эгаси (мезбон) шундай жавоб берган экан:
— Мен сени дўстим деб ўйлабман, сенга гўшт керакми? Мана, сенга гўшт ол еявер, — деган экан...

👍2❤1👏1
Мусо алайҳиссалом ўзига жаннатда ким қўшни бўлишни билдиришини сўраб, Аллоҳ таолога илтижо қилди. Бир куни шундай нидо келди:
– Эй Мусо, фалон ерда яшовчи қассоб сенинг жаннатдаги қўшнинг ва дўстинг бўлади...
Мусо алайҳиссалом қизиқиб, қассобнинг қайси ибодати учун бунга муносиб кўрилганини билиш ниятида йўлга чиқди. Бориб, қассобни ахтариб топди. Қассоб ҳазрати Мусонинг ҳақ пайғамбар эканини билган ва бунга иймон келтирган, лекин пайғамбарнинг ўзини кўрмаган эди, шунинг учун танимади. Кечқурун қассоб ҳазрати Мусони уйига олиб кетди. Таом тайёрлаб, дастурхон тузади. Овқатланишга киришишдан олдин у деворга осиғлиқ бир саватни ерга туширди ва ундан қимирлашга мадори қолмаган бир қари кампирни чиқарди. Худди гўдакни овқатлантиргандек уни едирди, ичирди ва яна саватга солиб, деворга илиб қўйди. Шунда кампир нималардир деб пичирлади. Унинг нима деяётганини тушунмаган Мусо алайҳиссалом қассобдан сўради:
– Бу кампир кимингиз бўлади?
– Бу аёл менинг онам бўладилар. Ўтириб-туришга, еб-ичишга мадорлари етмайди. Шунинг учун ўзим овқатлантираман, сув ичираман, тозаликларига қарайман. Қўлимдан келганича хурсанд қилишга уринаман, – деди қассоб.
– Ҳозиргина нимадир деб пичирлаганди, шунда нима деди? – сўради ҳазрати Мусо. Қассоб жавоб берди:
– “Парвардигорим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўл! Жаннатда уни ҳазрати Мусога қўшни қил”, деб дуо ўқиди.
Шунда Мусо алайҳиссалом ўзини танитиш вақти келганини тушунди ва:
– Мен Аллоҳнинг пайғамбари Мусоман. Аллоҳдан жаннатдаги қўшним ким бўлишини билдиришни сўраб, илтижо қилган эдим. Жаноби Ҳақ сен эканингни маълум қилди.
Сенга хушхабар бўлсин, онангга қилган хизматларинг эвазига Аллоҳ сендан рози бўлди. Онангнинг дуосини қабул айлади ва сени жаннатда менга қўшни қилди, – деди.

Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса ўша мушкул ишларни ўтказиб юборади.
Шайх Шаъровий

👍3👏1
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг оналари Собирахон аянинг тақвоси ва диёнати ҳақида келинлари Хайринисо ая шундай хотирлайди:
"Онамиз вафот этганларида, отамиз Муҳаммад Юсуф домла жамоа олдида шундай дедилар:
"Халойиқ, эшитинг!
Мен бу аёлдан мингдан-минг розиман! Аллоҳ жаннатининг тўридан жой насиб этсин! Мен чизиқ чизсам, ҳаё қилиб ўша чизиқдан бир қадам нарида юрарди. Мен бу аёлдан розиман, сизлар гувоҳсиз!"
Албатта АЁЛнинг турмуш ўртоғидан бундай ризоликни топиши улкан бахт ва саодатдир! Бундай саодатга АЁЛ итоат, меҳнат, сабр ва қаноат ила эришади...
Аллоҳим икковларини ҳам раҳмати билан сийласин. Бизларга ҳам шундай гўзал хотима насиб этсин!"

Эркак кишининг кун бўйи телефондан бош кўтармай ўтириши жуда хунук ҳолат.
Кўчада юрганида семичка чақиб, сақич чайнаши жуда хунук ҳолат.
Бир ишни келишиб қўйиб, хотиним (онам) унамаяпти деб айниши жуда хунук ҳолат.
Эртадан-кечгача диванда ағанаб, телевизор кўриб ётиши жуда хунук ҳолат.
Хотини ишлаб, ўзи уйда овқат пишириб, уй тозалаши жуда хунук ҳолат.
Бола туғдириб қўйиб, таъминот ва тарбиясиз ташлаб қўйиши тоқат қилиб бўлмас даражада ёмон ҳолат.
Бозор ва дўконларда аёллар ички кийимини сотиб ўтириши жуда хунук ҳолат.
Эркак кишининг тақинчоқ (цепь,браслет) тақиб, эркаклар салонида сочини причёска қилдириши, қизил, гулдор кийим кийиши жуда хунук ҳолат.
МИБчилар келганида аёлини чиқариб, сен гапга устасан деб ўзини орқага олиши жуда хунук ҳолат.
Оилада ҳал қилувчи сўзни хотини гапирсаю, у индамай итоат қилса жуда хунук ҳолат.
Бўй етган қизлари, келинлари олдида майкачан ёки ич кийимда юрса жуда хунук ҳолат.
Чойхонадан бери келмай, ошма-ош, гапма-гап юрса жуда хунук ҳолат.
Оила таъминоти ва бошқарувини аёлига ташлаб қўйиб, яна ўзини “эркакман” деб айтиши жуда-жуда хунук ҳолат.
Давом эттириш сиздан...

👍4👏1
Агар ўзгаришни мақсад қилган бўлсангиз - японлардан ўрнак олинг.
Бирор япон компанияси оғир ахволда қолса, биринчи навбатда компания президентининг маоши қирқиб қолинади. Агарда вазият жуда хам жиддийлашиб кетса, айнан у истеъфога чиқади. Японияда ишдан бўшатишни ходимлардан бошлашмайди.
Японларнинг фикрича, ёмон аскарлар бўлмайди, фақат ёмон генераллар бўлади.

👍4👏2
Кўпинча Аллоҳ учун сени яхши кўраман деймиз. Аслида Аллоҳ учун яхши кўриш нима эканини ростан ҳам биламизми?
Аллоҳ учун яхши кўриш, у инсон сизни бирор иш билан хафа қилса ёки жахлимизни чиқарса, ёки унинг бизга ёқмаган жиҳатлари ёқадиган жиҳатларидан кўп бўлса ҳам, унинг ўзини эмас мана шу ёмон ҳислатини ёмон кўриш, ва унинг бу ҳислатини тўғирлашига кўмакчи бўлиш, қилган дилхиралигини эса Аллоҳ учун кечириш ва ҳеч кимга чурқ этмасликдир.
Қийинга ўхшаб туйилади тўғрими? Чунки биз ўрганиб қолганмиз биродаримизни гўштини ейишга, бировларга ундан хафа бўлганимизни айтишга. Ваҳоланки бизга бирор яхшилик қилса, оғзимиздан бол томиб сени Аллоҳ учун яхши кўраман деймиз. Доим яхшилик қилиб, ёмон кунда ёнида туриб, кўнглимизга қараб яхши нарсалар билан меҳмон қилса ёқадиган дўстни билингки биз Аллоҳ учун эмас, шунчаки бизга яхшилик қилаётгани учун яхши кўрадиган бўламиз. Бундай инсонларни кўчадаги мушуклар ҳам Аллоҳ учун яхши кўриб қўяверади:)
Демоқчи бўлганим, бир мўмин-мусулмонни Аллоҳ учун яхши кўрдикми, уни қилган хато ва дилхираликларини Аллоҳ учун кечириб, буни ичимизда ҳам сақламай унутиб юборишимиз керак.

👍3❤1
Ривоят қилинишича, бир киши ҳакимлардан бирининг ҳузурига келиб:
— Хазрат, менинг бир ўғлим ва бир қизим бор. Улардан ҳар иккисини ўқитишга қурбим етмайди, фақатгина биттасини ўқитишга имконим бор, қайси бирини ўқитай? — деб сўрабди.
Шунда хаким зот:
— Қизингни ўқит, чунки у келажакда фарзанд тарбия қилади. Агар ўғлингни ўқитсанг, бир кишини ўқитган бўласан, аммо қизингни ўқитсанг, бутун бир жамиятни ўқитган бўласан, — деб жавоб берган экан.

👍2
Қадим замонда хитойлик қария фермерлардан бири ўз фермасида от боқарди. Бир куни унинг отларидан бири қочиб кетди. Фермернинг ён қўшниси эса унга тасалли бериб, бу ҳолга бахтсизлик деб таъриф берди. Қария фермер унга:
— Бахтми ёки бахтсизликми? Ким билади дейсиз? — дея жавоб берди.
Бир ҳафтадан сўнг, қочиб кетган от орқасидан бир қанча отларни эргаштириб келди. Ён қўшниси бу сафар "Бахтингиз бор экан, қўшни” деса қария унга яна

Кейин фермернинг ўғли ёввойи отлардан бирини минмоқчи бўлганида йиқилиб тушиб, оёғи синиб қолди. Энди бу ҳолга маҳалла аҳли "бахтсизлик” деб баҳо беришди. Қариянинг жавоби эса одатдагидай бўлди:
— Бахтми ёки бахтсизликми? Ким билади дейсиз?
Бир неча ҳафтадан сўнг, ҳарбий кучлар қишлоққа келиб, хизматга яроқли барча ёшларни тўплаб, урушга олиб кета бошлашди. Улар фермернинг ўғлини кўргач: "Буни оёғи чўлоқ экан, бу бизга ярамайди” деб қолдириб кетишди.
Маҳалладагилар фермернинг ўғлини чўлоқ ҳолда кўришгач, ўзлари ҳам бу нарса бахтми ёки бахтсизликми деб ўйлаб қолишди.
Яна ким билади? Ҳаётдаги воқеалар асл кўринишидан бошқача ҳам бўлиши мумкин. Биз яхши деб ўйлаган нарсаларимизнинг орқасидан ёмонлик келиши ёки жуда ёмон бўлди деб ўйлаган нарсаларимизнинг орқасидан ҳаётимиз учун жуда фойдали нарсалар келиши ҳам мумкин!

Konspektor
✅ @konspektor ✅ https://www.tg-me.com/boost/konspektor 👥️Овоз беришни унитманг канал ривожи учун овоз берганларга рахмат !!!
Хурматли каналмиз азолари сизлардан илтимос каналмиз ривожи учун овоз беринглар !!!
❤1
Konspektor pinned «Хурматли каналмиз азолари сизлардан илтимос каналмиз ривожи учун овоз беринглар !!!»