Forwarded from Muslim.uz
#xabar
🟢 Мусобақа кўтаринки руҳда бошланди
🗣 “Муфтий соврини – 2025” мини-футбол мусобақаси Республика босқичи финал ўйинлари бошланди. Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси масъул ходимлари, ҳакамлар, вилоят бош имом-хатиблари, мутасадди вакиллари, футбол фахрийлари ва шайдолари иштирок этди.
⚽️ Шундан сўнг Самарқанд ва Сурхондарё жамоаларининг учинчи ўрин учун уйинларига старт берилди. Ундан кейин Наманган ва Қорақалпоғистон жамоалари биринчи ўрин учун кураш олиб боришади.
💬 Мусобақа тафсилотларини каналимизда кузатиб боринг.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🇺🇿 Мусобақа аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Барча иштирокчилар қўлларини кўксига қўйиб, унга жўр бўлишди.
🌙 Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокчиларни финал учрашувларига чиққанлари билан муборакбод этиб, давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан спортга берилаётган эътибор, эришилган натижалар ва ўтказилаётган мазкур мусобақа диний соҳа ходимлари ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаши, дўстлик ва меҳр-муҳаббат туйғуларини янада юксалтиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Forwarded from Muslim.uz
#xabar #musobaqa
📢 “Муфтий соврини – 2025” мусобақаси мутлақ ғолиби – Қорақалпоғистон жамоаси!
🗣 Ваниҳоят кутилган финал ўйини бўлиб ўтди. “Муфтий соврини – 2025” мини-футбол мусобақаси якуний учрашувида Наманган вакиллиги ва Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоалари ўзаро беллашди. Иккала жамоа ҳам ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўриб келишгани яққол намоён бўлди. Боиси уларнинг саралашлардан муваффақиятли ўтиб, юқори босқичгача етиб келгани ҳам бежис эмас.
Финал ўйинини таниқли футбол шарҳловчилари Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Ориф Толипов шарҳлаб борди.
Муросасиз кечган ўйинни футбол шайдолари олқишлар ила кузатиб боришди. Асосий вақтда жамоалар 4:4 ҳисобида дуранг қайд этишди. Ғолиб жамоа пеналтилар серияси орқали аниқланди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоаси 4:2 ҳисобда мустлақ чемпион бўлишди.
Мусобақадан сўнг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Темур Кападзе, футбол афсонаси Миржалол Қосимов ва бир гуруҳ мутасаддилар бош кубокни финал ўйини ғолиби Қорақалпоғистон жамоасига тантанали тарзда топширди. Шунингдек, ғолиб жамоа аъзоларининг ҳар бирига биринчи ўрин медали ва ноутбук тақдим этилди.
Наманган жамоасига эса иккинчи ўрин медали ва замонавий телевизор, Самарқанд жамоасига учинчи ўрин медали ва планшет топширилди. Шунингдек, ҳакамлар, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг кўп тўпурар”, “Энг яхши ўйинчи” номинацияларига сазовор бўлган ўйинчиларга ҳам қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, барча ўрин соҳибларига пул мукофотлари ва эсдалик совғалари ҳам тақдим этилди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
Финал ўйинини таниқли футбол шарҳловчилари Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Ориф Толипов шарҳлаб борди.
Мусобақа якунига кўра:
1-ўрин: Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоаси;
2-ўрин: Наманган вакиллиги жамоаси;
3-ўрин: Самарқанд вакиллиги жамоасига насиб этди.

👍1