Telegram Web Link
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, халқимизнинг бой тарихий ва маънавий меросини кенг намойиш этишга қаратилган ишлар билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центр исламской цивилизации и ознакомился с проводимой работой по широкому представлению богатого исторического и духовного наследия нашего народа.

#Mirziyoyev #tanishuv #markaz #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
🎉2🔥1
Forwarded from Muslim.uz
#xabar #mufti_sovrini
🗣 “МУФТИЙ СОВРИНИ – 2025” МУСОБАҚАСИГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

Шу йилнинг 21-22 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан диний соҳа ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича “Муфтий соврини – 2025” мусобақасининг республика босқичи ўтказилади.

Ушбу муносабат билан бугун, 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Le Grande Plaza” меҳмонхонасида мазкур мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси масъул ходимлари, ҳакамлар, ҳудудий вакиллар, жамоа аъзолари ва уларнинг мураббийлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

💬 Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов, Обиджон Қодиров, таниқли футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев сўзга чиқиб, мамлакатимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу эса жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда аҳамияти катта эканини таъкидлади. Шунингдек, диний соҳа ходимлари барча жабҳалар қатори спорт соҳасида ҳам фаоллик кўрсатаётгани таҳсинга лойиқлигини эътироф этди.

🤔 Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси таркибидаги ҳудудий вакилликларнинг жамоалари қуйидаги тартибда ўзаро беллашади:

1-ўйин: Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёти жамоаси;

2-ўйин: Наманган вилояти ва Қашқадарё вилояти жамоалари;

3-ўйин: Хоразм вилояти ва Сурхондарё вилояти жамоалари;

4-ўйин: Андижон вилояти ва Сирдарё вилояти жамоалари;

5-ўйин: Фарғона вилояти ва Самарқанд вилояти жамоалари;

6-ўйин: Тошкент шаҳар ва Навоий вилояти жамоалари;

7-ўйин: Тошкент вилояти ва Бухоро вилояти жамоалари;

8-ўйин: Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилояти жамоалари.


❗️Маълумот ўрнида беллашувлар ФИФАнинг мини-футбол қоидалари асосида ўтказилади. Ҳар бир жамоа таркиби 5 нафар асосий, 4 нафар заҳирадаги ўйинчи ҳамда 1 нафар мураббийдан ташкил топади. Мусобақа ним чорак финал, чорак финал, ярим финал ва финал босқичларида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #video #nocomment
Диний соҳа ходимлари ўртасидаги мини футбол бўйича мусобақанинг қуръа ташлаш маросими

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/10/21 01:34:55
Back to Top
HTML Embed Code: