Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Халқ ҳаммасини кўриб ўтирибди» – Самарқанд вилояти ҳокими амалдорлар орасидаги коррупция ҳақида

Раҳбарлар коррупцияга қарши курашишда шахсий намуна кўрсатиши керак, чунки коррупция юқоридан бошланиб, пастга қараб тарқалади, деди Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев. «Халқ ҳаммасини билиб турибди, ҳаммасини кўриб турибди. Ким қандай уй қурганини, ким қандай машина сотиб олганини билмайди деб ўйласизларми?» – деган ҳоким.

👉 https://kun.uz/kr/34303601

Kun.uz расмий канали
👍1.06K😁379280🔥31🤔23🤯10😢7
«Атиги 7 дақиқада ва безбетларча» – Лувр музейидан «бебаҳо» заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди

19 октябр куни ўғрилар Париждаги Лувр музейининг иккинчи қаватига нарвон орқали чиқиб, ойналарни синдирди ва куппа-кундуз куни дунёдаги энг машҳур музейга бостириб кирди. Жиноятчилар бир неча дақиқа ичида энг қиммат залдаги жавоҳирлар ва олмослар билан безатилган 8 та бебаҳо буюмларни олиб қочди. Эммануэл Макрон буни «тарихга қилинган ҳужум» деб атади ва «асарларни қайтариш учун ҳамма нарса қилинаётганини» айтди.

👉 https://kun.uz/kr/51374365

Kun.uz расмий канали
😁1.03K387👍103🤔43🤯26😢21🔥16
50 турдаги саратонни эрта босқичда аниқловчи қон таҳлили синовдан ўтказилди

Тест 99 фоиз ҳолларда инсонда саратон йўқлигини тўғри ташхислаган. Шунингдек, у ўсимта пайдо бўлган жойни 10 та ҳолатдан 9 тасида хатосиз топган. Эътиборга молик жиҳати, аниқланган саратонларнинг аксарияти ҳозирча махсус текширув (скрининг) дастури бўлмаган турларга тегишли. Масалан, тухумдон, жигар, ошқозон, сийдик пуфаги ва ошқозоности бези саратонлари шулар жумласидандир.

👉 https://kun.uz/kr/42032324

Kun.uz расмий канали
👍424292🔥20🤔18🤯9😢4
Цементни биржа орқали мажбурий сотиш ҳажми қисқартирилди. Бу нархларни янада ошириши мумкин

Корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган цементнинг камида 50 фоизини биржага чиқариш талаби 25 фоизга пасайтирилди. Бу йилнинг талаб юқори бўлган пайтларида нархларни янада қимматлаштириши мумкин. Ўтган йил нархларни тушириш важи билан цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош бўйича солиқ ставкаси 4 баробарга камайтирилганди. Бу амалда ўз самарасини бермади. Хусусан, йил бошидан бери цементнинг биржа нархлари 30 фоизга қимматлашди.

👉 https://kun.uz/kr/19546623

Kun.uz расмий канали
302🤔119🤯74😁31😢26👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўйда юрган педофиллар ёхуд “учдан кейин пуч” бўладими?

Наманганда жинсий зўравонлик қилиб 10 йилга ҳукм қилинган жиноятчи 1 йилда эркинликка чиқди ва бу жиноятни яна 2 марта такрорлади.

Жамоатчилик бундайлар кастрация қилинишини, педофиллар реестрини талаб қилишмоқда. Бу сўровлар ҳозирча жавобсиз қолаётган бўлса-да, уларни қўллаган мамлакатлар тажрибасида комплекс чора кўриш энг самарали усул деб топилган. Яъни кастрация, очиқ реестр ва психологик реабилитация бирга олиб борилиши керак.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
👍1.06K335🤯237😢78🔥39😁17🤔10
Ҳокимнинг маънавият ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади

«Давлат тилини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/26764755

Kun.uz расмий канали
😁688👍200145🤯84🤔42😢28😍7🔥4
Ўзбекистондан Хитойга 9 ой давомида етказилган табиий газ миқдори маълум бўлди

Мамлакат Хитойга газ етказиб берувчилар орасида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

👉 https://kun.uz/kr/77049111

Kun.uz расмий канали
😢1.37K🤯349153😁120🤔64👍53🔥20😍7
Сабзи, метан, никоҳ узуги. Йиллик ҳисобда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар

Марказий банк маълумотларига кўра, йиллик нисбатда энг кўп нархи ошган озиқ-овқат маҳсулотлари: сабзи (+57,5 фоиз), лимон (+52,5 фоиз) ва пахта мойи (+35,9 фоиз). Ноозиқ-овқат маҳсулотлари таркибида никоҳ узуги (+33,4 фоиз), метан (+30,6 фоиз) ва газета (+15,3 фоиз) нархларида кескин қимматлашиш кузатилган.

👉 https://kun.uz/kr/69179455

Kun.uz расмий канали
😁422271😢80🤯40👍24🔥9😍5🤔3
Самарқандга кириш йўллари 30 октябрдан 14 ноябрга қадар ёпилади

Шаҳарда ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилади.

👉 https://kun.uz/kr/49852162

Kun.uz расмий канали
😁418🤯236174😢80👍61🤔46🔥17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Метробус йўлаклари ва биржада цемент ҳажмининг қисқариши – маҳаллий дайжест

Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/59846019

Kun.uz расмий канали
👍374143🤯20🤔13😁11🔥6😢4
Манзил колониядан қочган педофил 3-синф қизни зўрлагани айтилмоқда

Таъкидланишича, шахс шу куннинг ўзида ҳуқуқни муҳофазаси қилувчи органлар томонидан процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

👉 https://kun.uz/kr/98243602

Kun.uz расмий канали
🤯1.61K😢536242👍78🔥24🤔20😁19😍1
«Орзу қилавер» – Эрон раҳбари Трампнинг сўзларига жавоб қайтарди

Али Хоманаий шунингдек, АҚШ билан музокаралардан бош тортди.

👉 https://kun.uz/kr/38197116

Kun.uz расмий канали
👍684181😁82🔥19🤔15🤯7😢5😍4
Ургутда ўқувчи қизлар жанжали ортидан 12 ота-она жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ мактаб ўқувчи қизлари бир-бирининг сочидан юлиб, жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат Ургут туманида кузатилгани маълум бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/90865541

Kun.uz расмий канали
😁458👍219141🤯104😢95🤔23🔥9
Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиради

Кеча, 20 октябр куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Холмуҳаммедов Озарбойжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов билан Самарқанд шаҳрида икки томонлама учрашув ўтказди.

👉 https://kun.uz/kr/14551678

Kun.uz расмий канали
👍439148🔥37🤔23😢9🤯8😁6
Японияда илк бор аёл киши бош вазир бўлди

Япония парламенти Япония Либерал-демократик партияси (ЛДП) раҳбари Санаэ Такаитини Япония Инновация партияси билан коалиция тузилгач, бош вазир лавозимига тасдиқлади. Ўзининг ўта консерватив қарашлари билан танилган Такаити бу лавозимни эгаллаган биринчи аёлдир.

👉 https://kun.uz/kr/98513775

Kun.uz расмий канали
👍324141🤔40😁21🔥18🤯13😢7😍5
«Урушнинг якунига яқинлашдик» – Зеленский Трамп билан учрашувдан кейин

АҚШ ва Украина президентлари учрашувининг янги тафсилотлари маълум бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/99277133

Kun.uz расмий канали
👍19064😁45🤔17🔥8
«Агар Нетаняҳу Канадага келса ҳибсга олинади» — Марк Карни

«Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу мамлакат ҳудудига кирса, Халқаро жиноий суд чиқарган қамоққа олиш ордери бажарилади», деди Канада бош вазири Марк Карни. ХЖС ўтган ҳафта исроиллик амалдорлар ишига доир расмий Тел-Авив шикоятини рад этган ва ордерларни ўз кучида қолдирганди.

👉 https://kun.uz/kr/63686444

Kun.uz расмий канали
👍741149🔥31😁19🤔5
2025/10/21 07:47:30
Back to Top
HTML Embed Code: