Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп ва Путин яна учрашмоқчи. Нега?

Трамп бу гал учрашувга тайёрланиш учун қурувчи Уиткоффни эмас, дипломат Рубиони тайинлади. АҚШ президенти Путин билан учрашувда жиддий келишувга эришмоқчи. Лекин ОАВда Трамп учрашувни бекор қилгани ҳақида гаплар чиқа бошлади.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
236👍203😁93🤔28😍14😢7🤯1
Ўзбекистонликларда дунёда номаълум бўлган ген ўзгаришлари аниқланди

Олимлар бу ҳолатни айрим ҳудудларда қариндошлар ўртасидаги никоҳлар улушининг юқорилиги билан изоҳламоқда. Баъзи вилоятларда бундай никоҳлар умумий никоҳларнинг чорагига яқинини ташкил этади.

👉 https://kun.uz/kr/05532618

Kun.uz расмий канали
🤯675😁250245😢128🤔81👍34😍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқий баҳо: “жигар” сўзини ҳам, табриклаш хизматини ҳам патентлаб бўлмайди

Ижтимоий тармоқларда табриклаш хизмати учун “муаллифлик ҳуқуқи” олингани, “жигар” сўзи эса “патентлангани” ҳақида видеолар тарқалди. “Ким рухсатимизсиз бизнинг ғоямизни ишлатиб табрикчилик соҳасини давом эттирса, жавобгарликка тортилади”, дейди бир видео муаллифи. Kun.uz муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат юзасидан саволлар билан Адлия вазирлигига мурожаат қилди.

👉 https://kun.uz/kr/97031620

Kun.uz расмий канали
😁656322👍85🤯53😢18🤔13😍12🔥7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўлдошли интернет ва ўқувчиларнинг ташаббусли бюджети – маҳаллий дайжест

Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/40662570

Kun.uz расмий канали
👍379173😁32🔥23🤔23🤯9😍7
Евроиттифоқ мамлакатлари Россия активларини Украинага бериш бўйича келишиб олди

Аммо бу режа қачон амалга оширилиши – номаълум.

👉 https://kun.uz/kr/53000126

Kun.uz расмий канали
👍310😁192163🤯61🤔29🔥19😢11😍6
Ботулизм хавфидан огоҳлик: уйда тайёрланган консерваларни очишдан аввал эътибор қаратишингиз зарур бўлган 5 жиҳат

Салқин кунлар келди. Уй бекаларининг меҳнати билан ёзда ёпилган банкалар энди дастурхонга тортиляпти. Ушбу мақолада консерваларнинг истеъмолга яроқлилигини аниқлаш усуллари ҳақида сўз юритилади.

👉 https://kun.uz/kr/69432735

Kun.uz расмий канали
339👍121😁31🔥13🤔13😍8😢6🤯5
Трамп Австралия ёрдами билан Хитойнинг «нодир минераллар ҳукмронлигини» синдирмоқчи. Нима учун бу осон эмас?

АҚШ ва Австралия етакчилари 8,5 миллиард долларлик муҳим минералларга доир битим имзолади. «Бир йил ичида шунчалик кўп минераллар бўладики, нима қилишни билмай қоласиз», деди Трамп. АҚШ, бу келишувлар — нодир минералларнинг энг арзон етказиб берувчиси ҳисобланган Хитойнинг глобал бозордаги устунлигини камайтиришига ишонмоқда. Мутахассислар эса «бу нарса тез содир бўлмаслигини» билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/33710094

Kun.uz расмий канали
398😁186🤔57👍56🔥21🤯7😢5
Вазирлар ва ҳудуд раҳбарлари сунъий интеллект учун ҳам масъул бўлади

Эндиликда вазирлар ва тармоқ раҳбарларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида соҳада сунъий интеллектни ривожлантириш учун ҳам масъул этиб белгиланди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда маълум қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/18649816

Kun.uz расмий канали
😁244178👍49🤔30🤯8🔥7😍6😢2
Алоқа операторлари сохта рақамлардан қўнғироқларни блоклай бошлади

Ўзбекистонда сохта рақамлардан телефон қўнғироқларини блоклаш орқали фирибгарлик ҳолатларининг олдини олувчи “anti-spoofing” тизими жорий этилди.

👉 https://kun.uz/kr/53471203

Kun.uz расмий канали
👍1.89K254🔥58😁23🤯12🤔7😢6😍6
AiMOGA Robotics – Chery 2025 Халқаро фойдаланувчилар саммитида бренднинг янги глобал стратегиясини тақдим этди “Автомобил + Робот” экотизимининг янги босқичи

👉 https://kun.uz/kr/57763537

Реклама
142👍39🔥11😢11🤔9😁6🤯6
ChatGPT асосчиси сунъий интеллектга эга браузерни тақдим этди

Браузер ChatGPT ёрдамида турли масалаларни ҳал қилиш имконини беради.

👉 https://kun.uz/kr/96602014

Kun.uz расмий канали
👍358113🤯94🤔32🔥15😁12😢2😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Телескоп орқали: Lemmon кометаси Ўзбекистондан ҳам кўриниши мумкин

2025 йил 21 октябрдан Шимолий ярим шар аҳолиси ноёб осмон ҳодисасини кузатиши мумкин – C/2025 A6 (Lemmon) кометаси Қуёш тизимининг четки ҳудудларидан яқинлашмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/32056810

Kun.uz расмий канали
258👍127😁29🤯19🔥13🤔7😍4
Yandex Uzbekistan барқарор ривожланиш соҳасидаги натижаларини тақдим этди

Yandex Uzbekistan барқарор ривожланиш соҳасидаги илк ҳисоботини тақдим этди. Ҳисобот жамият учун муҳим бўлган ижтимоий масалаларни ҳал этишга қаратилган лойиҳаларни ўз ичига олади.

👉 https://kun.uz/kr/08596289

Реклама
168🔥50👍37😢24🤯20😁15😍1
Ўзбек ёшлари учун катта совға: “Минг китоб” лойиҳаси дастлабки 27 та китобни тақдим этди

Жаҳондаги энг машҳур илмий-оммабоп китоблардан 27 таси “Ёшлар учун минг китоб” (1000KITOB) лойиҳаси доирасида ўзбек тилига ўгирилиб, кутубхоналарга тарқатилди. Ўзбек тили байрами арафасида тақдим этилган бу китоблар тўплами президент қарори билан амалга оширилаётган маърифий лойиҳанинг дастлабки самараси бўлди.

Тўпламдаги китобларнинг аксарияти Оксфорд университетининг “Ўта қисқа таништирув” туркумига киради.

Танлаб олинган жами 50 та китобнинг қолган 23 таси яқин ойларда босмадан чиқади. Яна 60 дан ортиқ китоблар учун ҳуқуқларни олиш ва таржима ишлари бошлаб юборилган.

👉 https://kun.uz/kr/24402831

Kun.uz расмий канали
453👍200🔥26😁19🤔12🤯10😢4
«Арсенал» «Атлетико»га имкон қолдирмади, «Барса» 6 та, «ПСЖ» 7 та гол урди

«Наполи» кутилмаганда сафарда йирик ҳисобда ютқазди, «Қайрат» деярли 90 дақиқа бир киши кўп ўйнаб гол уролмади. Сешанба оқшомида ЕЧЛнинг 3-тури доирасидаги асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият.

👉 https://kun.uz/kr/14086409

Kun.uz расмий канали
223👍82😁18🤯11😢11😍9🔥3
Йил якунигача барча шаҳар ва туманларда «Ақлли шаҳар» тизими жорий қилинади

Урганчда «Ақлли шаҳар» тизими ишга туширилди, бошқа ҳудудларга ҳам татбиқ қилинади. Бу ҳақда президент раислигида сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

👉 https://kun.uz/kr/95119117

Kun.uz расмий канали
👍315241😁112🤔39🤯22🔥13😢11
Россия Украина бўйлаб зарбалар берди — фотолар

10 област ҳудудлари ўққа тутилиши оқибатида камида етти киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлган. Регионларнинг аксарида электр таъминоти узилган.

📸 👉 https://kun.uz/kr/65151805

Kun.uz расмий канали
😢470182👍117🤯71😁28🔥19🤔16😍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яна баллистик ракеталар учирган Ким, Ғазодаги вазият ҳамда қолдирилган Трамп–Путин учрашуви – кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/54022733

Kun.uz расмий канали
207👍51😁30😢18🔥12🤯9😍4🤔1
Тошкентдаги уй-жой бозори: янги уйлар қимматлашди, иккиламчи уйлар арзонлашди

Тошкентда бирламчи уй-жой бозорида нархлар 3 фоизга ошди, энг юқори ўсиш Миробод, Бектемир ва Яккасаройда (ўртача 5,8 фоиз) қайд этилди. Шу билан бирга, иккиламчи уй-жой бозорида йиллик ҳисобда нархлар 1,7 фоизга пасайди, жумладан Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Чилонзорда ўртача 4,3 фоизга тушди.

👉 https://kun.uz/kr/97638165

Kun.uz расмий канали
325🤯60👍48🤔41😁27🔥12😍3
2025/10/24 20:14:19
Back to Top
HTML Embed Code: