Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарз муносабатни бузади: Қувада ИИБ ходимлари ва чойхоначи “келишолмай” қолди

Фарғона вилояти Қува туманида ички ишлар ходимлари уч ака-ука юритадиган ошхонада кабоб еб, пулини тўламай келган. Қарздорлик кўпайиб кетгач, ўз ҳақини талаб қилган тадбиркорга ходимлар томонидан босим бошланган. Ҳатто тўнғич ака Аброр Содиқов “ички ишлар ходимларининг қонуний талабига бўйсунмагани” айби билан маъмурий қамоққа тиқилган. “Ходимлар формада келиб, ароқ ичиб, оёқда тура олмасдан йиқилгудек бўлиб чиқиб кетишади”, дейди тадбиркор.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
🤯1.22K😁437436👍183🤔91😢66🔥27😍18
«Реал» йўқотишсиз кетмоқда, «Ливерпул» нохуш сериясини тўхтатди

«Марсел» футболчиси пеналти ишлашга уриниб, қизил карточка олди, «Челси» ва «Бавария»да йирик ғалаба. Чоршанба оқшомида ЕЧЛнинг 3-тури доирасидаги асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият.

👉 https://kun.uz/kr/51297163

Kun.uz расмий канали
183👍119🤯12😢12🔥8😍8
Газ тармоқларига «газ насоси» ўрнатиш тақиқланади: хатарлар ҳақида огоҳлантириш берилди

Ижтимоий тармоқларда табиий газ босимини сунъий ошириш мақсадида «газ насоси» қурилмаларини ўрнатиш тарғиб этилмоқда. Ҳукумат қарори билан, бундай қурилмаларни газ тармоқларига улаш қатъиян тақиқланган. Бунинг учун жавобгарлик бор.

Бундай қурилмалардан фойдаланиш бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкин. Зарар каттароқ бўлса, иш жиноий жавобгарликкача етиб боради.

👉 https://kun.uz/kr/20838908

Kun.uz расмий канали
300👍191😁91🤯23😍10🤔7🔥6😢6
Ўзбекистонда “яшил” энергия улуши 23 фоизга етди

2025 йил бошидан буён Ўзбекистондаги қуёш ва шамол станциялари 9 млрд kWh электр энергиясини ишлаб чиқарди. ГЭСларни ҳам қўшганда, ишлаб чиқарилган жами “яшил” энергия ҳажми 14,5 млрд kWh'ни ташкил этмоқда. Бу – мамлакатдаги умумий генерациянинг 23 фоизини “яшил” энергия ташкил этаётганини англатади.

👉 https://kun.uz/kr/88583479

Kun.uz расмий канали
422👍343🤔78😁56🔥20😢11😍7🤯6
Ҳукумат қарори: Чакана савдодаги акция ва чегирмалар ҳаққоний бўлиши керак

Нархни сунъий кўтариб, кейин “чегирма” сифатида тушириш орқали мижозларни алдаш қатъиян тақиқланди.

Чегирма эълон қилинганда кўрсатиладиган “аввалги нарх” сўнгги 30 кун ичидаги энг паст нарх бўлиши шарт (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно).

👉 https://kun.uz/kr/63572957

Kun.uz расмий канали
👍871251😁62🔥47🤔17🤯8😍8😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “махсус кийимдаги” фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирмоқда

Сўнгги йилларда Ўзбекистон бўйлаб махсус кийим кийган шахслар ўзларини давлат ёнғин назорати органи, ФВВ ходими сифатида таништириб, одамлардан ноқонуний тарзда пул йиғаётгани кузатилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/61756410

Kun.uz расмий канали
357😁188👍94🤯39🔥13🤔8😢3
Yandex Uzbekistan компаниялар ва тадбиркорлар учун Yandex 360 виртуал офисини AI-функциялар билан ишга туширди

Энди Ўзбекистондаги бизнеслар Yandex 360 платформаси орқали жамоавий ишлаш учун мўлжалланган хизматлардан фойдаланишлари мумкин. Ушбу хизматларга корпоратив Почта, Календар, Диск ва Трекер киради. Шунингдек, ҳужжатлардаги онлайн-редакторда матн тайёрлаш ва таҳрирлаш жараёнида ёрдам берадиган AI функциялари ҳам мавжуд.

👉 https://kun.uz/kr/85539464

Реклама
215👍40🤯14😢8🔥5🤔5😁4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Грин-карта мавсуми бошланиши кечикмоқда

АҚШ Давлат департаменти грин-картанинг янги мавсумини “тез орада” бошлашга ваъда бермоқда, лекин кечикиш сабабларига изоҳ бермаяпти. Аввалги йиллари бу жараён октябр ойининг илк кунларида бошланар эди.

Тахминларга кўра, бу кечикиш 1 долларлик тўлов жорий қилиш режаси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Лотереяни пулли қилгандан кейин, миллионлаб одамдан бу пулни муаммосиз йиғиб олиш учун пухта техник тайёргаргарлик ҳам талаб этилади.

👉 https://kun.uz/kr/62042026

Kun.uz расмий канали
😁357324👍59🤔33🤯20🔥9😢5😍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг Россияга қарши жиддий санкцияси, стратегик ядро кучларини синаган Путин ва турк ҳарбийларининг Ғазодаги ролига қарши Нетаняҳу – кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/94175098

Kun.uz расмий канали
264👍107🤔24🔥12😁10🤯10
Ирландияда мигрантларга қарши тартибсизликлар давом этмоқда

Чоршанба куни кечқурун Ирландия пойтахти Дублин шаҳрида бошпана сўраб мурожаат қилган хорижликлар яшовчи меҳмонхона олдида давом этаётган тартибсизликлар доирасида икки полициячи жароҳат олиб, 20 дан ортиқ киши ҳибсга олинди. Намойишларга бир эркак шу меҳмонхона яқинида 10 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилишда айблангани сабаб бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/21843815

Kun.uz расмий канали
349🤔101👍47😢43🤯37😁10🔥6😍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Грознийда ғалати тадбир: Даудов Қодировнинг ўрнини эгаллайдими?

Магомед Даудов «Қодировнинг ўринбосари» сифатида кўп тилга олинади. «Лорд» Қодиров қатнашган тадбирда ўзини «Чеченистон раҳбари вазифасини бажарувчи» деб таништирди.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
289🤔155👍119😁61😍22🔥6😢6🤯3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИБ ходимига 50 минг доллар пора бермоқчи бўлган шахс ушланди

Ижтимоий тармоқларда қимор ўйинларини ташкил этиб келган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилган. Гуруҳ аъзоларидан бири Тошкент шаҳар ИИББнинг раҳбар ходимларидан бирига жиноят иши қўзғатмаслик эвазига 50 минг доллар таклиф қилган. Ходимнинг аризасига асосан ўтказилган тадбирда пора бераётган шахс ашёвий далиллар билан ушланган.

👉 https://kun.uz/kr/85695833

Kun.uz расмий канали
😁351318👍176🤯19🔥12😢11😍7🤔6
Қочоқ “куёв”, алданган “келин” ва блогер Sanjik воқеаси: иш судга оширилган

Тошкентда яшовчи Жамила Олимбоева йигити Шаҳзод Рисматовни фирибгарликда айбламоқда: унинг даъво қилишича, Рисматов алдов йўли билан унинг уйини Санжар Каримовга расмийлаштириб бериб, эвазига Каримовдан қарзга пул олган. Санжар Каримов эса уйни эгаларидан 240 минг доллар нақд тўлов эвазига сотиб олганини айтиб чиқди. “Куёв”га қўзғатилган жиноят иши судга чиққан.

👉 https://kun.uz/kr/59278455

Kun.uz расмий канали
574😁357👍129🤔76🤯43😢32🔥12😍5
Нетаняҳу Туркия ҳарбийлари Ғазога киришига қарши. Оқ уй эса сулҳ бузилишидан хавотирда

Бенямин Нетаняҳу Туркия кучларининг Ғазога киришига қатъий қаршилигини билдирди. Сулҳ битими бузилишидан хавотирланган Трамп маъмурияти шу кунларда вице-президенти Венс, махсус элчи Уиткофф ва Жаред Кушнер каби ишончли вакилларни Исроилга юборди. Туркия ва Қатар эса сулҳнинг иккинчи босқичига тайёрланмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/60466593

Kun.uz расмий канали
549👍294🤔55🔥44😁44🤯33😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сантедаги «энг нуфузли маҳбус». Николя Саркози қамалди

Франциянинг собиқ президенти, мамлакатни 2007–2012 йилларда бошқарган Николя Саркози қамалди. Шу тариқа у Европа Иттифоқи мамлакатлари етакчилари орасида ҳибсхонага тушган биринчи шахс бўлди. Николяга қандай айб қўйилди ва нима учун уни қамашди?

👉 https://kun.uz/kr/53046797

Kun.uz расмий канали
300🤔54😁38👍32🤯14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқда мураббий болаларни калтак билан «тарбиялаб» келган. У бу иши учун узр сўради

У ёш болаларни жазолаш ҳолатлари акс этган видеоларни инстаграмдаги саҳифасига қўйган – кўпчилик обуначилари унинг услубини маъқуллаган. Видеолардан бири бошқа платформада кенг тарқалиб кетгач, тегишли чоралар кўрилди, хусусан, шаҳардаги барча спорт мактаблари текшириладиган бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/20799288

Kun.uz расмий канали
😁615366👍318🤯134😢106🤔65😍7
Месси «Интер Майами» билан шартномасини узайтирди

Энди у камида 2028 йил охиригача катта футболда қолади. У вақтда футболчи 41 ёшда бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/53882374

Kun.uz расмий канали
👍420😁198193🔥31🤯24😢24🤔17😍15
Евроиттифоқ Марказий Осиёнинг бир нечта банкларига нисбатан санкция киритди

Қозоғистонда Россиянинг ВТБ банки филиали, Тожикистоннинг учта ва Қирғизистоннинг иккита банки ЕИ санкциялар рўйхатига киритилди.

👉 https://kun.uz/kr/64790740

Kun.uz расмий канали
294👍197😁110🤔66🤯42😍11😢10🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тартибга олинадиган чегирмалар, “шаффоф” Ҳаж навбати ва “форма”даги фирибгарлар – маҳаллий дайжест

Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/97885193

Kun.uz расмий канали
228😁34👍23🔥19🤯6😢6😍1
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Белгияга борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Брюссел шаҳрига етиб борган.

👉 https://kun.uz/kr/68383999

Kun.uz расмий канали
👍494209😁64🔥37🤔18😢17🤯13😍7
2025/10/26 06:26:13
Back to Top
HTML Embed Code: