Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркия учун Eurofighter’лар, Исроил ва БМТ кучлари ўртасида можаро ҳамда Японияда муҳим келишувга эришган Трамп – кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/40955515

Kun.uz расмий канали
189👍65😁23🔥16🤯12😢5🤔3
Йирик корхоналарнинг кредитлари ва ташқи қарзлари устидан назорат кучаяди

Ўзбекистонда йирик корхоналар билан боғлиқ хатарларни бошқариш бўйича Мувофиқлаштирувчи комиссия тузилди. 2026 йилдан эътиборан, 50 млн доллардан ортиқ кредити бор корхоналар яна қарз кўтармоқчи бўлса, ушбу комиссия рухсатини олиши керак бўлади.

МЧЖ шаклидаги йирик қарздорлар янги қарз жалб қилиш учун АЖга айланишига тўғри келади.

👉 https://kun.uz/kr/26989305

Kun.uz расмий канали
267👍136😁68🤯21🔥13🤔11😍4
Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими Маҳмуд Холбўтаев бешта модда билан айбланмоқдаОлий суд

У қамоқдан озод қилингани ҳақида интернетда тарқалган хабарлар рад этилди. Айни пайтда Холбўтаев тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. Амалдор июл ойида 10 минг доллар пора олаётганда ушланган эди.

👉 https://kun.uz/kr/57184744

Kun.uz расмий канали
😁333208👍144🤔63🔥12🤯8😢1😍1
Ўзбекистонда аҳоли даромадларининг ўсиши тезлашди. Бу пул ўтказмалари ошиши билан боғлиқ

2025 йилнинг 9 ойи якунларига кўра Ўзбекистонда аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиши 8,4 фоизни, жон бошига даромадларнинг реал ўсиши эса 6,3 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга энг бой ва энг камбағал ҳудудлар ўртасидаги фарқ 3,5 бараваргача кенгайди. Аҳолининг умумий даромадларида хориждан пул ўтказмаларининг улуши 21,5 фоиз бўлди. Иқтисодчи Миркомил Холбоевга кўра, пул ўтказмаларидаги ўсишсиз 8 та вилоятда реал даромадлар қисқарган бўларди.

👉 https://kun.uz/kr/33661179

Kun.uz расмий канали
😁520238🤔75👍35😢35🤯12🔥9😍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга “бегона” машина – қаровсиз қолдирилган Nissanʼнинг саргузаштлари

Молдован эгаси Қўқон кўчаларида қолдириб кетган Nissan автомобил энг қадрланадиган юртда қадрсиз бўлди: қарийб 500 кун чанг босиб ётган машина давлат ихтиёрига ўтказилиб, аукцион савдоларига чиқарилди. Бир мазза қилиб “иномарки” минай, дея ният қилган қўқонлик Козим Раҳимов аукционда қатнашиб, машинани сотиб олди. Бироқ у Nissan билан бирга бошига ғалва ҳам “сотиб олганини” машина эшигини очгандагина билди: автомобилнинг рул бошқаруви ўнг томонда эди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
😁1.28K329😢73🤯39👍31🤔23🔥8
Тошкентда иссиқ сув таъминотининг янги тарифлари эълон қилинди

Иссиқлик ва иссиқ сув хизматлари учун янги тарифлар 12 ноябрдан бошлаб жорий этилади.

👉 https://kun.uz/kr/47701698

Kun.uz расмий канали
😢289124🤯94😁40👍23🤔10🔥6😍2
Трамп ва Такаичи АҚШ–​​​​​​​Япония муносабатларидаги «олтин давр» ҳақида эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Япония бош вазири Санаэ Такаичи нодир металлар ҳақидаги келишувни имзолашди, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда янги «олтин эра» бошланганини эълон қилишди.

👉 https://kun.uz/kr/45003191

Kun.uz расмий канали
230👍116😁81🤔33🤯25🔥7😢7😍4
Қорақалпоғистонда Микрокредитбанк ходимлари мижозларнинг қарийб 10 млрд сўм омонат пулларини ўзлаштириб юборгани айтилмоқда

Микрокредитбанк Тўрткўл банк хизматлари марказининг 14 нафар ходимига жиноят иши қўзғатилган. Улар 17 кишининг омонатга қўйилган жами 9 млрд 577 млн сўм пулини талон-торож қилганликда гумонланмоқда.

Жабрланувчилардан бири Kun.uz билан боғланиб, йиллар давомида мусофирчиликда ишлаб топган пулини омонатга қўйганини, суд зарарни ундиришни банкка эмас, судланувчиларга қаратишидан хавотирда эканини билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/22669838

Kun.uz расмий канали
😁513281🤯204😢61👍54🤔40🔥6
Олтин нархи 3 ҳафталик минимумга тушди

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо таранглиги юмшаши ҳақидаги умидлар қимматбаҳо металл нархини туширмоқда. Жаҳон бозоридаги нарх динамикаси Ўзбекистонда сотилаётган олтин қуймаларда ҳам акс этди – 5 граммлик қуймалар нархи бир кунда 2,3 фоизга, ўтган ҳафтага нисбатан эса 8,3 фоизга арзонлади.

👉 https://kun.uz/kr/09768156

Kun.uz расмий канали
👍422208😁98🤔36😢30🤯16🔥13
Украина Белгород сув омбори тўғонини вайрон қилди. Бу фронтга қандай таъсир кўрсатади?

Украина қуролли кучларининг ўтган ҳафта давомида ракета ва дронлар орқали йўллаган зарбалари Белгород сув омбори тўғонига жиддий зарар етказган, натижада Шимолий Дон дарёсига назоратсиз сув чиқиши бошланган. Бу дарё эса фронтнинг кўплаб участкаларида Россия ва Украина армиялари позициялари ўртасидаги табиий тўсиқ ҳисобланади.

👉 https://kun.uz/kr/33285013

Kun.uz расмий канали
396👍218😢47🤯36🔥18😁12😍7🤔6
“Иқтисодий жиҳатдан жуда муҳим келишув” — таҳлилчилар ЕИ билан янги битим ҳақида

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битимини имзолаб, ўзаро муносабатларни янги серқирра босқичга кўтарди. Kun.uz студиясида сиёсий таҳлилчилар бу келишув ўзбекистонликлар учун нима бериши ҳақида сўз юритди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
👍165149😁32🔥16🤔16😢7🤯4😍4
Туркия Британиядан 10 миллиард долларга Eurofighter Typhoonʼлар сотиб олади

Туркия ва Буюк Британия 10,7 млрд доллар эвазига 20 та янги Eurofighter Typhoon қирувчисини етказиб беришга келишди. Анқара шунингдек, Форс кўрфази давлатларидан яна 24 та қирувчи самолёт оляпти. Таҳлилчиларга кўра, Туркия минтақадаги асосий рақиби – Исроилнинг ҳаводаги устунлигини йўқ қилмоқчи.

👉 https://kun.uz/kr/38431910

Kun.uz расмий канали
👍838326🔥64🤔26😁21🤯8😢8😍5
Нетаняҳу Ғазо секторига «кучли зарбалар» бериш ҳақида буйруқ чиқарди

Исроил ҲАМАС томонидан ўт очишни тўхтатиш режими «бир неча бор бузилди», деб ҳисобламоқда. Ушбу қадам билан 2025 йил 10 октябрда ўрнатилган ўт очишни тўхтатиш режими камида вақтинча тўхтатилгани таъкидланмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/74763277

Kun.uz расмий канали
🤯711😢297155🤔47😁20👍10🔥4😍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суперлигада интрига чўққида: финишга «Нефтчи» яқинроқ

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида майдонда ҳам, майдондан ташқарида ҳам интрига авжига чиқди. «Насаф» мураббийи илмоқли гап айтди, «Нефтчи» эса сўнгги ўнта ўйиннинг тўққизтасида ғалаба қозониб, биринчи ўринга кўтарилди. Финишга тўрт тур қолди. Роликда шу ҳақда.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
👍221167😁55🤔27🤯11🔥3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзгаришсиз қолаётган асосий солиқлар ва Тошкентда иссиқ сув тарифининг оширилиши – маҳаллий дайжест

Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/86407904

Kun.uz расмий канали
146🤯72😁29👍27😢14🔥1😍1
Ҳар ҳафта миллиондан ортиқ одам ChatGPT билан ўз жонига қасд қилиш ҳақида суҳбатлашади

TechCrunch нашрининг ёзишича, OpenAI компанияси берган маълумотларга кўра, ҳар ҳафта ChatGPT фойдаланувчиларининг 0,15 фоизи ўз жонига қасд қилишга оид ният ёки режалар ҳақида сўз юритади.

👉 https://kun.uz/kr/20571286

Kun.uz расмий канали
😢301108🤯75😁68🤔37👍9🔥4😍2
АҚШ Венесуэла президентини ўғрилаш учун унинг учувчисини ёллашга уринди

У самолётни олиб қочиб, Николас Мадурони Қўшма Штатларга етказиши керак эди, аммо режа барбод бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/88815294

Kun.uz расмий канали
😁562👍7460🤯40🤔20🔥8😢7
Тошкентда "Келажак тиббиёти 2025" йирик халқаро тиббиёт олимпиадаси ўтказилади

2025 йил 31 октябрдан 3 ноябргача Central Asian University (CAU) тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун "Келажак тиббиёти 2025" халқаро олимпиадасини ташкил этади. Бу Ўзбекистон тиббиёт таълими тарихидаги энг йирик воқеалардан бири бўлиши кутилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/90198867

Реклама
63👍31😁22🤔3😍2🤯1
Туғилиш пасайишининг асосий омили аёллар мустақиллигининг ошиши бўлди – тадқиқот

Тадқиқотга кўра, туғилишнинг паст даражаси «таркибий тўсиқлар» - эр-хотинлар ўртасидаги мажбуриятлар билан боғлиқ муаммолар ва болаларни парвариш қилиш бўйича давлат томонидан ишончли кафолатларнинг йўқлиги билан боғлиқ.

👉 https://kun.uz/kr/05257210

Kun.uz расмий канали
👍39358😁45🤔39😢25🔥16🤯3😍1
Мирзамаҳмудов: Аграр университетдаги ёнғинга қуёш панеллари сабаб бўлмаган

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Аграр университетдаги ёнғинга “томдаги қуёш панеллари сабаб” деган гап-сўзларни инкор этди: ҳодиса вақтида панеллар электр энергиясини ишлаб чиқармаётган, олов натижасида ёруғликдан кейинги генерация эса инвертор ёзувларида қайд этилгани билан исботланган.

👉 https://kun.uz/kr/01797034

Kun.uz расмий канали
😁4911🤔3😢3👍1
2025/10/29 04:40:07
Back to Top
HTML Embed Code: