Telegram Web Link
Хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан 3 йилга озод этилади

Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент халқаро инвестиция форумида маълум қилишича, эндиликда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан уч йил муддатга озод этилади.

👉 https://kun.uz/kr/47401404

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижий сармоядорлар учун ерларни ижарага бериш муддати 49 йилгача узайтирилади

Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар учун ерларни ижарага бериш муддати 25 йилдан 49 йилгача - икки баробар узайтирилади. Бунда, қонунлар билан кафолатланган амалдаги имтиёз ва преференциялар тўлиқ сақлаб қолинади.

👉 https://kun.uz/kr/01979336

Kun.uz расмий канали
«Асакабанк» хусусийлаштирилади

Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент халқаро инвестиция форумида маълум қилишича, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири бўлган “Асакабанк”ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланди.

👉 https://kun.uz/kr/79463721

Kun.uz расмий канали
Фаластин тарафдорлари Колумбия университети биносини эгаллаб олишди12 соат ўтиб уларни полиция тарқатиб юборди. Фотосуратлар

300 киши ҳибсга олинган.

📸 👉 https://kun.uz/kr/98082652

Kun.uz расмий канали
«Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва инвесторлар ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини кафолатлайди» – Президент

Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, давлат бозор муносабатларини ривожлантиришни, инвесторлар ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини, қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришни, ҳалол рақобат учун янада кенг шарт-шароитлар яратишни, хусусий мулк дахлсизлиги ва суд тизимининг мустақиллиги таъминланишини ўз зиммасига олмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/70676182

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рафаҳда қочқинлар лагерига авиазарба, бойкотнинг оқибатлари ва Ғарб томонидан огоҳлантирилган БАА — кун дайжести

Ўтган сутка давомида жаҳон саҳнасида содир бўлган эътиборга молик воқеа-ҳодисалар ва янгиликлар тафсилоти билан одатдагидек таништиришда давом этамиз.

👉 https://kun.uz/kr/52856892

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон АҚШ ва Британия билан ўта муҳим хомашё соҳасида стратегик битим имзолайди

Давлат раҳбари стратегик хомашёларни чуқур қайта ишлаш ва қўшилган қиймат занжирини яратиш учун етакчи компанияларни Ўзбекистонга таклиф этди.

👉 https://kun.uz/kr/85616917

Kun.uz расмий канали
«Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ». Саудияда Ғазо уруши муҳокама қилинди

Саудиядаги иқтисодий форумда кўпчиликнинг эътибори Ғазодаги уруш муҳокамасига қаратилди. АҚШ давлат котиби Блинкен мамлакат Рафаҳга босқинни қўлламаслигини айтди, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос таъсирли нутқ сўзлади.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Xon Saroy қурилиш компанияси навбатдаги лойиҳани қуриб битказди!

👉 https://kun.uz/kr/11610814

Реклама
Япония ва Туркия Ўзбекистонда пулли йўл қурилишида иштирок этмоқчи

Япониянинг Sojitz ҳамда Туркиянинг Rönesans компаниялари давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/71684840

Kun.uz расмий канали
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди

Уларнинг раҳбарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланган.

👉 https://kun.uz/kr/91357888

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда йил бошидан бери инфляция қарийб 2,6 фоизни ташкил этди

Январ-апрел ойларида Ўзбекистонда истеъмол нархлари ошиши 2,59 фоизни ташкил этди. Апрел ойида истеъмол нархлари 0,93 фоизга ошди.

👉 https://kun.uz/kr/61794572

Kun.uz расмий канали
Infinix Note 40 сериясидаги смартфонларни 70W ультратез қувватлаш билан тақдим этди

👉 https://kun.uz/kr/31713201

Реклама
Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди

Дам олиш масканидан қайтаётган бир неча йигит Traverse машинасини бошқариб келиб, ЙПХ инспекторлари олдида тўхтаган ва сирена чалган. Инспекторлар эса “сизга мумкин” дегандай шунчаки кулиб қўя қолишган. Кейинроқ ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Traverse вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

👉 https://kun.uz/kr/09066607

Kun.uz расмий канали
Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди

Жавобгар томон – ака-ука Жўраевларнинг ишни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқиш ҳақида киритган илтимосномаси қаноатлантирилган.

👉 https://kun.uz/kr/08222238

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда юк машинаси 29 нафар болани уриб юборди

Ҳолат Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида “Манас” достонини ижро этишга жамланган ўқувчилар билан содир бўлган. Ўқувчилардан 3 нафарининг аҳволи оғир.

👉 https://kun.uz/kr/85659701

Kun.uz расмий канали
Абдулла Арипов Қамбарота ГЭСи ҳақида: “Бу Ўзбекистон учун стратегик лойиҳа”

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон иштирокида Қирғизистонда қуриладиган 1860 мегаваттлик Қамбарота ГЭСи қиймати 2,9 млрд долларни ташкил этади. Станцияда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг Қирғизистон эҳтиёжидан ортган қисмини Ўзбекистон ва Қозоғистон кафолатли сотиб олади. Бу ҳақда Тошкент инвестфорумидаги нутқида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/91979586

Kun.uz расмий канали
Боғчаларда ота-оналар тўлови ошгани юзасидан изоҳ берилди

Мактабгача таълим агентлиги вакилининг маълум қилишича, 2021 йилда ота-оналарнинг боғча тўловлари болаларнинг овқатланиш харажатларини 60 фоизга қоплаган, ўтган 3 йил ичида эса озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар нархи ошиши ҳисобига бу кўрсаткич 35 фоизга тушиб қолган.

👉 https://kun.uz/kr/40930756

Kun.uz расмий канали
Британия менежмент университетида “Бизнес ва банк учун молиявий технологиялар ва киберхавфсизлик” форуми якунига етди

👉 https://kun.uz/kr/84213723

Реклама
2024 йилдаги давлат бюджети дефицити 25 трлн сўмдан ошди

Жорий йил январ ойида давлат бюджети тақчиллиги 5,7 трлн сўмни, февралда 7,2 трлн сўмни, мартда 6,8 трлн сўмни, апрелда эса 5,7 трлн сўмни ташкил этди. Умумий ҳисобда ўтган тўрт ойликдаги дефицит 25 трлн 586 млрд сўмга етди.

👉 https://kun.uz/kr/36325455

Kun.uz расмий канали
2024/06/15 21:14:09
Back to Top
HTML Embed Code: