Қўлимда жуда яхши жамоа бор, лекин уни янада яхшилашим керак – Каннаваро
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Уругвайга (1:2) қарши ўртоқлик ўйинидан кейин футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилаш устида ишлаш кераклиги ҳақида гапирди.
👉 https://kun.uz/kr/04380038
Kun.uz расмий канали

👍629😁305❤233🔥38🤔25😢20🤯16😍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ, Қатар, Миср ва Туркия Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш тўғрисида битим имзолади
Ҳужжат 13 октябр куни Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида имзоланди.
«Биз кўплаб қоидалар, низомлар ва бошқа кўп нарсаларни ўз ичига олган ҳужжатни имзоламоқчимиз - у жуда кенг қамровли», деди АҚШ президенти Доналд Трамп ҳужжатни имзолаш чоғида.
Оқ уй раҳбари 13 октябрни Яқин Шарқ учун ниҳоят тинчлик келтирган «буюк кун» деб атади.
«Бугун биз нишонлаётган бурилиш воқеаси Ғазодаги урушнинг тугашидан ҳам муҳимроқдир. Худо хоҳласа, бу бутун Яқин Шарқ учун янги даврнинг бошланиши бўлади», деб қўшимча қилди у.
👉 https://kun.uz/kr/32861347

❤850👍564🤔70😁48🔥24😢16🤯10😍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркманистон президенти оиласига тегишли VIP борт кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда
Икки мустақил медиа ўтган ҳафта Бердимуҳаммедовлар оиласига тегишли VIP самолётлар сони биттага кўпайганини ёзди. Маълум бўлишича, 2023 йил АҚШга жўнатилган бу борт бутунлай шоҳона шароитлар билан Ашхободга қайтарилган. Суриштирувларга кўра, яшил - оқ рангли Boeing 737-700 самолёти аввал 108 та эконом ўриндиқларга эга стандарт борт эди. "Citadel Completions" фирмаси бу самолётни люкс бортга айлантириб берган. Журналистларнинг саволларига эса компания жавоб бермай, мавзу муҳокамаларга сабаб бўла бошлагач, борт расмларини ҳам ўчириб ташлаган. Икки ОАВга кўра, президент оиласига тегишли бортлар сони 5 тага етди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДEОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

❤603🤯334😁174🤔79👍53😢41🔥10😍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Янги мураббий кўрсатмаларига амал қиляпмиз» - Абдувоҳид Неъматов
Ўзбекистон миллий жамоаси дарвозабони Абдувоҳид Неъматов ва яримҳимоячи Азиз Ғаниев Уругвай (1:2) миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйинидан кейин ўз фикрларини айтди
«Янги мураббий кўрсатмаларига амал қиляпмиз. Хатоларга эътибор бермайман, ишлашда давом этаман» - Абдувоҳид Неъматов.
«Рақиб яхши жамоа, ёшлар билан келган экан. Ўз хатоларимиз туфайли ютқаздик» - Азиз Ғаниев.
👉 https://kun.uz/kr/66876462

❤349😁320👍85🤔28🔥24🤯23😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланган Damas ва Cobalt, 8 қаватга қисқарган «қўзиқорин уй» – маҳаллий дайжест
Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/98077204
Kun.uz расмий канали
Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/98077204
Kun.uz расмий канали
❤181😁108👍38😢30🔥19🤔8🤯2😍2
Фото: Қарийб икки минг фаластинлик маҳбус озод қилинди
Сулҳ доирасида озод қилинган фаластинлик маҳбуслар Ғарбий соҳил ва Ғазода хурсандчилик кўз ёшлари билан кутиб олинмоқда. Исроил «оғир жиноятлар»да айбланган 250 киши, Ғазода ҳибсга олинган 1 700 нафар фаластинлик ва 22 нафар болаларни қўйиб юборганини маълум қилди. Озод қилинганлар орасида 154 маҳбус эса Мисрга депортация қилинган.
📸👉 https://kun.uz/kr/07654522

❤1.85K👍838😢264🔥51🤔20😍18😁15🤯9
Осмондаги электр инқилоби: авиацияни барқарор келажак сари етакловчи 10 та аппарат
2025 йилда электр авиацияси энди орзу эмас, балки тез яқинлашиб келаётган ҳақиқатдир. Янги авлод самолётлари замонавий шаҳар ҳаво таксиларидан тортиб, минтақавий реактив самолётларгача парвоз қилиш тоза, жим ва тежамкор бўлиши мумкинлигини исботламоқда. Келажакдаги барқарор ҳаво саёҳатига йўл очадиган ўнта ажойиб моделни кўриб чиқамиз.
👉 https://kun.uz/kr/23238133

❤456👍108🔥27😁13🤔13😢12😍6
Полша 2014 йилдан буён Россиянинг эҳтимолий босқинига тайёрланиб келади
Энди бу давлат Евроиттифоқдаги энг йирик ҳарбий державадир.
👉 https://kun.uz/kr/77314865
Kun.uz расмий канали
Энди бу давлат Евроиттифоқдаги энг йирик ҳарбий державадир.
👉 https://kun.uz/kr/77314865
Kun.uz расмий канали
👍495😁284❤198🤯41🤔28🔥16😍9😢8
Скутерлар учун ҳайдовчилик гувоҳномаси ва рўйхатдан ўтиш мажбурий бўлди
1 октябрдан бошлаб мопед ва скутерни фақат А тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бошқариш мумкин.
👉 https://kun.uz/kr/71115063
Kun.uz расмий канали
1 октябрдан бошлаб мопед ва скутерни фақат А тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бошқариш мумкин.
👉 https://kun.uz/kr/71115063
Kun.uz расмий канали
👍722😢385❤174🤯110😁97🤔36😍15🔥13
«Муқаддас ерда ниҳоят тинчлик тонги» – Трампнинг ташрифи, Мисрдаги тинчлик саммити ва Ҳамас-Исроил алмашинувлари
13 октябр Ғазо учун тарихий, шу билан бирга тинчликка энг яқин кун бўлди. АҚШ воситачилигидаги урушни тугатиш режаси доирасида Ҳамас барча тирик исроиллик гаровдагиларни озод қилди, Исроил эса деярли 2 минг нафар фаластинлик ҳибсдагиларни қўйиб юборди.
Шу куни Яқин Шарққа келган Доналд Трамп Исроил парламентида нутқ сўзлади. Мисрда Ғазо бўйича тинчлик режасининг кейинги босқичлари муҳокама қилинди — АҚШ, Миср, Қатар ва Туркия сулҳ битимининг кафиллари сифатида декларация имзолади. Шу билан бирга сулҳнинг кейинги босқичида ноаниқликлар кўп.
👉 https://kun.uz/kr/97234237

❤493👍159🤔38🤯13😁11🔥9😍8😢6
“Яраланганда ҳам жангга киришимиз буюрилган” – Россия армиясига ёлланган йигит ҳикояси
Самарқандлик йигит Россия армиясига ёлланиб, Курск вилоятидаги жангларда иштирок этган. Қишлоқлардан бирини штурм қилишда дрон ҳужумидан яраланиб, ертўлада 10 кун яшириниб ётган. У судда командири яраланган ҳолда ҳам жангга киришни буюрганини, унинг буйруғига бўйсунмай рацияни синдиргани учун турган жойига бомба ташланганини айтган.
👉 https://kun.uz/kr/91300932

😢432❤303🤯63😁39👍30🤔23🔥8
Трамп Яқин Шарқда: Фаластин келажаги нима бўлади?
Трампнинг Исроил парламентидаги нутқи Яқин Шарқдаги мувозанат янгидан шаклланаётган сиёсий фонда янгради. У Кнессетда агар Эроннинг ядро дастури йўқ қилинмаганида, Ғазода тинчлик ўрнатиш иложсиз бўлишини таъкидлади. Лекин мустақил Фаластин давлати масаласи яна мавҳумлигича қолмоқда.
Мавзу муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида.
📱 Telegram'да кўриш
📱 YouTube'да кўриш
📱 ВКонтакте'да кўриш
Трампнинг Исроил парламентидаги нутқи Яқин Шарқдаги мувозанат янгидан шаклланаётган сиёсий фонда янгради. У Кнессетда агар Эроннинг ядро дастури йўқ қилинмаганида, Ғазода тинчлик ўрнатиш иложсиз бўлишини таъкидлади. Лекин мустақил Фаластин давлати масаласи яна мавҳумлигича қолмоқда.
Мавзу муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤301🤔72😢17👍14😁13🤯6🔥5
Косовода сенсация, Франция очко йўқотди, Уэлсда каламуш ўйинни тўхтатиб қўйди
Қозоғистон сафарда очко олишга эришди, аммо мундиал йўлланмасидан бутунлай умид узди. ЖЧ-2026 саралаши доирасида Европада душанба оқшомида ўтказилган ўйинлар ва гуруҳлардаги вазият.
📸 👉 https://kun.uz/kr/94677744

❤252😁132👍32🔥16🤯13😢5
Ўзбекистон стартап экотизими 13 баробар ўсиб, 3,9 миллиард долларга етди
Dealroom.co халқаро таҳлил компанияси маълумотларига кўра, сўнгги беш йил ичида Ўзбекистон стартап экотизимининг қиймати 13 баробар ўсиб, 3,9 миллиард долларга етди. Бу ўсиш тезлиги бўйича дунёда етакчи эканлиги эътироф этилган.
👉 https://kun.uz/kr/22069788

👍234❤184🤔38😁28🔥12😢9😍5
Хитойдан Тошкентга 202 та янги электробус келтирилди
Пойтахтда «Тошшаҳартрансхизмат» ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида ХХРдан келтирилган 202 дона янги электробусларни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
👉 https://kun.uz/kr/26872002

👍537❤275😁71🔥45🤯36🤔23😢21😍9
Саида Мирзиёева ЕТТБ президенти билан учрашди
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан учрашди.
👉 https://kun.uz/kr/24947974

👍692❤321😁230🤯71🤔33😢30😍17🔥16
Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга боришяпти?
2025 йилнинг 8 ойида қўшни Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонга жами 4,1 млн нафардан кўпроқ ўзбекистонлик борган. Бу мамлакат фуқаролари жами сафарларининг 80 фоизини ташкил этади. Шунингдек, январ-август ойларида ўзбекистонликларнинг Россияга бориши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 60 фоизга кўпайган.
👉 https://kun.uz/kr/65016862

❤380🤯149😁73😢55🤔43👍32😍3
Яроқлилик муддати ўтган дорилар сотуви автоматик чекланади
2026 йил 1 мартдан эътиборан, маркировкаланган товарлар (дори воситалари, салқин ичимликлар ва бошқалар)нинг яроқлилик муддати ўтган бўлса, уларнинг сотуви дўкон (дорихона) кассасида тўхтатиб қолинади: товарни назорат-касса машинасидан ўтказиб бўлмайди. Бу ҳолатда тизим яроқлилик муддати ўтган маҳсулотни автоматик аниқлаб, чек шаклланишига йўл қўймайди.
👉 https://kun.uz/kr/91848249

👍581❤297😁81🤔16🔥12😍9😢4