Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ярми кукун, лимит кам, омбор узоқ — попликлар кўмир таъминотидан норози

Кунлар совиб, уй иситиш яна долзарб масалага айланди. Табиий газ етиб бормаган ҳудудларда кўмир ва ўтинга талаб кундан кун ортиб бормоқда. Kun.uz мухбири Наманган вилояти Поп туманидаги Гулистон қишлоғида бўлиб, одамлардан уйларини иситиш учун баҳоргача қанча маблағ сарфлашлари, тарқатилаётган кўмир сифати ҳақида сўради.

📹 ТЎЛИҚ ВИДEОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
🤯243225😢200👍34🤔34🔥19😁13
Ўзбекистонда бешта давлат иштирокида йирик ҳарбий ўқув машғулоти бошланди

Марказий ҳарбий округ «Каттақўрғон» полигонида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбойжон мудофаа вазирликларининг бўлинмалари иштирокида йирик ҳарбий ўқув машғулотига старт берилди.

👉 https://kun.uz/kr/55454235

Kun.uz расмий канали
👍831295🔥46🤔32😁20🤯17😍8😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Янги Ўзбекистон нималарга қодир эканини жаҳон албатта кўради” — Муҳаммад Абунайян

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилишига тамал тоши қўйишга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди. Унда Ўзбекистон-Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян ҳам нутқ сўзлади.

👉 https://kun.uz/kr/19786067

Kun.uz расмий канали
👍929😁416309🔥44🤯24🤔21😢9
⚡️Kia Sonet — миллий автомобил, ҳар бир километрда ишонч!

🔥 Ихчам, замонавий кроссовер — энди сизнинг ҳамроҳингиз.

- LED фаралар, 8 дюймли дисплeй (Аndroid Auto/Apple CarPlay);
- Симсиз қувватлаш ва USB портлар;
- Орқа камера, круиз назорати, Smart-Key;
- 1.5 л двигател — атиги 6.2 л/100 км, 6 та хавфсизлик ёстиқчаси (автомобил позицияларига қараб ўзгаради).

Автомобил биринчи позицияси (Classic) нархи — 199
900 000 сўм.

🇺🇿 Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобил!

📞Батафсил маълумот +998555001331

Реклама
324😁167👍91🤔34🤯23😢5🔥3
НАТОдагилар алянс ҳаво ҳудудига кирган Россия самолётларини уриб тушириш имкониятини муҳокама қилади

Брюсселда НАТОнинг мудофаа вазирлари даражасидаги саммити бўлиб ўтмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/02868744

Kun.uz расмий канали
👍278😁178147🤯40🤔28🔥15😢3😍3
Бухорода суд ходими тезкор тадбирда қўлга олинди

Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди архив мудири кўриб тамомланган жиноят иши бўйича судланувчига танишлари орқали енгиллик яратиб бериш эвазига 700 доллар сўраган. Шундан 100 долларини олдиндан олган, қолганини олаётган вақтида тезкор тадбирда ушланган.

👉 https://kun.uz/kr/74973054

Kun.uz расмий канали
😁324246👍204🤔34🔥19🤯7
Ҳамасга босим ортмоқда: Исроил ва АҚШ урушни қайта бошлаш билан таҳдид қилди

Агар сулҳ шартлари бузилса, уруш қайта бошланади. «Исроил мен айтган заҳоти кўчаларга қайтади”, деди Доналд Трамп. Бунинг ортидан Ҳамас ўз қўлидаги барча ҳалок бўлган исроилликларнинг жасади топширилганини айтди. Қолган жасадларни Ғазо вайроналари остидан чиқариш учун махсус техникалар зарур.

👉 https://kun.uz/kr/85052322

Kun.uz расмий канали
🤯573307😢251🤔58👍35😁23🔥13😍4
Йил бошидан бери 155 нафар қиз вояга етмасдан турмушга берилган

2025 йилнинг октябр ойигача 155 нафар 15-17 ёшдаги қиз эрта турмушга берилган. Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров эрта турмуш қуриш ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳлар ногирон фарзандларнинг туғилиш эҳтимолини оширишини таъкидлаган.

👉 https://kun.uz/kr/95735495

Kun.uz расмий канали
😢454279👍120🤯105😁49🤔31🔥8😍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишга олиш учун аёлга жинсий алоқа таклиф қилган мактаб директори ишдан олинди

Қашқадарёнинг Кўкдала туманидаги 17-умумтаълим мактаби директори ишга кириш бўйича мурожаат қилган аёлга “у билан бирга бўлишни хоҳлаётгани”ни билдирган. Мактаб директори маҳаллий кенгаш депутати ҳам ҳисобланади.

👉 https://kun.uz/kr/95353149

Kun.uz расмий канали
😁861🤯657250😢181👍130🤔65🔥18😍9
Ўзбекистондаги биринчи алюминий қадоқ ишлаб чиқариш заводи ишга тушди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлиб, мамлакатимиздаги биринчи алюминий қадоқ ишлаб чиқариш ва салқин ичимликлар қуйиш заводи “EAST CAN SOLUTIONS” фаолияти билан танишди. Ўзбекистонда алюминий қадоқ ишлаб чиқариш соҳасида янги даврни бошлаб берган бу завод мамлакатнинг саноат салоҳиятини ошириш, экспортни кенгайтириш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни рақобатбардош даражага олиб чиқиш йўлида муҳим ўринни эгаллайди.

👉 https://kun.uz/kr/64712954

Kun.uz расмий канали
👍632334🔥34😁33🤔29🤯15😢4😍3
Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Ўқувчилар 10 ноябрдан синфхоналарга қайтади.

👉 https://kun.uz/kr/54734888

Kun.uz расмий канали
🤔183👍168137😁41🤯25😢16🔥10😍8
НАТО бош котиби Россиянинг «уйига оқсоқланиб қайтаётган» сувости кемаси устидан кулди

Марк Рютте Ўрта Ер денгизида Россия ҳарбий-денгиз кучлари деярли йўқлигини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/kr/10550715

Kun.uz расмий канали
😁602189👍108🤔97🤯48😢26😍7
«Одамлар учун ўзимизнинг банк» — Asia Alliance Bank янгиланди

16 йил ичидаги илк ребрендинг ва Alliance экотизимининг яратилиши банкнинг замонавийлик, технологиклик ва мижозга йўналтирилган ёндашув сари қадамини англатади.

👉 https://kun.uz/kr/08303302

Реклама
143😁116👍38🤯17🔥11🤔5😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроилнинг Ҳамасга таҳдиди, сулҳга келишган Покистон–Афғонистон ва МРБнинг Венесуэладаги операциялари – кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/23932001

Kun.uz расмий канали
199👍63🤔22🔥13😢13🤯5😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳеч ким тезак қилмай қўйди” – Қумқўрғон тумани ҳокими қиш учун таппи-тезак ғамлашга чақирди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов маҳаллий кенгаш сессиясида одамлар тезак қилмай қўйганини айтиб, буни халққа тушунтириш кераклигини билдирган. “Нимага энди биз газ-газ деб қолдик? Газнинг таги бўлса қани, йўқ-да шу”, деган ҳоким.

👉 https://kun.uz/kr/49597285

Kun.uz расмий канали
😁3.57K😢632🤯402344👍228🤔125🔥27😍20
Аҳолиси сони энг тез ўсаётган мамлакатлар маълум қилинди

Африка ва Яқин Шарқдаги баъзи мамлакатларда аҳоли сони атиги 25 йил ичида икки баравар кўпайиши мумкин. Мисол учун, Конго Демократик Республикасининг пойтахти Киншаса, агар ҳозирги ўсиш суръатлари давом этса, 2080 йилга бориб сайёрадаги энг йирик мегаполислар қаторига киради.

👉 https://kun.uz/kr/98328525

Kun.uz расмий канали
361🤯109😁83👍69😢14🔥6😍6🤔5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трастбанк бош соврини “Lixiang Li7” автомобили бўлган акцияни эълон қилди

👉 https://kun.uz/kr/44687952

Реклама
157👍55😁18🤯14🔥5😢3😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оксфорд ўқув дастурига ўзбек ва қадимги ўзбек (чиғатой) тилларини киритган биринчи ва ягона университет бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Оксфорд университетида ўзбек тадқиқотлари дастурининг расмий очилиш маросимида иштирок этди. Оксфорд Буюк Британияда ўзининг “Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари” факултети ўқув дастурига ўзбек ва қадимги ўзбек (чиғатой) тилларини киритган биринчи ва ягона университет бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/50559568

Kun.uz расмий канали
👍1.09K402😁136🔥73🤔40🤯27😢9😍4
2025/10/25 09:55:09
Back to Top
HTML Embed Code: