Telegram Web Link
Суриянинг вақтинча президенти Россиядан Башар Асадни топширишни сўрамоқда

Оммавий қатллар ва қийноқлар учун масъул бўлган суриялик юзлаб собиқ ҳарбийлар Москвадан паноҳ топган. ОАВ аниқлашича, Башар Асад Москвада вақтини асосан видеоўйинлар билан ўтказади, Моҳир Асад эса ўзи яшаётган меҳмонхонада ичиш ва чилим чекиш билан машғул.

👉 https://kun.uz/kr/28855466

Kun.uz расмий канали
👍493361😁343🤔69🤯26😢10😍9🔥5
Катанецнинг ёрдамчилари ЎФАдан 350 минг евро талаб қилмоқда

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанецнинг уч нафар ёрдамчиси ФИФАга ариза билан мурожаат қилиб, 350 минг евро товон пули талаб қилди. ЎФА бунга жавобан Катанец кетганидан сўнг уларнинг шартномалари автоматик бекор қилингани, бу халқаро амалиётга тўғри келишини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/kr/35072117

Kun.uz расмий канали
😁736325👍201🤯40🤔34😢20😍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Улуғлар болалиги” туркуми доирасида “Ибн Сино” тарихий-бадиий фильми учун ижодий танлов эълон қилинди

Танлов учун сценарий, бадиий ғоя ва режиссёрлик таклифлари қабул қилинади. Маълум қилинишича, лойиҳа буюк аллома Абу Али ибн Синонинг болалик йиллари, унинг ота-онаси ҳамда устозлари ҳақида ёритишга қаратилган.

Танловга ҳужжатлар 2025 йил 18 октябрдан 3 ноябргача қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 2-“А” уй.
Телефон: +998555111505 (ички 1005).

Танлов шартлари билан бу ерда танишиш мумкин.

Kun.uz расмий канали
350👍110🔥18🤔18😁14😢7🤯3😍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гўшт – ўзбекнинг ҳаёт даражасини белгилайдиган маҳсулот

Гўшт ўзбеклар учун «стратегик маҳсулот», кўп нарса гўшт нархи билан ҳисобланади. Ҳатто доллар курси гўштчалик таъсир кучига эга эмас. Бу муҳим маҳсулот нархининг кескин ошиши ўзбеклар учун оғриқли масала.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
👍1.44K332😁235😢170🤔23🔥22🤯17😍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия томонда жанг қилган ўзбекистонлик украин дронига асир тушди

У позицияда аскарлар жасади кўплигидан «оёқ қўйишга жой йўқлиги»ни айтган.

👉 https://kun.uz/kr/70662982

Kun.uz расмий канали
😢1.25K353👍130😁73🤯60🤔39🔥9😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил яна Рафаҳга зарба йўллади

The Times of Israel маълумотларига кўра, ҳужум Ҳамас аъзоларининг Рафаҳда исроиллик ҳарбийларга ҳужумига жавобан амалга оширилган. Ўз навбатида, Ҳамас вакиллари тинчлик келишувларига содиқлигини таъкидламоқда.

👉 https://kun.uz/kr/19984891

Kun.uz расмий канали
🤯889😢336262🤔74👍39🔥14😁9😍1
WP: Путин Трамп билан мулоқотда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш шартини айтган

У Донецк области устидан тўлиқ назорат эвазига Запорижжя ва Херсон областларига даъволаридан воз кечишга тайёр.

👉 https://kun.uz/kr/28901926

Kun.uz расмий канали
👍582290😁234🤯70🤔59🔥30😢16😍1
Путинга «овозини кўтарган» Трамп, Кремлга борган Жўланий – ҳафта дайжести

Ҳафта давомида Зеленский Оқ уйга, Жўланий Кремлга борди. Трамп ҳозирча Киевга Tomahawk бермайди, лекин Путин билан кўришгач, вазият ўзгариши мумкин. Видеода ҳафтанинг муҳим воқеаларни эслаймиз.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
385👍126😁72😍27😢17🤯13🔥11
Маск Марсдаги колония учун минимал қанча киши керак бўлишини ҳисоблаб чиқди

Илон Маск Марсни чинакам колонизация қилиш учун қанча одам кераклигини эълон қилди. Америкалик тадбиркорнинг сўзларига кўра, Қизил сайёрада барқарор аҳоли пункти яратиш учун камида 100 минг кўнгилли керак.

👉 https://kun.uz/kr/89344153

Kun.uz расмий канали
👍544370😁360🤔73🤯51🔥15😢13😍13
Исроил Ғазога зарбалар берганидан сўнг ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди

Исроил армияси ўт очишни тўхтатиш режимига қайтишини эълон қилди. У аввалроқ ҲАМАСни жанговар ҳаракатларни қайта бошлаганликда айблаб, Ғазо секторидаги ўнлаб нишонларга зарба берган эди.

👉 https://kun.uz/kr/61558207

Kun.uz расмий канали
🤯740211😢124🤔84😁42🔥12👍9
Ўзбекистондаги барча темирйўл станциялари номи давлат тили қоидаларига мувофиқлаштирилади

Ҳукумат қарори билан, республика бўйлаб 320 та темирйўл объекти: вокзаллар, станциялар ва разъездлар номи давлат тили қоидаларига мувофиқлаштирилмоқда.

Хусусан, энди Қўнғирот туманидаги вокзал номи ҳужжатларда “Кунград” эмас, “Қўнғирот”; Асака туманидаги темирйўл станцияси “Ассаке” эмас, “Асака”; Паст Дарғомдаги станция “Джума” эмас, “Жума” деб аталади.

👉 https://kun.uz/kr/82245667

Kun.uz расмий канали
👍2K459😁153🔥52😢19🤔12🤯10😍2
Музработ туман қурилиш бўлими бошлиғи қўлга олинди

Сурхондарёнинг Музработ туманида хусусий лойиҳа ташкилоти архитектори фирибгарлик йўли билан 17 млн сўм олган пайтда қўлга тушди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, у олган пулидан 1 млн сўмини туман қурилиш бўлими бошлиғига берган пайтда, мансабдор шахс ҳам ушланди.

👉 https://kun.uz/kr/79469386

Kun.uz расмий канали
😁337256👍169😢39🤔20🤯16🔥1
Балиқ қарма таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Амударё делтаси ва Орол денгизи атрофларида тайёрланадиган балиқ қарма таомига “географик кўрсаткич” мақоми берилди. Бу орқали таомнинг анъанавий тайёрлаш технологияси ҳуқуқий ҳимояга олиниб, Қорақалпоғистоннинг гастрономик бренди тарғиб қилинади.

👉 https://kun.uz/kr/03069948

Kun.uz расмий канали
493👍278😁79🤔29🤯22🔥15😢3
🔥 Chery Arrizo 6 Pro ойига атиги 2 666 000 сўмга фоизсиз муддатли тўловга!

Замонавий ва шаҳар седанни энг қулай шартларда харид қилинг:

Муддати: 36 ой
Ойлик тўлов: 2 666 000 сўм
Йиллик ставка: 0%


Бошланғич тўлов ҳам мавжуд.

Барча шартларни билиш учун қўнғироқ қилинг: +998555000655

Реклама
😁237230👍34🤔28😢23🤯18🔥5😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда Cobalt ва Nexia тўқнашди

Қумқўрғон туманида Cobalt қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, Nexia-2 билан тўқнашган. Натижада иккинчи машинанинг бир йўловчиси воқеа жойида вафот этган, яна бир йўловчи шифохонага ётқизилган.

👉 https://kun.uz/kr/86607074

Kun.uz расмий канали
😢608222🤯76👍30🤔23😁8🔥5😍3
Исроил Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказилишини тўхтатди

ҲАМАСнинг ҳужуми икки исроиллик аскарнинг ҳаётига зомин бўлди, шундан сўнг ЦАҲАЛ ўнлаб объектларга зарба берди ва Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказилишини тўхтатди.

👉 https://kun.uz/kr/78260001

Kun.uz расмий канали
😢705🤯322158👍34🤔28😁19😍5🔥3
Тўй учун қарз олмасликка уч сабаб

Айтайлик, сиз тўй қилмоқчисиз, лекин орзунгиздаги тантанага етарли пулингиз йўқ. Хаёлингизга эса битта “сеҳрли ибора” қайта-қайта келаверади: “Ахир тўй умрда бир марта бўлади!”

👉 https://kun.uz/kr/67587548

Kun.uz расмий канали
👍461😁303233😢48🤔21😍13🤯12🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳонгконгда Boeing учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди ва денгизга қулади

Ҳонгконг халқаро аэропортида Boeing 777 юк самолётининг учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/74371812

Kun.uz расмий канали
😢265262🤔28👍23🔥14🤯6
Мбаппеда голли серия, «Ливерпул»да тарихий мағлубият

Якшанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

📹 👉 https://kun.uz/kr/37517275

Kun.uz расмий канали
221🔥33👍19😢18🤯16🤔1
Путиннинг қўнғироғи иш берди. “Tomahawk” нега берилмади?

Бу ракеталар Россияни музокарага қайтишга мажбурлаш учун босим воситаси эди. Ва бу босим иш берди: Зеленский Оқ уйга қадам қўйиши арафасида, Путин Трампга қўнғироқ қилди ва икки соатдан ортиқ суҳбатлашиб, Украинага “Tomahawk” бермасликка кўндирди. Мулоқотдан кейин Оқ уй раҳбари юмшаб, “Путин урушни тўхтатмоқчи” деган гапини яна такрорлай бошлади.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
😁404305👍126😢35🤯23🤔17🔥2
2025/10/31 14:01:33
Back to Top
HTML Embed Code: