Telegram Web Link
«Иккиламчи санкцияга тушиш масаласига жуда жиддий қараймиз» — Тимур Ишметов

Марказий банк раиси Тимур Ишметов Ўзбекистон томони иккиламчи санкциялар хавфини жиддий таҳлил қилаётганини таъкидлаб ўтди. «Банкларга санкциядаги товарлар ва ташкилотлар билан ишламаслик бўйича қатъий позициямизни айтганмиз ва биз буни назорат қилиб борамиз», деди у.

👉 https://kun.uz/kr/40590904

Kun.uz расмий канали
315👍155😁54🤔26🤯13🔥3😍1
Тошкент метросида эркакларга шилқимлик қилган қозоғистонлик блогер аёлга маъмурий иш очилди

Унга нисбатан майда безорилик ҳолати бўйича маъмурий иш қўзғатилган ва материаллар судга юборилгани таъкидланмоқда. Қайд қилинишича, аёл аввал ҳам шундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйган.

👉 https://kun.uz/kr/72391137

Kun.uz расмий канали
😁1.81K👍471269🤯85🤔33😢26🔥16
Дорихонада «Сирли мижоз» тадбирини ўтказиш тартиби белгиланди

Тадбир истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида дори воситаларини ва тиббий буюмларни дорихоналар томонидан чакана реализация қилиш тартибига амал қилишини текшириш мақсадида ўтказилади.

👉 https://kun.uz/kr/80591978

Kun.uz расмий канали
👍1.07K246😁86🤔38🔥28🤯22😍12😢9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Кўчмас мулкни керак бўлсагина олиш керак” — Мурод Назаров

“Кўпчилик уйни пойдевор ҳолатида, эртага сотаман деб оляпти. Очиғини айтиш керак, битганидан кейин нархи ошиши мумкин, аммо ҳамма ҳам қайта сота олмаяпти-ку”, дейди Мурод Назаров. Тадбиркорнинг таъкидлашича, маблағни жонли бизнесга йўналтириб, уни айлантириш ва қўшимча қиймат яратиш фойдалироқ.

👉 https://kun.uz/kr/67511840

Kun.uz расмий канали
👍822340😁104🤔37🔥26🤯17😢9
ИИБ бошлиғи устидан суд: “Давлат сири” деган важ билан судда ОАВ иштироки чекланди

24 октябр куни Фурқат тумани ИИБ мансабдорлари устидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда жабрланувчи аёл ечинтирилгани айтилаётган “тезкор тадбир” иштирокчиси бўлмиш ИИБ ходимлари гувоҳлик берди. “Солиқ идораси бошлиғи мактаб ўқувчисини хизмат уйига олиб кириб кетди, деб хабар беришганди”, деди ўз кўрсатмасида ИИБ тезкор ходими Юсуфбек Ёқубов.

👉 https://kun.uz/kr/70220960

Kun.uz расмий канали
😁806390🤯264🤔93👍55😢29🔥17😍1
Трамп ниҳоят Россияга қарши санкциялар қўллади. У Путинга қандай сигнал юбормоқда?

Америка президенти Доналд Трамп иккинчи муддатининг тўққизинчи ойига келиб Украинадаги уруш учун Россияга қарши дастлабки санкцияларини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/kr/16614771

Kun.uz расмий канали
👍541228😁171🤔46🤯40🔥32😢16😍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Турар жой мажмуалари учун янги талаб ва кўплаб машиналарни уриб кетганларга жазо — маҳаллий дайжест

Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/57296564

Kun.uz расмий канали
209👍56😁26🔥25🤯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Мана сизга кўп векторли сиёсатнинг натижаси” – Абдулазиз Комилов Европа билан имзоланган битим ҳақида

Президент Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи асосий натижаларидан бири – Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида узоқ кутилган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битимининг имзолангани бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/02672264

Kun.uz расмий канали
👍984417😁154🤔57🔥43😢26🤯18
Қор қоплони расман Қирғизистон миллий рамзи сифатида тан олинди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси логотип ва мамлакат миллий рамзидан фойдаланиш тартибини тасдиқлади.

👉 https://kun.uz/kr/91117531

Kun.uz расмий канали
👍823271😁158🔥51🤔39🤯10😍10😢8
Дунё океанида 170 триллион пластмасса бўлаклари сузиб юрибди: олимлар қайғули башорат берди

Пластик ифлосланиш нафақат океанда тарқалади - у дарёлар, сойлар, кўллар ва ҳатто биз нафас оладиган ҳавода ҳам мавжуд. Зарарни камайтириш учун олимлар пластмасса ишлаб чиқаришни камайтириш ва унинг келиб чиқишини яхшироқ назорат қилиш стратегияларини таклиф қилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/33978951

Kun.uz расмий канали
😢765349👍188🤯105🤔29😁19😍8
Фаластинликлар Ғазода ҳокимиятни технократларга топширишга рози бўлди

Асосий сиёсий кучлар, жумладан ҲАМАС ҳам, Қоҳирада ўтган учрашувда Ғазо секторидаги ҳокимиятни «мустақил технократлардан иборат вақтинчалик қўмита»га топширишга розилик билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/74646204

Kun.uz расмий канали
👍497253🤔78😢37🔥14😁12🤯10
Automechanika Tashkent 2025: автоэкспертлар тажриба майдони

2025 йил 22 октябр куни Central Asian Expo Uzbekistan (CAEx) кўргазмалар мажмуасида Automechanika Tashkent 2025 халқаро кўргазмаси доирасида Ўзбекистон автомобил бизнеси уюшмаси (ABA Uzbekistan) кўмагида ташкил этилган “Автобизнес ичидан: тажриба, инсайтлар, прогнозлар” экспертлар панели бўлиб ўтди.

👉 https://kun.uz/kr/03872441

Реклама
221👍25🔥14😁14🤯9😢7🤔6
Янги қоидалар: қўшимча таълим ташкилотларини турли йўналишларда очиш мумкин

Янги қонун билан қатор қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, қўшимча таълим болалар ва катта ёшдагилар учун алоҳида йўналишларда ташкил этилиши, шунингдек давлат, нодавлат ва тижорат секторлари ушбу соҳада ташкилот очиши мумкинлиги белгилаб қўйилди.

👉 https://kun.uz/kr/56404796

Kun.uz расмий канали
212👍56🤯19🤔14🔥4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ер атрофидаги келишувлар: икки ҳудудда ноқонуний ҳаракатлар тўхтатилди

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жойларда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Сурхондарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида икки шахс ашёвий далиллар билан ушланиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

👉 https://kun.uz/kr/17962082

Kun.uz расмий канали
245👍75🤯23🤔19😁17🔥9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева: Бугун заковат эгаларининг қадри баланд

Президент администрацияси раҳбари сўнгги 8 йилликдаги “балки кўзга кўринмайдиган, лекин энг муҳим” ислоҳотни айтди. “Бу – онгимизда, дунёқарашимизда рўй берган ўзгариш. Ота-оналар боласининг ўқиб шаҳар олиб бериши мумкинлигини англади”, – деди Мирзиёева “Zakovat-Gambit” ғолибларини тақдирлаш маросимида.

Kun.uz расмий канали
👍920347😁286😢36🤯34🤔27🔥18
Ўзбекистон ЖСТга кириш йўлида Европа Иттифоқи билан музокараларни якунлади

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги бўйича Европа Иттифоқи билан икки томонлама музокаралар якунланди. Бу ҳақда президент Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи доирасида эълон қилинди.

“Мана энди расман: ЖСТнинг 31 аъзоси билан музокаралар якунланди, фақат 3 таси қолди”, – дея маълум қилди бош музокарачи Азизбек Урунов.

👉 https://kun.uz/kr/77398979

Kun.uz расмий канали
👍1.66K325😁50🔥44🤯25🤔16😢7😍7
Ишсизлик нафақаси беришда янги тартиб, аҳолини рўйхатга олишнинг бошланиши ва “Касб ваучери” – 1 ноябрдан нималар ўзгаради?

Kun.uz сайти ўз анъанасига мувофиқ, 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.

👉 https://kun.uz/kr/38099652

Kun.uz расмий канали
221👍30😁24🤯20🔥15😢9😍6
Европа Иттифоқи билан янги битим: у нима ҳақда ва қачон кучга киради?

24 октябр куни Брюсселда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ва унинг аъзо давлатлари ўртасида Кенгайтирилган шeриклик вa ҳaмкoрлик битими имзоланди. Kun.uz бу халқаро шартнома ҳақидаги саволлар билан Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлар доктори Ҳайдарали Юнусовга мурожаат қилди.

👉 https://kun.uz/kr/18915463

Kun.uz расмий канали
👍981389😁36🔥15😢14🤔8😍5
3-Мис бойитиш фабрикаси — янги индустриал тараққиёт сари қадам

ОКМК ахборот хизмати томонидан “3-Мис бойитиш фабрикаси — янги индустриал тараққиёт сари қадам” мавзусида пресс-тур ташкил этилди. Пресс-турда марказий нашрлар, телеканаллар, радио ва веб-сайтлар ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этди.

👉 https://kun.uz/kr/37788591

Реклама
216😁48👍42😢17🔥16🤔6😍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент йўлида йирик партия истеъмолга яроқсиз гўшт ушланди

Сирдарёда ЙПХ ходимлари «Қашқадарё–Тошкент» йўналишидаги Cobalt салони ва юкхонасидан ҳужжатсиз 250 кг гўштни аниқлади, экспертиза мол гўшти истеъмолга яроқсиз эканини тасдиқлади, иш прокуратура ҳузуридаги Департаментга ўтказилди.

👉 https://kun.uz/kr/25995911

Kun.uz расмий канали
🤯425👍291244😁98😢46🤔35🔥2
2025/10/28 05:32:43
Back to Top
HTML Embed Code: