Telegram Web Link
Оғир атлетикачи Акбар Жўраев автомобил билан тақдирланди

Жаҳоннинг уч карра чемпионига президент совғаси топширилди.

👉 https://kun.uz/kr/33681648

Kun.uz расмий канали
👍1.3K264🔥85🤔37🤯36😢26😁18😍16
«Реал» Эл-Класикода «Барселона»ни мағлуб этди

Ашаддий рақиблар Испания чемпионати 10-турида Мадридда тўқнашди. Мухлислар ўйинда анъанавий қизғин курашлар, ҳисобга олинмаган бир қанча голлар, амалга оширилмаган пенальти ва қизил карта гувоҳи бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/88526501

Kun.uz расмий канали
👍1.62K497🔥169😁131😢106🤯44🤔40😍27
Рус тили имтиҳонидан ўтолмаган мигрантлар сони маълум қилинди

Июль-сентябрь ойларида Россияда ишлаш рухсатномаси ёки патент олиш учун зарур бўлган тест синовларида 275,6 минг киши иштирок этди.

👉 https://kun.uz/kr/39935169

Kun.uz расмий канали
🤔233213😁176👍48🤯40😢31🔥4😍1
Ойдаги чанг Ерда сувнинг келиб чиқиши ҳақидаги версияни ўзгартирди

Ойнинг орқа томонидан «Чанъэ-6» автоматик станцияси орқали Ерга етказилган тупроқ намуналарида ниҳоятда кам учрайдиган модда излари — миллиардлаб йиллар олдин табиий йўлдошга қулаган метеорит фрагментлари аниқланди. Топилма сайёрадаги сувнинг келиб чиқиши ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/23971552

Kun.uz расмий канали
442🤔118👍49😁40😍15🔥12🤯11😢9
Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш чоралари ишлаб чиқилди

Экология вазирлиги тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, ҳукуматга киритди. Унга кўра, пойтахт ва унинг атрофидаги саноат корхоналари ва иссиқхоналарда чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш, қозонларни янгилаш, кўмирдан воз кечиш таклиф этилмоқда. Шунингдек, корхоналарга молиявий рағбатлар ҳам кўзда тутилган.

👉 https://kun.uz/kr/47423082

Kun.uz расмий канали
😁753277👍258🤔41🤯25😢16😍9🔥7
Тошкентда 144 туп арча кесиб ташланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бобур кўчасидаги ободонлаштириш вақтида эътиборсизликка йўл қўйилганини тан олди.

👉 https://kun.uz/kr/88891727

Kun.uz расмий канали
😁1.11K🤯416😢219174👍73🤔62
🔥Фақат октябр ойи охиригача CHERY максимал фойда тақдим этади!

БЕПУЛ газбаллон ускунаси (ПРОПАН) — расмий кафолат сақланган ҳолда қуйидаги моделларда:

• Tiggo 7 Pro
• Tiggo 7 Pro Max
• Tiggo 8 Pro Max

Шунингдек, тўлиқ тўлов амалга оширилганда фойда — 25 000 000 сўм!

Ва энг муҳими — барча моделларга 36 ойгача фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти.

Акциялар 31 - октябргача амал қилади


Батафсил маълумот учун: +998555000655

Реклама
273😁79👍33🤯14😢13🤔10😍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзгидромет Қорақалпоғистон ва Навоийда кучли шамол ва чанг-тўзон эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди

Ўзгидромет маълумотига кўра, 27 октябр куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятининг айрим ҳудудларида шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши, жой-жойида чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Аҳоли эҳтиёт чораларига амал қилишга чақирилди.

👉 https://kun.uz/kr/61202837

Kun.uz расмий канали
342🤯69👍39😁29🤔25😢16🔥7😍2
Бухорода 24 ёшли аёл пластик операциядан сўнг вафот этди

Марҳуманинг яқинлари амалиёт тиббий жиҳатдан хато қилинганини айтмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/69873948

Kun.uz расмий канали
😢625👍329185😁124🤔64🤯52🔥11
Мопед ва скутер ҳайдаш учун “А1” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади. Уни автомактабда ўқимасдан ҳам олса бўлади

Ҳукумат қарорига биноан, 2026 йил 1 январдан бошлаб мопед ва скутер каби транспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А1” кичик тоифаси жорий этилади.

Бу гувоҳномани олиш учун автомактабда ўқиш талаб этилмайди. Мустақил тайёрланган ҳолда, назарий имтиҳонда 20 та саволдан камида 16 тасига тўғри жавоб бериш ва амалий имтиҳондан ўтиш лозим бўлади.

“А”, “В”, “С”, “D” тоифадаги гувоҳнома эгалари мопед ва скутерларни ҳам бошқариш ҳуқуқини олади.

👉 https://kun.uz/kr/03449236

Kun.uz расмий канали
👍993385😁179🤯39🤔26😢16🔥12😍5
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий дарсларда қатнашиш ихтиёрий бўлади

Ҳукумат қарорига кўра, “А” ва “B” тоифадаги ҳайдовчиликка номзодлар мажбурий ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўзлаштиришига рухсат берилмоқда. Яъни бу тоифалар учун автомактабда ўқиганда, назарий дарсларда қатнашиш ихтиёрий бўлади. Бу тартиб 2026 йил 1 февралдан амал қила бошлайди.

Шунингдек, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларни қайта имтиҳон қилишнинг алоҳида тартиби ишлаб чиқиладиган бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/22954335

Kun.uz расмий канали
👍660376😁110🤯80🤔46🔥20😍11😢10
Класикода жанжал, «Сити»да яна мағлубият, Шомуродовда дубл. Кун ўйинлари

Класикода жамоалар мухлислар кутган шоуни намойиш этиб беришди: майдонда пеналтилар, қизил ва ҳатто полициячилар ҳам бўлди. АПЛда «Арсенал» илгарилаб кетмоқда, Шомуродов эса Туркия чемпионати тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринга чиқиб олди.

Якшанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

📹 👉 https://kun.uz/kr/79681354

Kun.uz расмий канали
392👍117😁32😢22🔥11🤔7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазода сулҳни таъминловчи кучлар, Россиянинг янги ракетаси ва Осиёга келган Трамп – кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/83230614

Kun.uz расмий канали
205👍73😁16🤔13😍7😢2🔥1
ZEEKR Tashkent International Auto Show 2025 да электромобилларнинг бешта моделини тақдим этди

22–24 октябрь кунлари “CAEx Uzbekistan” халқаро кўргазмалар марказида автомобиль бозорига бағишланган Марказий Осиёдаги энг йирик тармоқ тадбири – Tashkent International Auto Show 2025 (TIAS 2025) бўлиб ўтди. Енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчилари ва дилерларининг етакчи кўргазмаси Марказий Осиё минтақасидаги етказиб берувчилар, инвесторлар ва дистрибюторларни бирлаштиради.

👉 https://kun.uz/kr/38548781

Реклама
266👍75🤯20😁14😢10🤔7🔥6
ССВ болалар орасида «ғайриодатий» инфекция тарқалаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар орасида мавсумий ўткир респиратор вирусли касалликларга ўхшаш, лекин ич кетиш ва қайт қилиш симптомлари бўлган инфекция тарқалаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/31220888

Kun.uz расмий канали
🤔195171🤯71😁44👍31😢17🔥1
Тошкент марказида изғиб юрган чиябўри ушланди

Дархон маҳалласида чиябўри пайдо бўлгани ҳақидаги дастлабки хабарлардан бир ҳафта ўтиб, у ушланди. Жонзот Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.

👉 https://kun.uz/kr/80570917

Kun.uz расмий канали
😁428199👍171🤯48🤔22😢22🔥4
Марказий банк савдодаги тариф ва нотариф чекловларни камайтиришга чақирди

Тимур Ишметов нарх-навони ошираётган фундаментал омилларни санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, инфляцияни тушириш учун рақобатни кучайтириш, тариф ва нотариф чекловларни камайтириш орқали ташқи савдони эркинлаштириш, товарлар импортида концентрация даражасини пасайтириш, энергия барқарорлигини таъминлаш ва транспорт инфратузилмасини яхшилаш талаб этилади.

👉 https://kun.uz/kr/88370529

Kun.uz расмий канали
251👍209😁48🤔21🔥7🤯6
Ўзбекистонда ўртача ойлик 6 млн сўмдан ошди. Соҳалар кесимида даромадлар қандай?

2025 йилнинг сентябр ойи якунларига кўра, Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи 6 млн 167 минг сўмни ташкил этди. Энг катта ойликлар Тошкент шаҳри (10,4 млн сўм) ва Навоийда (7,6 млн сўм), энг ками эса Қашқадарё (4,2 млн сўм) ва Сурхондарёда (4,3 млн сўм).

Соҳалар бўйича энг баланд иш ҳақи суғурта соҳасида (20,9 млн сўм), энг ками эса мактабгача таълимда (2,7 млн сўм).

👉 https://kun.uz/kr/86651955

Kun.uz расмий канали
😁1.54K😢334279🤔168🤯108👍25🔥11😍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Янги Ўзбекистон» боғида оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди

“Адолат сари” деб номланган югуриш марафонида 1,500 дан ортиқ суд тизими ходимлари ва уларнинг оилалари иштирок этишди.

👉 https://kun.uz/kr/81769113

Kun.uz расмий канали
😁310137👍62🤔22😢17🤯9🔥8😍1
Ҳафта давомида айрим ҳудудларда ёмғир, тоғларда қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда иш ҳафтаси охиригача илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Аммо чоршанба куни ҳарорат пасайиб, айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, баъзан қорга айланиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/12629493

Kun.uz расмий канали
👍468244😍33🔥25😁23🤔13😢11🤯9
2025/10/31 15:03:06
Back to Top
HTML Embed Code: