Telegram Web Link
Тошкентда автобус ёниб кетди

Сергели тумани Лутфкор кўчасида Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин келиб чиқди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

👉 https://kun.uz/kr/93485328

Kun.uz расмий канали
Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 17-19 июн кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/kr/44914085

Kun.uz расмий канали
Central Asian University’дан икки томонлама MBA дастури: Сизнинг халқаро муваффақият сари равон йўлингиз

👉 https://kun.uz/kr/40916634

Реклама
Сенат аралашуви билан божхонада қолиб кетган лифтлар чиқарилди, лекин муаммо ҳал бўлмади

Kun.uz лифт импорт қилувчи тадбиркорлар март ойидан бери товарларини божхонадан олиб ўта олмаётгани ҳақида ёзганди. Масалага Сенат аралашгач, 36 та тадбиркорлик субъектининг 150 та лифт ускунаси божхонадан ўтказилган, лекин муаммо очиқлигича қолмоқда: сертификатлари тўхтатиб қўйилган тадбиркорлар янги шартномалар туза олмайди.

👉 https://kun.uz/kr/51329167

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уйимиздаги ёруғлик – минглаб инсонларнинг меҳнати маҳсули

Электр энергиясини беҳуда сарфлаш – нафақат исрофгарчилик, балки бу соҳадаги минглаб инсонларнинг заҳматли меҳнатига ҳурматсизлик ҳамдир.

Kun.uz расмий канали
“Хоразмча рейдерлик” такрорланди: Урганч туманида деҳқоннинг ғалласи тортиб олинган

Ижарага ер олиб, ғалла етиштирган Исломбек Ражапов ҳосилни ўриб олишга киришганида ИИБ ходимлари келиб, комбайнни тўхтатган. Деҳқон икки субъект ўртасида тузилган шартномага асосан етиштирган буғдойини маҳаллий кластерга топширишга мажбурланган.

👉 https://kun.uz/kr/83735310

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда 7TECH премиум маиший техника бренди шоуруми очилди

👉 https://kun.uz/kr/05993597

Реклама
Сеул: КХДР Россияга 5 млн артиллерия снарядини топширди

Жанубий Корея Мудофаа вазирлигининг фикрича, Владимир Путин Пхенянга ташрифи чоғида Ким Чен Ин билан КХДРдан Россияга кейинги қурол-яроғ етказиб бериш масаласини муҳокама қилади.

👉 https://kun.uz/kr/09193245

Kun.uz расмий канали
Энерготежамкор қурилмаларни ўрнатган истеъмолчиларга тариф чегирмаси берилади

Истеъмолчига эски электр қурилмаларини янги энергия тежамкор қурилмаларга алмаштирганлик учун 3 йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади, бунда чегирмали тарифда ҳисоб-китоб қилинадиган электр энергиясининг миқдори иқтисод қилинган энергия ҳажмига тенг бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/29810271

Kun.uz расмий канали
Наманганда Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи божхона пости сентябрда фойдаланишга топширилади

Учқўрғон туманида Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларини боғловчи чегара божхона пости қурилиш ишлари жадаллашди.

👉 https://kun.uz/kr/25561557

Kun.uz расмий канали
«Ҳақиқий элита» билан учрашган Путин ва Вовчанскда позицияни мустаҳкамлаётган жангчилар

Урушнинг 842-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

📸👉 https://kun.uz/kr/94632438

Kun.uz расмий канали
Россия ортидан АҚШ ҳам Куба соҳилларига атом сувости кемаси юборди

Кариб денгизида вазият таранглашмоқда, дейишга ҳали эрта, аммо дунёдаги икки ядровий жиҳатдан энг қудратли давлатлар атом сувости кемалари Куба соҳилларида кўриниш берди. Бу қанчалик хавотирли?

📹 Тафсилотлар
Фото: Корея президенти Самарқанднинг тарихий обидаларини томоша қилди

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари ҳамда уларнинг рафиқалари Регистон ансамбли, Амир Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, “Афросиёб” музейи ва “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди. 3 кунлик ташриф якунида меҳмонлар Самарқанд халқаро аэропортидан кузатиб қўйилди.

👉 https://kun.uz/kr/45853754

Kun.uz расмий канали
Мирзиёев Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Шу билан президентнинг Самарқандга ташрифи якунланди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

👉 https://kun.uz/kr/32080214

Kun.uz расмий канали
Етарлича овқатланмаётган болалар, Notcoin сабаб қамалганлар ва энергетикага яна 14 трлн — ҳафта дайжести

Ўзбекистонда 5 ёшгача болаларнинг деярли ярми оиладаги етишмовчилик сабаб сифатли овқатланмайди. Криптоактивларни ноқонуний сотганлар қамалмоқда. Энергетика тизимини қишга тайёрлаш учун яна миллиард доллардан кўпроқ маблағ ажратилди. Ортда қолаётган ҳафтанинг шу ва бошқа хабарлари – Kun.uz дайжестида.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

Президент барчага сиҳат-саломатлик, хонадонларга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилади. Ушбу файзли байрам ибрат мактаби, куч-ғайрат манбаи бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/kr/14776390

Kun.uz расмий канали
Швейцарияда тинчлик саммити бошланди. Бу уруш тугашига ёрдам берадими?

Саммитга Путин таклиф қилинмади, Си Жинпинг қатнашишни истамади, Жо Байден эса Италиядан АҚШга қайтиб, ўрнига Камала Ҳаррисни юборди.

👉 https://kun.uz/kr/11376377

Kun.uz расмий канали
2024/06/15 21:07:57
Back to Top
HTML Embed Code: