Telegram Web Link
​​#Миллий_статистика_!📊

🔰 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, юртимизда 9 168 та фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларнинг
🔹 8 877 таси — маҳалла фуқаролар йиғини;
🔹 161 таси — овул фуқаролар йиғини;
🔹 89 таси — қишлоқ фуқаролар йиғини;
🔹 41 таси — шаҳар фуқаролар йиғинидан иборат. Манба.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
http://www.tg-me.com/lawcomitee
​​#Обуначи_мурожаати_! 📝

Савол: Ассалому алайкум! Фарзандим учун алимент тўлашга қурбим етмаса (ростдан ҳам), оталик ҳуққидан маҳрум этиламанми? Моддий имкониятимни инобатга олган ҳолда, менга қандайдир имкониятлар бериладими?

❗️Жавоб: Воалайкум ассалом!
Оила кодексининг 79-моддасига мувофиқ "алимент тўлашдан бўйин товлаганлик" ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун асос бўлади.

Бироқ, бу ерда эътибор берайлик: моддаги таҳрирда алимент тўлашдан бўйин товлаганлик назарда тутилмоқда. Ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлашлик деганда — ота-оналик бурчларини узлуксиз равишда бажармаслик, ўз болаларига қандай бўлмасин ғамхўрлик қилмаслик тушунилади. "Моддий имконияти етмай туриб тўлай олмаслик"тушунчаси "тўлашдан бўйин товлаш" тушунчасидан кескин фарқ қилади.

🔰 Оила кодексининг 105-моддаси 1-қисмига кўра:
🔹 алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

🔹 2-қисмига кўра:
агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, тўланаётган алимент миқдорини камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

📣 Ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан бизга мурожаат қилинг! Шахсингизни сир сақлаган ҳолда, ҳуқуқий ёрдам беришга тайёрмиз!😊

Бизни кузатишда давом этинг:
👇
http://www.tg-me.com/lawcomitee
​​#Билиб_қўйган_яхши_!👍

Обуначилардан келадиган энг кўп саволлардан бирига жавоб:👇

Савол: Эр-хотиннинг алоҳида мулкига нималар киради?

❗️Жавоб: Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

📣 Ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан бизга мурожаат қилинг! Шахсингизни сир сақлаган ҳолда, ҳуқуқий ёрдам беришга тайёрмиз!😊

Бизни кузатишда давом этинг:
👇
http://www.tg-me.com/lawcomitee
​​#Президент_иқтибоси_!

"Мамлакатимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан зиёд. Бу – аҳолининг қарийб 55 фоизини ташкил этади. Замон талабларини илғаш ва амалга ошириш, соҳа ва тармоқларни олға бошлашда бу жуда катта таянч, бебаҳо хазинадир."

Шавкат Мирзиёев


Бизни кузатишда давом этинг:👇
http://www.tg-me.com/lawcomitee
​​#Обуначи_мурожаати_!📝

Савол: Ассалому алайкум!
Мен биринчи турмушимдан икки нафар фарзандимга алимент тўлайман. Аммо ҳозирги тушмушимда ҳам икки нафар қизим бор. Уларни боқишга ва алимент тўлашга имкониятим етмаяпти. Менга тушунтириш берсангиз. Нима қилсам бўлади?

❗️ Жавоб: Ваалйкум ассалом!
Оила кодексининг 105-моддаси 1-қисмига мувофиқ:
👉 алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Ушбу ҳолатда ўз моддий аҳволингизни батафсил ифодалаган ҳолда судга алимент миқдорини камайтириш ёки алимент тўлашдан озод қилиш бўйича даъво аризаси киритишингиз керак бўлади.

📣 Ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан бизга мурожаат қилинг! Шахсингизни сир сақлаган ҳолда, ҳуқуқий ёрдам беришга тайёрмиз!😊

Бизни кузатишда давом этинг:
👇
http://www.tg-me.com/lawcomitee
​​#Ҳуқуқий_микроскоп_!

💤 Ижтимоий тармоқларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган масала юзасидан тушунтириш:

🔰 Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 61-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодга қўйиладиган талаблар қуйидагилар:
👇

▪️ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган; ▪️ давлат тилини яхши биладиган; ▪️ бевосита сайловгача камида ўн йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланиши мумкин.

❗️ Маълумот учун: айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлиши мумкин эмас.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
http://www.tg-me.com/lawcomitee
#Parlament_faoliyati_!🏢

❗️ 2021 yil 5 fevral kuni O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining o'n ikkinchi yalpi majlisi bo'lib o'tadi.

🔰 Majlisda:
🔹“Saylov qonunchiligi takomillashtirilishi munosabati bilan O'zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga o'zgartish va qo'shimchalar kiritish to'g'risida”gi;
🔹 “Auditorlik faoliyati to'g'risida”gi;
🔹 “O'zbekiston Respublikasining Jinoyat hamda Jinoyat-protsessual kodekslariga o'zgartish va qo'shimchalar kiritish to'g'risida”gi;
🔹 “O'zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga o'zgartishlar kiritish to'g'risida”gi;
🔹 “Xalqlar do'stligi kunini belgilash to'g'risida”gi O'zbekiston Respublikasi qonunlari muhokama qilinishi rejalashtirilgan. Manba.

Bizni kuzatishda davom eting:👇
http://www.tg-me.com/lawcomitee
#Билиб_қўйган_яхши_!👍

Обуначиларнинг энг кўп берадиган саволларидан бирига жавоб:👇

Қуйидагилар болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга:
😊
1️⃣ ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;
2️⃣ ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;
3️⃣ 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);
4️⃣ ногирон боласи (болалари) бўлган оилалар;
5️⃣ болани (болаларни) тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар).
6️⃣ ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;
7️⃣ ёлғиз пенсионерлар.

Сизни қийнаётган муаммога бизда ҳуқуқий ечим бор! Ишонинг!😄

Бизни кузатишда давом этинг:
👇
http://www.tg-me.com/lawcomitee
#Билиб_қўйган_яхши_!👍

❗️Аксарият санъаткорлар учун эслатма!

"Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари, яъни 12 млн 250 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади."

👉 Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 202-2-моддаси биринчи қисми.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
http://www.tg-me.com/lawcomitee
#Билиб_қўйган_яхши_!👍

Оилаларга моддий ёрдам ажратишда қуйидагилар ўрганилади:
🔺 ўрганилаётган оиланинг таркиби;
🔺 оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлиги тўғрисидаги маълумотлар;
🔺 шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси майдони;
🔺 ўрганилаётган оиланинг моддий жиҳатдан таъминланганлиги даражасини баҳолаш натижалари ўрганилади ва хулоса тузилади.


Сизни қийнаётган муаммога бизда ҳуқуқий ечим бор! Ишонинг!😄


Бизни кузатишда давом этинг:👇
http://www.tg-me.com/lawcomitee
#Билиб_қўйган_яхши_!👍

❗️ "Хорижда вафот этган шахс жасадини урф-одатларга кўра тайёрлашга 1000 долларгача пул ва Ўзбекистонга олиб келиш учун чипта ҳақи тўлаб берилади".


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида махсус Жамғарма ташкил этилмоқда.

🔰 Жамғарма хорижда қийин аҳволда қолган меҳнат мигрантларига қуйидаги йўналишлар бўйича хизматлар кўрсатади:
🔹 хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш;
🔹 Ватанга қайтариш учун авиа ёки темир йўл чипталари ҳақини тўлаш;
🔹 вафот этган шахс жасадини урф-одатларга кўра тайёрлашда 1000 АҚШ долларигача хизматлар ҳақини ва Ўзбекистонга олиб келиш учун чипта ҳақини тўлаш.


Бизни кузатишда давом этинг:👇
http://www.tg-me.com/lawcomitee
#Ана_холос_! 😉

Япония бош вазири фавқулодда ҳолат қоидаларини бузган депутатлар номидан узр сўради.


Япония Бош вазири Ёсихидэ Суга парламентнинг юқори палатаси йиғилишида фавқулодда ҳолат жорий этилган пандемия шароитида Токио марказидаги тунги клубларга ташриф буюрган ҳукмрон партиялар депутатларининг хатти-ҳаракатлари учун узр сўради.

«Ҳукумат фуқаролардан ўзини тийишни талаб қиладиган вазиятда сиёсатчилар ўрнак кўрсатишлари керак. Бу кечирилмас хатти-ҳаракатлар. Халқимиздан чин дилдан кечирим сўрайман ".
Япония Бош вазири Ёсихидэ Суга



Бизни кузатишда давом этинг:👇
http://www.tg-me.com/lawcomitee
#Миллий_статистика_!📊

Мамлакатимиз олий таълим тизими инфографикада.

Бизни кузатишда давом этинг:
👇
http://www.tg-me.com/lawcomitee
#Бу_қизиқ_! 😄

Америка президентларининг ишининг дастлабки 3 кунида имзолаган фармонлари сони.

Рейтингда амалдаги Президент Жо Байден етакчилик қилмоқда.


Бизни кузатишда давом этинг:👇
http://www.tg-me.com/lawcomitee
#Президент_иқтибоси_!👏👏👏

"Жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозим. Муаллимларимиз болаларга сифатли таълим бериш ва ўз устида ишлашдан бошқа нарса ҳақида ўйламаслиги учун давлат барча шароитларни яратиб бериши зарур. Шу боис ўқитувчи, мураббий ва методистлар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш бўйича бошлаган ишларимиз келгуси йилда ҳам давом эттирилади. Бунинг учун халқ таълими ходимларини рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларига 330 миллиард сўм йўналтирилади."

Шавкат Мирзиёев


Бизни кузатишда давом этинг:👇
http://www.tg-me.com/lawcomitee
#Миллий_статистика_!📊

2021 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 34,558,913 (ўттиз тўрт миллион беш юз эллик саккиз минг тўққиз юз ўн уч) кишини ташкил этмоқда.👏👏👏

Бизни кузатишда давом этинг:
👇
http://www.tg-me.com/lawcomitee
#Жаҳон_статистикаси_!📈

Ҳарбий харажатлари энг юқори бўлган давлатлар инфографикада.

🔰 Рейтингда:
🔹 АҚШ (732 млрд доллар);
🔹 Хитой (261 млрд доллар);
🔹 Ҳиндистон (71,1 млрд доллар) билан кучли учликдан жой олган.


Бизни кузатишда давом этинг:👇
http://www.tg-me.com/lawcomitee
#Ана_холос_!

❗️Судьялик лавозимларига танлов эълон қилинди!

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши бўш судьялик лавозимларига навбатдаги танловни эълон қилди.

Шошилинг, аризалар қабул қилиш 2021 йил 12 февраль куни якунланади.

Бизни кузатишда давом этинг:
👇
http://www.tg-me.com/lawcomitee
​​#Билиб_қўйган_яхши_!

Банкка кредит сўраб бордингизми? Сизга йўқ дейишдими? Индамай чиқиб кетманг!

❗️Ёзма мурожаат қилинг! Сизга кредит йўқлигини ёзма равишда бермагунларича банкни тарк этманг!

"Банклар мижозларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиб-таомилини ўз ичига олган тартибга эга бўлиши шарт. Мижозларнинг мурожаатлари банкка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши ва ёзма ёки электрон шаклда жавоб берилиши керак."

"Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 68-моддаси биринчи қисми.


Бизни кузатишда давом этинг:👇
http://www.tg-me.com/lawcomitee
2025/10/21 09:36:05
Back to Top
HTML Embed Code: