Forwarded from Najmiddin Ermatov
Бугун ўзбек элининг икки катта шоири туғилган кун!
* * *
МАТНАЗАР АБДУЛҲАКИМ
Бир ўлкаки...
Ойбек
Бир ўлкаки, қаро, тимқаро,
Кўзлари оқ, оқдир тишлари.
Бир омади — совқотмайди ҳеч,
Терга ботиб ўтар қишлари.
Шундай қизғин меҳнатга ёрдир,
Бир лаҳза ҳам бекор вақти йўқ.
Ҳамма-ҳамма нарсаси бордир,
Бечоранинг фақат... бахти йўқ.
***
МИРЗО КЕНЖАБЕК
Чеккагир қаламкашларга
«Мендан ижод қолар», дейди у шоир,
Шеър сотиб, жимгина ейди у шоир.
Талабгор сафларга аралашмаса,
Улуғлар улуғлаб, алқармиш роса!
Иши йўқ улуснинг фарёди билан,
У зот курашармиш ижоди билан!
Бир ён гар бирлик деб тирилар халқинг,
Бир ён заҳар ютиб қирилар халқинг.
Неча бегуноҳлар чирир қамоқда,
Шеърингдан юз буриб, қизлар ёнмоқда.
Қўқонда йигитлар ҳақ сўзни айтиб,
Узоққа кетдилар... келмаслар қайтиб.
Вужуд ўткинчидир, дунёси - турғун,
Зурёд бузилмоқда, пуштингда - қирғин!
Эй шоир, хонашер, майдонбағирим,
«Мендан ижод қолар» деган рақибим.
Наҳотки, қуёндан фарқинг бўлмаса,
Ижод кимга қолур, халқинг қолмаса?!
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov
* * *
МАТНАЗАР АБДУЛҲАКИМ
Бир ўлкаки...
Ойбек
Бир ўлкаки, қаро, тимқаро,
Кўзлари оқ, оқдир тишлари.
Бир омади — совқотмайди ҳеч,
Терга ботиб ўтар қишлари.
Шундай қизғин меҳнатга ёрдир,
Бир лаҳза ҳам бекор вақти йўқ.
Ҳамма-ҳамма нарсаси бордир,
Бечоранинг фақат... бахти йўқ.
***
МИРЗО КЕНЖАБЕК
Чеккагир қаламкашларга
«Мендан ижод қолар», дейди у шоир,
Шеър сотиб, жимгина ейди у шоир.
Талабгор сафларга аралашмаса,
Улуғлар улуғлаб, алқармиш роса!
Иши йўқ улуснинг фарёди билан,
У зот курашармиш ижоди билан!
Бир ён гар бирлик деб тирилар халқинг,
Бир ён заҳар ютиб қирилар халқинг.
Неча бегуноҳлар чирир қамоқда,
Шеърингдан юз буриб, қизлар ёнмоқда.
Қўқонда йигитлар ҳақ сўзни айтиб,
Узоққа кетдилар... келмаслар қайтиб.
Вужуд ўткинчидир, дунёси - турғун,
Зурёд бузилмоқда, пуштингда - қирғин!
Эй шоир, хонашер, майдонбағирим,
«Мендан ижод қолар» деган рақибим.
Наҳотки, қуёндан фарқинг бўлмаса,
Ижод кимга қолур, халқинг қолмаса?!
https://www.tg-me.com/Najmiddin_Ermatov
👍24🔥5😢2👏1🙏1
* Юракка сайр
АТИРГУЛИМ – СЕВГИЛИМ…
Гуллар оқшом чоғида,
ўйга толар эмишлар,
Қуёш ботган тарафга
қараб қолар эмишлар.
Сўнг барчаси субҳидам
сал ийманиб, нозланиб,
Қуёшни кутар эмиш,
шарқ томонга юзланиб.
Фақатгина атиргул,
соғинч доғлаб кўксини,
Қуёши кетган йўлдан
олмас эмиш кўзини.
Терс томондан кун чиққач,
тўлиб шабнам – кўзёшга,
Ҳайрату араз билан
қайрилармиш қуёшга. ...
Мен бир – элкезар одам,
йўлда кечар ҳаётим,
Гулим, дилда ёнади
бир илтижо, бир додим.
Бу дунёда йўл кўпдир,
Гулим, умрим – хаёлдан:
Гоҳи жанубга ботиб,
чиқадирман шимолдан.
Атиргулим – севгилим,
мен қайларда елмайин,
Кетиб қайси кўчадан,
қайси йўлдан келмайин,
Кўзларингни қадаб қол
қуёш янглиғ дилимга,
Келгунимча қараб қол,
жўнаб кетган йўлимга!...
Мирзо КЕНЖАБЕК
Уланиш учун: https://www.tg-me.com/ijod_bustoni
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

👍23😢4
Атиргул
Ozodbek Nazarbekov - Atirgul | Озодбек Назарбеков
* Қадрдон наволар
Атиргулим
Озодбек Назарбеков ижросида
Уланиш учун: https://www.tg-me.com/ijod_bustoni
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •

👍10🔥4
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 22-куни.
Милодий 2025 йил, 21-февраль.
КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

👍6🙏3🤝3🔥2
ЮНУС ЭМРО
қуддиса сирруҳу
****
ИЙСОР БЎЛУР!..
Хожам, ошиқ бўлганларнинг
Иши оҳ ила зор бўлур,
Ҳасратидан ул маъшуқнинг
Кўз ёшлари анҳор бўлур.
Туну куни қилур зори,
Яъни, кўрмоқ тилар ёри,
Эшитмаслар бу хабари,
Ишқсизлар бехабар бўлур.
Ошиқ эсанг дийдорига,
Қўйма бугунни эртага,
Кирганлар ишқ бозорига,
Ўз-ўзидан безор бўлур.
Тарк айлагил сен сенлигинг,
Анинг ишқини бил, Анинг,
Бу ишқ ичида ўлганнинг
Хун баҳоси дийдор бўлур!
Ошиқлар ломакон бўлур,
Жаҳоннинг таркини қилур,
Жону жаҳон не нарсадир? –
Чун Дўст ила бозор бўлур!
Ишққа йўлдош бўлажакмиз,
Барча иш ҳал бўлур, шаксиз,
Мақсуд ила киражакмиз,
Дўст йўлига сафар бўлур.
Қани, кирсак, ошиқ қани?
Келинг, истайлик биз ани,
Бечора Юнуснинг жони
Дўст йўлига ийсор бўлур!..
Усмонли туркчадан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.

👍12🔥5👏2😢2
ҲАЗРАТИ ШАЙХ ҲАСАН БАСРИЙ
қудисса сирруҳу ҳикматлари
****
Кишининг фойдали илми, комил амали ихлоси билан бирга бўлсин, яна мукаммал қаноъати сабри билан бирга бўлсин! Кишида шу уч хислат мавжуд бўлса, билмасмен, уни не қила олурлар!.
****
Ёмонлар билан ўтириш кишини яхшилар устидан бадгумон қилиб қўюр.
****
Маърифат улдирки, ўзингда заррача хусумат сақламагайсен.
****
Абадий, сўнгсиз жаннат кишининг бир неча кунлик амали учун эмас, яхши нияти учун берилур!
****
Фикр бир кўзгудирки, яхшиликларинг ва ёмонликларинг (савобларинг ва гуноҳларинг) унда акс этур.
****
Тавротда ёзилмишдир: "Киши қаноъат қилса, муҳтож бўлмас; халқдан узлат қилса, саломат бўлур; шаҳватни оёқ остига ташласа, озод бўлур; ҳасадни тарк этса, муруввати зоҳир бўлур; (фоний дунёда) бир неча кун сабр қилса, абадий саъодат топур".
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.

👍10🔥4😢1
ЭЪТИКОФ САТРЛАРИ
* * *
Раббим! Ҳар ижодинг ҳикматга мосдир,
Коинот низоми бекаму костдир.
Йўқдан бор қилиш-ку мангу санъатинг,
Бордан йўқ қилиш ҳам Ўзингга хосдир.
* * *
Раббим! Қудрат ила ҳукм юргиздинг,
Ўлганидан кейин ерни тиргиздинг.
Кечанинг қисмини кундузга жойлаб,
Кундузнинг қисмини тунга киргиздинг!
* * *
Раббим! Қайтгувчидир ғоялар Сенга.
Ҳамд этар тоғу тош, қоялар Сенга.
Ҳукмингга юкинар бутун коинот,
Ҳатто, сажда қилар соялар Сенга!
* * *
Раббим! Не шоҳларни залил қилгансан,
Ҳазрат Иброҳимни халил қилгансан.
Қуёшнинг борлиги нуридан маълум,
Сен нурга сояни далил қилгансан!
* * *
Раббим! Сен инсонни мумтоз айладинг,
Қотилга жазони кўп соз айладинг.
Гўр қазиб, жасадни дафн этишда
Қарғани инсонга устоз айладинг!..
* * *
Раббим! Бу дунёда эллар хилма-хил,
Ранглар хилма-хилдир, тиллар хилма-хил.
Ҳар хилқат қудратинг аломатидир,
Бундан ажаброғи – диллар хилма-хил!
* * *
Раббим! Ҳар нарсага тўлов бор, филҳол,
Сенинг неъматларинг текин ва ҳалол.
Қуёш ва ҳавога тўлов бўлсайди,
Инсонда яшашга қолмасди мажол.
* * *
Раббим! Руҳ санъатинг нечоғ мангудир,
Тандан руҳ олмоғинг бизга қайғудир.
Қудратинг ҳақ: кичик ўлимдир уйқу,
Лекин ўлим эса узун уйқудир.
Мирзо КЕНЖАБЕК
1444 йил, 28-рамазон, Чоршанба.
2023 йил, 19-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * *
Раббим! Ҳар ижодинг ҳикматга мосдир,
Коинот низоми бекаму костдир.
Йўқдан бор қилиш-ку мангу санъатинг,
Бордан йўқ қилиш ҳам Ўзингга хосдир.
* * *
Раббим! Қудрат ила ҳукм юргиздинг,
Ўлганидан кейин ерни тиргиздинг.
Кечанинг қисмини кундузга жойлаб,
Кундузнинг қисмини тунга киргиздинг!
* * *
Раббим! Қайтгувчидир ғоялар Сенга.
Ҳамд этар тоғу тош, қоялар Сенга.
Ҳукмингга юкинар бутун коинот,
Ҳатто, сажда қилар соялар Сенга!
* * *
Раббим! Не шоҳларни залил қилгансан,
Ҳазрат Иброҳимни халил қилгансан.
Қуёшнинг борлиги нуридан маълум,
Сен нурга сояни далил қилгансан!
* * *
Раббим! Сен инсонни мумтоз айладинг,
Қотилга жазони кўп соз айладинг.
Гўр қазиб, жасадни дафн этишда
Қарғани инсонга устоз айладинг!..
* * *
Раббим! Бу дунёда эллар хилма-хил,
Ранглар хилма-хилдир, тиллар хилма-хил.
Ҳар хилқат қудратинг аломатидир,
Бундан ажаброғи – диллар хилма-хил!
* * *
Раббим! Ҳар нарсага тўлов бор, филҳол,
Сенинг неъматларинг текин ва ҳалол.
Қуёш ва ҳавога тўлов бўлсайди,
Инсонда яшашга қолмасди мажол.
* * *
Раббим! Руҳ санъатинг нечоғ мангудир,
Тандан руҳ олмоғинг бизга қайғудир.
Қудратинг ҳақ: кичик ўлимдир уйқу,
Лекин ўлим эса узун уйқудир.
Мирзо КЕНЖАБЕК
1444 йил, 28-рамазон, Чоршанба.
2023 йил, 19-апрель.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
😢13👍10🙏3🔥1👏1
Forwarded from Oyina.uz | Tafakkur
Истеъдод барча замонларда жасоратдир
Шундай даврлар бўладики, миллат ҳақиқатга кўпроқ муҳтожлик сезади. Ҳақиқат бўғилаётган чоғларда одамлар уни адабиётдан излай бошлайди. Шунда ижод кураш майдонига, ижодкор жангчига айланади.
Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3529
Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3530
Расмий саҳифаларимиз👇
Telegram | Facebook | X | Instagram

👍20🙏1
#қутлов
Ассалому алайкум, Устоз!
Форс адабиётида ҳикматга айланган шундай шоҳбайт бор:
Ҳар ки сухан бо сухане зам кунад,
Қатрае аз хуни ҷигар кам кунад.
Таржимаси:
Кишиким сӯз ила сӯзни зам қилур,
Юракнинг қонидан қатра кам қилур.
Кӯзларингиз нури ва юрак қони билан битилган китобларингизни санаб ӯтишнинг ӯзи анчагина вақтни олиши табиий. Улар Аллоҳ ато қилган истеъдод, нозик дид ва ӯта оғир меҳнат- машаққатнинг маҳсули, албатта. Бу дурдона асарлар миллат маънавиёти хазинасига қӯшилган дуру жавоҳирлардир.
“Файзул Фурқон” эса таъриф-тавсифларга сиғмаган буюк бир обида бӯлди.
Сираи набавийга бағишланган “Раҳмат пайғамбари” китобининг муаллифи аллома Абул Ҳасан Надвий ҳазратлари бу оламшумул китобни ёзиб тугатгач:
Шодам аз зиндагии хеш, ки коре кардам
(Улуғ бир ишни бажарганим учун ҳаётимдан мамнунман)
деб ёзган эканлар қониқиш билан.
Сиз азиз умрни сарфлашга арзигулик улуғ ишни бажардингиз.
Аллоҳ муборак айласин.
“Файзул Фурқон” файзи Сизга дунё ва охиратнинг саодатини ҳадя айлагай, иншаАллоҳ.
Туғилган кунингиз муборак бӯлсин.
Эҳтиром ила Абдуллоҳ Зуҳур,
Эрон Ислом Жумҳуриятининг Машҳад шаҳри.
20 феврал 2025 йил.

👍16🙏2🔥1👏1
#қутлов
АЛЛОҲНИНГ ҚУЛИ
Ўзбек адабиёти ва тарихининг машъалларидан бири адиб Шуҳрат шахсияти кўплаб китобхонлар учун ўрнак ва илҳом манбаидир. Унинг “Шинелли йиллар”, “Олтин зангламас” ва “Жаннат қидирганлар” асарлари ҳаётни бор бӯйича акс эттириши, инсон руҳиятини чуқур таҳлил қилиши билан ибратли. Бироқ улуғ ёзувчининг шахсий ҳаёти ва тақдири ҳақида жуда кам маълумот тарқалган.
Шоир ва тадқиқотчи Мирзо Кенжабек қаламига мансуб «Озод қалб» китоби ана шу камчиликни тўлдирадиган манба бўлди. Бу асар адиб Шуҳратнинг ўз сўзлари асосида ёзилгани билан аҳамиятли. Унда ёзувчининг синовли кунлари, жасорати ва озодлик йўлидаги кураши ҳақида ҳикоя қилинади.
Китобни қизиқиш билан ўқир эканман, севимли адибим Шуҳрат қисмати мен учун янада яқин-равшан ва мазмунли тус олди. Устознинг ҳақиқат тарошлаган қалами фақат адабий асарлар учун эмас, балки миллий руҳни сақлаш, ўзлиги учун курашган ӯша қатағон даври ижод аҳлининг ӯнқир-чӯнқир қисматини баён этиш учун ҳам хизмат қилган.
“Озод қалб” - бу шунчаки қисса эмас, бу истиқлол фидойиларининг ҳақиқат йӯлидаги кураши. Шуҳрат каби буюк қалб эгаларининг ҳаёти ва мероси бизга на фақат адабий завқ, балки ҳаётда асқотар сабоқ ҳамдир.
2024 йилнинг ёзида устоз ёзувчи Ҳасан Эрбобоев ва шоир Абдулвоҳид Алматовлар билан биргаликда жаннатмакон Дўрмонда бӯлдик. Тожикистондаги таниқли шоир, бугунги кунда Эроннинг Машҳад шаҳрида яшаётган устоз Абдуллоҳ Зуҳур билан телефонда гаплашаётиб, Дӯрмонда яшаб ижод қилаётган ёзувчи-шоирларнинг исми шарифларини айтиб, Мирзо Кенжабекка келганда: Устоз Мирзо Кенжабек Аллоҳнинг қули, замонамиздаги тирик ...инсонлардан бири, ҳазратни албатта зиёрат қилиб, маънавий суҳбатларидан баҳра олинглар, -- деб тайинладилар.
Шукроналар бӯлсинким, Дӯрмондаги энг масрур дамларимиз Устоз Мирзо Кенжабекнинг ижодий-маърифий, файзли суҳбатлари бӯлди. Бу суҳбатлар биз учун улкан сабоқ, адабиёт ва тарихни чуқурроқ англаш, ўзбек насри ва назми дарғалари тақдирига янада теран нигоҳ билан қараш имконияти эди.
Устоз Мирзо Кенжабек нафақат иқтидорли адиб, балки инсон сифатида буюк шахс эканини англадик. Суҳбат асносида ул зоти муборакнинг бор истеъдоду ғайрати миллий руҳни асраб-авайлашга қаратилганига амин бӯлдим. Йирик тадқиқотларни амалга ошириш, қатор бадиий ва илмий асарлар таржимаси, фиқҳ масалаларига оид кӯплаб рисолалар таълифи билан чекланмай, ӯқувчининг юрагини жазиллатадиган шеърлар ижод қилиш, назаримда, гўё йирик бир илмий-тадқиқот муассасанинг фаолиятини бир ўзлари бажарар эди.
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, шайх ва шоир устоз Мирзо Кенжабек билан бир кунда -- 20 феврал куни туғилганимизни билгач, жуда севиндим.
Қадрли Устоз! Тожикистондаги ӯзбек адабиёти ихлосмандлари ва ӯз она тилида ижод қилаётган ватандошлар, хусусан Ӯзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фахрий аъзолари номидан Сизни мавлуд айёмингиз билан самимий қутлайман.
Яратганнинг каломи, “Анворул-Қуръон” таржимаси --"Файзул Фурқон"нинг дунё юзини кӯриши тарихий ҳодиса бӯлди. Йигирма йил кӯз нури тӯкиб, игна билан қудуқ қазигандек меҳнатингизни Аллоҳ даргоҳига қабул айласин ва ҳисобсиз ажру ҳасанотлар ила сийласин!
Файзулло АБДУЛАЗИЗ,
Тожикистон ва Ӯзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси.
19 феврал 2025 йил.
ИЗОҲ. Ушбу қутлов сўзига муаллиф "АЛЛОҲНИНГ ДЎСТИ" деб сарлавҳа қўйган эдилар. Устоз М. Кенжабек "АЛЛОҲНИНГ ҚУЛИ" деб ўзгартиришни талаб қилдилар. Қуллик шарафи кифоя, демоқдалар. Матн ичидаги шундай тавсифлар ҳам таҳрир қилинди. Муаллиф Ф.Абдулазиздан розилик сўраймиз.
Маъмурият.

👍24😢4🤷♂1🤔1
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 23-куни.
Милодий 2025 йил, 22-февраль.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 23-куни.
Милодий 2025 йил, 22-февраль.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍11🤝5
#Азизлар_ёди
КУТИЛМАГАН ИЛТИФОТ
Тахминан 2007 ёки 2008 йил эди. Ҳожи отамиз ҳожи онамиз билан бирга Сурхондарёдан Тошкентга келдилар. Дархондаги уйимиз файзга тўлди. Отамиз Эркин Воҳидовни жуда яхши кўрар эдилар. Чунки устоз туғилиб ўсган масканимизга – фарзандларимиз тўйига борган, шеърлар ўқиб, Ашуржилон (ҳозирги Меҳнат) қишлоғи халқининг меҳрини қозонган эдилар...
Отамиз: “Устозингиз Эркин Воҳидовни бориб кўрайлик” деб қаттиқ талаб қилдилар. Ўша давр шундай мураккаб эдики, саллали, соқолли, жуббали бирор одам идораларга борса, ундан хавф ва шубҳа туйиш замон урфига айланган эди. Эркин Воҳидов эса халқ вакили ёки сенат аъзоси сифатида Олий Мажлисда хизмат қилар эдилар.
Муҳтарам отамиз қачон бу талабларини айтиб: “Эркин Воҳидовга телефон қилдингизми, бугун борамизми?” десалар, мен ичим эзилиб: “Худо хаҳласа, борамиз, отажон” деб қўяр эдим.
Тасодиф бўлдими ёки софдил отамизнинг хоҳиш-истаги Ҳақ таолога етдими, уйимизга ҳаяжон билан ёзувчи Дадахон Нурий келиб қолдилар.
“Қанақа одамсиз, телефонингизга тушиб бўлмайди! Сизни Эркин Воҳидов сўраяптилар. “Мирзони соғиндим, эртага соат саккизларда келсин, бирга бир пиёла чой ичамиз” деяптилар. Эрталаб Ойбек метросидаги уйларига етиб борасиз” дея мени огоҳлантириб кетдилар. Сўнг тезда яна қайтиб келиб: “Эрталаб соат еттида тайёр бўлиб туринг, ўзим мошинада олиб бораман” дедилар. Мен: “Ҳожи отамиз ҳам борлар-ку? Нима қиламиз?” дедим. Дадахон Нурий: “Жуда яхши! Ҳожи ота ҳам тайёр бўлиб турсинлар” дея таъкидлаб кетдилар.
Эркин Воҳидовнинг давлат томонидан вақтинча берилган уйида (Ойбек метросига яқин кўп қаватли бинонинг 7 ёки 8-қавати эди, назаримда) Республика Маҳалла жамғармасининг раиси Темур Шукуров ва устознинг ўғиллари Хуршиджон ҳам бор эканлар. Сабаби, қаймоқ ва чой зиёфатидан кейин улар биргаликда тоққа чиқмоқчи эканлар.
Суҳбат асносида устоз Эркин Воҳидов чексиз бир илтифот қилиб қолдилар: “Ҳар бир даврнинг ўз гимни бўлади. Вақтида Абдуллажоннинг (Абдулла Ориповнинг) “Ўзбекистон ватаним маним” деган қасидаси давр гимнига айланган эди. Менинг “Ўзбегим” деган шеърим ҳам вақтида гимн бўлган. Ҳозирги даврнинг гимни Мирзонинг “Ибодат” деган шеъридир” дея зарофат кўрсатдилар.
Албатта, устоз бу сўзни фақат менинг кўнглим учун эмас, балки ҳожи отамизнинг олдиларида менинг қадримни баланд қилиб кўрсатиш учун лутф юзасидан айтдилар. Кейин муҳтарам устоз аруз вазнида иқтидорим борлигини таъкидлаб, бунга эътибор беришим, яъни ғазаллар ёзишим зарурлигини уқтирдилар.
Орадан неча йиллар ўтди. Ҳақ таоло менга кутилмаган иззат ва неъматларини ато айлади. Лекин устознинг ғариб ва мазлум ҳолимдаги илтифотли сўзлари таскин ва тасаллий ўлароқ қалбимда қолди.
УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан

👍29😢7🔥1👏1🙏1
НОЛОЙИҚ РЕКЛАМАЛАР
Мирзо Кенжабек ижодхонаси муҳиблари диққатига!
Ижодхонамиз ўзанига баъзи нолойиқ, бизнинг ахлоқимиз ва яшаш тарзимизга тўғри келмайдиган паст ва нохуш рекламалар жойланмоқда. Айрим мухлислар ажабланиб, эътироз тариқида бизга мурожаат қилмоқдалар.
Бу ишларда асло ижодхона маъмуриятининг иштироки ва розилиги йўқ. Кўп аъзоси бўлган ўзанларга мана шундай тубан рекламалар тақдим этилиши одатга айланди. Бунинг олдини олиш чорасини кўриш ҳаракатидамиз.
Азиз ва муҳтарам шеърият ва маърифат мухлисларини ана шу ҳолатдан огоҳ этиб қўйишни лозим топдик.
Маъмурият

👍30😢10🔥2😱2🤝1
****
УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕККА
Ёмғир илоҳийдир, илло, илоҳий,
Тупроққа шивирлар илоҳий оят.
Нур бӯлиб тӯкилган ҳар бир томчидан
Илоҳий гӯзаллик улғаяр ғоят.
Сӯз ҳам илоҳийдир, унинг қудрати
Кӯнгил шафақларин ёруғ этса гар.
Йӯллар кӯп, йӯлларда ҳайрон кимсани
Бандалик йӯлига бошлаб кетса гар.
Парвонага ӯхшар асил шоирлар,
Эл учун қаноти минг бора куяр.
Шул сабаб, сӯз қадрин англаган хослар
Мирзо Кенжабекдек шоирин суяр.
Хол Давлат,
Душанбе шаҳри;
Ӯзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг "фахрий" аъзоси.

👍23🔥2🤝1
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 24-куни.
Милодий 2025 йил, 23-февраль.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 24-куни.
Милодий 2025 йил, 23-февраль.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍9🙏3🤝2🔥1
****
«Чингиз Айтматов ижодида бир нур бор, бу нур дилларга ва шуъурларга нур бағишлайди...»
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК
«Шеърият ва руҳият» китобидан

👍12👏4🔥2
ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ ИЖОДИДА
МАЪРИФИЙ ҒОЯЛАР
“Маърифат” сўзи тасаввуф адабиётида ёлғиз қўлланган эмас, “маърифатуллоҳ” дея жуфт қўлланган, яъни Аллоҳни таниш деганидир.
Тасаввуф арбоблари айтганлар:
“Тасаввуфнинг бош ғоя ва мақсадларидан бири – Маърифатуллоҳга эришмоқ, яъни Аллоҳни танимоқдир. Аммо Аллоҳни танимоқ илми эмас, илм дейилмайди бу, МАЪРИФАТ дейилади. Яъни ирфондир” .
Чингиз Айтматовнинг маърифати, Аллоҳни таниши унинг инсонга, ҳайвонга, жамодот ва наботот оламига – табиат оламига бўлган шафқатида намоён бўлади.
Султонул-орифийн лақаби билан оламга машҳур бўлган, тасаввуфда Хожагон-нақшбандия силсиласининг 6-сарҳалқаси бўлган ҳазрати Боязид Бистомий қуддиса сирруҳ қиссаларида келади:
“У зот бир куни бир итга дуч келганлари ва итнинг ҳол тили билан у кишига бундай деганини айтадилар: “Эй Боязид! Менда қандай ноқислик борки, дунёда менга итлик даражасини лойиқ кўрдилар, сенда қандай устунлик борки, сенга инсонлик ва ислом хилъатини кийгиздилар?”.
Боязид бу маъно ва муҳокамадан сесканиб, итга ҳурмат билан йўл бердилар.
Сўнг бундай дедилар:“Дин – Холиққа шукр ва таъзим, махлуққа шафқат ва марҳаматдир”.
Чингиз Айтматовнинг “Юзма-юз”, “Жамила”, “Бўтакўз” қиссаларидан бошлаб, сўнгги романларигача, Холиққа шукр ва таъзим туйғусини, махлуқотга шафқат ва марҳамат туйғусини топиш мумкин.
Адабиётнинг моҳияти инсон моҳиятини камолга етказишдир. Бир халқнинг иймон-эътиқодини масхара қиладиган, умуман, эътиқодсизлик ёки бузуқ эътиқодни тарғиб қиладиган адабиёт асло адабиёт эмасдир.
Юнус Эмро айтадилар:
Сўрдим сариқ чечакдан:
– Нечун бўйнинг эгридир?
– Боқма эгри бўйнимга,
Ичим Ҳаққа тўғридир!
Чингиз Айтматов ижодида биз хоҳлаган, биз истаган ақида ва эътиқод тамойиллари, иймон ва исломнинг илмий асослари дарж этилмаган бўлиши мумкин. Лекин адиб ижодида инсонийлик ва шафқат қонуни – санъаткор адибнинг ичи Ҳаққа тўғри бўлган бир шахс эканини исбот этади.
(давоми бор)

👍19🔥3🙏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 УЛУҒ ДАРЁНИ БОШЛАБ КЕЛ... муаллиф. МИРЗО КЕНЖАБЕК. ижро. АБДУЛЛОҲ... →
👤 #ХИДОЯТ_САРИ_ТАСАВВУФ →
@youtubabot: 📹480p
👤 #ХИДОЯТ_САРИ_ТАСАВВУФ →
@youtubabot: 📹480p
👍16👏3😢1
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 25-куни.
Милодий 2025 йил, 24-февраль.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 25-куни.
Милодий 2025 йил, 24-февраль.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍11🙏3🤝3🔥1