Telegram Web Link
ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ ИЖОДИДА
МАЪРИФИЙ ҒОЯЛАР


(давоми)

Чингиз Айтматов қисса ва романларида инсон, ҳайвон, тоғ, чўл, гул, сув, гиёҳлар ҳақида қўшиқ куйлаган бўлса, публицистик асарларида экологик ҳалокатлар ҳақида бонг урди...

Одамзоднинг барча мусибат ва ҳалокатлари аслини унутишдан бошланади. Айтматов айтади:
“Тарихни ҳеч ким, ҳеч бир зот ўзгартира олмайди. Бузиши мумкин, сохталаштириши мумкин, большевик ва коммунистларга ўхшаб. Лекин халқ хотирасини ўчириб бўладими? Шунинг учун, аслида Туркистон адабиёти деган ҳиқиқат бор. Уни минг марта айтиб такролаш шарт эмас, секин-секин рўёбга чиқариш керак. Бунинг учун энг муҳими яна тиллар масаласи катта ўрин тутади...” .

Чингиз Айтматов суҳбат-мақоласида “Туркистон адабиёти” деган иборани қўллади, Одил Ёқубовга ёзган мактубида эса “Улуғбек хазинаси” романи сабаби билан “Туркий халқлар ғурурини ҳис этдим” деган сўзни ҳали шўро мустамлакаси давридаёқ баралла айтди .

Чингиз Айтматов катта қалблик, улкан ғоялик, улуғ дарди бор буюк шахс эди. Унинг бу нидоларида парчаланган буюк бир мамлакат ва парчаланган буюк миллат фожиеасин англаш ва англатиш бор.

Айтматов миллий маданиятларнинг барбод бўлиб бораётгани замирида миллат ҳалокатини кўрди. Миллий маданият, миллий тафаккур, миллий аслият, миллий ахлоқни сақлаш масаласи Чингиз Айтматов яшаб турган, яъни, унинг ижоди яшаб турган бугунги кундагидек долзарб ва аянчли масала бўлган эмас.

Айтматов фарёди:
“Менинг катта хавотирим нимадан? Миллий ўзлик ва милий маданият “Бозор ҳаёт тарзи” деган хасталикка чалиниб бўлди. Давлат телевидениеларимизни ҳатто ёлғиз ўзимиз кўришга ҳам уяламиз, болаларни-ку қўя туринг! Кўчадаги китобларни варақлаб бўлмайди, газета ва журналларни қўяверинг, нуқул ваҳшийлик ва фаҳш, гумроҳликка чорловлар.... Энг даҳшатлиси, видеобосқин уй-жойимизни ҳам, юз-кўзимизни ҳам забт этиб бўлди. Марказий Осиё мамлакатлари ўзларининг бой маънавиятини сақлаб қолиш учун тезроқ чора-тадбир кўрмасалар, оқибат аянчли бўлади...” (1997)

Моддий бойликлар билан мақтаниш ва мусобақа қилиш, занжирлари кўринмас бир тазйиқ остида яшаш, иймон-эътиқод тамойилларидан чекиниш, катта шахсларни майда иғволар билан ўлдириш, улуғ салтанатларнинг қошу қобоғига қараб халққа муомала қилиш – ҳамма даврда ҳам ҳалокатга сабабдир.

Чингиз Айтматовнинг маърифий ғоялари орасида инсонннг қалбини сақлаб қолиш масаласи энг долзарб масаладир. Биз кўрмаётган ҳаёт гўзалликлари, биз йўқотган олам ранглари, биз қидираётган ҳаётнинг файзу таровати – биз ўз қалбимизни йўқотган жойдадир.

Айтматов ижодида бир шеърият бор, бу шеърият қалбларга поклик бағишлайди. Унинг ижодида бир руҳ бор, бу руҳ инсонга руҳ ва руҳий кўтаринкилик бағишлайди. Унинг ижодида бир нур бор, бу нур дилларга ва шуъурларга нур бағишлайди.

Мен Чингиз Айтматов санъати ва маҳоратининг билимдони ва мунаққиди эмасман, лекин адиб санъати ва маҳоратининг донишманди бўлгандан кўра, унинг шуъурли ва дарддош ўқувчиси бўлиш мен учун яхшироқдир...
Менга адибнинг маҳоратидан кўра унинг жасоратидан гапириш севимлироқдир.

16 ноябрь, 2018 йил, жумъа.


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍15🔥7
****

Холиқо! Огоҳу холиссан Ўзинг,
Сендан олисларга олиссан Ўзинг.
Хор бўлиб банданг умрбод йиғса ҳам,
Давлату дунёга вориссан ўзинг.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍26🔥8👏3
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 26-куни.
Милодий 2025 йил, 25-февраль.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍9🤝5🔥1
****

« БАЛКИ, ЎША РИЁСИЗ ЙИҒИЛАР ИЛК ШЕЪРЛАРИМДИР ... »



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍12🔥2😢2
****

Майсалар, болалик томиндан кетма,
Даштлар, дил тонгию шоминдан кетма.
Азиз дашту далам, эй пок кенглигим,
Мен сендан кетганман, сен мендан кетма!..


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
😢13🔥6👍1
«АССАЛОМАЛАЙКУМ, ДОРНИНГ ОҒОЧИ!»

****
Кўнглимда адабиётга илк муҳаббат (ҳавас эмас, муҳаббат) болалик давримдан уйғонган. Ҳазрати Боязид Бистомий ўз ҳолларини “Онадан туғма давлат” деганлар. Албатта, ҳар бир шоирнинг шоирлиги ҳали туғилмасидан бошланади.

Ота-онам фақат меҳнат-машаққат ичида яшадилар.
Онам беш ёшда оталари, саккиз ёшда оналаридан айрилиб, етим ўсган ғариба аёл, акамни ўзига ота қилиб олган, мени ака, укаларимни ука, амаки ва тоғалар қилиб олган эдилар. Кейин сингилларим: онамнинг она ва опалари туғилди. Менинг “акалик” мартабам дилимга ғамгинлик бериб, кўзимни ёшлатар эди. Ўша илк ғамларим, кўз ёшларим кўнглимда уйғонган илк шеърлар бўлса, ажаб эмас.

Беш ёшарлигимда уч яшар синглим сувда оқиб кетиб, вафот бўлди, онам тегирмон тагидан топиб чиқдилар. Онамнинг жонсиз синглимни бағрига босиб фарёд чекканлари, эҳтимол, илк шеърларимдир.

Қишнинг узун кечаларида акам иккимиз онамга ва бизникига келган қўшни аёлларга халқ достонларини ўқиб берар эдик. Энг ғамгин жойларида акам чиқиб кетар, мен йиғлаб, давом эттиришга мажбур бўлар эдим. Масалан, муштипар Онаннинг икки ўғли дорга осиляпти, у нажот қидириб, бўзлаб, дорнинг оғочига салом беради: “Ассаломайлакум, дорнинг оғочи!” – дея золимлар қалбига шафқат солмоқчи бўлади. Балки, ўша риёсиз йиғилар илк шеърларимдир.

Кейин замона адибларининг роман ва қиссларини ўқийдиган бўлдик. Қайси асарни ўқисам, узоқ вақт унинг таъсирида юрар ва ўзимни китобнинг ижобий қаҳрамонидек ҳис қилар эдим. Сўнг мақолалар ёзишни ўргандик. “Сариосиё ҳақиқати” газетасида “Далалардан дараклар” рукнида бошқа қишлоқлик Сирожиддин Саййид билан иккимизнинг мақолаларимиз чиқа бошлади. Биз бир вақтда Тошкент давлат университети (ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факультетига ўқишга кирдик ва танишдик. Кейинчалик Сирожиддин бир шеърий китобимга ёзган тақризини “Юраклардан дараклар” деб атаганида ўша болалик даврларига ишорат қилган эди.

Бизнинг ўрта мактабимиз ўзбек ва тожик синфларидан иборат эди. Тожик синфида ўқийдиган Ислом деган дўстим доимий суҳбатдошим ва сирдошим эди. Биз ҳар бир ўқиган асаримизни кунлар бўйи муҳокама қилар эдик. Мактаб давримиздаёқ Сергей Есениннинг Эркин Воҳид таржима қилган “Замин дарғаси” китобидаги кўплаб шеърларни ёд билар эдик. Мен унга ўзбек адабиётининг мумтозларини билдирсам, у менга форс-тожик адабиётининг мумтозларини билдирар эди. Шундай қилиб, Ҳофиз Шерозий, Саъдий Шерозий, Бидруддин Ҳилолий шеърларини ўқийдиган ва ёдлайдиган бўлдик.

(давоми бор)


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
😢26👍14🔥2
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 27-куни.
Милодий 2025 йил, 26-февраль.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍11🤝4🔥2
ҲЕЧ СЎЛМАС БАҲОРЛАР ТИЛАЙМАН СЕНГА!..

****

«Бош муҳаррир Асқад Мухтор: “Ҳеч сўлмас баҳорлар тилайман сенга!” деган сатримни туркумга ўз қўли билан сарлавҳа қилиб танлаган эди»



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍12🔥5👏3
****

АСҚАД МУХТОРНИНГ ЭЗГУ ДУОСИ

Илк шеърий машқларим ўша давр (70-йиллар) ёки мактаб муҳитига мос бўлиб, шеър дегулик эмасди. Шунинг учун талабалик давримдаги “Моможон” шеъримни илк шеърим деб биламан. Ўшанда Тошкент давлат университети – ҳозирги Миллий университетнинг учинчи курсида ўқирдим. Бу шеърим билан устоз Абдулла Орипов назарига эришдим.

Талабалар шаҳарчасида таниқли шоирлар билан эркин ижодий мулоқотлар кўп бўлар эди. Қишки имтиҳон вақти, бир имтиҳондан чиқиб, устоз билан учрашув бўлаётаган филология факультети 84-ётоқхонасига шошилганман. Менга навбат берилиб, “Моможон” шеъримни, кутилмаган олқишлардан кейин Лойиқ Шералидан таржима қилганим “Ўшанда етарлар шоир қадрига” деган шеърни ўқиган эдим.

“Ёшлик” альманахига шеър бериб, азиз устоз Эркин Воҳид назарига тушдим. Шоир Мирпўлат Мирзо мени Эркин Воҳид қидираётганини айтди, “Ёш гвардия” нашриётига келганимда бош муҳаррир бўлмиш устоз ҳузурига бошлаб кирди. Шеъриятимизнинг ҳақли дарғалари бўлмиш икки буюк устоз назаридан ҳар ким ҳам руҳланар эди.

Тўртинчи курслигимда ёш ижодкорларнинг соғлом минбари бўлган “Гулистон” журналида устоз Абдулла Шер ташаббуси билан икки шеърим чиқди, кейинроқ бир туркумим таёрланди. Бош муҳаррир Асқад Мухтор: “Ҳеч сўлмас баҳорлар тилайман сенга!” деган сатримни туркумга ўз қўли билан сарлавҳа қилиб танлаган эди.

Ўшанда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси ташкил этилиб, Асқад Мухтор унга муҳаррир бўлди, “Гулистон”нинг янги муҳаррири 4-сондан бир ярим саҳифалик шеъримни олиб ташлади. Бу менинг улкан маънавий мотамим эди. Қўлёзмани таҳририятдан олиб, Асқад Мухторга киритиб бердим. Фидойи устоз туркумни газетада чоп этди.
Ўша “Ҳеч сўлмас баҳорлар тилайман сенга!” деган ёзувни раҳматлик Асқад Мухторнинг эзгу дуоси ва менга тилаган оқ фотиҳаси деб биламан.

(давоми бор)


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍20🙏4🔥2
#Ёшлик_баёзи

МОМОЖОН

Бахтлиман, деб оламга жар сололмаймиз нега ҳеч?
Пайқамасдан яшарми ё одамзот ўз бахтини?
Ҳаммамизда лекин мудом бир интилиш, бир соғинч,
Руҳимизда афсонавий чаманзорлар ёлқини.
Қайтмас умрим йўлларида гоҳ туриб, гоҳ қоқиниб,
Моможоним, аста англаб бораяпман оламни.
Яшайман гоҳ ҳозир ўтган лаҳзани ҳам соғиниб,
Гоҳ соғиниб ёнгинамда яшаётган одамни:
Ҳаёт менга ажаб сирли дутор бўлди, Моможон,
Кичик бошим менинг чархи даввор бўлди, Моможон.

Кечаларим менинг «Минг бир кеча»ларга сочилди,
Алпомишлар букун мағрур менга оқ йўл тилайдир.
Барчиной ҳам меҳр билан силаб қўяр бошимни,
Моҳтобойнинг бармоқлари юзларимни силайдир.
Тунлар келар гоҳ момомнинг илтижоли фарёди:
«Ёрилгин, тош, ёрилган-а, мен оғамни кўрайин».
Эртакларда ҳосил бўлар мудом инсон муроди,
Бер, Авазхон, от жиловин, қўлларимга ўрайин!
Дунё билан аста фикрим бедор бўлди, Моможон,
Эртакларнинг сири менга ошкор бўлди, Моможон.

Дер эдингки: «Тағин сенга гапларим кўп, сермаъни,
Сен улғайсанг, мен ўлмасам, ҳали бир кун айтгайман.
Биз кексалар икки қўллаб ушлаганмиз дунёни,
Ҳали сенинг набирангнинг тўйларига етгайман».
Яна дердинг маъюс тортиб алвон шафақ ўтида
Том устида қизғалдоқлар ял-ял ёниб турган дам:
«Оқ сурпни ҳам топмаганман мен момом тобутига,
Тобутимга сен бахмаллар ёпасанми, набирам?»
Ўлманг, дедим, кўз ёшларим бисёр бўлди, Моможон,
Аммо кейин йиғламоқ ҳам душвор бўлди, Моможон.

Яна сокин қиш кунлари, узун-узун кечалар,
Ташқарида дарахтлар жим дийдирашиб туради.
Ухламаган болалигу афсонаю эртаклар
Оппоқ тунлар оғушида тентирашиб юради.
Фақатгина эзиб-юзиб нола қилар куюк най,
О, кошки шу куй бағрига сингиб кетса одамзод!
Хаёл кезар олис мозий тубларида толиқмай,
Куй тинару кўз олдимда пайдо бўлар бу ҳаёт:
Кўрсанг эди – диёр қандоқ диёр бўлди, Моможон,
Букун ҳамма подшоҳ бўлди, тождор бўлди, Моможон.

Сен сўзингни айтмай кетдинг ул умидли чоғларинг,
Ўйларимда қайнар энди суҳбатларинг хумори.
Қизғалдоқлар қолди охир – сенинг чеккан оҳларинг,
Алвон шафақ қолди ахир – юрагингнинг ошкори.
Ўшал аччиқ азанг куни дилда қотган йиғилар
Мана букун ҳазин-ҳазин қуюлади дилимдан.
Ибн Сино элда букун, шифо элдан топилар,
Энди жондан айрилсам ҳам, айрилмайин элимдан!
Кунлар кулди, дунё қолди, бахт бор бўлди, Моможон...
Менга фақат топилмаси дийдор бўлди, Моможон.

1977

Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍19😢9👏3🤔1
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 28-куни.
Милодий 2025 йил, 27-февраль.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍10🔥3🤝3🙏1
****

«Болалик давримизда диёримизда, яқин манзилларда қанча улуғ зотлар, шайхлар, валийлар, алломалар бўлган, лекин биз уларнинг илму маърифати оламидан бебаҳра ўсганмиз…»



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
😢24👍2🤔2
АДАШГАН МАКТУБЛАР

1982 йилда “Мактубларим” номли илк китобим чиқди. Албатта, у маҳалдаги ҳаяжонларнинг тавсифи йўқ. Номи асли “Адашган мактублар” эди, “Ёш гвардия” нашриёти кенгашида китоб номига эътироз бўлиб, “Мактубларим” бўлиб қолди. Чунки шўро даврида мактуб адашмаслиги керак экан. “Адашган”нинг маъноси шу эдики, мактуб йўлланган шахс ошиқ кутган шахс эмас, балки маънан бошқа одам бўлиб чиқиши мумкин. “Мен адашиб сенга ёзибман, сен У эмас экансан” деган мазмундадир... Лекин муқовага ишланган расмдан то ҳунуз уяламан.

Китоб ҳақида келган мактублар ичида Турсунбой Адашбоевнинг Ўшдан йўллаган хати энг руҳлантирувчи, мағзи тўқ эътирофнома эди. Бу илк митти китобча ва “Қуёшга қараган уй” номли иккинчи китобчам корректураси билан 1982 йилда собиқ Иттифоқ ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилиндим.

ПИРИ КОМИЛИМНИ ТОПГУНИМЧА...

Хоҳ ижодда, хоҳ илмда бўлсин, изланишдан тўхтаган ёки ҳаётда бирор довонга етган киши ўтмиш хотираларини сўзловчан бўлиб қолади. Менда эса униси ҳам, буниси ҳам йўқ, кўпчиликка ибрат бўлгулик хотиралар ҳам йўқ. Ҳаётим тенгдош қаламкашлар ҳаётига ўхшаш: деярли бутун болалигим пахта далаларида ўтган. Бунинг устига, сўз санъатида қоилмақом кашфиётим ҳам зоҳир эмас.

Ўтмишимга назар ташласам, фахрлангулик, юпангулик бир ҳолни кўрмайман. То Қуръони карим маъноларидан баҳра олгунимча, то “Саҳиҳи Бухорий”нинг илк ўзбекча нашрига муҳаррир бўлгунимча, то азиз Пири комилимни топгунимча, деярли бутун вақтим жаҳолат ва нодонлик гирдобида ўтгандек туюлади.

Болалик давримизда диёримизда, яқин манзилларда қанча улуғ зотлар, шайхлар, валийлар, алломалар бўлган, лекин биз уларнинг илму маърифати оламидан бебаҳра ўсганмиз. Беҳисоб шукронам шундаки, кейинчалик Аллоҳ таъоло менга, бошқа кўплаб қаламкашларга насиб этмаган улуғ маънавий неъматларини ато айлади.
ИБТИДОИЙ ҚАРАШЛАРИМ БАРБОД БЎЛДИ

Ҳаётда кўп яхши одамлар ва яхши устозларга дуч келдим. Шеърият сирларини биров бошимда туриб ўргатмаган бўлса-да, ҳаёт ўзи муаллимлик қилди.

7-8-синфда ўқирдик, бир куни Саидқул деган синфдошим ҳовлиқиб Абдулла Ориповнинг “Руҳим” китобини топиб келди, ҳаяжонланиб, “Онажон” деган шеърини ўқиди. Шеърият ҳақидаги ибтидоий қарашларим барбод бўлди. Шеърда инсон қалбини, дардини, рост гапни ёзиш мумкинлигини, эҳтимол, илк марта ўшанда ҳис қилгандирман.

Мактаб саҳнасида мушоира ва мусобақалар кўп бўлар эди. Бир анжуманда биздан қуйироқ синфдаги Эргаш Салимов деган мактабдошим Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” шеърини жаранглатиб ўқиб қолди. Ҳаммани ҳайратда қолдирди. “Бу шеърни қаердан топдинг?” – десам, у: “Акам Тошкентдан олиб келган китобда бор”, – деди. (Акаси Муҳаммадқул Салимов қишлоғимиздан ТошДУнинг филология факультетида ўқиган биринчи ва ягона шахс эди, сўнг ҳарбий соҳани танлади.)

Бу шеър бизнинг кўплаб сохта тантанали шеърларимиз ва маҳдуд қарашларимизни барбод қилди. Ўз миллий Ватанини куйлаш, миллатини шарафлаш шўро сиёсатига хилоф саналар эди.

Шундай қилиб, икки улуғ шоир – Эркин Воҳидов ва Абдулла Орипов шеърлари ўз соҳибларининг ғамгин ва жасур қалбини шарафлаган ҳолда илк марта Сурхон воҳасидаги чекка, эски Ашуржийлон (ҳозирги Меҳнат) қишлоғига кириб келди.

(давоми бор)

УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍27🔥6😢4👏1🙏1
Forwarded from Madaniyat va ma'rifat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎤 "Qaqnus" – Mansur Jumayev xotirasiga bag‘ishlanadi

📚 Adabiyot osmonida porlagan yulduz…
✍️ Ijodiy meros, unutilmas satrlar va yuraklarni larzaga soluvchi xotiralar.

🕘 Bugun 21:00 da "Qaqnus"ni tomosha qiling!

#Qaqnus #Anons

Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz.⬇️

🎥Instagram|🟦Facebook
☎️ Telegram  |🟥YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🤔1
Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Батафсил: https://uza.uz/posts/692903

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
👍4🔥2🤝1
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаъбон ойининг 29-куни.
Милодий 2025 йил, 28-февраль.


КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍9🙏3🤝3🔥2
ЮНУС ЭМРО
қуддиса сирруҳу

****

ИШҚДИР...


Ҳақиқат, ҳар вужуднинг жони ишқдир,
На жонким, жон ичинда жони ишқдир.

Бу жон жисмимни қоим тутар доим,
У жонким, зоҳиру пинҳони ишқдир.

Бу ишқ оллинда ожиз барча ашё,
На сирким, ҳама саргардони ишқдир!

Бу ишқ қайдалигин билмайди кимса,
Билурлар ҳаддини: поёни ишқдир!

Гаҳи Лайли бўлур Мажнун кўзидан,
Гаҳ бўлур, Лайлининг ҳайрони ишқдир.

Гаҳи қон ёш оқар Яъқуб кўзидан,
Гоҳ бўлур: Юсуфи Канъони ишқдир.

Жон берур ўликка Ийсо дамида,
Гоҳ бўлур: Мусийи Имрони ишқдир!

“Аналҳақ” чиқарур Мансур тилидан,
Жунайднинг жуббаю ирфони ишқдир.

Бу ишқнинг турли-турли ранги кўпдир,
Кими гирён, кими хандони ишқдир!

Фидо бу ишққа жоним, диним ўлсин,
Манга ҳам дину ҳам иймони ишқдир!

Не Юнус анда, юз минг жони Юнус,
Қабул этсин, наким, қурбони ишқдир!

Вужуднинг жуббасин ишқ ила чок эт,
Чўмавер ангаким, уммони ишқдир!..


Усмонли туркчадан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍12😢4👏1
ШЕЪРИЯТНИНГ ТЎЛИН ОЙИ

****

Англадикки, тўлин ой шеъриятга ярашар экан, уруш қонуниятига баъзан тўғри келмас экан.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍12🔥4
ИЛК ДАЛИЛ ИШОРАТ

Университетдаги таълим таъсирлари фикр-ўйларимизни ўзгартирди. Нажмиддин Комилов, Ғайбулла Саломовлардан фақат таржима сабоқларини эмас, ҳаёт дарсларини ўрганар эдик. Ёзги таътилларда, Хуфар тоғларига чиқиб кетган чоғларимда ҳам улар нашр этган “Таржима санъати” китоби ёнимда бўлар эди.

Воҳид Абдуллаев, Анвар Шомақсудов меҳрибон устозлар эдилар. Воҳид Аблуллаев мени илм йўлига тортишга уриндилар. Кейин билсам, олдин Тоҳир Маликни ҳам илмий ишга ундаган эканлар. Қобилиятни пайқаш шуъурлари бор эди. Тўғон Эрназаров домла билан кам кўришсак-да, яхши таассурот олганмиз, доктор, профессор домланинг шоирлигини билиб қувонганмиз.

Ёш ўқитувчилардан Мухтор Худойқулов биринчи курслигимизда бизга “Ижодий иш” ёздириб, қалбиизни пайпаслаб кўрганлар, кимдан нима чиқишини текширганлар. Яна нисбатан ёш домлалардан Сайди Умиров шогирдлар фикрини ҳаёт билан боғлашга ҳаракат қилса, Бойбўта Дўстқораев тарихни ҳаёт билан боғлашга уринар, Чўлпон сатрлари, Усмон Носир шеърларидан ўқиб бериб, биз ёшларда соғлом фикр ва ғоялар уйғотар эдилар.

Курс раҳбаримиз Назира Абдуазизова куюнчак, меҳрибон ҳимоячимиз эди, сўнг журналистика тарихи соҳасида аёллардан чиққан биринчи фан доктори бўлди. Она тили ўқитувчимиз Сайёра Низомиддинова бизга яхши сабоқ берганлар, 1987 йилнинг январь ойида “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида ўзбек тилининг аҳволига доир миллий руҳдаги “Дилдошлик” мақолам чиққанида устоз опамиз жуда қувониб, мени йўқлаб, табриклаганлар. Ўша мақолада ўзбек тилини давлат тили қилиш масаласига илк марта дадил ишорат қилинган эди. Ҳозир қаҳрамон кўп...

ШЕЪРИЯТНИНГ ТЎЛИН ОЙИ

Биз гарчи журналистика факультетида ўқисак-да, филология дарсхонасида кечадиган адабий анжуманлардан кўпроқ баҳра олар эдик.

Озод Шарафиддинов, Умарали Норматов, кейин Абдуғафур Расулов, Раҳматулла Иноғомов, Субутай Долимов каби адабиётшунос ва мунаққид олимларнинг сўзлари биз ёшларда мустақил фикрлар уйғотар эди.

Бир гал Одил Ёқубов ва Пиримқул Қодиров билан мулоқот бўлди. “Улуғбек хазинаси” асари чоп этилиб, Чингиз Айтматовнинг адибга йўллаган мактуби “шов-шув” бўлган, Бобуршоҳ ҳақидаги “Юлдузли тунлар” китоби ҳали нашр бўлмай, овозаси тарқалган кезлар. Бир нотиқ икки адибни қиёслаб: “Пичоқни қайроқда қайрагандек”, деган иборани қўллаган эди, Пиримқул Қодиров ўзини камситилган сезиб, аччиқланди: “Пичоқни фақат қайроқ билан қайрамайди, пичоқни пичоқ билан ҳам қайрайдилар!” – дея эътироз билдирди. Бу дақиқ ибора ҳаммага ёқиб, олқишланди.
Дарвоқе, муҳитдаги шоиру ёзувчилар бир-бири билан қайралиб юрган мусобақадошлар эди.

Шижоатли адиб Шуҳрат билан учрашув бўлганда, уруш даврини эслаб: “Тун ойдин бўлса, жангга халал етар ва биз осмондаги ойдан койинар эдик”, деганди. Англадикки, тўлин ой шеъриятга ярашар экан, уруш қонуниятига баъзан тўғри келмас экан.


(давоми бор)


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍17🔥3😢1
2025/07/14 13:02:20
Back to Top
HTML Embed Code: