Telegram Web Link
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон тақвимини эълон қилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2025 йилги Рамазон тақвимини эълон қилди.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍10
Ассалому алайкум, хурматли акажоним, Мирзо ака!

Телеграм ўзанининг Мирзо Кенжабек ижодхонаси саҳифасида сиз ўтмишдаги бахтли онларимизни эслаб ёзган лаҳзаларни ўқидим.

Ўшанда мактаб саҳнасида Эргаш ака Салимов "Ўзбегим" шеърини айтан бўлса, сал кейинрок сиз ўрта мактабни тугатиб, Тошкент шаҳрига ўқишга киргансиз, ёз фасилларида эса сиз таътилга келиб, менга шеър айттирар эдингиз.

Ман калон мешавам,
Қаҳрамон мешавам.
Дар Ватани худам
Посбон мешавам. --

Бу менинг ягона билган шеърим эди. Лекин ўша замонда биздан бахтлирок одам йўқ эди. Эсингизда бўлса, уйларингиз орқасида раҳтматлик Тўйчибой бобомнинг трактори турар эди.

Баъзан трактор бузилиб қолса, раҳматли отам, Муҳаммадсаид амаким, Тўйчибой бобомлар малол келмасдан, асабийлашмасдан, ҳангомалар, шўх ҳазиллар билан баланд овозда кулишиб, мурватларни бурар эдилар.

Орадан озрок вақт ўтиб бизлар ҳам улғайиб, 9-чи 10-чи синиф ўқувчиларига айландик.

1989 йили ёз фаслида Бобуржон ва Муҳаммаджоннинг суннат тўйлари бўлди. Ўшанда Тошкент шаҳридан кўпгина шоиру ёзувчилар келишган эди.

Фақат Муҳаммад Юсуф бир кун олдин келган эди.

Меҳмонларнинг барчаси бизнинг уйимизда жойлашдилар. Ўшанда отамнинг хурсандчилиги чексиз эди.

Тўй куни эса Эркин Воҳидов Ўткир Ҳошимов, Шукур Холмирзаев ва бошқа 15-16 нафар шоиру ёзувчилар келишди.

Тушликдан кейин тўй куни шеърхонлик бошланди, отам раҳматлик ҳам шеър айтдилар.

"Бу қишлоқнинг тракторчиси шундай бўлса, шоири қандай бўлар экан!" деган гап ўшанда пайдо бўлган.

Хуллас, кўп ажойиб давр бўлган болалик давримиз. Боиси, давримиз зийнати -- оталаримиз бор эдилар.

Шамсиддин БОБОЕВ,
Кўҳна Ашуржилон (ҳозирги Меҳнат) шаҳарчаси.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍28👏4😢3
ҚУРЪОН ОЙИ БОШЛАНМОҚДА

Бисмиллаҳир-Роҳманир-
Роҳийм.


Ассалому алайкум, азиз дилдошлар!

Умматнинг ойи, хатми Қуръон ойи, аввали -- раҳмат даҳаси, ўртаси -- мағфират даҳаси, охири -- дўзахдан қутулиш даҳаси бўлган РАМАЗОН ОЙИ бошланмоқда.

Бу кеча бутун дунё масжидларида таровиҳ намози ва Қуръон хатмлари бошланади!

МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИНИ МУНОСИБ ТАРЗДА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА Давлат раҳбарининг қарори ва табриги эълон қилинди..

Раббимиз Аллоҳ бу ойни бизлар учун ва бутун дунё, халқлари учун хайрли, баракотли -- муборак айласин!

РАМАЗОН ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


Ҳижрий 1446 йил. Шаъбон ойининг 29-куни.
Милодий 2025 йил, 28-февраль. Жумъа.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍32👏7🔥3🙏2
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 1-куни.
Милодий 2025 йил, 1-март.

МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ!

МАРҲАБО, РАМАЗОН, САЛОМ РАМАЗОН!

УММАТ ОЙИ, ҚУРЪОН ОЙИ -- РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!

****

Ойларнинг султони – уммат ойи бу,
Ихлос-ибодатга рағбат ойи бу,
Муҳаббат аҳлига ғайрат ойи бу,
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍15🤝4🔥3🙏1
МАРҲАБО, РАМАЗОН!

Ҳақнинг неъматлари билмас ниҳоя,
Улуғ ой бошларга солмоқда соя,
Муъаззам, муборак, қутлуғ ҳимоя,
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Ойларнинг султони – уммат ойи бу,
Ихлос-ибодатга рағбат ойи бу,
Муҳаббат аҳлига ғайрат ойи бу,
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Саховат ойидур, Қуръон ойидур,
Жаҳон нурга тўлар, Субҳон ойидур,
Тасбиҳ ва таровиҳ, эҳсон ойидур,
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Бир ойки, аввали раҳматга ёрдур,
Ўртаси мағфират, поклик шиордур,
Охири – дўзахдан қутулмоқ бордур,
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Шайтонлар кишанда – қилинган қамал,
Нетар шайтонсифат инсонлар бу гал? –
Энди нафсимизга боғлиқ ҳар амал!
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Рўза – руҳ шифоси, беқиёс ажр,
Аллоҳ ва банданинг ўртасида сир,
Охират мулкида бор кўшку қаср!
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Борлиқда ўзгариш, файз ичра олам,
Қалбларда инқилоб, руҳларда байрам,
Коинот Илоҳий Каломдан хуррам!
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Бир тунга тенг келмас тунлар нечаси,
Минг ойдан яхшидур қадр кечаси,
Бир тунда саксон йил яшаш режаси –
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Ё Раб! Бандаларга раҳматинг чексиз,
Яхшию ёмонга давлатинг чексиз,
Моҳи Рамазонда неъматинг чексиз!..
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Ё Раб! Нурларингни эт бизга ато,
Ўзинг мададкор бўл, қилмайлик хато,
Мирзо дер келгунча то вақти видо:
“Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!”


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍34🙏4🔥3😢3
Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана с наступлением священного месяца Рамазан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍20👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
****

МАРҲАБО, РАМАЗОН! САЛОМ РАМАЗОН!

Мирзо КЕНЖАБЕК шеъри.

🎙Исмат ХУШЕВ
ўқиган.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍19🔥4👏1
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 2-куни.
Милодий 2025 йил, 2-март.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍13🔥3🤝3🙏2
****

Одам ўғли, гар ўзингга икки жаҳон
Дорул-амон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.
Тирик жонинг нафас олган ҳар бир замон
Нурли замон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍27🔥3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МАРҲАБО, РАМАЗОН!

Мирзо Кенжабек шеъри.
Рустамхон Қурбонзода ўқиган.

@m_kenjabek |instagram | youtube
👍23🔥1
Марҳабо Рамазон
Мирзо Кенжабек
МАРҲАБО, РАМАЗОН!

Мирзо Кенжабек шеъри.

Комронбек Самарқандий ўқиган.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍10
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 3-куни.
Милодий 2025 йил, 3-март.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍10🔥2🤝2🙏1
МАВЛОНО ЖАЛОЛУДДИН РУМИЙ (қуддиса сирруҳу)
ҲИКМАТЛАРИ

*  *  *

“Қуш ердан юқорига учса, агарчи осмонга етмаса ҳам, аммо тузоқдан узоқ бўлади. Худди шундай, агар киши дарвиш бўлса (тариқатга кириб, Пирға боғланиб, аҳли тасаввуф бўлса), гарчи дарвишлик камолига етмаса ҳам, аммо шунга эришадики, халқнинг зумрасидан ва бозор аҳлидин халос ва устун бўлади ҳамда дунёнинг заҳматларидан юки енгил бўлади. Чунончи, юки енгиллар қутулдилар, юки оғирлар ҳалок бўлдилар”.

*  *  *

Асҳобидан бирини малул ва ғамгин ҳолда кўрдилар ва дедилар: “Барча малолат- ғамгинлик бу оламга кўнгил боғлаганинг сабаблидир. Ҳар дамки, бу жаҳондан озод бўлгайсан ва ўзингни ғариб билгайсан, ҳар рангки – боқгайсан ва ҳар неъматники тотгайсан, билсангки, унинг билан қолмагайсан ва ўзга томон кетгайсан, у ҳолда ҳеч малолат ва ғамгинликка ўрин қолмагайдир”. 

*  *  *

У зот хизматкор-ходимдан: “Уйда ҳеч нима борми?” деб сўрасалар, у: “Ҳеч нарса йўқ”, деса, шод ва хурсанд бўлиб, шукр қилар ва: “Бу кун бизнинг уйимиз Пайғамбар алайҳиссаломнинг уйларига ўхшабди!” – дер эдилар. Агар ходим: “Овқат муҳайё!” – деса, хижолат бўлиб: “Бу кун бу уйдан Фиръавн уйининг иси келяпти!” – дер эдилар.



“Ҳикмат хазинаси” китобидан.
Мусанниф:
Устоз Мирзо Кенжабек.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍9😢9🔥3
МАВЛОНО

Кўп ўқибсан аҳли юнон ҳикматин,
Бас, ўқиб кўр аҳли иймон ҳикматин...

Мавлоно Жалолиддин Румий



Башар сўз санъати ичра
сўзи дурдона Мавлоно,
Муҳаммад уммати ичра
ўзи бир дона Мавлоно.

Жаҳоннинг жонидир ориф
ва ҳикмат конидир ориф,
Кўнгулларни очур маъно
сари фарзона Мавлоно.

Ўзи найдир, сўзи найдир
ва маъно олами шайдир:
Қилур аслий Ватан ёдин
ёниб гирёна Мавлоно.

Хусомуддин баён этмиш –
ки, Ҳақ анга аён этмиш:
Кимики бўлса беихлос,
иши вайрона, Мавлоно.

Тавозуъ бирла фатҳ этмиш
азизлар не кўнгулларни,
Неча душманни дўст этмиш
боқиб дўстона Мавлоно.

Неча бутхонадек диллар
топур тавҳиду иймонни,
Сабаб ишқу муҳаббатдир,
Сабаб – мастона Мавлоно.

Бутун борлиқ: само ҳам ер
зиёси – нури ул Ҳақдир,
Бу нурга то абад ғарқдир
ўшал афсона Мавлоно.

Жаҳон шоирни кўп кўрмиш:
ўзи ўлмай, сўзи ўлмиш,
Замонлардан замонларга
ўтар мардона Мавлоно.

Келиб Мирзо каби бир қул,
куйиб даргоҳида йиғлар:
Қабул этгайми бош урсам,
мени остона, Мавлоно?!


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍14😢8🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«МАВЛОНО»

✍️Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Муаллифнинг ўзи ўқиганлар.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍15🔥5👏3
Forwarded from Hilol Nashr
«Маснавийхонлик дарслари»нинг 29-суҳбатига марҳамат

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг «Маснавийи маънавий» асарини тушунишга ва ҳаётимизга татбиқ этишга қаратилган «Маснавийхонлик дарслари» суҳбатининг 29 дарси 4 мартда бўлиб ўтади.

✔️ Суҳбатга Рустамжон домла Раҳматуллоҳзода ва Мирзо Кенжабек устоз ташриф буюрадилар.

Марҳамат, навбатдаги илм мажлисига ташриф буюринг! 😊

📆 4 март, 14:00

📍 «Hilol Nashr» нашриёти

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 4-куни.
Милодий 2025 йил, 4-март.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍13🔥2👏2🤝1
УЗМОҚ ВА УЛАМОҚ

****

Хожа Али ар-Ромитаний (қуддиса сирруҳ) ҳазратларидан: «Иймон нимадир?» – деб сўрадилар. Ул зот: «Узмоқ ва уламоқ!» – дедилар.
Бу сўзларида бир неча маънога ишора бор.
1. Қалбнинг самимий тасдиқини тилга кўчирмоқ, дилдаги ҳақиқатни тилга уламоқдир.
2. «Узмоқ ва уламоқ»дан рамзий маъно шуки, солик дунёдаги ўткинчи орзу ҳаваслардан, беҳуда хаёллардан, дунё ҳирси ва муҳаббатидан кўнглини узсин ва кўнглини Ҳақ таолога боғласин. Шундан кейингина ҳақиқий иймонга сазовор бўлади, иймон ҳаловатига эришади.
3. Ҳазрат Азизоннинг тўқувчилик касблари билан боғлиқ маъноси бор...


УЗМОҚ ВА УЛАМОҚ

(Кўҳна Урганчда ҳазрати Азизон Али ар-Ромитаний ал-Бухорий зиёратлари)



Ҳазрат Азизондан асҳоби камол
“Иймон нима?” дея сўрмишлар савол.
“Узмоқ ва боғламоқ!” демишлар Ҳазрат,
Бу сўзга жон фидо, бу сўзга ҳайрат!

Маъно талқинида дилни доғлайсиз:
Нимани узасиз, нени боғлайсиз?
Иймоннинг шарти не, азиз дўсту ёр,
Дил билан тасдиқдир, тил билан иқрор.

Дилни Ҳақдан ўзга илоҳдан узиб,
Ёлғиз Аллоҳ билан иртибот тузиб,
Чин иймон неъматин жойлайсиз дилга,
Дилнинг тасдиқини улайсиз тилга!

Ёмон қилмишлардан узасиз кўнгул,
Яхши хислатларга боғланур сўнг ул!
Дунёдан кўнгилни узасиз, албат,
Дилни охиратга боғлайсиз фақат.

Ҳақдан бошқа не бор – кўнгил узасиз,
Ёлғиз Ҳаққа боғлаб, бирлик тузасиз.
Видо айтиб буткул мосиваллоҳга,
Кўнгилни боғлайсиз ёлғиз Аллоҳга!

Эй дил, бу ҳикматга борлиғинг тўлдир:
Узмоқ ва уламоқ маъноси шулдир!..
Ё Раб! Даргоҳингга бизни қариб эт,
Узмоқ ва боғламоқ бахтин насиб эт!

Биз учун маърифат анжуманин туз,
Дунё занжиридан кўнглимизни уз!
Ё Раб! Лутфинг ила дилларни чоғлат,
Қалбимизни ёлғиз Ўзингга боғлат!..


2022 йил, 15-ноябрь, сешанба.



Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍17😢8🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
****

«УЗМОҚ ВА УЛАМОҚ»


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Комронбек САМАРҚАНДИЙ.




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍15🔥6😢4
****

«Тасаввуф адабиётини ўрганмасдан туриб, Ўрта асрлар мусулмон Шарқи маданий ҳаёти ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин эмас. Бу адабиётдан хабардор бўлмасдан Шарқнинг ўзини ҳам англаш қийин»


Э.Е.БЕРТЕЛЬС
“Тасаввуф ва тасаввуф адабиёти” асаридан



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍22🔥2
2025/07/13 18:23:25
Back to Top
HTML Embed Code: