****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 13-куни.
Милодий 2025 йил, 13-март.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 13-куни.
Милодий 2025 йил, 13-март.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍8🔥3🤝3
****
Йигит Баҳоуддин изларкан сулук,
Етди Термизийдан бир ҳиммат, буюк.
Нақшбандга етган Ҳаким руҳидир –
Соҳиб тасарруфнинг таважжуҳидир!
Тариқат Шоҳига етказган камол,
Ул юрт безаволдир, мангу безавол!..
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Йигит Баҳоуддин изларкан сулук,
Етди Термизийдан бир ҳиммат, буюк.
Нақшбандга етган Ҳаким руҳидир –
Соҳиб тасарруфнинг таважжуҳидир!
Тариқат Шоҳига етказган камол,
Ул юрт безаволдир, мангу безавол!..
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍29🔥5
РАМАЗОН ОЙИДА
СОДИР БЎЛГАН
ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
Рамазоннинг биринчи куни:
– Улул-азм пайғамбар -- ҳазрати Иброҳим Халилуллоҳ алайҳиссаломга саҳифалар туширилди;
милодий 624 йили 26 февралда (ҳижрий 2 йил) мусулмонлар илк бор Рамазон рўзасини тута бошлашди;
милодий 641 йили 13 августда (ҳижрий 20 йил) Миср фатҳ этилди.
Рамазоннинг иккинчи куни:
– ҳижрий 82 йили Рамазон ойининг иккинчи куни Мағрибул Асват (Марокаш) давлати фатҳ этилди; милодий 750 йил 13 апрелда (ҳижрий 132 йил) Абдуллоҳ Абул Аббос Дамашқни эгаллади, умавийлар ҳукмронлиги тугатилиб, аббосийлар давлати қурилди.
Рамазоннинг учинчи куни:
– милодий 632 йил 21 ноябрда (ҳижрий 11 йил) Пайғамбаримизнинг алайҳиссало) қизлари ҳазрати Фотимаи-Заҳро розийаллоҳу анҳо вафот этдилар.
Рамазоннинг тўртинчи куни:
– милодий 1664 йил 12 апрелда (ҳижрий 1074 йил 4-Рамазон) Усмонийлар давлати ерига рухсатсиз қалъа қурган Олмонияга қарши муҳораба бошланди.
Рамазоннинг бешинчи куни:
– милодий 1268 йил 9 ноябрда мусулмонлар 170 йил салибчилар қўл остида бўлган Антокия шаҳрини қайтариб олишди.
Рамазоннинг олтинчи куни:
– милодий 1138 йил 17 майда (ҳижрий 532 йил) мусулмонлар Шимолий Суриянинг Ҳалаб шаҳрида илк бор салибчилар устидан ғалаба қозонишди.
Рамазоннинг еттинчи куни:
– милодий 971 йил 22 майда (ҳижрий 361 йил 7-Рамазон) Мисрнинг Қоҳира шаҳрида Ислом оламидаги энг йирик ўқув даргоҳларидан "Ал-Азҳар" жомеъига асос солинди.
Рамазоннинг саккизинчи куни:
– милодий 630 йил 18 декабрда (ҳижрий 9 йил) Табук шаҳрига юриш бошланди.
Рамазоннинг тўққизинчи куни:
– милодий 712 йил 18 июнда (ҳижрий 93 йил) Андалусия фатҳи бошланди.
Рамазоннинг ўнинчи куни:
– милодий 620 йили Рамазоннинг 10-куни мўъминлар онаси ҳазрати Хадичаи Кубро вафот этдилар.
Рамазоннинг ўн биринчи куни:
– милодий 477 йил 25 майда (ҳижрий 129 йил) Хуросонда умавийларга қарши ҳаракат бошланди.
Рамазоннинг ўн иккинчи куни:
– милодий 879 йил 7 майда (ҳижрий 265 йил) Қоҳирадаги машҳур Ибн Тулун жомеъ масжиди қуриб битказилди.
Рамазоннинг ўн учинчи куни:
– милодий 636 йил 18 октябрда (ҳижрий 15 йил) ҳазрати Умар ибн Хаттоб розийллоҳу анҳу Қуддус шаҳрига кириб бордилар ва шаҳар аҳолисига омонлик аҳдномасини ёзиб бердилар.
Рамазоннинг ўн тўртинчи куни:
– милодий 1347 йил 18 декабрда (ҳижрий 748 йил) илм-маърифатга катта ҳисса қўшган Миср ҳукмдори Ҳасан ибн Носир Муҳаммад Қаловун ҳукмронлиги бошланди.
Рамазоннинг ўн бешинчи куни:
– милодий 625 йил 1 мартда (ҳижрий 3 йил) Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) севимли набиралари ҳазрати Имом Ҳусайн туғилдилар.
Рамазоннинг ўн еттинчи куни:
– милодий 660 йил 24 январда (ҳижрий 40 йил) Хулафои рошидиннинг тўртинчиси Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу ҳамда 676 йил 12 июлда (ҳижрий 56 йил) мўъминлар онаси Ҳазрати Оиша розийаллоҳу анҳо вафот этдилар.
Рамазоннинг ўн саккизинчи куни:
– милодий 642 йил 20 августда (ҳижрий 21 йил) "Сайфуллоҳ" лақабини олган ва умрини Ислом равнақига бағишлаган ҳазрати Холид ибн Валид розийаллоҳу анҳу вафот этдилар..
Рамазоннинг йигирма иккинчи куни:
– милодий 630 йил 12 январда (ҳижрий 8 йил) Тоиф шаҳри мусулмонлар қўлига ўтди.
Рамазоннинг йигирма учинчи куни:
– милодий 652 йил (ҳижрий 31 йил) сосонийлар давлати тўла фатҳ этилди.
Рамазоннинг йигирма бешинчи куни:
– милодий 1070 йили (ҳижрий 463 йил) Салжуқийлар султони Алп Арслон қўшини Малазгирт яқинида Византия империяси ва салибчиларини тор-мор этди.
Рамазоннинг йигирма олтинчи куни:
– милодий 1401 йил 16 мартда (ҳижрий 808 йил) машҳур қомусий олим ва тарихчи Абдурраҳмон ибн Халдун вафот этди.
Рамазоннинг йигирма саккизинчи куни:
– милодий 631 йил 1 январда (ҳижрий 9 йил) Тоифдаги Сақиф қабиласи Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳузурларида Исломни қабул қилди.
Рамазоннинг йигирма тўққизинчи куни:
– милодий 624 йил 24 мартда (ҳижрий 2 йил) мусулмонларга Ислом арконларидан закот, фитр садақаси, ҳайит намози буюрилди.
Рамазоннинг ўттизинчи куни:
– милодий 869 йил 31 августда (ҳижрий 256 йил) буюк муҳаддис, "Саҳиҳул-Бухорий" асари муаллифи ҳазрати Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий вафот этдилар.
Манбаъ: @Duo_yodlash - Кунлик дуолар ўзани.

👍22🔥4🙏1
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 14-куни.
Милодий 2025 йил, 14-март.
КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

👍11🔥3🤝3
****
Ҳазрати Шайх Муҳаммад Ҳаким ат-Термизий ҳикматлари
****
“Тақво ва Жавонмардлик нима?” деб сўрашди. Жавоб бердилар:
“Тақво шулдирки, қиёмат куни ҳеч ким сенинг ёқангдан тутмасин. Жавонмардлик шулдирки, қиёмат куни сен ҳеч кимнинг ёқасини тутмагил”.
****
“Ҳеч бир йўқотишдан қайғуриш керак эмас, фақат ниятни йўқотишдан қайғуриш керак. Чунки бирор хайрли иш ниятсиз дуруст бўлмайди”.
( “Тазкират-ул авлиё”дан)
Форс тилидан Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК таржимаси

👍17🔥7
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 15-куни.
Милодий 2025 йил, 15-март.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 15-куни.
Милодий 2025 йил, 15-март.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍14🔥2🤝2
Фақат қалби борлар келсин биз томон
****
Ўлик ер кўкариб, топганда ҳаёт,
Қайта тирилишин ўйлар одамзот,
Кундузни кечага киритгувчи Зот
Қудрати ҳар нафас ошкор, навбаҳор...
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Ўлик ер кўкариб, топганда ҳаёт,
Қайта тирилишин ўйлар одамзот,
Кундузни кечага киритгувчи Зот
Қудрати ҳар нафас ошкор, навбаҳор...
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍16😢5🔥1👏1🙏1
ҲАЗРАТИ ШАЙХ АБУ АЛИ ЖУРЖОНИЙ
қуддиса сирруҳу сўзлари:
****
Валий улдирки, унинг жони фоний бўлгай, Ҳақ мушоҳадасида боқий бўлгай. Шундоқ бўлгач, Ҳақ таоло унинг ишига мутаваллий бўлгай ва унга валоят бахш этгай; унинг ўз нафси билан ҳеч муросаси бўлмас. Ҳақдан бошқаси билан қарор тутмас.
****
Ризо убудият¹ саройидир.
Сабр унинг эшигидир.
Шайх Фаридуддин Аттор,
"Тазкират ул-авлиё"дан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
1. Убудият – бандалик.

👍24🔥3🙏3
БУЮК КЎЧИШЛАР
Ҳали ал-Мисоқ ҳам келмасдан бурун,
Қирқ йиллик ёмғирлар ёғмасдан қадим,
Ҳали Арш тоқида топмасдан ўрин,
Лойимга кўчирди руҳимни Раҳим.
Сўнг маълум: бузилди муқаддас тақиқ,
Бўғзимдан гуноҳни тупурдим ўқчиб.
Сендан, эй, хаёллар ичра энг ақиқ,
Энг олий ҳукмга бўйсуниб кўчдим.
Ва шундан бошланди бу эски сафар,
Гоҳ отда, гоҳида пиёда кўчдим.
Қадардан қадарга, то қадар қадар
Ҳаддан ортиқ кўчдим, зиёда кўчдим.
Қазода бўғиздан кўчган унман мен,
Раҳмдан узилган чинқироқ сасман.
Тўфонда кемага кўчган Нуҳман мен,
Кемадан заминга кўчган Ёфасман.
Мен ўша Мусонинг кўчманчи халқи,
Малъунлар фитнаси қадар қадимман.
Мен ўша набийсин чормихга танғиб,
Ҳақдан ботил сари кўчган қавмман.
Бутлардан бутларга кўчдим "худо" деб,
Покландим пок зотнинг фитратларидан.
Буроқда кўчдим гоҳ Ҳақ сари "Ё..." деб,
Мадинага кўчдим ҳижратларида.
Бир бўлиб,
юз бўлиб,
минг бўлиб кўчдим,
Ҳинду бўлиб кўчдим,
Хун бўлиб кўчдим.
Кўчманчи қонимга бўяб тупроқни
Тонг бўлиб, кун бўлиб, тун бўлиб кўчдим.
Туғлар-у яловлар тутди кўчкилар,
Қанча наслларни ютди кўчкилар.
Кўчкилар кўчкилар билан бирлашиб,
Қонлардан қонларга ўтди кўчкилар...
...Кўчгулик ҳолим ҳам қолмади охир.
Бу дайди руҳимдан тонарман доғи.
Имиллар, тобора қадами оғир
Буюк сарсонликнинг майда урвоғи.
Ва ҳануз елкамда чориғи азал.
Эски кўчкиларга ғариб тақлидан
Мамлакатлар бўйлаб кўчарман бу гал
Муҳожир шаклида, сайёҳ шаклида.
Қишлоқдан шаҳарга кўчарман тўп-тўп,
Тириклик кўчирар ҳар кун минг кўйга.
Ишдан ишга кўчдим,
яна кўчдим кўп
Ижара уйлардан ижара уйга.
Совиган қаҳводай кунлар фараҳсиз,
Уларни эриниб ҳўпларман ман-о.
Ғафлатга кўчдим мен – нурсиз, шарафсиз...
Гуноҳдан гуноҳга кўчдим, Раббано!
Дилдан дилга кўчган қадр, хайр-хўш,
Шеърдан шеърга кўчган ҳислар, алвидо.
Муқим қоладиган ниманг бордир, хўш,
Эй, менинг кўзимдан кўчкинчи дунё?!
Бу майда сафарлар қачон қарийди?
Ҳеч бири арзимас ёниб-ўчишга.
Руҳим, армонларинг у кун арийди,
Руҳим, тайёрмисан Буюк кўчишга?!
Суҳроб ЗИЁ
2024
@suhrob_ziyo1

👍23😢5
Қабрдан қайтиб келган хат...
Нақлдирки, Ҳасан Басрийнинг Шамъун исмли бир ўтпараст қўшниси бор эди. У бемор бўлди ва дарди зўрайиб, ҳоли назъга – жон узар ҳолатига тушди. Ҳасанга: «Қўшнингга ёрдам бер! Қўшнилик ҳаққини адо қил, унга дин талқин эт, яъни шаҳодат калимасини айтдир», – дедилар. Ҳасан ёстиғи бошига бориб, уни тутун ва ўтдан қорайиб кетган ҳолда кўрди.
– Аллоҳдан қўрқгил, бутун умрингни ўт ва тутун орасида зоеъ қилибсан! Энди мусулмон бўл, шоядки Аллоҳ таъоло сенга раҳмат қилса! – деди. ...Шамъун айтди:
– Етмиш йил ўтга сиғиндим, энди бир неча нафаслик умрим қолди. Мен учун не чора-тадбир бор? – деди. Ҳасан айтди:
– Чора шулки, мусулмон бўлгайсан!
Шамъун айтди:
– Агар Ҳақ таъоло мени азобга гирифтор қилмаслиги ҳақида бир хат ёзиб берсанг, иймон келтираман, лекин то хат ёзиб бермасанг, иймон келтирмасман, – деди. Ҳасан бир қоғоз ёзиб берди. Шамъун деди:
– Амр қилгилки, Басранинг одил кишилари бунга шоҳид бўлсинлар ва гувоҳлик хати ёзиб берсинлар.
Улар хат ёзиб бердилар. Сўнг Шамъун йиғлай-йиғлай иймон келтирди. Ҳасанга васият қилди: «Мен вафот этсам, буюргил, жасадимни ювсинлар, сўнг ўз қўлинг билан мени тупроққа қўйгил. Бу хатни ҳам қўлимга жойлагил, токи менга ҳужжат бўлсин», – деди. Шунда Ҳасан:
– Қабул қилдим, – деди. Ва у калимаи шаҳодатни айтиб вафот қилди. Уни ювиб, кафанлаб, жаноза намозини ўқидилар. Хатни қўлига қистириб қўйдилар, дафн қилдилар.
Ўша тун Ҳасанни ўй босиб, кўзига уйқу келмади: «Мен не иш қилиб қўйдим? Нетиб унга хат ёзиб бердим? Ўзим ғарқ бўлган бир киши бўлсам, яна бошқа ғарқ бўлган кишини қандай қўлларман?! Ҳақ таъолога нисбатан густохлик қилиб қўйдим-ку! Ахир, ўзимни қутқаришда бир тасарруф ҳуқуқим йўқ-ку! Энди иззат ва жалол соҳиби бўлган Аллоҳ таолонинг мулкида нечун бу васиқани ёздим!»
Шу қайғулар билан кўзи уйқуга кетди. Шамъунни тушида кўрди. Ўн тўрт кечалик тўлин ойдек юзлари порлоқ, бошига тож қўйган, эгнида ҳуллалар, хандон жаннат боғларида кезиб юрар эди!
Ҳасан: – Эй Шамъун! Нечуксан? – деди. Шамъун айтди:
– Нимасини сўрайсан? Худди кўрганингдекман! Ҳақ таъоло фазлу карами билан мени Ўз даргоҳида жойлаштирди. Лутфу карами билан менга дийдорини кўрсатди. Менга лутфидан ато этган нарсалари васф ва сўзларга сиғмас! Энди сен ҳам ўз васиқангдан қутулдинг, ма, хатингни ол, энди унга эҳтиёжим қолмади! –деди.
Ҳасан Басрий уйқудан уйғонган замон хатни ўз қўлида кўрди.
Дедики:
«Ё бор Худовандо! Менга маълум бўлдики, Сенинг ишинг иллат билан эмасдир, илло фазлу марҳамат биландир! Сенинг эшигингда ким зиён кўрибди! Етмиш йиллик бир мажусийга бир калима сабабли ўз яқинингдан мақом берган бўлсанг, етмиш йиллик бир мўъминни қандай маҳрум қилурсан?»
"Тазкиратул-авлиё" китобидан.
Форс тилидан Мирзо Кенжабек таржимаси.

😢39👍13🔥7
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 16-куни.
Милодий 2025 йил, 16-март.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 16-куни.
Милодий 2025 йил, 16-март.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍9🔥3🤝3🙏1
****
Оҳ, дарвиш дарахтлар чилла ўлтириб,
Кейин ҳосил берар юртни тўлдириб,
Бас, сабру бардошга ўзни кўндириб,
Сўнгсиз неъмат топар баҳор – навбаҳор...

👍19🔥7
****
«Дунёда эр йигитни кўрмоқ истасангиз...»
Бир куни Ҳасан Басрий мажлисда ваъз қилар эди. Ҳажжожи золим Ҳасан Басрий ҳазратларини қўрқитмоқчи бўлиб, қиличларини яланғочлаб олган кўп лашкари билан унинг ваъзига кириб келди. Бир улуғ зот бор эди: “Бугун Ҳасанни синаймиз, чунки бу кун у имтиҳон қилинадиган кундир!” – деди.
Ҳажжож ўтирди. Ҳасан ҳазратлари унга бир заррача назар қилмасдан, сўзида давом этаверди ва мажлисни тугатди.
Ул бузрук айтди: “Ҳасан Ҳасандир!”
Мажлис тугаши билан Ҳажжож унинг олдига борди, қўлини тутиб:«Дунёда эр йигитни кўрмоқ истасангиз, Ҳасанни кўринг!» – деди.

👍30🙏5🔥2👏1
ТАҚВО ВА ЖАВОНМАРДЛИК НАТИЖАСИ
Ҳазрати Шайх Ҳаким Термизий сўзлари
“Тақво ва Жавонмардлик нима?” деб сўрашди. Жавоб бердилар:
“Тақво шулдирки, қиёмат куни ҳеч ким сенинг ёқангдан тутмасин. Жавонмардлик шулдирки, қиёмат куни сен ҳеч кимнинг ёқасидан тутмагил”.
Мирзо Кенжабек
("Тазкиратул-авлиё"дан).

👍24😢5🙏5🔥3
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 17-куни.
Милодий 2025 йил, 17-март.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 17-куни.
Милодий 2025 йил, 17-март.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍7🔥2🤝2🙏1
****
Боғлар қиш қўйнида сукут этган чоғ,
Меҳнат қилмайди, деб ўйлама, бу боғ,
Янги ҳаёт учун куч йиғар кўпроғ,
Кейин тасбиҳ бошлар ифор – навбаҳор...
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Боғлар қиш қўйнида сукут этган чоғ,
Меҳнат қилмайди, деб ўйлама, бу боғ,
Янги ҳаёт учун куч йиғар кўпроғ,
Кейин тасбиҳ бошлар ифор – навбаҳор...
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍19🔥4👏1
ҲАЗРАТИ ЗУННУНИ МИСРИЙ
раҳматуллоҳи алайҳ
зикри
****
МУҚАДДАС ИСМ ФАЗИЛАТИ
Зуннун Мисрий анчагина олтин топиб олди, қопқоғи устида «Аллоҳ» исми ёзиғлиқ эди. Олтинларни дарвишларга тарқатиб берди. Лавҳ – тахтани ўзи олиб қолди.
Ўша кеча ҳам у ерда ётди. Уйғонганида тахтани ўпиб бошига қўяр, кўзларига сурар эди.
Тушида бир нидо келди: «Ё Зуннун! Ёронларинг олтину гавҳарларни олдилар. Сен Менинг исмимни азиз тутдинг, ўпиб, бошингга қўйдинг. Мен ҳам сени дунё ва охиратда азиз қилгайман!» деган марҳамат билан уйғонди.
Кўнгли, ичи тамоман нурга тўлди.
“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф УСТОЗ Мирзо КЕНЖАБЕК.

👍15😢11🔥1
ҲАЗРАТ СОҒУНИЙНИНГ МАНГУ БАҲОРИ
****
Соғуний ҳазратларининг энг машҳур асари «Тарихи Муҳаммадий» бўлиб, у адиб ижодининг чўққисидир. Бу асардан ҳазрати Соғуний қалбини Аллоҳга берган ошиқ зот эканлиги маълум бўлади.
Баҳор келгач, атроф яшилланиб, чечаклар очилиб, табиат яшнаганидек, «Тарихи Муҳаммадий» Соғуний умри ва ижодини яшнатган баҳор мавсумидир. Аммо кетмас абадий баҳордир.
УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
“ОРИФЛИК ГУВОҲНОМАСИ” мақоласидан

👍27🔥5😢2
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 18-куни.
Милодий 2025 йил, 18-март.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 18-куни.
Милодий 2025 йил, 18-март.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍13🤝3🔥2
****
Кўкламнинг ҳар элда ўз номи мавжуд,
Ҳар эл янги кундан кутар янги қут.
Янги нафасларга тўлгин, она юрт,
Атрин пулга сотмас аттор – навбаҳор...
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Кўкламнинг ҳар элда ўз номи мавжуд,
Ҳар эл янги кундан кутар янги қут.
Янги нафасларга тўлгин, она юрт,
Атрин пулга сотмас аттор – навбаҳор...
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍19🔥6