Telegram Web Link
****

Оҳ, дарвиш дарахтлар чилла ўлтириб,
Кейин ҳосил берар юртни тўлдириб,
Бас, сабру бардошга ўзни кўндириб,
Сўнгсиз неъмат топар баҳор – навбаҳор...


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍19🔥7
****

«Дунёда эр йигитни кўрмоқ истасангиз...»


Бир куни Ҳасан Басрий мажлисда ваъз қилар эди. Ҳажжожи золим Ҳасан Басрий ҳазратларини қўрқитмоқчи бўлиб, қиличларини яланғочлаб олган кўп лашкари билан унинг ваъзига кириб келди. Бир улуғ зот бор эди: “Бугун Ҳасанни синаймиз, чунки бу кун у имтиҳон қилинадиган кундир!” – деди.

Ҳажжож ўтирди. Ҳасан ҳазратлари унга бир заррача назар қилмасдан, сўзида давом этаверди ва мажлисни тугатди.
Ул бузрук айтди: “Ҳасан Ҳасандир!”

Мажлис тугаши билан Ҳажжож унинг олдига борди, қўлини тутиб:«Дунёда эр йигитни кўрмоқ истасангиз, Ҳасанни кўринг!» – деди.

"Тазкиратул-авлиё" китобидан.
Форс тилидан Мирзо Кенжабек таржимаси.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍30🙏5🔥2👏1
ТАҚВО ВА ЖАВОНМАРДЛИК НАТИЖАСИ

Ҳазрати Шайх Ҳаким Термизий сўзлари

“Тақво ва Жавонмардлик нима?” деб сўрашди. Жавоб бердилар:
“Тақво шулдирки, қиёмат куни ҳеч ким сенинг ёқангдан тутмасин. Жавонмардлик шулдирки, қиёмат куни сен ҳеч кимнинг ёқасидан тутмагил”.

Мирзо Кенжабек
("Тазкиратул-авлиё"дан).


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍24😢5🙏5🔥3
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 17-куни.
Милодий 2025 йил, 17-март.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍7🔥2🤝2🙏1
****

Боғлар қиш қўйнида сукут этган чоғ,
Меҳнат қилмайди, деб ўйлама, бу боғ,
Янги ҳаёт учун куч йиғар кўпроғ,
Кейин тасбиҳ бошлар ифор – навбаҳор...


Мирзо КЕНЖАБЕК




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍19🔥4👏1
ҲАЗРАТИ ЗУННУНИ МИСРИЙ
раҳматуллоҳи алайҳ
зикри

****

МУҚАДДАС ИСМ ФАЗИЛАТИ


Зуннун Мисрий анчагина олтин топиб олди, қопқоғи устида «Аллоҳ» исми ёзиғлиқ эди. Олтинларни дарвишларга тарқатиб берди. Лавҳ – тахтани ўзи олиб қолди.
Ўша кеча ҳам у ерда ётди. Уйғонганида тахтани ўпиб бошига қўяр, кўзларига сурар эди.

Тушида бир нидо келди: «Ё Зуннун! Ёронларинг олтину гавҳарларни олдилар. Сен Менинг исмимни азиз тутдинг, ўпиб, бошингга қўйдинг. Мен ҳам сени дунё ва охиратда азиз қилгайман!» деган марҳамат билан уйғонди.

Кўнгли, ичи тамоман нурга тўлди.


“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф УСТОЗ Мирзо КЕНЖАБЕК.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍15😢11🔥1
ҲАЗРАТ СОҒУНИЙНИНГ МАНГУ БАҲОРИ

****

Соғуний ҳазратларининг энг машҳур асари «Тарихи Муҳаммадий» бўлиб, у адиб ижодининг чўққисидир. Бу асардан ҳазрати Соғуний қалбини Аллоҳга берган ошиқ зот эканлиги маълум бўлади.

Баҳор келгач, атроф яшилланиб, чечаклар очилиб, табиат яшнаганидек, «Тарихи Муҳаммадий» Соғуний умри ва ижодини яшнатган баҳор мавсумидир. Аммо кетмас абадий баҳордир.



УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
“ОРИФЛИК ГУВОҲНОМАСИ” мақоласидан


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍27🔥5😢2
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 18-куни.
Милодий 2025 йил, 18-март.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍13🤝3🔥2
****

Кўкламнинг ҳар элда ўз номи мавжуд,
Ҳар эл янги кундан кутар янги қут.
Янги нафасларга тўлгин, она юрт,
Атрин пулга сотмас аттор – навбаҳор...


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍19🔥6
ҲАЗРАТИ БОЯЗИД БИСТОМИЙ
раҳматуллоҳи алайҳ
ҲИКМАТЛАРИ


* * *

Ўттиз йил фақат кўнглимни истадим, топа олмадим. Чун саҳар вақти бўлди, нидо эшитдим: «Биздан бошқа нарсани тилармисан? Кўнгил бирлан не иш битарки, Бизни қўйиб, кўнгилни истарсен!».

* * *

«Халқнинг тавбаси – гуноҳдан, Боязиднинг тавбаси «Ла илаҳа иллаллоҳу»дан бошқаси сўзни айтмоқдандир».

* * *

Ҳақ севгиси нишони уч нарса ила белгили бўлур:
1. Саховатда денгизга ўхшар.
2. Шафқатда қуёшга ўхшар.
3. Тавозуъ ва масканатда (мискинлик, хоксорликда) туфроққа ўхшар.


* * *

Ҳар ким Ҳақни билди, унинг саволга эҳтиёжи қолмади. Ҳар ким Ҳақни билса, ориф сўзини ҳам билур.



“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍16😢8🔥5👏2😱1
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 19-куни.
Милодий 2025 йил, 19-март.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍12🤝3🔥2
***
Бир умр Ҳақнинг Расули этди одат эътикоф,
Ул сабабдин умматига бўлди суннат эътикоф.

Ҳақ таоло муътакифни зикр этиб Қуръонида,
Ҳам муқаддас сўз туфайли топди рифъат эътикоф.

Ўн туну кун уйга бормай, масжид ичра аҳли дил,
Ҳақ учун қилгай ибодат, шул риёзат - эътикоф.

Қолма ғофил, топди қурбат Ҳаққа Ҳақ орифлари,
Чун Расулуллоҳ йўлидир, ул шарофат эътикоф.

Лайлатул-қадрини топмоқ унда бир имкон эрур,
Энг муборак кеча сиррин қилди улфат эътикоф.

Рўзадорлар кеча-кундуз файзи Раҳмон ичрадир,
Баски, маъно оламинда нури раҳмат эътикоф.

Бўлса ихлосу муҳаббат, қулга иш мушкул эмас,
Ҳам итоат, ҳам риоят, ҳам муҳаббат эътикоф.

Билки, Мирзо, нафси шумга нурли ислоҳхонадур,
Бизга неъмат, бизга давлат, бизга нусрат - эътикоф!

Мирзо КЕНЖАБЕК

•┈❁✿❁┈•
@m_kenjabek
👍29😢5🔥3🙏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИР УМР ҲАҚНИНГ РАСУЛИ
ЭТДИ ОДАТ ЭЪТИКОФ,
УЛ САБАБДИН УММАТИГА
БЎЛДИ СУННАТ ЭЪТИКОФ...


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍26👏4😢4🔥3
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 20-куни.
Милодий 2025 йил, 20-март.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍9🔥2🙏1🤝1
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 20-куни.
Милодий 2025 йил, 20-март.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍10🔥2🙏1
****

ГАРЧИ СУКУНАТНИ АЙЛАБ ХУШ ОДАТ,
МАЪНО ТИЛИН СЎЙЛАР СУЛТОНИ СОДОТ...


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍19🔥2
ҲАЗРАТИ СУЛТОНИ СОДОТ – ҲАСАН АЛ-АМИР
ТЕРМИЗИЙ қуддиса сирруҳу
(Султон Саодат)
(IX аср)


****
Термиз шаҳрининг шарқий қисмида халқ тилида Султон Саодат мақбараси деб аталган меъморий ёдгорлик мажмуаси бор. Бу мажмуа X асрдан бошлаб XVII асргача барпо этилган тарихий обидадир. Мазкур мажмуада Саййидлар сулоласининг мақбаралари жойлашган.

Халқ орасида Султон Саодат деб машҳур бўлган киши аслида Султони содот (арабий шаклда – Султонус-содот), яъни Саййидлар султони бўлмиш Ҳасан ал-Амирдир. (Бошқа маълумотга кўра, Амир Саййид Али Акбар деб эсланади.) Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг авлодларидан бўлган бу зот IX асарнинг иккинчи ярмида Термизда вафот этгани айтилади.

Ҳасан ал-Амирнинг насаб шажараси қуйидагича: жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг севикли наваралари, ҳазрати Али ва ҳазрати Фотимату-з-Заҳронинг (розияллоҳу анҳумо) муборак ўғиллари ҳазрати Ҳусайн (розияллоҳу анҳу) сўнгги сосоний шоҳи Йаздигарднинг қизига уйланадилар, улардан ўғиллари Али, Алидан Ҳусайн ал-Асқар, у кишидан Убайдуллоҳ, Убайдуллоҳдан Жаъфар ал-Ҳужжат дунёга келади. Жаъфар ал-Ҳужжатдан Амир Ҳусайн, у кишидан эса Термизда Султонус-содот (Саййидлар султони) деб машҳур бўлган Ҳасан ал-Амир туғилади.

У кишининг милодий 850 йилда яқинлари билан Самарқандга келгани, у ерда ўн бир йил яшаб, кейин Балхга ўтгани, сўнг (тахминан 865 йилда) Термизга келгани ва шу ерда буткул яшаб қолгани қайд этилади .

Давлат бошқаруви ва низомида, хусусан Соҳибқирон Амир Темур салтанати равнақида Термиз саййидларининг жиддий хизматлари борлиги тарих китобларида таъкидланади. Тарихий хабарлардан англашиладики, қадимий Термиз саййидларининг султони, амири, яъни бошлиғи шу зот бўлган.

Султонус-содот (Саййидлар султони) зиёратгоҳ мажмуаси етти аср давомида шаклланган ва 20 га яқин мақбарани ўз ичига олган. Энг биринчи бўлиб бу ерда Термиз ва унинг атрофидаги ерлар эгаси – пайғамбарзода Ҳасан ал-Амир (ёки Амир Саййид Али Акбар) мақбараси бунёд этилган.


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«БУЮК ТЕРМИЗИЙЛАР» китобидан



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍17🔥5🤔1
****

“Султонус-содот” мақбарасининг “Султон саодат” деб номланиб кетиши “содот” сўзи билан “саодат” сўзи айтилишда бир-бирига яқин бўлгани ва халқ тилида ўзгариб кетгани сабаблидир. Йўқса “Султон саодат” ёки “Султони саодат” дейилиши мантиқан тўғри маънони англатмайди. Бас, баъзи олимларнинг мақбарани “Султон саодат” деб даъво қилишлари ва буни исботлашга уринишлари ҳеч қандай илмий-мантиқий асосга эга эмас.

Халқ тилида кўп қўлланадиган мақол ёки бир байт шеър тариқасидаги ушбу сўз “содот” (“саййидлар”) сўзи билан “саодат” (“бахт”) сўзининг бир-биридан фарқланувчи бошқа-бошқа ифодалар эканини исбот этади; байт:

Бобус-содоти – маъданус-саъодати,
Ҳуббус-содоти – мифтоҳус-саъодати .

Таржимаси:
Саййидлар даргоҳи – саодат маъдани,
Саййидларни севмоқ – саодат калити.


Бу далиллар мақбарани арабий ифода билан “Султонус-содот” деб ёки форсий изофа билан “Султони содот” деб юритиш илман ва мантиқан тўғри эканини кўрсатади.


УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«БУЮК ТЕРМИЗИЙЛАР» китобидан



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍16🔥3
СУЛТОНИ СОДОТ

****

Мангу лабларини юммас соҳиллар,
Жайҳун калом бўлсин, Султони Содот.
Келдик саодатга ташна кўнгиллар,
Дилдан салом бўлсин, Султони Содот.

Тарих тазкираси, Термиз келбати,
Саййидлар даҳмаси, шоҳлар марқади,
Инсон ким бўлса ҳам, ердир иззати –
Иззат-икром бўлсин, Султони Содот!

Темурий султонлар кўргузиб эъзоз,
Мақбара қурмишлар – муҳаббат асос.
Янги наслларга бу ҳурмат, ихлос
Ибрати том бўлсин, Султони Содот.

Кўнглим маъно топар харобалардан,
Офтоб иси келар офтобалардан.
Сиздан салом келгай саҳобалардан,
Салом мудом бўлсин, Султони Содот!

Бўлур ҳар даврда ўзгача шитоб,
Ўзга сўз, ўзга ғул, ўзгача итоб,
Ўлик кўнгилларга қабрдан хитоб –
«Йуҳйил-ъизом»¹ бўлсин, Султони Содот!

Ҳар туннинг тонги бор, ҳар куннинг шоми,
Тузоқдан узоқдир қушлар илҳоми,
Қалбин Ҳаққа берган поклар мақоми – 
Юксак мақом бўлсин, Султони Содот.

Дунёда на шон, на дунё талашдим,
Талашсам, нур ила маъно талашдим,
Букун болалардек бобо талашдим – 
Менинг бобом бўлсин Султони Содот!

Юртимда нубувват изи турганда,
Набий зурётларин ўзи турганда,
Раббимнинг муқаддас сўзи турганда,
Сўзлар тамом бўлсин, Султони Содот!

Султонни кўп кўрди дунё, ниҳоят,
Барида юз низом, юз хил риоят,
Ҳикмат шу: то абад адлу ҳидоят
Олий низом бўлсин, Султони Содот!..

2001 й.

(1) ИЗОҲ. Ёсин сураси, 78-79-оятларидан, маъноси: “У (инсон) ўз асли – яратилишини унутиб, Бизга мисол келтиришга ўтди: «Шу чириб кетган суякларни ким тирилтиради?!» – деди. (Эй Расулим!) айтинг: «Уларни илк марта яратган Зот тирилтиради! У ҳар турли яратишни билгувчидир!»


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍27🔥3😢3
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 21-куни.
Милодий 2025 йил, 21-март.

КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

****

ҲАР ТУНИНГ ҚАДР ЎЛУБОН,
ҲАР КУНИНГ БЎЛСИН НАВРЎЗ!

(Ҳар тунингиз қадр кечасидек қадрли ва баракотли бўлиб, ҳар кунингиз янги кун бўлсин!)


АМИР АЛИШЕР НАВОИЙ


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍14🤝4🔥1
2025/07/11 22:01:51
Back to Top
HTML Embed Code: