****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 26-куни.
Милодий 2025 йил, 26-март.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 26-куни.
Милодий 2025 йил, 26-март.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍11🤝2🔥1
ҲАЗРАТИ ИБРОҲИМ ИБН АДҲАМ
Қуддиса сирруҳу зикри
****
Бир куни Иброҳим ибн Адҳам, Имоми Аъзамнинг ҳузурига келганда, Имомнинг ёронлари унга таҳқир кўзи билан қарадилар. Шунда Абу Ҳанифа: «Саййидуна Иброҳим Адҳам» – «Бизнинг саййидимиз Иброҳим Адҳамдир», – деди.
« У Саййидликни нимадан топди?» – дейишди.
Имоми Аъзам:
- Доим Ҳақ билан машғул бўлмоқдан топди. Биз эса бошқа ишлар билан машғулдирмиз», - деб жавоб берди.
****
Иброҳим ибн Адҳам ҳазратларининг ҳикматли сўзларидан
****
«Мўъмин кишининг белгиси булардирким, сукути фикр бўлур; қараши ибрат бўлур; юргани тоат бўлур».
****
«Ҳар ким валийлар мартабасига восил бўлмоқ истаса, фақат ёлғиз Ҳақ таъолога қалбини бериб, ҳалол луқма есин».
“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК.

👍22😢14
****
Илоҳий, бу руҳим бақога ёндош,
Фанога қариндош қаттиқ вужудим.
Энг кичик зарраман – йўқликка номдош,
Дунёйи далилман – йўқдир ҳудудим!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Илоҳий, бу руҳим бақога ёндош,
Фанога қариндош қаттиқ вужудим.
Энг кичик зарраман – йўқликка номдош,
Дунёйи далилман – йўқдир ҳудудим!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍28😢4🔥3
ЭЪТИКОФ САТРЛАРИ
Раббим! Ҳеч туганмас саховатинг бор,
Ҳар жонга ризқ учун кафолатинг бор.
Ҳар ишга Сен қодир, фақат Сен вакил,
Ҳар ишга бир Сенинг ваколатинг бор!..
(Ҳуд, 6; Анъом, 102; Зумар, 62).
Раббим! Ҳар оятинг қалбга нур бўлур,
Англайдиган қалблар бахтга ёр бўлур.
Қалблар англамаса ҳақиқатларни,
Демак, кўзлар эмас, қалблар кўр бўлур.
(Ҳаж, 46)
Раббим! Марҳаматинг ҳар жонзотгадир,
Неъматинг дўсту ёр, ёву ётгадир!
Лекин жаннатларинг – мангу боғларинг
Тавбакор қалб билан келган зотгадир!...
(Қоф, 32-33-34).
Раббим! Сен раҳматни Зотингга ёзиб,
Қуръон нозил қилдинг, англадик, кезиб.
Лекин Каломдаги эслатмалардан
Фақат қалби борлар олгайдир насиб!..
(Анъом, 12; Қоф, 37).
Раббим! Лутф айладинг дўсту ёрларга,
Дўстларни яширдинг сирли ғорларга.
Сўз ила ҳаммага хитоб қилсанг ҳам,
Хос икром кўргуздинг қалби борларга!..
(Каҳф, 10: Қоф, 32-33-34).
Раббим! Каломингда мангу паноҳ бор,
Қай ишда ажр бор, қайда гуноҳ бор.
Инсон феъли билан не иш қилса ҳам,
Қалблар тақводадир, қалблар гуноҳкор!..
(Ҳаж, 32; Бақара 28).
Раббим! Адолатни суйгувчи Сенсан,
Шафқат, марҳаматни ёйгувчи Сенсан.
Қайда мутакаббир, зўравон бўлса,
Қалбини муҳрлаб қўйгувчи Сенсан!..
(Муъмин, 35).
Раббим! Сенсиз ҳеч ким ҳаёт тополмас,
Сенсиз ҳеч ким сабру сабот тополмас.
Мўзъжиза сеҳрни ботил қилгайдир,
Сеҳргар ҳеч қайда нажот тополмас.
(Юнус, 77; Тоҳо, 69).
Раббим! Мағфиратинг билмас ниҳоя,
Гарчи авфинг бизга – мангу ҳимоя,
Банданг гуноҳидан хабардорлигинг
Ўзи кифоядир, ўзи кифоя!
(Исро, 17; Фурқон, 58).
2025
Мирзо Кенжабек.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Ҳеч туганмас саховатинг бор,
Ҳар жонга ризқ учун кафолатинг бор.
Ҳар ишга Сен қодир, фақат Сен вакил,
Ҳар ишга бир Сенинг ваколатинг бор!..
(Ҳуд, 6; Анъом, 102; Зумар, 62).
Раббим! Ҳар оятинг қалбга нур бўлур,
Англайдиган қалблар бахтга ёр бўлур.
Қалблар англамаса ҳақиқатларни,
Демак, кўзлар эмас, қалблар кўр бўлур.
(Ҳаж, 46)
Раббим! Марҳаматинг ҳар жонзотгадир,
Неъматинг дўсту ёр, ёву ётгадир!
Лекин жаннатларинг – мангу боғларинг
Тавбакор қалб билан келган зотгадир!...
(Қоф, 32-33-34).
Раббим! Сен раҳматни Зотингга ёзиб,
Қуръон нозил қилдинг, англадик, кезиб.
Лекин Каломдаги эслатмалардан
Фақат қалби борлар олгайдир насиб!..
(Анъом, 12; Қоф, 37).
Раббим! Лутф айладинг дўсту ёрларга,
Дўстларни яширдинг сирли ғорларга.
Сўз ила ҳаммага хитоб қилсанг ҳам,
Хос икром кўргуздинг қалби борларга!..
(Каҳф, 10: Қоф, 32-33-34).
Раббим! Каломингда мангу паноҳ бор,
Қай ишда ажр бор, қайда гуноҳ бор.
Инсон феъли билан не иш қилса ҳам,
Қалблар тақводадир, қалблар гуноҳкор!..
(Ҳаж, 32; Бақара 28).
Раббим! Адолатни суйгувчи Сенсан,
Шафқат, марҳаматни ёйгувчи Сенсан.
Қайда мутакаббир, зўравон бўлса,
Қалбини муҳрлаб қўйгувчи Сенсан!..
(Муъмин, 35).
Раббим! Сенсиз ҳеч ким ҳаёт тополмас,
Сенсиз ҳеч ким сабру сабот тополмас.
Мўзъжиза сеҳрни ботил қилгайдир,
Сеҳргар ҳеч қайда нажот тополмас.
(Юнус, 77; Тоҳо, 69).
Раббим! Мағфиратинг билмас ниҳоя,
Гарчи авфинг бизга – мангу ҳимоя,
Банданг гуноҳидан хабардорлигинг
Ўзи кифоядир, ўзи кифоя!
(Исро, 17; Фурқон, 58).
2025
Мирзо Кенжабек.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍29😢19🔥8
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 27-куни.
Милодий 2025 йил, 27-март.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 27-куни.
Милодий 2025 йил, 27-март.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍12🤝4🔥2
ҲАЗРАТИ ФУЗАЙЛ ИБН ИЁЗ
қуддиса сирруҳу ҳикматлари
* * *
«Аллоҳдан қўрққан кишига ҳеч бир нарса зарар етказолмас. Аллоҳдан қўрқмаган киши ҳеч бир нарсадан фойда ололмас» (Муновий, I, 149).
* * *
«(Ё Раббим!) Иззатинга қасамки, мени дўзахга киритсанг, у ерда банда бўлсам, ҳеч қачон Сендан умид узмасман» (Муновий, I, 149).
* * *
«Сенинг қалбингда Аллоҳнинг қанчалик ҳайбати бўлса, инсонлар қалбида сенинг шунчалик ҳайбатинг бордир» (Муновий, I, 149).
* * *
«Қорнига тушадиган нарсага диққат қиладиган киши сиддиқ бўлур» (Муновий, I, 149).

👍16🔥2😢2
****
Илоҳий, ҳар наки мангуликка эш,
Ҳар наки покликдан – Сендан далолат,
Унга ҳайратимни сочсам куну кеч,
Шукронам деб қабул қилгайсен фақат!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Илоҳий, ҳар наки мангуликка эш,
Ҳар наки покликдан – Сендан далолат,
Унга ҳайратимни сочсам куну кеч,
Шукронам деб қабул қилгайсен фақат!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍20😢5🔥4😱1
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 28-куни.
Милодий 2025 йил, 28-март.
КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

👍12🔥4
* * *
«Эй ўғилгинам! Шубҳасизки, (қилган яхшлик ва ёмонлигинг) бир хардал донаси оғирлигича бўлса ҳам, бас, у бир қоятош ичида ёки осмонларда ёхуд ер тагида бўлса ҳам, Аллоҳ уни келтирур (ва жазо ёки мукофотини берур)! Чунки Аллоҳ Латифдир (лутф соҳибдир) ва (ҳамма нарсадан) хабардор зотдир».
ИЗОҲ. Аллоҳ ҳам лутфкор, ҳам Ўз илми билан энг яширин нарсаларни ҳам билгувчи, зарра миқдорича яхшилик ва ёмонликнинг ҳисобини кўргувчидир.
* * *
«Инсонлар(ни камситиб, улар)га юзингни буриштирма ва ер юзида гердайиб юрма! Чунки Аллоҳ ҳеч бир такаббур ва мақтанчоқ кимсани севмас».
* * *
«Юришингда меъёрли (ва камтарин) бўл. (Сўзлашганда) овозингни паст тут».
“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан
Мусанниф Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК

👍19🔥8
****
Раббим! Ҳеч туганмас саховатинг бор,
Ҳар жонга ризқ учун кафолатинг бор.
Ҳар ишга Сен қодир, фақат Сен вакил,
Ҳар ишга бир Сенинг ваколатинг бор!..
(Ҳуд, 6; Анъом, 102; Зумар, 62).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Ҳеч туганмас саховатинг бор,
Ҳар жонга ризқ учун кафолатинг бор.
Ҳар ишга Сен қодир, фақат Сен вакил,
Ҳар ишга бир Сенинг ваколатинг бор!..
(Ҳуд, 6; Анъом, 102; Зумар, 62).
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍27🔥8😢7
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 29-куни.
Милодий 2025 йил, 29-март.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Рамазон ойининг 29-куни.
Милодий 2025 йил, 29-март.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
👍10🔥2🤝1
МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИ БИЛАН ВИДОЛАШУВ
Ориф ва ошиқ шоир – ҳазрати Бобораҳим Машрабнинг худди отадан етим қолган ўғилдек йиғлаб, муборак Рамазон ойи билан видолашиб ёзган мухаммас-шеъридан баҳраманд бўлинг!..
АЛВИДО
Алвидо, эй моҳи раҳмат, шаҳри ғуфрон, алвидо!
Айладинг азми сафар, бўлдук паришон, алвидо!
Афв қил нуқсонимиз, эй яхши меҳмон, алвидо!
Боиси савму солоту хатми Қуръон, алвидо!
Алвидо, эй раҳмати Ҳақ, моҳи тобон, алвидо!
Бир неча кун хони эҳсонингга ҳожатманд эдук,
Ҳам салоту хатми Қуръонинг билан хурсанд эдук,
Банд эди иблислар, меҳринг-ла шаккарханд эдук,
Сан ото маънидаким, бизлар санга фарзанд эдук,
Тифл янглиғ айладинг бизларни гирён, алвидо!
Ҳурматингдин кечаву кундуз дуо эрди қабул,
Ҳамди Аллоҳ, бизга бўлдунг хоси мероси Расул,
Келганингга шод этиб, кетгонинга қилдинг малул,
Гар ато азми сафар қилса, қолур йиғлаб ўғул,
Тез кел, бизларни қилгин шоду хандон, алвидо!
Шомдин илгори амр айлар малакларга Ғафур:
«Бир қаранг бандамға, таъом олдида, оби таҳур,
Бийм этиб Мандин, емайким, интизори шом эрур,
Ҳам таъому обин устига тўкунглар пок нур,
Афв қилдим қанча қилган эрса исён», алвидо!
Бир ажаб маҳсан – ҳама маҳлар аро қурбинг азим,
Ким сани эъзоз қилса, Ҳашрда бехавфу бийм,
Ҳурматингдин жаннат ичра бўлди ҳурлар кўҳликим,
Соҳиби ифтор эрур Маҳшарда озоди жаҳим,
Қайси моҳ сан каби соҳиб хайру эҳсон, алвидо?!
Ҳурматингдин ғарқи нур эрди бу жисму жонимиз,
Равшан эрди хатми Қуръонинг билан иймонимиз,
Хаста эрдук, сандин эрди неча кун дармонимиз,
Алвидо, эй раҳмати Ҳақ, кўп эрур нуқсонимиз,
Журми исёнимни қил – Ҳақ сўрса – пинҳон, алвидо!
Лағв қилиб эрдим, кетиб қилсанг мани ошуфта ҳол,
Гарчи бадман, яхши арз эт сўрса гар Вожиб Таъол,
Умрга йўқ эътимодим то келунча янги сол,
Хизматинг эрди манга айни ризойи Зулжалол,
Эй маҳи фархундайи нури шабистон, алвидо!
Ким санинг борингда беҳад эрди эҳсону савоб,
Эмди хуш кет, то келунча бўлди аҳволим хароб,
Ким сани эъзоз этар, жаннат эгаси – беҳисоб,
Хатм қилдим арзими, валлоҳу аълам бис-савоб,
Машрабингдин рози бўл, эй яхши меҳмон, алвидо!
БОБОРАҲИМ МАШРАБ
(раҳматуллоҳи алайҳ)
“КУЛЛИЁТ”дан.
Нашрга тайёрловчилар:
ЖАМОЛИДДИН ЮСУФИЙ,
УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК.

😢27👍10🔥3👏2🙏1
Audio
АЛВИДО РАМАЗОН!
✍️Бобораҳим Машраб қуддиса сирруҳу,
🎙Шайх Ёрқинжон қори раҳимаҳуллоҳ.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
✍️Бобораҳим Машраб қуддиса сирруҳу,
🎙Шайх Ёрқинжон қори раҳимаҳуллоҳ.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
😢13🔥4👍2
Forwarded from Yozuvchilar uyushmasi | Rasmiy
O‘zbekiston xalqiga Ramazon hayiti tabrigi
Qadrli yurtdoshlar!
Avvalo, siz azizlarni, butun xalqimizni ulug‘ ayyom – muborak Ramazon hayiti bilan chin yurakdan samimiy tabriklab, barchangizga o‘zimning yuksak hurmatim va ezgu tilaklarimni izhor etaman.
Batafsil 👉 https://yuz.uz/a/uz/120925

👍20👏1
ИЛОҲИЙ БАЙРАМ –
РАМАЗОН ҲАЙИТИ
МУБОРАК БЎЛСИН!
****
Аллоҳ таоло юртимизга қандай улуғ неъматларни ато қилди: юртнинг тинчлиги, халқнинг жисмоний ва маънавий саломатлиги, давлатимизнинг барқарорлиги – бу уч неъмат бошқа барча неъматларнинг бардавом бўлишига сабабдир. Халқимиз Илоҳий байрамни давлатимиз раҳбарининг табриклари билан ўтказиш имконига эга бўлиб турибди. Эски мустамлака даврини кўрган кишилар бунинг қандай улуғ бахт эканини яхшироқ ҳис этадилар.
Илоҳий байрамнинг башарий – инсоний байрамлардан фарқи нимада? Фарқи шундаки, инсоний байрамларни одамларнинг ўзлари бир-бирларини қадрлаш учун, инсонларнинг қадр-қимматини ўрнига қўйиш, уларни мукофотлаш, касбу корларини улуғлаш, дунё ҳаётига зийнат бериш ва мазмун бағишлаш учун ҳамда инсонлар тепасида давлат тасарруфи борлигини билдириб туриш учун жорий қилган бўладилар.
Икки Илоҳий байрамни эса яралмишларнинг қалбига қувонч бахш этиш, инсонларнинг дунё ва охиратига манфаат бўлиши учун Яратган Зотнинг Ўзи байрам қилиб бергандир. Бунда Яратган Зотнинг абадий салтанатини билдириш бор.
Шунинг учун бу байрамларга ғамгинлик тусини бериш, уларни таъзия ва мотамга айлантириш дуруст эмас. Ҳатто, ҳайит кунида махсус рўза тутиш ҳам макруҳ саналади.
Неча-неча неъматларга тўла ҳикматли ва фазилатли ой билан видолашиш, албатта, мўъмин қалбларга ғамгинлик берса, ана шу ғамгин қалблар энди ийди фитр, яъни Рамазон ҳайити билан таскин ва қувончга тўлиб, табрик ва олқиш кунлари бошланади.
Бу Илоҳий байрамни – Рамазон ҳайитини Яратган Эгамиз бутун дунё мўъмин-мусулмонлари учун, жумладан, Ўзбекистон халқи учун ҳам хайрли, баракотли, муборак айласин!
МИРЗО КЕНЖАБЕК

👍28🤔1
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 1-куни.
Милодий 2025 йил, 30-март.
ИЛОҲИЙ БАЙРАМ -- РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

👍25🤝3🔥2
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Шаввол ойининг 2-куни.
Милодий 2025 йил, 31-март.
Суратда "Саид Оталиқ мадрасаси" Денов. Сурхондарё.

👍11🙏4🤝2🔥1
(Ҳазрати Хожа Алоуддин Аттор қуддиса сирруҳу мақбараси. Сурхондарё. Денов.)
****
Ҳазрат Аҳмаджон Махдум Нақшбандий раҳматуллоҳи алайҳ айтган эди: «Қаердаки, бир авлиёнинг қабри бўлса, Аллоҳ таоло унинг ҳурматидан ўша жойга баракот беради. Деновнинг баракоти Хожа Алоуддин Аттор ҳазратларининг ҳурматидандир».
* * *
Яна Ҳазрат Аҳмаджон Махдум, қуддиса сирруҳу, айтди: «Мен ёшлик пайтимда юрак хасталигига гирифтор эдим. Дардимга ҳеч даво топмадим. Хожа Алоуддин Аттор ҳазратларини зиёрат қилиб, у зотнинг қабрлари бошида Аллоҳга дуо-илтижо қилиб, даво сўрадим. Ҳали дуоим битмай туриб, юрагимдан хасталик буткул даф бўлди».
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
«Буюк Термизийлар» китобидан.

👍22😢7🔥4🙏3
****
Раббим! Сен раҳматни Зотингга ёзиб,
Қуръон нозил қилдинг, англадик, кезиб.
Лекин Каломдаги эслатмалардан
Фақат қалби борлар олгайдир насиб! (Анъом, 12; Қоф, 37).

👍20😢7🔥6🙏2
****
ЖАҲОНДАГИ ЭНГ ИШОНЧЛИ ДУО ВИРДЛАРИ КИТОБИ:
ДУО. АВРОДИ ШАРИФ
Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келган дуолар
Тўлдирилган ва бойитилган янги нашри.
Китоб ояти карималарда ва Кутуби ситтада -- олти улуғ муҳаддиснинг энг ишончли ҳадис китобларида келган дуолардан иборат.
Уйда -- оилада, сафарда, ҳаж ва умра йўлларида ҳамиша энг яхши ҳамроҳ.

👍33🙏4🔥1