Telegram Web Link
Ассалому алайкум, азиз дўстлар!

Бугунги арафа куни ва эртанги икки байрам: Ъийд ал-азҳо (Қурбон ҳайити) ва жумъа байрамлари муборак бўлсин!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 10-куни.
Милодий 2025 йил, 6-июнь.


БУГУН ИСЛОМ ОЛАМИДА ИККИ БАЙРАМ ЖАМЛАНГАН КУН: МУБОРАК ЖУМЪА ВА МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНИ!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

АЗИЗ ДЎСТЛАР!

БУГУНГИ ИККИ УЛУҒ БАЙРАМ: ЪИЙД АЛ-АЗҲО (ҚУРБОН ҲАЙИТИ) ВА ЖУМЪА БАЙРАМЛАРИ МУБОРАК БЎЛСИН!

ҲАҚ ТАОЛО ҚАЛБИНГИЗНИ ҚУВОНТИРСИН!



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
САЛОМ ҲАҚИДА
БИТИКЛАР


* * *
Ёқимли ҳар бир сўз – калом ичинда,
Кўнгил ширин сўздан ором ичинда.
Аммо, бу ҳикматни унутмагинки,
Ҳақиқий эҳтиром – салом ичинда.

* * *
Дил меҳригиёси – саломим менинг,
Юрагим кимёси – саломим менинг.
Ҳақ ёки ноҳақдан сингган кўнгилни
Ямар мўмиёси – саломим менинг.

* * *
Бу ҳаёт нимадир – ором бўлмаса,
Дунёда хотиржам хиром бўлмаса.
Орому хиромдан гапирмоқни қўй,
Энг ёмон нарса бу – салом бўлмаса.

* * *
Энг оғир кунингда дуо эсланар,
Беморлик онингда даво эсланар.
Аммо, саломингни эсдан чиқарма,
“Салом” деганингда Худо эсланар.

* * *
Аразнинг давоси – салом ичида,
Камтарлик дунёси – салом ичида.
Ўзаро муҳаббат керакми сенга,
Муҳаббат дарёси – салом ичида.

Махдум МАҲМУД ҲАСАНИЙ

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 11-куни.
Милодий 2025 йил, 7-июнь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

“Тақво ва Жавонмардлик нима?” деб сўрашди. Жавоб бердилар:

“Тақво шулдирки, қиёмат куни ҳеч ким сенинг ёқангдан тутмасин. Жавонмардлик шулдирки, қиёмат куни сен ҳеч кимнинг ёқасини тутмагил”.

****

"Ҳар кимки тариқатга кирса, унинг маъсият аҳлига инкори қолмас”.

****

“Ҳеч бир йўқотишдан қайғуриш керак эмас, фақат ниятни йўқотишдан қайғуриш керак. Чунки бирор хайрли иш ниятсиз дуруст бўлмайди”.


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

ОНА РИЗОСИ

Ҳазрати Ҳаким Термизий қиссаси


Ҳали бола эди Термизий ҳазрат,
Уч ўртоқ аҳдлашиб, қилдилар суҳбат:
«Билим олмоқ учун учовлон бирга
Сафар қилгайдурмиз шаҳри кабирга!..»

Лекин яқинлашгач сафар муддати,
Ўғлон онасининг чиқди ҳасрати:
«Болам, мен ёлғизман, мискин, сўровчи,
Барча ишларимга сенсан қаровчи.
Онасининг жони бўлган ўғлоним,
Мени кимга ташлаб кетурсан, жоним?!»

Бу сўздан дард тушди ўғлон жонига,
Баски, фидо бўлди онажонига.
Барча хизматларда адаб сақларди,
Баъзан қабристонга бориб йиғларди:
«Шерикларим кетди излаб ҳидоят,
Улуғ олим бўлиб қайтар, ниҳоят!
Мен қолдим бу ерда жоҳил ва абгор...»
Ўғлон ёшлар тўкиб йиғларди зор-зор.

Ногоҳ пайдо бўлди бир нуроний Пир,
Унга Хизр илми қилинмиш тақдир!
«Йиғлама, эй ўғлон, бергумдир сабоқ,
Дўстларингдан кўра бўлгунг улуғроқ!..»

Ёш ўғлон йўқ жойдан бўлди аллома,
Энди аҳли замон келгай салома.
Кўриб илму урфон, одоб, ҳайбатни,
«Қайдан топдинг, дерлар, бундай давлатни!»

Ҳаким зот кўп теран ўйга толади,
Кечмиш замонларин ёдга олади.
Дейди шукронага тўлдириб вақтни:
«Онам ризосидан топдим бу бахтни!..»

Оҳ, азиз оналар!.. Она ризоси,
Дунёда шунчалик бўлса маъноси,
Она рози бўлса, охир-оқибат,
Нечоғ гўзал бўлгай яна Охират!..

2001 йил, июль.

Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Қувончим, тинчим йўқ Ўзингдан ўзга,
Ҳеч кимга ишим йўқ Ўзингдан ўзга,
Бағримни эзолмас дунё қайғуси,
Ҳеч нарса, ҳеч ким йўқ Ўзингдан ўзга.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 12-куни.
Милодий 2025 йил, 8-июнь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Бишр Хофий ҳазратлари ФАҚРнинг уч қисм бўлишини айтадилар:

"1. Ҳеч кимсадан нарса истамас, берсалар ҳам олмас, бу қавм руҳонийлардандир, Ҳақдан бошқасига муҳтож бўлмас, кўнгилларидан не кечса, жаноби Ҳақ Ўзи эҳсон этур;

2. Халқдан бирон нарса истамаслар, берсалар олурлар, булар кўнгил аҳлидирким, ўртаҳоллар дерлар;

3. Сабр қилурлар, нафсларига истаган нарсасини бермаслар
."



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

СЕВИБ, МИРЗО, ФАҚАТ ДЎСТЛИК
БИЛАН ДИЛЛАРНИ ОБОД ЭТ,
АГАР АЛЛОҲ УЧУН СЕВСАНГ,
МУҲАББАТ ҲАМ ИБОДАТДИР!...


МИРЗО КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

ИБОДАТ

Ибодат не? Яратганга
итоат ҳам ибодатдир,
Ҳақиқий бандалик бирлан
садоқат ҳам ибодатдир!

Ибодатдир, тирикликни
этолсанг маърифат боғи,
Машаққатлик илм, санъат,
қироат ҳам ибодатдир.

Онанг бирла отанг қалби
ўтар Каъба тавофидан,
Алар кўнглини шод этсанг,
шу хизмат ҳам ибодатдир.

Хабар олдингми бемордан,
қариндош, дўст, мусофирдан?
Бировни йўқласанг дилдан,
зиёрат ҳам ибодатдир.

Умрни этмайин исроф,
ўзинг рўза, вужудинг соф,
Агар пок ҳолда ухларсен,
шу роҳат  ҳам ибодатдир.

Мудом Аллоҳни зикр этсанг,
ҳалол борига шукр этсанг,
Қиёмат кунин фикр этсанг,
тижорат ҳам ибодатдир.

Бутун борлиқ, наботот ҳам,
Яратганга этар тасбиҳ,
Бобо деҳқон экиб юрса
зироат ҳам, ибодатдир.

Ибодатдир – бирор золим,
жафокорга десанг ҳақ сўз,
Ва нодонга сукут қилсанг,
сукунат ҳам ибодатдир.

Агар жуфти ҳалол бирлан
кўнгилхушлик этар бўлсанг,
Фалак шоҳид, малак ҳозир,
бу суҳбат ҳам ибодатдир.

Бу Исломдир, бутун умринг
ибодат ҳолига келгай,
Ва огоҳлик билан ўтган
шу фурсат ҳам ибодатдир.

Тамал –  иймону ихлосдир,
бу қуллик бандага хосдир,
Худо деб қилганинг ҳар иш
ва ният ҳам ибодатдир.

Севиб Мирзо, фақат дўстлик
билан дилларни обод эт,
Агар Аллоҳ учун севсанг,
муҳаббат ҳам ибодатдир!.. 


Мирзо Кенжабек



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ibodat
Mirzo Kenjabek
И Б О Д А Т

✍️🎙МИРЗО КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Кўнглим танҳоларга менман эл, дейди,
Атрофингни ювар ҳаёт – сел, дейди.
Мавқенинг борида дўстларинг кўпдир,
Ҳеч киминг қолмаса, менга кел, дейди.


Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
#зиёрат

****

Атоқли адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев қабри бошида.
2006 йил, август.

Суратда:
Абдулла Орипов, Мирзо Кенжабек, адибнинг қизи, филология фанлари доктори Сайёра Холмирзаева
, ёдгорлик санъаткори Азамат Ҳотамов, моҳир таржимон раҳматлик Низом Комилов, олим Абдулла Аъзам (яна бир йигит).




@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

ШЕЪРИЯТ МУХЛИСЛАРИГА АРМУҒОН

"Zilol buloq"
нашриётида қуйидаги бешта китоб
нашрдан чиқиш арафасида:

1. МАХТУМҚУЛИ. БУ ДУНЁ. Шеърлар. Туркманчадан Абдумажид Азим ўгирмаси. Доктор, профессор Баҳодир Карим сўзбошиси билан.

2. МАҲКАМТОШ АБРАЕВА. МОВИЙ УММОН. Шеърлар. Раҳматлик шоир Муҳаммад Юсуф тақдим сўзи ҳамда муаллиф муқаддимаси билан.

3. ГУЛИЗЕБО ИБРОҲИМОВА. ДИЛ МАКТУБЛАРИ. Шеърлар. Фахрий профессор Мирзо Кенжабек сўзбошиси билан.

4. НАСРУЛЛОҲ ЭРГАШ. МУҲАББАТ МАЗҲАБИ. Янги шеърлар.

5. ЙЎЛДОШ ОМОНОВ. САБР ВА ШУКР. Ибратли шеърлар.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

"МОВИЙ УММОН" — ҚАЛБ УММОНИ

Маҳкамтош Абраеванинг илк шеърий китоби нашр этилмоқда

Мовий уммон” – истеъдодли ижодкор Маҳкамтош Абраеванинг биринчи шеърий китоби. Ёрқин истеъдод соҳибаси Маҳкамтош Абраева (Чориева) кўп йиллик журналистик фаолият ва оилавий масъулият хизматлари орасида шеърлар ҳам ижод қилган.

Вақтида унинг шеърларига “Шарқ юлдузи” журнали учун атоқли шоир Муҳаммад Юсуф сўз ёзган ва унда: “Шоира синглимга ҳавас билан омад тилайман. Унинг унвони битта – шоир. Кўпроқ ёзсин, Илоҳим!” деб тилак билдирган.

Шоирамиз шоир истаганидек кўп ёзмаса ҳам, хўб ёзганини “Мовий уммон” китоби орқали эътироф этасиз.

Муаллифнинг шеърият муҳиблари билан бўладиган маънавий мулоқоти хайрли ва бардавом бўлишини тилаб қоламиз.


Мирзо КЕНЖАБЕК
М. 08. 06. 2025.
Ҳ. 1446, 12-зулҳижжа, якшанба.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 13-куни.
Милодий 2025 йил, 9-июнь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
#иқтибос

****

УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК,
«БУЮК ТЕРМИЗИЙЛАР» китобидан
.



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
2025/07/05 12:39:33
Back to Top
HTML Embed Code: