****
СЕВИБ, МИРЗО, ФАҚАТ ДЎСТЛИК
БИЛАН ДИЛЛАРНИ ОБОД ЭТ,
АГАР АЛЛОҲ УЧУН СЕВСАНГ,
МУҲАББАТ ҲАМ ИБОДАТДИР!...
МИРЗО КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
СЕВИБ, МИРЗО, ФАҚАТ ДЎСТЛИК
БИЛАН ДИЛЛАРНИ ОБОД ЭТ,
АГАР АЛЛОҲ УЧУН СЕВСАНГ,
МУҲАББАТ ҲАМ ИБОДАТДИР!...
МИРЗО КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
ИБОДАТ
Ибодат не? Яратганга
итоат ҳам ибодатдир,
Ҳақиқий бандалик бирлан
садоқат ҳам ибодатдир!
Ибодатдир, тирикликни
этолсанг маърифат боғи,
Машаққатлик илм, санъат,
қироат ҳам ибодатдир.
Онанг бирла отанг қалби
ўтар Каъба тавофидан,
Алар кўнглини шод этсанг,
шу хизмат ҳам ибодатдир.
Хабар олдингми бемордан,
қариндош, дўст, мусофирдан?
Бировни йўқласанг дилдан,
зиёрат ҳам ибодатдир.
Умрни этмайин исроф,
ўзинг рўза, вужудинг соф,
Агар пок ҳолда ухларсен,
шу роҳат ҳам ибодатдир.
Мудом Аллоҳни зикр этсанг,
ҳалол борига шукр этсанг,
Қиёмат кунин фикр этсанг,
тижорат ҳам ибодатдир.
Бутун борлиқ, наботот ҳам,
Яратганга этар тасбиҳ,
Бобо деҳқон экиб юрса
зироат ҳам, ибодатдир.
Ибодатдир – бирор золим,
жафокорга десанг ҳақ сўз,
Ва нодонга сукут қилсанг,
сукунат ҳам ибодатдир.
Агар жуфти ҳалол бирлан
кўнгилхушлик этар бўлсанг,
Фалак шоҳид, малак ҳозир,
бу суҳбат ҳам ибодатдир.
Бу Исломдир, бутун умринг
ибодат ҳолига келгай,
Ва огоҳлик билан ўтган
шу фурсат ҳам ибодатдир.
Тамал – иймону ихлосдир,
бу қуллик бандага хосдир,
Худо деб қилганинг ҳар иш
ва ният ҳам ибодатдир.
Севиб Мирзо, фақат дўстлик
билан дилларни обод эт,
Агар Аллоҳ учун севсанг,
муҳаббат ҳам ибодатдир!..
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
ИБОДАТ
Ибодат не? Яратганга
итоат ҳам ибодатдир,
Ҳақиқий бандалик бирлан
садоқат ҳам ибодатдир!
Ибодатдир, тирикликни
этолсанг маърифат боғи,
Машаққатлик илм, санъат,
қироат ҳам ибодатдир.
Онанг бирла отанг қалби
ўтар Каъба тавофидан,
Алар кўнглини шод этсанг,
шу хизмат ҳам ибодатдир.
Хабар олдингми бемордан,
қариндош, дўст, мусофирдан?
Бировни йўқласанг дилдан,
зиёрат ҳам ибодатдир.
Умрни этмайин исроф,
ўзинг рўза, вужудинг соф,
Агар пок ҳолда ухларсен,
шу роҳат ҳам ибодатдир.
Мудом Аллоҳни зикр этсанг,
ҳалол борига шукр этсанг,
Қиёмат кунин фикр этсанг,
тижорат ҳам ибодатдир.
Бутун борлиқ, наботот ҳам,
Яратганга этар тасбиҳ,
Бобо деҳқон экиб юрса
зироат ҳам, ибодатдир.
Ибодатдир – бирор золим,
жафокорга десанг ҳақ сўз,
Ва нодонга сукут қилсанг,
сукунат ҳам ибодатдир.
Агар жуфти ҳалол бирлан
кўнгилхушлик этар бўлсанг,
Фалак шоҳид, малак ҳозир,
бу суҳбат ҳам ибодатдир.
Бу Исломдир, бутун умринг
ибодат ҳолига келгай,
Ва огоҳлик билан ўтган
шу фурсат ҳам ибодатдир.
Тамал – иймону ихлосдир,
бу қуллик бандага хосдир,
Худо деб қилганинг ҳар иш
ва ният ҳам ибодатдир.
Севиб Мирзо, фақат дўстлик
билан дилларни обод эт,
Агар Аллоҳ учун севсанг,
муҳаббат ҳам ибодатдир!..
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
Кўнглим танҳоларга менман эл, дейди,
Атрофингни ювар ҳаёт – сел, дейди.
Мавқенинг борида дўстларинг кўпдир,
Ҳеч киминг қолмаса, менга кел, дейди.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Кўнглим танҳоларга менман эл, дейди,
Атрофингни ювар ҳаёт – сел, дейди.
Мавқенинг борида дўстларинг кўпдир,
Ҳеч киминг қолмаса, менга кел, дейди.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
#зиёрат
****
Атоқли адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев қабри бошида.
2006 йил, август.
Суратда:
Абдулла Орипов, Мирзо Кенжабек, адибнинг қизи, филология фанлари доктори Сайёра Холмирзаева, ёдгорлик санъаткори Азамат Ҳотамов, моҳир таржимон раҳматлик Низом Комилов, олим Абдулла Аъзам (яна бир йигит).

ШЕЪРИЯТ МУХЛИСЛАРИГА АРМУҒОН
"Zilol buloq" нашриётида қуйидаги бешта китоб
нашрдан чиқиш арафасида:
1. МАХТУМҚУЛИ. БУ ДУНЁ. Шеърлар. Туркманчадан Абдумажид Азим ўгирмаси. Доктор, профессор Баҳодир Карим сўзбошиси билан.
2. МАҲКАМТОШ АБРАЕВА. МОВИЙ УММОН. Шеърлар. Раҳматлик шоир Муҳаммад Юсуф тақдим сўзи ҳамда муаллиф муқаддимаси билан.
3. ГУЛИЗЕБО ИБРОҲИМОВА. ДИЛ МАКТУБЛАРИ. Шеърлар. Фахрий профессор Мирзо Кенжабек сўзбошиси билан.
4. НАСРУЛЛОҲ ЭРГАШ. МУҲАББАТ МАЗҲАБИ. Янги шеърлар.
5. ЙЎЛДОШ ОМОНОВ. САБР ВА ШУКР. Ибратли шеърлар.

"МОВИЙ УММОН" — ҚАЛБ УММОНИ
Маҳкамтош Абраеванинг илк шеърий китоби нашр этилмоқда
“Мовий уммон” – истеъдодли ижодкор Маҳкамтош Абраеванинг биринчи шеърий китоби. Ёрқин истеъдод соҳибаси Маҳкамтош Абраева (Чориева) кўп йиллик журналистик фаолият ва оилавий масъулият хизматлари орасида шеърлар ҳам ижод қилган.
Вақтида унинг шеърларига “Шарқ юлдузи” журнали учун атоқли шоир Муҳаммад Юсуф сўз ёзган ва унда: “Шоира синглимга ҳавас билан омад тилайман. Унинг унвони битта – шоир. Кўпроқ ёзсин, Илоҳим!” деб тилак билдирган.
Шоирамиз шоир истаганидек кўп ёзмаса ҳам, хўб ёзганини “Мовий уммон” китоби орқали эътироф этасиз.
Муаллифнинг шеърият муҳиблари билан бўладиган маънавий мулоқоти хайрли ва бардавом бўлишини тилаб қоламиз.
Мирзо КЕНЖАБЕК
М. 08. 06. 2025.
Ҳ. 1446, 12-зулҳижжа, якшанба.

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 13-куни.
Милодий 2025 йил, 9-июнь.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 13-куни.
Милодий 2025 йил, 9-июнь.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****
ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ҚОИДАСИНИ
СУЪИИСТЕЪМОЛ ЭТМАЙЛИК
Яхшилик қилиш қоидасини суъиистеъмол қилмаслик керак.
Масалан, бир ёзувчининг яроқсиз, ярамас, бадий ёки маънавий жиҳатдан паст асари муҳокама қилинди.
“Яхшилик тарозусига тош қўйишим керак” деб, ўша ярамас асарни қўллаб-қувватласак, сўз санъатига, адабиётга, истеъдод аҳлига хиёнат қилган бўламиз.
Истеъдодсиз қаламкашга қилинган яхшилик истеъдодли одамга қилинган ёмонликдир.
Бу ўринда ҳақиқий адабиёт тамойилини муҳофаза қилиш шарт бўлади.
Яхшилик қилиш ва ёмонлик қилмаслик қоидаси бу – бир ижодкорнинг бошига фалокат, мусибат ва жазо бўладиган масалалардадир.
Асл ижодкор ҳеч қачон бошқа бир ижодкорнинг фалокатга йўлиқиб кетишига сабаб бўлмайди, рози ҳам бўлмайди, йўл ҳам қўймайди.
Бир-биримизга меҳрибон бўлайлик, покиза яшайлик.
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
«Ёшларга дил сўзларим» китобидан.

Мажозий муҳаббат
лирикаси
—-----------------
МУНОЖОТ
Мен забунман. Тун қўйнида қаро тунман,
Тунд бағримга зиёларни кимдан сўрай?
Ўзим ерман, ўзим само – мен очунман,
Ўздан ўзга дунёларни кимдан сўрай?
Ишқим барбод бўлди обод шаҳарларда,
Барча кулди, мен йиғладим баҳорларда,
Юрак шабнам бўлиб томган саҳарларда
Осмонимга зуҳроларни кимдан сўрай?!
Кўкдан сўра хаёлимнинг ҳурларини,
Ердан сўра пешонамнинг шўрларини,
Мендан сўра сен дардларнинг турларини –
Мен дардимга даволарни кимдан сўрай?!
Сен тунларни – ялдоларни мендан сўра,
Хатоларни, савдоларни мендан сўра,
Сен кўзингга зиёларни мендан сўра,
Мен кўксимга ҳаволарни кимдан сўрай?!
Нетай, бордир бу тоғларнинг орасида
Оёқ изи – юрагимнинг ярасида,
Шафқат йўқдир ул кўзларнинг қорасида,
Оқ меҳрли қароларни кимдан сўрай?!
Малак, сенинг малаклигинг ёлғон экан,
Фалак, сенинг фалаклигинг ёлғон экан,
Юрак, сенинг юраклигинг ёлғон экан,
Сенга бошқа самоларни кимдан сўрай?!
Мен кўзимдан ёшлар отиб йиғлай, дўстлар,
Кўксингизга бошлар отиб йиғлар, дўстлар,
Тош бағримга тошлар отиб йиғлар, дўстлар,
Йўқотмишим даҳоларни кимдан сўрай?
Юраккинам, наво иста, нидолар қил,
Ё навосиз жонгинамни адолар қил,
Сўра, етти иқлимларга садолар қил –
Мен умримга наволарни кимдан сўрай!..
1985
Мирзо КЕНЖАБЕК
(“Муножот” китобидан)

Forwarded from Hilol Nashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 14-куни.
Милодий 2025 йил, 10-июнь.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 14-куни.
Милодий 2025 йил, 10-июнь.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
БУЮКЛАР ҲИКМАТИ
****
«Қирқ йилдирки, кўнглимнинг ичида бир уй қилдим, шу уй эшигида ўлтирдим, ҳеч айрилмадим. Ва бу уйга ҳозирга қадар Аллоҳдан бошқа нарсани ва дунё андишасини қўймадим.»
Ҳазрати шайх Абу Бакр Каттоний
қуддиса сирриҳу
****
«Чин муҳаббат улдирки, маҳбубдан бошқасини кўнглидан чиқаргай.»
Ҳазрати шайх Усмон Хайрий
қуддиса сирруҳу
****
"Ҳақ таолони дўст тутганлар, ўз нафсига душман бўлур."
Ҳазрати Яҳё ибн Муъоз
қуддиса сирруҳу
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.

Forwarded from Muhammadbobur Moʻmin
****
Хоразм мулкида шўр ювиш – одат,
Ер шўрин сув ювар – оддий ривоят.
Манглай шўрин ювар тавба, истиғфор,
Тақдир шўрин ювар дуо, ибодат.
18.11.2022. Урганч.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Хоразм мулкида шўр ювиш – одат,
Ер шўрин сув ювар – оддий ривоят.
Манглай шўрин ювар тавба, истиғфор,
Тақдир шўрин ювар дуо, ибодат.
18.11.2022. Урганч.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Forwarded from Hilol Nashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 15-куни.
Милодий 2025 йил, 11-июнь.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 15-куни.
Милодий 2025 йил, 11-июнь.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•