Telegram Web Link
Forwarded from Hilol Nashr
«Ислом мамлакатлари энциклопедияси» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

«Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг навбатдаги 168-сонида Рахшона Кенжабоева, Фирдавс Ҳалимов ва устоз Мирзо Кенжабек томонларидан нашрга тайёрланган «Ислом мамлакатлари энциклопедияси» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

🤍 Тақдимотни Қамариддин Бекмуҳаммад олиб бордилар. Тадбирни «Китобхонлик мактаби» лойиҳаси асосчиси Эркин Малик очиб бердилар.

🤍 Суҳбат давомида китоб муаллифларидан Рахшона Кенжабоева, меҳмонлардан Мавжуда Ражабова, Илҳомжон Бекмирзаев, Пошшахон Қутбиддинова, Соҳибхон Зокиров, Икромиддин Остонақуловлар нутқ сўзладилар.

🤍 Тадбирда одатдаги савол-жавоблар ҳам ўтказилди, ғолибларга «Соф табиат дини» китоби ҳадя қилинди.

🤍 Сўнгги сўз устоз Мирзо Кенжабекка берилди. Устоз китоб ёзиш, таҳрирлаш, уни нашрга тайёрлаш, чоп қилдириш, қўйингки китобни китоб ҳолига келгунча ўтадиган давр ҳақида ўзларининг фикрларини билдирдилар.

Тадбир Қуръони Карим тиловати ва дуолар билан ниҳоясига етди.

🌐 Суҳбатни тўлиқ томоша қилинг

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 17-куни.
Милодий 2025 йил, 13-июнь.

КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
#Ғазал_садолари

БЎЛҒУСИ

Янги тонгданки садолар бўлғуси,
Эски ғамларга видолар бўлғуси.

Ёр, муҳаббат юртига нурлар ёғиб,
Тозаю тоза ҳаволар бўлғуси.

Бу ёнишлар ҳурмати, эй дил, сенга
Бир саодат ҳам атолар бўлғуси!

Не ажабким, чархи даввор айланиб,
Дўсту ёрдан ҳам вафолар бўлғуси!

Дард элининг бир синиқ кулгуси ҳам
Қанча дардингга даволар бўлғуси!

Элу юрт қадрини ким хор айласа,
Ул ўзи хору гадолар бўлғуси.

Толма, Мирзо, одамизот эркига
Руҳу жонинг гар фидолар бўлғуси,

Сенга Ҳофиздан садолар бўлғуси,
Мир Алишердан наволар бўлғуси!

1985

Мирзо КЕНЖАБЕК



@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Audio
ОЗОДЛИК КУРАШЛАРИ

Бўлғуси

✍🏻Мирзо Кенжабек шеъри
🎙 Дадахон Ҳасан ижроси

Шеър ёзилган ва қўшиқ қилинган йил: 1985.

@m_kenjabek |
ВАЗНСИЗЛИК ҲОЛАТИ

Фазогирлар коинотда
Унутармиш аслини –
Енгил бўлиб қолар эмиш,
Йўқотармиш вазнини.

Дўстлар! Ерда ҳаёт оғир,
Кўзлардаги ёш оғир;
Елкадаги бошдан кўра
Кўкракдаги тош оғир.

Гар қодирсиз, кўкка учиб,
Синаб кўринг, жўралар,
Ё фазода кезганлардан
Сўраб кўринг, жўралар,

Вазнсизлик ҳолатида
Учиб юрган дамлари,
Енгилмикан у ёқларда
Бу дунёнинг ғамлари!..

1985

Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
****

Ассалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулҳижжа ойининг 18-куни.
Милодий 2025 йил, 14-июнь.


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
2025/07/04 20:03:31
Back to Top
HTML Embed Code: