Telegram Web Link
#Биласизми
⚡️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун эса 100 фоиз ота-оналар жавоб беради

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сон билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

➡️ Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

➡️ Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси "Оила кодекси"нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

«Maktab uchun hujjatlar» - kanaliga obuna bo'ling! 👇👇👇

👉 @maktablar_uchun_hujjatlar
👉 @maktablar_uchun_hujjatlar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўқитувчининг дарсига халақит берганлик учун жавобгарлик бор

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197 прим 5 моддасига асосан таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

«Maktab uchun hujjatlar» - kanaliga obuna bo'ling! 👇👇👇

👉 @maktablar_uchun_hujjatlar
👉 @maktablar_uchun_hujjatlar
2025/07/05 23:11:20
Back to Top
HTML Embed Code: