Telegram Web Link
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг “Heyal Holding” компанияси таъсисчиси Вахдеттин Хейал бошчилигидаги ишбилармонлар делегациясини қабул қилди.

Учрашувда саноат зонасини ташкил этиш ва унга истиқболли лойиҳаларни жойлаштириш ҳамда заргарлик корхонасини очиш масалалари муҳокама қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
👍2
👍6
Фарзандларинг билан фахрлан, Риштон

Риштонлик Абдуллох Каримов – Кодокандан қора белбоғ олган илк ўзбек дзюдочи

Жаҳонда дзюдо фанининг илмий ва амалий маркази сифатида тан олинган Kodokan Judo Institute (Токио, Япония) – дзюдо мактабида Риштон тумани вакили Каримов Абдуллох Содиржонович ўзбек спортчилари орасида илк бор шахсан Кодокан Президентининг ўз қўлидан қора белбоғ (дан) даражасини қабул қилди.

Бу воқеа нафақат Риштон, балки бутун Ўзбекистон спорт ҳаётида муҳим тарихий воқеа сифатида қайд этилди. Кодокан дзюдо мактаби — жаҳондаги энг нуфузли муассасалардан бири бўлиб, ҳар бир мамлакатдаги расмий дзюдо федерациялари, устозлар ва спортчиларнинг белбоғ даражалари айнан шу институт орқали расман тасдиқланади.

Дзюдо илмининг асосчиси Жигоро Кано томонидан ташкил этилган Кодокан бугунги кунда ҳам дунё бўйлаб дзюдо фанининг илмий, амалий ва маънавий маркази ҳисобланади. Шу боис, бу ерда белбоғ олиш ҳар бир дзюдочи учун катта шараф ва масъулиятни англатади.

Абдуллох Каримовнинг бу ютуғи — ўзбек спорт мактаби, айниқса Риштон ёшлари учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади. Унинг ғалабаси Ватанимизда дзюдо спорти ривожига қўшилаётган ҳисса, меҳнат ва сабр-тоқатнинг ёрқин намунасидир.

- “Бу белбоғ фақат шахсий ютуқ эмас, балки юртимиз ёшларига ишонч ва ҳаракатга чорловдир. Мен Ўзбекистон байроғини дунё дзюдо марказида кўтаришдан фахрланаман”, — дейди Абдуллох Каримов.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
🔥85👍4🏆2
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев бугун Озарбайжонга боради

Президент 6-7 октябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилотининг Габала шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида иштирок этади.

Йиғилиш кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Саммит якунида қатор қўшма қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
👍51
Риштон тумани ММТБ мудири тайинланмасдан олдин Одил Акбаров ўзини ўзи мудир деб эълон қилибди дейишди.

Бўлиши мумкинмас ие десам, шуни юборишди. Қизиқ, вилоятдаги Бошқарма бошлиғининг хабари бормикан?

Ёки бошқарманинг кадрлар бўлими билан ўзаро ҳал қилиб қўяқоладилармикин? Бир йилда 4 та раҳбар кўрган туман ММТБ ҳақида янги тафсилотлар тез кунда батафсил ёритилади. Иш каттагина экан, ўрганишга вақт кетади.

Ҳозирча савол, қайси буйруққа асосан Одил Акбаров мудир деб хабарларда ёзилмоқда?

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
😁13🤣73🤔2
Генерал истеъфо бермайди!!!

Оҳрги пайт Фарғона ИИБ бошлиғи Генерал Маёр Азизбек Исроилович шахсиятига қаратилган заказ мақолалар кўпаймоқда. Фарғона ботиб кетди у -бу каби. Билиб олинглар. Ботган эди....! Тозаланмоқда. Аммо бу тозалов ишларига аллақандай кучлар халақит қилмоқда.

Нега энди Фурқатдаги битта ҳодимчанинг айби деб бутун тизимни ёмон отлиқ қиляпсизлар? Мантиқ қани фаоллар? Сизлар жиноятга тўла Фарғонада яшаганмисизлар? Неча марталаб 40 кунлик тадбирлар ўтказилди буни яхши биласизларку!

Фарғоналик сифатида айтаман. Тарихда бу каби шаффоф халқпарвар кимсан Генерал одам бизнинг ИИБга бошлиқ бўлмаган. Олдингилари фақат қамаш билан шуғуллангани сабаб шахсан Президентни ўзи ишдан олди. Генерал Фарғонага келишидан аввал вазир бўлиши кутилаётган аллақачон Қуролли кучлар тизимида унга Мудофаа вазири ёки ИИВ вазири сифатида қаралаётган эди. Фарғонада караокеларда одамлар тириклайин ёқиб юборилаётган, Қўқон бозорида пичоқвозликлар, ёшлар орасида наркотик савдолари тўхтамаётган, Фарғона каналидан ўликлар сони тўхтамай оқаётганидан (оқизилаётганидан) халқ чарчаб оҳ воҳ қилди. Президент тармоқлар орқали эшитди. Ташриф чоғида мажлисда Генерални бизнинг ИИБга раҳбар қилди.

Мана шундай оғир даврда раҳбарликни олди. Барчани оёққа тургазди. Қонунийликни таъминлаш мақсадида жуда кўп меҳнат қилди. Вазирлар Қўмондонлар орасида касбим сабаб кўп юраман. Генерални доим улар энг честний пора олмайдиган ва бермайдиган кучли маънавиятли инсон деб айтади.

Яна айримлар нега вазир бўла қолмади деган саволга айби чеснийлиги деб ҳам ҳазил қилар эди.

Тарихга боқинг. Эски ҳоким даврида ғинг деган Фарғоналик фаол ёки журналист дарҳол 15 сутка бўлар эди. Халқ мелисани рангини кўриши билан дарров қочарди. ИИБ бошлиғи қабулларда ўтирмаган, халқни эшитмаган, чин дилдан ёрдам қилмаган.

Бугун жамоатчилик билан алоқалар йўлга қўйилганидан ташқари келибоқ халқ манфаатлари учун тизимни қаттиқ тозаладилар. Кўпи айтилмайдиган касбий сирга киради. Кечаги тармоқдаги шов-шувлардан кейин ҳам тизим ичидаги нокаслар яна тозалов бўлишидан қўрқиб Генерал шахсиятига осилиб босим қилиб ётибди. Бу ишлаган одамни руҳан эзади. Унақамасда. Ёнида юриб шунча ислоҳотини кўрдик-ку. Милиция деганда фуқаролар кўз ўнгига Корея каби халқпарвар миллатни ўйлайдиган ходим келиши керак деб ҳар сафарги шахсий таркиб йиғилишларида айтади. Ҳушмуомила бўл деб доим жонкуйдиради.

Ҳар якшанба навбатсиз фуқароларни қабул қилади. Ундан олдин ҳам қабул қилар эди. Бешариқ Яйпан Бағдод олис ҳудудларда оммавий қабуллар ўтказди Жуда коп ёшларни тизимга ишга ҳам олди. Ўз вазифасига кирадиган барча ишларни аъло даражада қилди.

Жиноятчиликни жиловлашга ҳар бир қонунбузарнинг ҳаракати юзасидан доим қонун устуворлигини таъминлаб келди. ОАВда тарқаган жиноятларга намуна учун кескин чоралар кўрди. Жойига чиқиб маҳалларда тарғибот мақсадида муҳокамалар ўтказди.

Бир фаолнинг "Фарғона Водий ичидаги алоҳида давлат тизим чирипти" деган гапига аниқлик киритсам. Бутун бошли тизим шунда Генерални қўлида бўлиб қоляптими. Қолган тизим полковниклари, ҳокимлар хисобмасми шунда?

Генерал ҳаммасидан катта бўлгани учун ҳам (фаросат жиҳатдан ҳам) унинг айтгани айтган дегани деган. Шу сабаб Фарғона анча тинчиди. Орада бир чиқаётган хабарлар пашшадан фил ясашга қиёс. Ҳато ҳамма жойда бор. Бўртириб кўрсатишни биз ҳам биламиз. Ҳа тизим сиз учун чиригандир. Бизнинг Генерал шу чиритаётганларга қарши мардона ростгўй бўлиб курашаётгани сабаб кимларгадир ёқмаяпти. Куёвнинг ошналарига ҳам бошқага ҳам. Хотини номини сотиб жарималарни ҳодимларга тўлатиб юрган ГАИ Бошлиғига ҳам қонун устувор деявергач алабатта ахборот хуружи бўладида.
14👍14🔥2😁2👌2🤣2
Истайдими йўқми бошқа тизимнинг Полковниклари ҳарбий интизомий низом сабаб ўзидан каттасига Генералга бўйсунишга мажбур. Мисол: Фарғонада бозор шайкалари ўртасида жанжал бўлганида ҳам айрим бақирақ полковниклар бозорқом тарафини олиб қамамайлик жарима қилайлик деб тарафкашлик қилди. Генерал эса жамоат тартибини бузишдими қонун олдида жавоб беради деб ҳаммасини 5 -10 15 сутка қилиб камига жарима билан ҳам сийлаттирди. Қонунан шундай бўлиши ҳам керак эди. Улар ўзларича каттакон эди....

Хўш 40 , 10 кунлик тадбирларда қўлга тушганлар ҳам кичик одамлар дейсизми? Бозор масаласидан маълумки тарафкашлик қилган жиноятчини аяган раҳбарлар ва шу ишлар сабаб Генерал ростгўйларча иш тутяпти ва тўғри қиляпти. Бу эса баъзи яширин кучларга ёқмаяпти. Ёоқмаяпти.

Ҳуллас ҳамма нарсада Генерал айбдормас. Тизим ҳали чиримади. Сиз айтаётган тизимда Прокуратура, ДХХ, Миллий гвардия, вилоят ҳокими, каби каби бошқармаларни ўрни катта! Тизимни оқ ё қора бўлишига Генерал сабабчи ҳам эмас. Унвони жиҳатидан водийдаги энг катта погонли бошлиқ ҳисоблансада доим маънавият билан иш тутябдику нега додлашади ҳайронман.
❗️Президент бу инсонни Фарғонага билиб қўйган экан. Бунақа вазиятда фақат ва фақат Президент ўз кадрини ҳимоя қила олади. Бас қилларинг деса бўлгани. Ичкаридаги кучукларнинг аккилагани бир тийин бўлади қолади.

Ёнида юриб нечта мурожаатчини мурожаати ҳал бўлганини кўрдим. Қабулга бирга опкирдим ҳам кўпини. Олдин ИИБ тизими бундай эмас эди. Генерал пиар керак эмас деди. Қишлоқларда халқ билан бирга юрган, муҳтожларга моддий ёрдам харажат тарқарган видеоларини ИИБ кино қилиб ишлаворса бўларди аслида.
Қуролли кучлар академиясига бошлиқ бўлганларидан бери бу инсонни шахсан таниб шуни айта оламанки Бизниг Генерал ҳаёлингиздаги ёмон инсон эмас.

Генерал истеъфо берадиган иш қилмади. Аксинча Президент томонидан рағбатлантирадиган ишларни қилди. Фарғона бугун жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айланди. Генерал вазифасига кирадиган қилиши керак бўлган барча ишларни ортиғи билан қилди. Балки, қайсидир кичик пагонлилар ичи қоралик қилиб бўйсунишни истамаётган бўлиб фитна қилаётган оммавий ахборот воситалари орқали босимни кучайтираётган бўлиши ҳам мумкин. (Қалбингизни тозаланг шунда куймасдан тезроқ Генерал унвонига етиб борасизлар)

Ўзбек халқи бошқа масалаларни унутгани каби Фурқат ишини ҳам тез унутади. Айбдорлар бугун Жиноят судида қора курсида ўтиради. Уларга ҳам қонунийлик таъминланади.

Шермуҳаммад Деҳқонов
Ҳуқуқшунос Блогер.


Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
👍227🔥3😁3❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нукус, 06.10.2025

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤲Фарғонада трансчегаравий уюшган нарко-жиноий гуруҳ фош қилинди

ИИВ хабарига кўра, Данғара туманида Қўқон—Тошкент автомагистрал йўлининг четидаги далага кўмиб кетилган 4 кг. “опий” наркотик моддасини олаётган уч киши ушланди.

Суриштирув давомида гуруҳ аъзолари Тожикистон ва Қирғизистонда ҳам фаолият юритиши аниқланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда қолган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
6👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Генерал Майор Азизбек Икрамовнинг Фарғона вилояти ахолисига мурожаати

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
👍10😁32
Риштонда таълим соҳаси назоратга олиниб, суриштирув ишлари бошлангани айтилди. Текшириш ва ўрганиш хулосалари якунда батафсил маълум қилиниши билдирилди.

Шу муносабат билан олдинги пост олиб турилади. Эътиборсиз қолдирмаган мутасадди ходимларга миннатдорчилик билдирамиз.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
👍54
2
MA-News
Photo
Фурқат туманидаги мактаблардан бирининг директори бўлган 34 ёшли Гулираъно Қосимова туман солиқ инспекцияси ва ИИБ бошлиқларининг ўзаро адовати қурбони бўлгани ҳақида анча гаплар тарқалди.

Камина Фурқат туманидаги танишлар билан боғландим. ИИБ ва солиқ ходими билан гаплашишни иложи бор-йўқлигини суриштирдим. Афсуски, адиторияси ҳаминқадар ОАВ вакили билан гаплашишни лозим топишмади шекилли.

Модомики, иккинчи томонни фикрини олиш имконсиз экан, бошқа йўлдан борамиз деб экспертиза хулосасини топишларни айтдим. Топишди ва юборишди.

Менда бир нечта саволлар пайдо бўлди.

1. Гулираъно Қосимова шу йилнинг 17-апрелида бўлган воқеаларни гапириб берган. Экспертиза эса 4 кундан кейин, яъни 21-апрелда бошланган. Ва етказилган жароҳатлар 7-10 кун оралиғида етказилганига гувоҳлик беряпти. 4 кун олдин етказилган тан жароҳатини камида бир ҳафта олдин етказилган дейиши мумкинми? Экспертиза ким томонда?
2. Гулираъно Қосимова эрининг саломатлиги туфайли Солиқ ходимидан қарз сўраган бўлса, Солиқ ходими пулни Президент томонидан берилган хизмат уйига чақириб иккиси ёлғиз қолган пайтда қарз бериши мумкинлигини судда изоҳлашармикин? Фурқат тумани участка нозирининг (исмини очиқламасликни сўрабди) айтишича, "президентский уй ишқий муносабатлар ўтказиладиган жойга айлангани ҳақида хабар берилгани учун назоратга олинган бўлган" экан.
3. Солиқ ходими Абдураҳмонов Қурбонали ҳам тан жароҳати етказганидан шикоят қилган бироқ экспертизада бундай гаплар йўқ. (Хулосалар илова қилинади.)

Деди-дедилардан секин-аста маълумотни ажратиб олиб тақдим қилиб бораман. Видео ҳам бор, фақат ҳозирда суд кетяпти, судда видео тақдим қилингач, оммага чиқариш мумкин. Кимлар бўлган нималар дейилган ва қандай ҳаракат қилинган, барчаси видеода акс этган.

Савол эса ўша: Гулираъно Қосимова алдаяптими ёки экспертизами?

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
👍137🤔6❤‍🔥2🔥1
2025/10/24 16:55:34
Back to Top
HTML Embed Code: