Telegram Web Link
Ислоҳотларимизнинг остонаси бўлган ҳар бир маҳаллага Янги Ўзбекистон нафасини олиб кириш, энг аввало, “маҳалла еттилиги”нинг ягона жамоа бўлиб ишлашига бевосита боғлиқ”,

– деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис, маҳалла раиси бошчилигидаги “еттилик”нинг ҳар бир вакили ўзига масъулият олиб, юқорида қўйилган вазифалар ижроси бўйича мурожаат билан чиқиб, бир йиллик дастурини аҳолига эълон қилиши муҳимлиги таъкидланди.

Вилоят ва туман ҳокимлари ҳам ҳар бир маҳалла кесимида қиладиган ҳар ойлик ишларини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиб, одамларга мурожаат йўллайди. Ҳар ойда маҳалла аҳолиси билан бевосита учрашиб, оммавий ахборот воситалари орқали қилинган ишлар бўйича халққа ҳисобот бериш топширилди.

Йиғилиш давомида ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, маҳалла раислари билан мулоқот қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
2
КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ЕР НАЗОРАТИ ВА МАЪМУРИЙ АМАЛИЁТ ТАДБИРЛАРИ

Фарғона вилоятида ер назорати ҳамда маъмурий амалиёт йўналишида амалга оширилган ишлар бўйича инфографика билан танишинг!

Назорат тадбирлари — ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ноқонуний эгалланиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда ер муносабатларида тартибни таъминлашга қаратилган.

Батафсил маълумот инфографикада

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқпарвар сиёсат ва ислоҳотлар, иқтисодиёт очиқлигини таъминлаш ва инвестицияларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор натижасида имкониятлар улкан лойиҳаларга айланмоқда, Ўзбекистон бизнес учун энг жозибали макон сифатида эътироф этилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.

Давлатимиз раҳбари касаба уюшмаларининг кўп миллионли аъзоларига ўзининг юксак ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.

Биз бугунги кунда ўз олдимизга улкан марралар қўйиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидан олдинга қараб дадил қадам ташлаяпмиз.

Дунёда геосиёсий ва иқтисодий кескинлик авж олиб бораётган ҳозирги мураккаб даврда юртимизда тинчлик ва хотиржамликни мустаҳкамлаб, кўп миллатли халқимиз ҳаётини янада яхшилашга маҳкам бел боғлаганмиз.

Қанчалик қийин бўлмасин, биргаликда қаттиқ меҳнат қилиб, турли синов ва машаққатлардан муносиб тарзда ўтиб бормоқдамиз.

Бу борада меҳнаткаш ва бағрикенг халқимиз, ҳар бир юртдошимизнинг ўрни, қўшаётган ҳиссаси беқиёс, албатта.

Бугунги даврамизда ўз ҳаётини инсон меҳнатини, унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдек эзгу ишга бағишлаган, соҳада узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, ҳурмат ва эътибор топган кўплаб одамларни кўриб турибман
”,

- деди давлатимиз раҳбари.
1
“Инсон меҳнати, унинг қадр-қиммати қандай бебаҳо бойлик эканини сизлар ҳаммадан кўра яхши биласиз,

- деди Президент касаба уюшмалари вакиллари билан учрашувда.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари ҳар бир корхона ва ташкилотга ишчанлик муҳитини, меҳнат жамоаларига рағбат ва адолат руҳини олиб кираётган касаба уюшмалари фаолларига чин дилдан миннатдорчилик билдирди.

Ислоҳотларнинг илк кунларидан “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни амалга ошириш учун, аввало, иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга устувор эътибор қаратилди.

Бу йўлдаги саъй-ҳаракатлар туфайли саккиз йилда иқтисодиётимизга 130 миллиард доллар инвестиция кириб келди, минглаб янги қувватлар ишга туширилди, миллионлаб доимий иш ўрни яратилди.

Хусусий секторга кенг йўл очилиб, одамларга муносиб меҳнат шароити яратиб берилгани учун жон бошига даромад 3,5 минг долларга етди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
2
Парламент ҳузуридаги Жамоатчилик эксперт кенгашлари таркибига касаба уюшмалари вакиллари ҳам киритилди. Бу эса қонунларни қабул қилишда ходимлар манфаати янада ишончли ҳимоя қилинишига хизмат қилмоқда.

Янги Ўзбекистонда эркин ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳам етакчи йўналиш бўлиб қолмоқда. Ижтимоий институтларни қўллаб-қувватлаш ҳажми 2017 йилга нисбатан 100 карра ошиб, бу йил 1 триллион 200 миллиард сўмга етди.

Айни вақтда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига аралашгани, жамоатчилик назорати натижаларини кўриб чиқмагани учун жавобгарлик белгиланди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон – Халқаро меҳнат ташкилоти стандартларини қабул қилаётган энг фаол давлатлар сафидан жой олаётгани дунё ҳамжамияти томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Саккиз йил олдин ушбу ташкилотнинг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган ҳужжатлари сони 12 та бўлган бўлса, ҳозирги кунда 25 тага етди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
1
Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам бериш узоқ йиллар биз учун энг оғриқли масала бўлиб келган эди. Фақат кучли ирода, қатъий позициямиз орқали биз бу мураккаб муаммони ижобий ҳал қилдик”,

- деди Президент.

Ўзбек пахтаси дунёдаги кўплаб нуфузли бренд компанияларнинг “қора рўйхати”дан чиқарилди. “Cotton campaign” ташкилоти Ўзбекистонга қўйилган тақиқни бутунлай бекор қилди.

Ўзбекистон саноқли давлатлар қаторида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Адолатли ўтиш жараёнлари учун иш ўринлари яратиш ва ижтимоий ҳимоя бўйича глобал акселератор” ташаббусида иштирок этмоқда, Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ижтимоий адолат бўйича глобал коалицияси”да қатнашмоқда, мамлакатимиз ўтган йили ушбу ташкилотнинг Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайланди.

“Ҳеч шубҳасиз, биз эришаётган натижаларда 8 миллионга яқин аъзога эга, энг халқчил ва катта нодавлат ташкилоти бўлган касаба уюшмаларининг муносиб ҳиссаси бор”,

- деди Президент.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
2
Давлатимиз раҳбари касаба уюшмаларининг корхона ва ташкилотларда меҳнатга оид ҳуқуқларни ҳимоя қилишдаги жонбозлигини алоҳида қайд этди.

Кейинги йилларда 500 мингга яқин ходимнинг қонуний ҳуқуқлари ҳимоя қилинди, уларнинг  фойдасига 267 миллиард сўм ундириб берилди.

Шунингдек, ишдаги бахтсиз ҳодисалар туфайли жабрланган 1 минг нафар ходимга 35 миллиард сўм товон пули тўлаб берилган.

Бундан ташқари, ноҳақ бўшатилган 13 минг ходим ишга тикланган.

Тўрт йил олдин Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилгани касаба уюшмалари фаолиятида янги йўналиш бўлди. Президент олийгоҳ битирувчилари корхона ва ташкилотларда меҳнат ҳуқуқлари ҳимоячисига айланиб, бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
1
Касаба уюшмалари фаолиятининг янги қирралари нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда ҳам уларнинг ўрни ва нуфузи ортиб боришига хизмат қилмоқда.

Федерация ташаббуси билан 2021 йилда Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари касаба уюшмалари кенгаши тузилди.

2023 йилда Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар касаба уюшмалари ташкилотига асос солинди.

Федерация ўтган йили Халқаро касаба уюшмалари конфедерациясига аъзо бўлгани унинг дунёдаги мавқеини янги босқичга олиб чиқадиган тарихий воқеа бўлди.

Федерациянинг ижтимоий ҳимоя, гендер тенгликни таъминлаш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, маданият ва спортни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳам тўлиқ қўллаб-қувватланди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
2🔥1
Риштон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига янги раҳбар тайинланди

📍 Бугун Риштон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли қарорига асосан, 29-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимида фаолият юритиб келган Фирдавс Икромов Риштон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири вазифасини бажарувчи сифатида таништирилди.

Тадбирда соҳа раҳбарлари янги раҳбарга иш фаолиятида катта муваффақиятлар тиладилар ҳамда таълим сифатини янада ошириш йўлида самарали фаолият юритишда омад тиладилар.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
👍303👏3🔥2
Риштондаги 87 та кулолларнинг масаласида қолдирган пост бўйича айрим кулоллар ва расмийлар алоқага чиқишди ва душанба куни ушбу муаммо бартараф этилишига ваъда беришди. Ноқонуний ҳатти-ҳаракатда бўлган ходимларга чора кўрилиши ҳам айтиб ўтилди.

Шу муносабат билан аввалги пост ўчирилади. Гази ўчирилган 87 та кулолнинг дўконида камида 20 тадан одам ишлайди. Ана шу қоракўзлар учун ҳам муроса қилиб ишлаш мақсадга мувофиқдир, дўстлар.

Эътиборсиз қолдирмаганингиз учун раҳмат!

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
👏22👍5
Амалдорларнинг аҳли авомга муносабати — шу мамлакат ҳукмдорининг кўзгудаги аксидир!

Фуқаронинг боғчасидан султон узса бир олма,
Навкарлари қўпоради дарахтларнинг илдизин.....
Зўрлик билан бешта тухум ола қолса подишоҳ,
Аскарлари сихга тортур товуқлардан беш юзин....

✍️ Саъдий

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
👍9🔥4🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✈️Гонконгда Boeing-747 юк самолёти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, денгизга қулаб тушди

Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, у аэропортнинг ер усти хизмати машинаси билан тўқнашган. Машинадаги ишчилардан бири вафот этди. Иккинчиси касалхонага ётқизилган. Самолёт экипажи жароҳат олмади.

Интернетда шу самолёт акс этгани айтилаётган видео тарқалмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
🥇Баҳрайн-2025 III Осиё ўйинларининг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси иккита олтин медални қўлга киритди

Отабек Йўлдошбоев ва Дурдона Турсунова кураш бўйича олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради МОҚ.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
👍3
Ўзбекистон Мудофаа вазири Шуҳрат Холмухамедов Марказий Осиё давлатлари мудофаа раҳбарлари билан учрашди

Томонлар ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш, терроризмга қарши курашда бирдамликни кучайтириш ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича янги чоралар белгилашга келишиб олдилар.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбек нони дунёдаги энг яхши 50 та нон қаторига киритилди

CNN Travel портали дунёдаги энг мазали нонлар рўйхатини эълон қилди. Унда ўзбек нони ҳам муносиб ўринни эгаллади.

Порталнинг маълум қилишича, ўзбек нонлари нафақат мазали, балки ўзининг гўзал безаклари билан ҳам ажралиб туради:

“Гуллар, нақшлар ва махсус штамплар билан безатилган ўзбек нонлари анъанавий тандирларда тайёрланади. Ҳар бир ҳудуд — Тошкентдан Самарқандгача — ўзига хос маза ва шаклга эга,” — деб ёзади CNN Travel.


Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
3❤‍🔥3
21-октябр ўзбек тилига “Давлат тили” мақоми берилган кун.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
🔥8❤‍🔥1👌1
2025/10/31 07:26:16
Back to Top
HTML Embed Code: