“Ташаббусли бюджет” бўйича янги қарор қабул қилиниб, маҳаллада одамларнинг ўзи фаол бўлиб бошлаган лойиҳаларга кўмак берадиган тизим жорий қилинди. Қайси маҳаллада йўл, сув, мактаб, боғчани таъмирлашни бошланган бўлса, харажатининг ярмини давлат кўтаради. Бу мақсадлар учун келгуси йилда яна 1 мингта лойиҳага 500 млрд сўм ажратилади.

Энди Солиқ қўмитаси ер ва мол-мулк солиқларини тўланганлик даражасига қараб, “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтингини эълон қилади.

100 таликка кирган маҳаллага “Ташаббусли бюджет”нинг янги тизими бўйича инфратузилма харажатининг 75 фоизи бюджетдан тўлаб берилади. Шунингдек, ушбу маҳаллаларнинг ҳар бирига қўшимча 2 миллиард сўмдан ажратилади.

Қонунчилик палатаси депутатларига ўз округидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун ҳар бирига 3 миллиард сўмдан маблағ берилади.

Маҳалла ҳудудида санитария, экология ва ноқонуний қурилиш бўйича жарималарнинг 10 фоизи маҳалла бюджетига йўналтирилади. Маҳаллалар бюджетига 2026 йилдан бошлаб ҳар йили 200 миллиард сўмдан ажратилади.
Туман ҳокимлари “маҳалла еттилиги” билан янги ёндашувлар асосида ишлаши зарурлиги қайд этилди.

Масалан, Нориндаги Шўрариқ маҳалласи атрофидаги яна 6 та маҳаллага хизмат кўрсатадиган марказга айланмоқда. Бундан руҳланиб, “Замонавий гузар, сервис маркази, боғча, мактаб қураман, ишлаб чиқариш қиламан!”, деб ўнлаб тадбиркорлар ташаббус билан чиқди.

Атрофидаги 6 та маҳалла штатидан тўғри фойдаланиб, тежалган маблағ ҳисобидан архитектор ва урбанист жалб қилингани натижасида ушбу 7 та маҳалла қиёфасини бутунлай ўзгартириш учун имконият пайдо бўляпти.

Чунки тадбиркорлар ишини бошлаш ва бизнесини кенгайтириш учун, биринчи навбатда, яхши жой сўраяпти. Ҳар бир маҳаллада гавжум кўча борми – бор! Бўш ер ва бинолар борми – бор! Фақат мутахассис билан шу жойнинг лойиҳасини тайёрлаб, инфратузилма қилиб бериш керак!”,

- деб вазифа қўйди Президент.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига Ислоҳотлар штаби билан бирга биринчи босқичда 33 та туман ва 330 та маҳаллада ишларни ана шундай ёндашув асосида йўлга қўйиш топширилди.
Яратилган имкониятлар ҳисобига 7 мингта маҳалла мева-сабзавот, гулчилик, асаларичилик, тикувчилик, мебелсозлик, савдо ва сервис каби 15 та йўналишга ихтисослашди. 3 минг 326 та маҳалладаги 50 фоиз хонадон бу тизим билан қамраб олингани учун 1,5 миллион оила даромадли бўлди.

Маҳалла банкирлари, ҳоким ёрдамчилари ҳар бир маҳаллада ўртача 40 тадан микролойиҳа қилиши учун уларга жорий йилда 6,5 триллион сўм ресурс берилди.

Лекин шунча ресурс берилса-да, ҳамма ҳокимлар ва “маҳалла еттилиги” ҳам бир хил ишламаётгани таъкидланди. Ҳудудлардаги 2 минг 356 та маҳаллада эса ҳали ихтисослашув даражаси анча паст.

Мутасаддиларга барча маҳаллада ихтисослашувни охирига етказиш кераклиги кўрсатиб ўтилди. Бунда маҳаллалар аҳолиси билан учрашиб, аниқ ихтисослигини белгилаш, камида 200 минг аҳолини банд қиладиган микролойиҳаларни шакллантириш топширилди.

Келаси йилдан мева-сабзавотга ихтисослашган 2 минг 682 та маҳаллага саноат олиб кириш учун имтиёзли ресурслар, аввало, сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш лойиҳаларига берилади.
Маҳаллаларга маблағ ажратилиб, шароит яратилгани учун шу йилнинг ўзида 237 минг оила камбағалликдан чиқди. Лекин ҳозирда 28 та кичик туманда ишсизликка қарши етарли чора кўрилмаётгани қайд этилди.

Маҳалла тизими учун масъул раҳбарларга бугунданоқ ишчи гуруҳи тузиш ва ушбу 28 та туманга бориб, улардаги ишсизлик, камбағаллик ва жиноятчиликни келаси йили 2 карра қисқартириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш топширилди.

Маҳаллаларга 2 минг квадрат метргача бўш давлат объектларини аукционга чиқариш ваколати берилган. Масалан, Самарқанд шаҳар Шодлик маҳалласи 1,5 минг квадратли бино сотувидан маҳалла бюджетига 5 миллиард сўм туширган.

Кўряпсизларми, қолган маҳаллаларда ҳам “еттилик” изланса, 3 мингга яқин бундай биноларни сотиш орқали анча масалани ҳал қилса бўлади”,

– деди Президент.

Эндиликда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси бўш турган 5 минг квадратгача бўлган давлат мулкини аукционга чиқариши мумкин бўлади.

Сотувдан тушган маблағнинг 70 фоизи маҳалланинг ўзида қолади ва инфратузилмага сарфланади.
Шароит қилиб берилгани учун жойларда хусусий шериклик асосида 1 мингга яқин замонавий маҳалла бинолари барпо этилди.

Шу билан бирга, маҳалла биноларини замонавий сервис объектига айлантириш учун тадбиркорларга қўшимча енгилликлар берилади.

Энг аввало, вилоят “Ислоҳотлар штаби” тадбиркорлар билан маслаҳат қилиб, маҳалла биноси қуриш учун аниқ жойни белгилайди, ер ажратиш қарорини чиқариб беради.

Шаҳар ва вилоят марказида тадбиркорлар томонидан қурилиб, пастки қаватида “маҳалла еттилиги” жойлашадиган бинолар 3 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади.

Қишлоқ жойларда эса бу имтиёзлар 7 йил бўлади.

Бино эгаси бўлган тадбиркорлар ушбу муддат давомида фойда ва айланмадан солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
1
Йиғилишда маҳаллалардаги ижтимоий муҳит ва ёшлар тарбияси бўйича ечим топилиши керак бўлган бир қатор масалалар кўрсатиб ўтилди.

Масалан, йил бошидан 32 мингга яқин оила ажрашиб кетгани, 16 минг ота-она алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётгани, оиласи ва болаларини кредит қарзлари билан ташлаб кетиш ҳолатлари учраётгани, яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳларнинг салбий оқибатлари барчани – ҳокимлар, “маҳалла еттилиги”, нуронийлар, бутун жамоатчиликни қаттиқ ташвишга солиши кераклиги қайд этилди.

Оила қуриш бу – нафақат ўзи, балки турмуш ўртоғи ва фарзандлари олдидаги катта масъулият эканини ёшларга тушунтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ажримларда тарафлар, айниқса, фарзандлар оғир моддий аҳволга тушишининг олдини олиш учун никоҳ шартномаси тузишнинг афзалликларини тарғиб қилиш лозимлиги таъкидланди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Маҳалланинг озодалиги шу ерда яшаётган аҳоли, “маҳалла еттилиги”, ҳокимнинг “юзи”. Шундай бўлса-да, айрим маҳаллалар, кўчалар, қурилишлар атрофи, ариқлар, хиёбонларда озодалик талабларига риоя этилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги эълон қилинади.

Ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими кўчаси, йўли, ариғи, хиёбонини тартибга келтириб, доимо озода тутиши шартлиги қайд этилди.

Ободонлаштиришга масъул ҳоким ўринбосарларига бугуноқ 24 соат ишлайдиган бригадалар ташкил қилиб, кўча, хонадон, кўп қаватли уй, ижтимоий объектлар атрофини тозалаш топширилди.

“Тоза ҳудуд” корхоналарига қарашли махсус техникалар ҳам бунга тўлиқ сафарбар қилинади.

Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга чиқинди ташлаганлик учун жарима қўллаш ваколати берилгани қайд этилиб, уларга жойларга чиқиб, шаҳар ва туман марказларида кунлик назорат ўрнатиш топширилди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
1👍1
Маҳаллалар аҳолиси ўзлари дарахт экиб, парвариш қилишга, яшил ҳудудларни кўпайтиришга тайёр.

Лекин бирорта ҳоким ёки маҳалла раиси тайинли жойни кўрсатиб бермаётгани танқид қилинди.

Эндиликда “еттилик”, маҳалла аҳолиси яшил ҳудуд қилиш ташаббуси билан чиқса, туман ҳокими 10 сотихгача ер майдони ажратиб беради.

Ҳокимлар ва “еттилик” бунинг устидан таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатилиши, бу ерлар бошқа мақсадларга бериладиган бўлса, қонун устувор, жазо муқаррар бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.

Бош прокуратурага бошқа мақсадлар учун бериб юборилган яшил ҳудуд, спорт майдончаси, болалар ўйингоҳларини жойига қайтариш бўйича топшириқ берилган эди. Тўрт ой ичида 20 гектар яшил ҳудуд, 107 та спорт майдончаси ва болалар ўйингоҳи тикланди.

Давлатимиз раҳбари бундай жойларнинг барчаси жой-жойига қўйилмагунча ишни давом эттириш вазифасини қўйди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Давлатимиз раҳбари “еттилик” иш вақтининг ярмини турли мажлис ва тадбирларда ўтказаётганини кўрсатиб ўтди.

Ёки “еттилик” ходимларининг аниқ вазифалари ва KPI белгилангани билан маҳалладаги умумий натижадорликни баҳолайдиган тизим йўқ.

Ҳозирда “еттилик” аъзоларининг 1 минг 700 нафари маҳалла ҳудудидан 20-30 километр узоқдан қатнайди. Оқибатда ўтган йили 68 нафар “еттилик” вакиллари бириктирилган маҳалласига бир неча ой келмаган.

Мутасаддиларга “еттилик” фаолиятини комплекс баҳолайдиган тизимни ишга тушириш топширилди.

Туман ҳокимлари йил якунига кўра, яхши ишлаган 10 та “еттилик”нинг барчасини мукофотлаш, уларга қўшимча устамалар беришни йўлга қўяди.

Шунда “еттилик” ҳамжиҳат ва ягона жамоа бўлиб ишлайди”,

– деди Президент.

Бундан буён “еттилик” ходимлари билан ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида йиғилиш ўтказиш тақиқланиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Ислоҳотларимизнинг остонаси бўлган ҳар бир маҳаллага Янги Ўзбекистон нафасини олиб кириш, энг аввало, “маҳалла еттилиги”нинг ягона жамоа бўлиб ишлашига бевосита боғлиқ”,

– деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис, маҳалла раиси бошчилигидаги “еттилик”нинг ҳар бир вакили ўзига масъулият олиб, юқорида қўйилган вазифалар ижроси бўйича мурожаат билан чиқиб, бир йиллик дастурини аҳолига эълон қилиши муҳимлиги таъкидланди.

Вилоят ва туман ҳокимлари ҳам ҳар бир маҳалла кесимида қиладиган ҳар ойлик ишларини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиб, одамларга мурожаат йўллайди. Ҳар ойда маҳалла аҳолиси билан бевосита учрашиб, оммавий ахборот воситалари орқали қилинган ишлар бўйича халққа ҳисобот бериш топширилди.

Йиғилиш давомида ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, маҳалла раислари билан мулоқот қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
2
КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ЕР НАЗОРАТИ ВА МАЪМУРИЙ АМАЛИЁТ ТАДБИРЛАРИ

Фарғона вилоятида ер назорати ҳамда маъмурий амалиёт йўналишида амалга оширилган ишлар бўйича инфографика билан танишинг!

Назорат тадбирлари — ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ноқонуний эгалланиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда ер муносабатларида тартибни таъминлашга қаратилган.

Батафсил маълумот инфографикада

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқпарвар сиёсат ва ислоҳотлар, иқтисодиёт очиқлигини таъминлаш ва инвестицияларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор натижасида имкониятлар улкан лойиҳаларга айланмоқда, Ўзбекистон бизнес учун энг жозибали макон сифатида эътироф этилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.

Давлатимиз раҳбари касаба уюшмаларининг кўп миллионли аъзоларига ўзининг юксак ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.

Биз бугунги кунда ўз олдимизга улкан марралар қўйиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидан олдинга қараб дадил қадам ташлаяпмиз.

Дунёда геосиёсий ва иқтисодий кескинлик авж олиб бораётган ҳозирги мураккаб даврда юртимизда тинчлик ва хотиржамликни мустаҳкамлаб, кўп миллатли халқимиз ҳаётини янада яхшилашга маҳкам бел боғлаганмиз.

Қанчалик қийин бўлмасин, биргаликда қаттиқ меҳнат қилиб, турли синов ва машаққатлардан муносиб тарзда ўтиб бормоқдамиз.

Бу борада меҳнаткаш ва бағрикенг халқимиз, ҳар бир юртдошимизнинг ўрни, қўшаётган ҳиссаси беқиёс, албатта.

Бугунги даврамизда ўз ҳаётини инсон меҳнатини, унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдек эзгу ишга бағишлаган, соҳада узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, ҳурмат ва эътибор топган кўплаб одамларни кўриб турибман
”,

- деди давлатимиз раҳбари.
1
“Инсон меҳнати, унинг қадр-қиммати қандай бебаҳо бойлик эканини сизлар ҳаммадан кўра яхши биласиз,

- деди Президент касаба уюшмалари вакиллари билан учрашувда.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари ҳар бир корхона ва ташкилотга ишчанлик муҳитини, меҳнат жамоаларига рағбат ва адолат руҳини олиб кираётган касаба уюшмалари фаолларига чин дилдан миннатдорчилик билдирди.

Ислоҳотларнинг илк кунларидан “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни амалга ошириш учун, аввало, иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга устувор эътибор қаратилди.

Бу йўлдаги саъй-ҳаракатлар туфайли саккиз йилда иқтисодиётимизга 130 миллиард доллар инвестиция кириб келди, минглаб янги қувватлар ишга туширилди, миллионлаб доимий иш ўрни яратилди.

Хусусий секторга кенг йўл очилиб, одамларга муносиб меҳнат шароити яратиб берилгани учун жон бошига даромад 3,5 минг долларга етди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
2
Парламент ҳузуридаги Жамоатчилик эксперт кенгашлари таркибига касаба уюшмалари вакиллари ҳам киритилди. Бу эса қонунларни қабул қилишда ходимлар манфаати янада ишончли ҳимоя қилинишига хизмат қилмоқда.

Янги Ўзбекистонда эркин ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳам етакчи йўналиш бўлиб қолмоқда. Ижтимоий институтларни қўллаб-қувватлаш ҳажми 2017 йилга нисбатан 100 карра ошиб, бу йил 1 триллион 200 миллиард сўмга етди.

Айни вақтда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига аралашгани, жамоатчилик назорати натижаларини кўриб чиқмагани учун жавобгарлик белгиланди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон – Халқаро меҳнат ташкилоти стандартларини қабул қилаётган энг фаол давлатлар сафидан жой олаётгани дунё ҳамжамияти томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Саккиз йил олдин ушбу ташкилотнинг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган ҳужжатлари сони 12 та бўлган бўлса, ҳозирги кунда 25 тага етди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
1
Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам бериш узоқ йиллар биз учун энг оғриқли масала бўлиб келган эди. Фақат кучли ирода, қатъий позициямиз орқали биз бу мураккаб муаммони ижобий ҳал қилдик”,

- деди Президент.

Ўзбек пахтаси дунёдаги кўплаб нуфузли бренд компанияларнинг “қора рўйхати”дан чиқарилди. “Cotton campaign” ташкилоти Ўзбекистонга қўйилган тақиқни бутунлай бекор қилди.

Ўзбекистон саноқли давлатлар қаторида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Адолатли ўтиш жараёнлари учун иш ўринлари яратиш ва ижтимоий ҳимоя бўйича глобал акселератор” ташаббусида иштирок этмоқда, Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ижтимоий адолат бўйича глобал коалицияси”да қатнашмоқда, мамлакатимиз ўтган йили ушбу ташкилотнинг Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайланди.

“Ҳеч шубҳасиз, биз эришаётган натижаларда 8 миллионга яқин аъзога эга, энг халқчил ва катта нодавлат ташкилоти бўлган касаба уюшмаларининг муносиб ҳиссаси бор”,

- деди Президент.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
1
Давлатимиз раҳбари касаба уюшмаларининг корхона ва ташкилотларда меҳнатга оид ҳуқуқларни ҳимоя қилишдаги жонбозлигини алоҳида қайд этди.

Кейинги йилларда 500 мингга яқин ходимнинг қонуний ҳуқуқлари ҳимоя қилинди, уларнинг  фойдасига 267 миллиард сўм ундириб берилди.

Шунингдек, ишдаги бахтсиз ҳодисалар туфайли жабрланган 1 минг нафар ходимга 35 миллиард сўм товон пули тўлаб берилган.

Бундан ташқари, ноҳақ бўшатилган 13 минг ходим ишга тикланган.

Тўрт йил олдин Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилгани касаба уюшмалари фаолиятида янги йўналиш бўлди. Президент олийгоҳ битирувчилари корхона ва ташкилотларда меҳнат ҳуқуқлари ҳимоячисига айланиб, бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
1
Касаба уюшмалари фаолиятининг янги қирралари нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда ҳам уларнинг ўрни ва нуфузи ортиб боришига хизмат қилмоқда.

Федерация ташаббуси билан 2021 йилда Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари касаба уюшмалари кенгаши тузилди.

2023 йилда Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар касаба уюшмалари ташкилотига асос солинди.

Федерация ўтган йили Халқаро касаба уюшмалари конфедерациясига аъзо бўлгани унинг дунёдаги мавқеини янги босқичга олиб чиқадиган тарихий воқеа бўлди.

Федерациянинг ижтимоий ҳимоя, гендер тенгликни таъминлаш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, маданият ва спортни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳам тўлиқ қўллаб-қувватланди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
2🔥1
Риштон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига янги раҳбар тайинланди

📍 Бугун Риштон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли қарорига асосан, 29-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимида фаолият юритиб келган Фирдавс Икромов Риштон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири вазифасини бажарувчи сифатида таништирилди.

Тадбирда соҳа раҳбарлари янги раҳбарга иш фаолиятида катта муваффақиятлар тиладилар ҳамда таълим сифатини янада ошириш йўлида самарали фаолият юритишда омад тиладилар.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
👍303👏3🔥2
Риштондаги 87 та кулолларнинг масаласида қолдирган пост бўйича айрим кулоллар ва расмийлар алоқага чиқишди ва душанба куни ушбу муаммо бартараф этилишига ваъда беришди. Ноқонуний ҳатти-ҳаракатда бўлган ходимларга чора кўрилиши ҳам айтиб ўтилди.

Шу муносабат билан аввалги пост ўчирилади. Гази ўчирилган 87 та кулолнинг дўконида камида 20 тадан одам ишлайди. Ана шу қоракўзлар учун ҳам муроса қилиб ишлаш мақсадга мувофиқдир, дўстлар.

Эътиборсиз қолдирмаганингиз учун раҳмат!

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
👏19👍3
2025/10/19 03:38:18
Back to Top
HTML Embed Code: