Telegram Web Link
Реклама қонунчилигига тупуриб қўйган телеканаллар

Давлат ва хусусий телеканалларда реклама ҳақидаги қонун талаблари безбетларча бузиб келиняпти ва масъуллар бунга жим қараб турибди.

Бундан ташқари, "Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида"ги қонун талаблари ҳам доимий бузилмоқда.

Она сути билан боғлиқ қонун 2019 йил 23 октябрда қабул қилинган ва унинг 10-моддасида гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмайди, деб ёзилган. Реклама ҳақидаги қонунда ҳам бу тақиқ белгиланган.

Барча телеканалларда эса ҳар куни болалар бўтқаси (каша) рекламаси беармон намойиш этилади.

Бундан ташқари, она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳақидаги ҳар қандай реклама она сути билан озиқлантиришнинг фойдаси ва афзаллиги бўйича кўрсатма, ёшга доир чеклов ва мутахассис маслаҳатини ўз ичига олган бўлиши керак. Бизда ундай эмас.

Реклама ҳақидаги қонунда эса болалар даврасига (14 ёшгача бўлганларга) мўлжалланган кўрсатувларда реклама қўйиш мумкин эмаслиги белгиланган.

17-моддада рекламада ҳақиқий ёки ўйинчоқ қуролдан фойдаланиш ман этилган. Бундай рекламалар ҳам йўқ эмас.

Шунингдек, ушбу қонун билан телерадиоташкилотлар учун рекламага ажратилган кўрсатув вақти кўрсатувнинг ҳар бир соатига 10 фоиздан, яъни жами 6 дақиқадан ошиб кетмаслиги керак. Шунга кўра, 45 дақиқадан ортиқ давом этадиган концерт-томоша ва спорт дастурлари, кино- ва телефилмлар реклама учун тўлиқ 45 дақиқалик вақт оралиғида кўпи билан 1 марта узиб қўйилиши мумкин.

Бу ҳолатга ҳозир бирорта телеканал амал қилмайди. Эфирга узатилаётган контентларда ўртача 45 дақиқалик телесериал орасида энг камида 3 марта, 3-5 дақиқали реклама берилади. Кўряпсизми, сурбетлик қанчалик авж олиб кетган?!

Бу қонунда яна бошқа кўплаб ҳолатларни топиш мумкин: дорилар, биологик фаол қўшимчалар (роса кўп айланади булар ҳам), энергетик ва спиртли ичимликлар рекламасига чекловлар, лотереялар ва ҳоказо.

Умид қиламизки, керакли идоралар (тишли бўри, масалан) эътибор қаратиб, ТВдаги реклама сиёсатини назоратга олишади.

@media24uz
👍14🤬2
Тошкент ҳокими нега кенгаш раиси бўлиб олгани ойдинлашяпти

Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов нега кенгашга ҳам раислик қилаётгани ҳақида аввал ёзгандик. Масала энди ойдинлашяпти чоғи.

Мақсад – жамоатчиликдан сўрамай, уларнинг фикрини ўрганмай туриб, турли лойиҳаларга миллиардлар сарфлаш.

Масалан, халқ депутатлари кенгаши кеча ерусти пиёдалар ўтиш жойини қуриш учун бошланишига 53,6 млрд. сўм ажратган. Кенгаш раиси айтгандан кейин халқ вакиллари сўзсиз тасдиқлайди-да.

Шунақа жойлардан 20 та қурилади, бунга 107,2 млрд. сўм талаб қилиниши айтилган. Себзордаги ҳовузни (бассейн) доимий иситиш учун 600 млн. сўм ажратиляпти. Ҳокимнинг бу сув ҳавзасига қандай алоқаси борлиги номаълум.

Лекин халқ вакиллари бўлмиш депутатлар халқдан бир оғиз фикр сўрамаган. Чунки ҳозир мавжуд бундай ўтиш жойларининг ўзи ностандарт, ноқулай ва чала қурилган. Шаҳарсозлик меъёрларига амал қилинмаган.

Журналистларни ёқтирмайдиган, уларни ҳақорат қиладиган мақтанчоқ ҳоким Ортиқхўжаев ҳар ҳолда халқ билан ҳисоблашган, уларнинг фикрини сўраган, ўрганган.

Сайловгача босиб қолинг, Шавкат Бўронович!

@media24uz
😁7🤬4👍3😱2
Қурилиш вазирлигига талаб ва таклиф

Ўзбекистон катта қурилиш майдонига айланган, деб бемалол айта оламиз. Асосан уй қуриляпти. Бўш ер топилдими, уйфурушларга сотиляпти.

Майли, бунга қарши ҳукумат ҳеч нима қила олмаяпти, бизнинг қўлимиздан нимаям келарди. Бизда бошқа таклиф бор.

Ҳар қандай янги қурилаётган биноларнинг пастки бер неча қавати машиналар учун тўхташ жойи бўлиши керак. Кўп давлатларда шундай, машина қўйиш учун кўчалар, йўллар безбетларча эгалаб олинмайди.

Ўзбекистонда пастки қаватлар дўконлар учун ажратилади ва тадбиркорларга берилади. Халқни ҳеч ким ўйламай қўйди. Ҳаммага пул керак. (Гўрига орқалаб кетмоқчи шекили.)

Бизни дўст деб қабул қилса, қурилиш вазирлигига таклифимиз шу: қурилажак биноларнинг пастки қаватлари машиналар учун ажратилиши бўйича қатъий талаб белгилансин.

Бизни игнор қилса (энергетикларимизга ўхшаб), буни талаб қиламиз. Чунки бу ватанда халқ яшайди. Улар тоза экологик муҳитда, ўзи ва болалари учун хавфсиз ва машиналардан холи ҳудудларда яшашга тўла ҳақлидир.

Халқни ҳукумат ўйламаса, биз ўйлашга, қайғуришга ва ҳеч бўлмаса, шундай таклифлар билан қўллашга мажбурмиз.

@media24uz
👍24
Андижон ҳокими кимга бунчалик ишонади?

Ўзбекистонда вилоят ҳокими президентдан кейинги одамдек гап. Чунки унга топширилган халқ бор.

Бу дегани аслида катта масъулиятдир. Чунки давлат раҳбарининг ишончини оқлаш халқ меҳрини қозонишдан-да оғирроқ. Асло аксинча эмас.

Кимдир бу мансабдан тўғри йўлда фойдаланади (ундай ҳокимлар бор), кимдир эса ўзидан валломат ясаб, кўзини ёғ босиб, бошқаларни яхши кўрмай қолади.

Доимо жамоатчилик эътибори ва эътирози бўйича иккинчи ўринда турган Шуҳрат Абдураҳмонов сўнгги кунларда яна авжига чиқмоқда. (Биринчи ўринда Жаҳонгир Ортиқхўжаев, буни биласизлар.)

У катта пулга дунё юлдузларини чақириб (қанча пул кетганини суриштиряпмиз), унга журналистларни таклиф қилиб, яна камига "қўлингдан ҳеч нима келмайди" деб ҳақорат қилган. (Ҳар қандай журналист учун бу ҳақорат!)

Айтганча, журналистларни ҳақорат қилишда ҳам (Ортиқхўжаевдан кейин) иккинчи ўринга чиқиб олди. (Ишқилиб биринчиликка интилмасин.)

Бу қадар сурбетлик нимадан, биласизми? Ўзига ё ортида турган кимгадир катта ишончдан. Ҳоким ўзига ишонса, аксинча халққа қайишади. Демак, ортида кимдир бор, деб ўйлайди. Юқорида айтдик, ҳокимларнинг ортида фақат президент туради.

Ўтган йили айнан шу ҳоким хурмача қилиқлари билан неча кўзга тушиб, ишдан кетишига бир баҳя қолганди.

Журналистларни истаганича ҳақорат қиладиган ҳокимга эслатиб қўймоқчимиз: Шавкат Мирзиёев журналистларга қарата кўп бор айтган – "сизларнинг ортингизда ўзим турибман!".

Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ортида президент турган бўлиши мумкин, аммо буни ҳеч ким айтмаган ва эшитмаган. Ўзидан ўзи хулоса ясаб, ортимда президент турибди, дейишни ёш бола ҳам билади. Чунки халқ ўз юртбошисига суяниши ва ишониши табиий ҳол.

Вилоят ҳокими матбуот котиби, овора бўлиб раддия ёзманг, барибир ўхшатолмаяпсиз.

@media24uz
👍17😁4🤔2
Журналистлар уюшмаси Андижон ҳокими билан боғлиқ ҳолатни қоралаб чиқди

Журналистлар уюшмаси Андижон вилояти ҳокими билан боғлиқ ҳолатни қоралаб чиққан. Уюшма ҳолат бўйича тегишли органлардан қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ муносабат билдиришини сўраган.

Унча-мунчага садо чиқармайдиган уюшманинг журналистларни бу тарзда ҳимоялаб чиқиши мақтовга лойиқ.

Хабарингиз бор, Шуҳрат Абдураҳмонов Хонободдаги "Дунё садолари" фестивалини ёритишга борган журналистларни ҳақорат қилиб, "қўлларингдан ҳеч нима келмайди", деган эди.

Ривожланган давлатда аслида ҳокимлар журналистларга очиқлик ва шаффофлик маъносида ҳисобдор бўлиши керак.

Шунингдек, уюшма янгиланган Конституциянинг 82-моддасида Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланганини эслатган. Барча мутасадди раҳбарларни ушбу нормага қатъий амал қилишга чақирган.

@media24uz
👍14
Талаб ортган ҳар қандай арзон нарса қимматлаштириляпти

Ва бу асло эркин бозор муҳитидан эмас, балки монополиядандир. Бунга мисолларни кўплаб топиш мумкин.

Энг катта талабгир соҳа машинасозлик эди, авваллари арзон бўлган, аҳоли сони кўпайиб, талаб ортгач, бир неча бараварга бир неча марта қимматлашди, аммо сифати 20 йилдан бери ўзгаргани йўқ.

Бензинга талаб кучайганди, уни оширишди, метанга талаб ортганди, уям қимматлади. Мана энди навбат пропанга келди. Ҳозир арзонроқ ва сифатлироқ бўлгани учун ҳамма пропанга ўтиб кетаётганди, уни сиқиб, монополлаштиришяпти.

Монополиядан безган халқ электромобиллар минишга ўтиб кетганди, униям секин-аста монополия қила бошлашди. Ўзларича имтиёз деб мақтаниб, машина регистрация қилишни бир неча каррасига қимматлаштиришди.

Озиқ-овқатлардан бўлсин дейсизми? Шакарни олайлик, атиги бир неча йил олдин ҳам 2 баравар арзон эди, урушлар баҳонасида нархни каррасига кўтаришди. Кейинчалик туширамиз, деб ҳалигача содда халқни алдаб келишади.

Ўсимлик ёғини айтайликми? Овқат пиширадиган мой ҳам гўё Россияга қўлланилган санкциялар баҳонасида оширилганди. Умуман, бизда бир марта нархи ошган маҳсулот қайта арзонламаган. Ҳеч қачон!

Буханка нонни гапирмай қўя қоламиз. Тўғри, озиқ-овқат товарлари бозорга қараб ўзгаради. Лекин нега озиқ-овқатга ишлаган шу қоида машинага, пропанга амал қилмайди?

Об-ҳавога қараб ўзгарадиган ва татбиқ этиладиган қонун-қоидалар шу қадар кўпки, улар ҳақида кейинги сонларда ёзамиз.

@media24uz
👍21🤔3😁1🤯1
Аввал ўзимизга бўлсин, жаноб вазир!

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Остонага бориб, хорижлик журналист саволига жавоб бераркан, яқин йилларда электр энергиясини Европага ҳам экспорт қилишлари мумкинлигини айтган.

Вазирнинг бундай позитивлиги яхши, ўзига бўлган ишончи дуруст. Демак, 2024 йил охиригача бутун мамлакатни ток билан таъминлаймиз, деган ваъдасига ўзи ҳам умид қиляпти. Биз бу ваъдалар амалга ошишини сабр билан кутяпмиз.

Ўз юртида ўз журналистларидан қочиб юрадиган вазирнинг айтишича, халқи ҳозирча электр энергиясига зор Ўзбекистон 2030 йилга бориб Озарбайжон орқали Руминия, Венгрияга ток сотмоқчи.

"Бу электр кабеллари қувватига ва ҳамкорларнинг биз билан ишлаш истагига боғлиқ. Янада кўпроқ ҳам экспорт қилишга тайёрмиз", деб жавоб берган қанча ток сотилиши ҳақидаги саволга.


Келинглар, яхши гумонда бўламиз. Демак, 2024 йил охирида, яъни 4 ойдан кейин бутун Ўзбекистонда чироқ ўчмайди (ҳатто Тошкентда чироқ ўчиши одатга айланиб бўлган лекин).

2030 йилга бориб эса токларимиз ошиб-тошиб кетганидан нима қилишни билмай қоламиз ва кейин бошқаларга сотишга тушамиз.

@media24uz
😁19🤔4🤯1🤬1
Ҳозирча майда балиқлар

Реклама қонунчилиги бузилиши Ўзбекистонда шу қадар авж олиб, безбетлашиб кетганки, буни 1-2 та ва майда ҳолатлар билан бартараф этиб бўлмайди.

Лекин бошланишига ташланган қадамларни эътироф этиш мумкин. Муҳими бошлаб олиш.

Рақобат қўмитаси Наманганда ана шундай қонунбузилишларни аниқлаб, жаримага тортган. Масалан, 2 та ресторан ўз ролигида тамаки ва алкогол маҳсулотларини тарғиб қилган.

Яна бир ҳолатда эса ўқув маркази (тасаввур қиляпсизми, ўқув маркази!) ўз рекламасида ўйинчоқ қуролдан фойдаланган.

Энди навбат акулаларга бўлиши керак. Аввал ёзганимиздек, реклама борасида давлат, хусусий ва ҳудудий телеканаллар истеъмолчилар ҳуқуқларини истаганча топтамоқда.

Рақобат қўмитаси уларни ҳам ўрганишни бошлаган, деган яхши умиддамиз.

@media24uz
👍8😁2🤔1
Сен шуни ният қилганмидинг, ўзбегим!

Ўзбекистонда шу пайтгача ўртача нархи 16 минг доллардан сотилиб келинган BYD E2 машинаси монополлаштирилгач, 3 минг долларга қимматлашиб кетган.

Бу халқни алдамаган ким қолди? Бу содда халқ алданмаган қайси соҳа қолди?

30 йилдан бери нархига арзимайдиган машиналарини ўтказиб келди Ўзавто Моторс...

34 минг сўмлик регистрацияни якшанба куни имзоланган ва келишилган хат билан 500 минг сўм, 3-4 млн сўм қилиб ташлашди...

Ягона дилер бўлса, Хитойдан олиб келиш, расмийлаштириш ва бошқа харажатлари имтиёзли бўлиб, арзонлашиши керак эди аслида...

Аксинча энди бошқа электрокарлар, бошқа дилерларга импорт божини жорий қилишмоқчи...

Бу халқнинг устидан қачонгача кулишаркин?! Бу халқни чинакамига ўйлайдиган бирортаси бормикин?

Майда-чуйдаларга ўралашиб қолаётган Рақобат қўмитасидан кўнглимиз қолиб кетмасайди ҳали.

@media24uz
🤬10👍7👎3😱2
Колхозимизда қизиқ ишлар бўляпти

Корпоратив ахборот ягона порталида 2024 йил 9 август куни “Ўзсаноатқурилишбанк” билан боғлиқ 8 та маълумот очиқланди.

Қизиқ тарафи, буларнинг барчаси 2-3 йил олдинги ҳужжатлар. У пайтларда банкнинг кузатув кенгаши раиси Азиз Воитов эди (Воитов терговга кириб кетгани ҳақидаги хабардан бошқа янгилик йўқ ҳозирча). Ҳужжатларнинг барчасида А.Воитов кузатув кенгаши раиси сифатида қайд этилиб, йиғилишда онлайн қатнашгани кўрсатилган.

Хўш, муаммо кимда? Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги корпоратив ахборот ягона порталидаги техник хатоликми ёки банкдагилар маълумотларни ўз вақтида очиқламай, энди эсларига тушиб қолиб, бир неча йиллик ҳужжатларни бугун эълон қилишдими?

@media24uz
👍10🤔4🤯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шахсга сиғиниш

Олимпиадада Ҳасанбой Дўсматов олтин медал олган кеча унинг уйига Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам борган.

Тўғридан-тўғри эфирда, давлат ТВсида кетган лавҳадан англаш мумкинки, ҳокимга сиғиниш янада авж олган, янада кучайган (видеода кўриш мумкин).

Бир ўйлаб кўрайлик, Ҳасанбойнинг олтин медал олишига ҳокимнинг нима дахли бор? Унга мураббийлик қилганмиди? Шароитларни бошқа ҳокимлар ҳам қилиб беряпти.

Масалан, кеча Фарғона ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам бошқа боксчи Муллажоновнинг жангини унинг маҳалласида бирга кўрди. Отасига тўн кийдирди. Бўлди.

Биров уни мақтамадиям, раҳмат ҳам айтмади. Тўғрисиям шу, ҳокимга эмас, шу чемпионларни туғиб, катта қилган ва тарбия берган ота-онасига раҳмат айтиш керак.

@media24uz
👍33🤬10😁3👎1
Ички ишлар органининг қонуний талаби қандай ўзи?

Кўп жойларда ўқиб қоламиз, палончи ИИБ ходимининг қонуний талабини бажармагани учун жаримага тортилди, қамалди, деган хабарларни. Ўзи ИИО ходимининг қонуний талаби қанақа?

Қонунчилик палатаси 2016 йил 12 августда қабул қилган, Сенат 2016 йил 24 августда маъқуллаган, президент 2016 йил 16 сентябрда имзолаган ва айни пайтда кучда бўлган "Ички ишлар тўғрисида"ги қонунда қонунийлик тушунчаси бор.

6-модда қуйидагича:
"Ички ишлар органлари ходимлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига аниқ риоя этиши ҳамда уларни бажариши шарт.
Қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъи назар, қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Ички ишлар органларининг ходимлари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғидаги ўзининг қонунга хилоф хатти-ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) оқлаш учун хизмат манфаатларини, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқликни, юқори турувчи мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф талаблари, буйруқлари ва фармойишларини ёки қонунга мувофиқ бўлмаган бошқа бирор-бир ҳолатни рўкач қилиши мумкин эмас. Ички ишлар органларининг ходимларига кимнидир ғайриқонуний ҳаракатларни содир этишга бевосита ёки билвосита қизиқтириш, кўндириш, ундаш тақиқланади".


Деҳқончасига тушунтирганда, ИИБ ходимларининг қонуний талаблари энг аввало Конституция, кейин бошқа қонунларга зид келмаслиги шарт!

Масалан, Конституцияда сўз ва фикр эркинлиги аниқ кафолатланган. ИИБ ходими фалон нарса дебсан, деб сизни қамаб қўйишга ҳақли эмас, аксинча улар қонунни бузган ҳисобланади.

Ёки 9-моддани олайлик:
Ички ишлар органлари ўз фаолиятини очиқ ва шаффоф тарзда, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга оширади.
Жисмоний ва юридик шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда ички ишлар органларининг фаолияти ҳақида, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига бевосита дахлдор бўлган ҳаққоний ахборотни олиш ҳуқуқига эга, фойдаланилиши қонун билан чекланган ахборот бундан мустасно".


Яъни ИИБ ходими фаолиятини фото ва видеога олишга тўла ҳақлисиз. Лекин агар бу материаллардан ёлғон, товламачилик ва бошқа ғараз мақсадларда фойдалансангиз, қонунга асосан жазоланасиз.

Аммо ҳурматли депутатларимиз тасдиқлаган, Сенатда ҳозирча чанг босиб ётган (ИИБ ходимларини тасвирга олиш ҳақидаги) қонун лойиҳасининг ўзи ноқонуний. Депутатлар шу ноқонуний лойиҳани қабул қилишган. Қойилмисиз?

@media24uz
👍9😁1🤬1
Рақобат қўмитаси барча ТВ каналларга кўрсатма юборди

Барча турдаги телеканаллар орқали рекламаларни тарқатишда қонунчилик талаблари бузилиши бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатма юборган. Биз бу ҳақда кўп ёзгандик.

Айтилишича, қўмита рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи провайдерларга (телерадиоканаллар) кўрсатма хати юборган. Кўрсатмада телеканаллар 1 ой ичида рекламага оид ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштириши ва қайта кўриб чиқиши сўралган.

Ушбу кўрсатма хати талабаларидан келиб чиқиб, қўмита ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда соҳага оид мониторинг таҳлиллари ўтказади ва ўрганишларда қонун бузилиши аниқланган тақдирда, ушбу ҳолатга йўл қўйган субъектларга нисбатан қатъий таъсирчан чоралар, шу жумладан, молиявий санкциялар қўлланилиши айтилган.

Бизни эшитаётган раҳбарлар борлиги қувонарли. Ҳокимлар ва вазирлар ўрнак олса бўларди.

@media24uz
👍11👎1🤬1
Ростанам қўлимиздан балоям келмаяпти

Нафақат бизнинг, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳукуматнинг ҳам қўлидан ҳеч нима келмаяпти.

Гап Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳақида кетяпти. Эсингизда бўлса, у Хонободдаги тадбирга йиғилган журналистларга қарата "қўлларингдан балоям келмайди барибир" деган эди.

Халқ ва ҳукумат олдида ҳисобдор амалдорнинг журналистларга қарата айтган бу гапи бошқа қонун устувор давлатда дарров истеъфо ёки ҳайдалиш билан якун топар эди. Аммо унга нисбатан ростанам қўлимиздан ҳеч нарса келмас экан.

11 йилдан бери ҳокимиятда ўтиришнинг фойдаси шу бўлса керак балки.

Айтганча, унча-мунчага садо чиқармайдиган (айниқса, журналистлар ҳимояси борасида) Журналистлар уюшмаси тегишли органлардан муносабат беришни сўраганди.

@media24uz
👍8🤬7😁1
Сенат қонунларга зид қонун лойиҳасини ниҳоят қайтариб юборди

Ички ишлар ходимларини тасвирга олганларни 15 суткагача қамаб қўйиш ҳақидаги ИИВнинг бир қатор қонунларга зид қонун лойиҳаси сенатда кўриб чиқилди ва қайта ишлашга юборилди.

Энди қонунчилик палатаси депутатлари ҳам сал каллаларини ишлатиб, бу қоидани лойиҳадан олиб ташлаши, кейин эса тезроқ яна сенатга юборишларига умид қилиб қоламиз.

Чунки айнан ўша лойиҳада йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари бериш ҳақидаги меъёр ҳам бор эди.

ИИВнинг қайсидир эркатойи кўчаларда бемалол машина босиб юриши ёки бирор каттаконнинг ўзбошимча "Малибу"лари қоидаларни бир тийинга олмай ҳаракатланиши учун лойиҳа атайлаб тасдиқланмаяпти, деган ёмон гумонимиз бор.

@media24uz
👍8😁4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўхта, қўлингни кўтар!

Пойтахт йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси пиёдалар ўтиш жойларидан ўтаётган одамлар ўнг қўлини кўтарса, ҳаракатланаётган машиналар тўхтаб, йўл беради.

Назарияда шундай кутишяпти. Ўзлари монтаж қилиб видео ҳам жойлашган. ЙПХ тургани ва сьёмка бўлаётгани учун машиналар "эслигина" бўлиб тўхтаб, одамларга йўл берган.

Бемаъни ва тутуруқсиз қарорлар чиқариш, янги велосипедлар кашф қилиш ички ишлар тизимига одат бўлиб қолган кўринади. Бир қарасанг, тасвирга олганни қамаймиз дейишади, бир қарасанг, қўлингни кўтар.

Аввал пиёдалар учун махсус йўлакдан ўтмагани учун машина уриб юборди, деган лазейка бор эди.

Энди пиёдалар йўлидан ўтаётган, аммо ўнг қўлини кўтармаган мурдаларга лазейка ясашган. Чап қўллар ҳисобга ўтмаса керак.

Бундан ташқари, ўнг қўли йўқ ногиронлар, қўлларида юклари бор пиёдалар, қўл кўтаришга ҳолсиз кексалар бўлса-чи!?

@media24uz
👍10🤔3🤬1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳрининг сўконғич ва бузуқ собиқ ҳокими янги лавозимда

Андижон шаҳрининг собиқ собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев орадан 5 йил ўтар-ўтмас бугундан янги лавозимга тайинланган.

Раҳматуллаев ҳозирги ҳокимдан олдинги ҳоким Баҳром Ҳайдаровдан ҳам олдинги ҳоким эди. 2019 йилда сўконғичлиги ва бошқа ҳунарлари учун ишдан олинганди.

Раҳматуллаевнинг қилиқларига ундан катталарам жим қараб турмаган. Масалан, вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов: "Бу болани жуда кўп огоҳлантирганман. Қадамингни ўйлаб босгин деганман. Мана қўлимда унинг қандай ишлагани тўғрисида маълумотлар бор", деганди.

Бош вазир Абдулла Арипов эса 2018 йилда бюджет ташкилотлари ходимларини мажбуран гул сотиб олдиргани учун қатъий огоҳлантирганди.

Мана, Андижон шаҳрининг ҳозирги ҳокими Ғофур Абдураҳмоновнинг бугунги қарори билан Раҳматуллаев шаҳар ободонлаштириш бошлиғи лавозимига тайинланган.

У шунча қилиқлари учун БҲМ 30 баравари миқдорида жаримага тортилган холос, кейинчалик ишдан бўшаб қутулган.

Бундай ҳолат Андижон ҳокимларига одат бўлса керак.

Видеода бир жувон билан тарқаб кетган видеосига берган изоҳини кўриш мумкин. У бу ҳолатни лаънатлаган ва қоралаганди.

@media24uz
👍11👎5😁4🤬2
Прописка балоси таг томири билан йўқ қилиняпти

Узоқ йиллар давомида халқ эркинлигига тушов бўлиб келган прописка балоси ниҳоят таг-туги билан йўқ қилиняпти.

Қонунчилик палатаси йиғилишида бугун Ички ишлар вазирлиги 2011 йилда имзоланган қонунни бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиққан. Депутатлар уни биринчи ўқишда қабул қилишган.

Ички ишлардан ҳам яхши ташаббуслар чиқаркан, мана. Уларни кўпчилик Конституцияга зид қонун лойиҳаси учун ёмонга чиқариб қўйганди. Ҳозирча Сенат қайтаргани билан депутатлар ундаги нормани батамом олиб ташлаши керак.

Хуллас, прописка бўйича нима янгилик? 2011 йилдаги, яъни амалдаги қонунда пропискага қўйиш мумкин бўлган фуқаролар тоифалари тасдиқланган. Ана шуларни энди бекор қилишмоқчи.

Деҳқончасига айтганда, ҳозир Тошкентда яшамоқчи бўлган бирор шахс ўз қариндоши, васийи, эр ё хотини ва бошқа турдаги тоифаларга кирган одамларникига пропискага туриши керак.

Янги қоида бўйича эса исталган манзилда яшаб, ишлаб, ўқиши мумкин. Бу ҳақда тегишли органга хабар бериб қўйса кифоя.

Бу қонун тезроқ тасдиқланиб, имзоланиб, кучга кириб кетса, прописка балоси томири билан қуритилади.

@media24uz
👍15🤔2👎1
Ички ишларнинг калласи ишламаган экан

Зангиотада тиббий ниқоб тақиб дўконга кирган аёл киши ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилган ва шу таққан ниқоби учун иши судга оширилган.

Одил судловимиз ҳам аёл киши кўчада юзини тўсиб юргани учун енгил жазони бериб, 1,7 млн сўм жарима белгилаган.

Аёл цехда ишлаши, чангда кўп меҳнат қилгани учун аллергияси борлигини айтган. Аммо барибир уни катта жиноятчидек кўришган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-4-моддаси, яъни жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 300 минг сўмдан 4 млн 950 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бунда қуйидагилар мустасно:

▪️тиббий кўрсатмага асосан ёки йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош кийимда бўлиш;
▪️меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолларда юзини тўсган ҳолда бўлиш;
▪️спорт ва маданий тадбирларни ўтказиш вақтида ушбу тадбирлар иштирокчиларининг юзини тўсган ҳолда бўлиш;
▪️қонунчиликда тўғридан-тўғри рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш.

Энди мантиқан ўйлаб кўрайлик: ўша аёл чангли шароитда ишлашини ва аллергия орттириб олганини айтган. Бу ҳолатда унга аксинча компенсация тўлаш керак, меҳнат кодекси бўйича. Чунки ҳаётини хавф остига қўйиб ишлайди. Бандлик вазирлиги, сиз қаердасиз?

2020 йилдаги карантин пайтида нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё ниқоб таққан, айнан тиббий ниқоб. Ўша пайтда нега ҳаммани ёппасига ушлаб, қамаб ё жаримага тортмагансизлар? Пулнинг тагида қолардинглар!

Сабаби оддий: у пайтда карантинга оид қонунчилигимиз ҳаминқадар эди. Қонунчиликка кейин ўзгартиришлар киритилди.

Аммо юқоридаги кодекснинг ўша моддасидаги истисно ҳолатда карантин ҳақида гап йўқ. Демак, кўчада тиббий ниқоб тақиб юриш мумкин. Айниқса, ҳозир маймунчечак хавфи ортиб бораётган пайтда. Соғлиқни сақлаш, СЭС, қаердасизлар?

Қолаверса, экологияси бузилиб бўлган чангли Ўзбекистонда ниқоб тақиб юрган фуқароларга раҳмат айтиш лозим. Экология вазирлиги, қаердасизлар?

Карантинда ички ишлар ходимларининг калласи ишламаган экан-да...

@media24uz
👍17🤬8
2025/11/01 09:29:03
Back to Top
HTML Embed Code: