Telegram Web Link
📣 Диққат, янги лойиҳа!

Мўмин киши замон билан ҳамнафас яшаши, энг ёрқин лаҳзаларни тутиб қолишга ҳаракат қилиши табиий. Шуни инобатга олиб, mehrob.uz каналида ёрқин лаҳзаларни ҳавола этишни ният қилдик.

🔥 Саҳифамизда лаҳзалар (сториес) улашиб боришимиз учун ўз ҳиссангизни қўшинг.

Бунинг учун нима қилиш керак?
- Аввало телеграм иловангизни янгилаб олинг (Play market ёки Appstore орқали);
- Сўнг ушбу ҳавола орқали овоз беринг: 👇 https://www.tg-me.com/boost/mehrob_uz

Эслатиб ўтамиз, фақат телеграм премиум фойдаланувчилари овоз беришлари мумкин.

Яқинларингизга улашинг!

@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Неъмат ўсма қўйган келинчакка ўхшайди, шукрни унга тумор қил. Неъмат билан бирга шукр бўлса, бу неъматнинг заволи йўқ, неъмат билан бирга инкор бўлса, бу неъматнинг бақоси йўқ.

📝 Изоҳ. Неъмат Оллоҳ таолонинг бандасига ҳадяси. Бандасига меҳрибон Зот неъматни шунчаки эмас, балки уни зийнатлаб, кўз кўрганда қувонадиган ҳолда ҳадя этади. Лекин неъмат ҳамиша хавф қуршовида: унинг гўзаллигини кўрган ва унга етолмаган кўзлар ҳасадга тўла! Агар Оллоҳ ато этган неъматга талофат етмасин десанг, уни ёмон кўзлардан асра, шукрни унга тумор қилиб тақ! Зеро, берилган неъматни шукр билан қўрғонласанг, бу неъматнинг заволи йўқ. Аксинча, Оллоҳ таоло ҳамма қулайлиги билан сенга ато этган неъматнинг қадрига етмасдан ношукрлик, инкор, қаноатсизлик йўлига ўтиб олсанг, бу неъмат сенда узоқ турмайди. Қуйидаги шеърда бу маъно янада батафсилроқ очилган:

Шеър:
Тирикчилик бўлиб қолган бор ғаминг,
Умринг емиряпти ҳаёт ташвиши.
Дунё лаззатига заҳар қўшилган,
Нон билан заҳарга ботяпти тишинг.
Берилган неъматнинг риоясин қил,
Чун гуноҳ неъматнинг кушандасидир.
Оллоҳга шукронанг давомли бўлсин,
Ношукур – банданинг шармандасидир.
Огоҳ бўл, Оллоҳ тез ўч олувчи Зот,
Бундай «бандалик»дан ўзни четга торт.
Нимаки, камолга етди, дейилса,
Унинг заволидин бўлгил эҳтиёт.


📚 “Унвонул баён”дан.

Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Mehrob.uz pinned a photo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ»
шу ғоя асосида навбатдаги тадбир ташкил этилди

Бугун, 26 июнь куни «Минор» жоме масжиди имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Янги ҳаёт туманида «Жаҳолатга қарши – маърифат» шиори остида ташкил этилган тадбирда иштирок этдилар.
Тадбирда Янги ҳаёт тумани 329-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари, ота-оналар ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий “Фарзанднинг ахлоқий тарбиясида ота-оналарга тавсиялар” мавзусида суҳбат қилиб бердилар.
Учрашув охирида иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.
Самимий ва манфаатларга бой ўтган учрашув хайрли дуолар билан якунланди.
@mehrob_uz
Жаннатдаги дарахтнинг номи

Савол: Қуръонда Одам алайҳиссаломга жаннатда ейишдан қайтарилган дарахтнинг номи зикр қилинмаган. Лекин “Қисасул анбиё” китобида уни “буғдой дарахти” деб ўқидим. Бу маълумот тўғрими?

📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, тўғри. Шунақа гаплар бор. Баъзи тобеинлардан унинг у ёки бу дарахт экани ривоят қилинган. Улар аввалги қавмлар – аҳли китобларнинг ривоятига таяниб айтилган гаплар. Лекин ҳадисларда унинг аниқ бир нарса экани собит бўлмаган.
Аллоҳ таоло Ўз китобида унинг нима эканини аниқ келтирмади. Сабаби, биз воқеанинг бошқа тарафига эътибор қаратишимиз керак. Ундаги муҳим нуқта шайтон азалдан одамга душман экани, унинг васвасаларига қулоқ солмаслик кераклиги, Ҳақ таолонинг барча буйруқларига итоатли бўлиш лозимлигидир. Агар унинг қайси дарахт эканини билишнинг инсонларга фойдали жиҳати бўлганида, Қуръони карим ёки ҳадиси шарифларда баён қилинган бўлар эди (Имом Табарий тафсири асосида). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
РИЗҚНИНГ ҚАДРИ

Мен Ҳазратим Доктор Абдулҳай Орифий сирроҳдан Ҳазрат қоддасаллоҳу Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳнинг бир воқеаларини эшитганман. Бир куни Ҳазрат касал бўлиб қолдилар. Шу аснода бир киши у зотга сут келтирди. Ҳазрат сутни ичдилар ва озгинаси ортиб қолди. Ортиб қолган сутни бош тарафларига қўйдилар. Шу орада Ҳазрат ухлаб қолдилар. Уйғонганларида ёнларида турган бир кишидан: “Биродар, озгина сут ортиб қолган эди. У қаерга кетди?” деб сўрадилар. У киши: “Ташлаб юбордим. Бор-йўғи бир қултум экан, холос”, деди. Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ хафа бўлдилар ва шундай дедилар: “Сен Аллоҳ таолонинг неъматини ташлаб юбордингми? Жуда ёмон иш қилибсан. Агар мен у сутни ича олмаган бўлсам, у ҳолда сен ўзинг ичиб қўйгин эди ёки бошқа бировга бергин эди, ҳеч бўлмаса, мушук ёки тўтига ичиргин эди. Ўша бир қултум сут Аллоҳ таолонинг бирор махлуқи эҳтиёжига ярарди. Сен эса, уни ташлаб юбординг?!”. Кейин бир усул-қоидани баён қилдилар: “Инсон ҳаёти давомида кўп фойда оладиган нарсаларнинг озгина миқдорини ҳам қадрлаши ва ҳурматлаши вожибдир”.
Масалан, инсон доимий таом истеъмол қилади. У билан очлигини кеткизади. Қорнини тўйғазади. Лекин ўша таомнинг озгина қисми ортиб қолса, ташлаб юбормаслиги, уни эъзозлаши, қадрлаши вожибдир. Бу гапнинг асли ҳадисдан олинган. Унинг мазмуни бундай: “Аллоҳнинг ризқини асло қадрсиз қилманг. Уни бирор ўринга сарф қилинг”.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📿Жума куни кўп-кўп салавот айтишни унутманг!

💐 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар йўллаш – банда сўзи учун ҳам, маъноси учун ҳам савоб оладиган зикрлар жумласидандир. Салавоту салом лафзларини айтиш ҳам ибодат саналади.

🌙 Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади» (Байҳақий ривоят қилган).

📿 Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!

🔗 Салавот айтишнинг фойдалари

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/27 22:22:47
Back to Top
HTML Embed Code: