Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир эшитган хабарингизга ишонманг!

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“УСТИНГДА КЎРИНСИН!”

Молик ибн Назла розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига эски кийимда келди.
Пайғамбаримиз ундан:
– Молинг борми? – деб сўрадилар.
– Ҳа!
– Қанақа туридан?
– Ҳар қанақа туридан. Туя, от, қўй...
– Агар Аллоҳ сенга мол берса, унинг асари устингда кўриниб турсин!

Амр ибн Шуъайб отасидан, отаси эса бобосидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ шундай деганлар: “Аллоҳ таоло неъмати асарини бандасининг устида кўриниб туришини яхши кўради!”.

Неъматни кўрсатиш шукрнинг бир қисмидир.
Аллоҳ инсонга мол ато қилса, у яхши кийимлар кийиши лозим. Яхши кийим бошқа, қиммати бошқа. Турли ёрлиқлар, машҳур ном-брендлар ва мода орқасидан югуриш, гўзал ва бежирим кийимлар бўлатуриб, номи учун қимматга сотиб олиш аҳмоқлик ва исрофдир. Аслида, номлар бойларнинг пулини шилиш мақсадида ўйлаб топилган. Фақирлар эса бунга алданиб қолишган. Бугун ҳатто ёшлар фахрланиш учун кучи етмайдиган нарсаларни ҳам сотиб олишга уринишмоқда. Гўзаллик яхши, аммо зўрма-зўракилик ёмон!

Неъматни зоҳир қилишда муҳтожларга ёрдамлашиш бор. Тўғри, яширин садақа Аллоҳга мақбул ва суюкли. Аммо инсон бойликда маълум бир даражага етганида кўпчилик манфаати етадиган умумий лойиҳаларга пул тикишга мажбур бўлади. Шифохона, масжид қуриш, узоқ қишлоқларда артезиан қудуғи ковлаш, мактаблар учун бинолар ва ҳоказолар барпо этиш шулар жумласидандир.
Бу каби ишлар Аллоҳ таолонинг: “Садақани ошкора қилсангиз, қандоқ ҳам яхши!” (Бақара сураси, 271-оятдан) деган сўзига асосланган. Аллоҳ берган ҳар бир нарса неъмат.

Неъматларга шукр қилиш ҳам неъмат!
Шифокорда бир ойда бир кун беморларга бепул хизмат қилиш имкони бор. Университет профессорида дарсга узри туфайли кела олмаган талабаларга аудиториядан ташқарида маъруза ўқиш имкони бор. Мансабдор ва нуфузли кишиларда бир бечоранинг мушкулотини ҳал қилиш учун ўртакаш бўлиш имкони бор. Бой савдогарда ҳар ой иффатли бир фақирнинг оиласи таъминотини қилиб туриш имкони бор. Корхона раҳбарида рамазон ойида ишчиларга енгиллик бериш имкони бор. Масъул шахсда ишчилар билан суҳбатлашиш, ҳазиллашиш ва уларга лутф ила муомала қилиш имкони бор...

Хуллас, Аллоҳга олиб борадиган йўллар махлуқлар нафаси миқдоричадир. Шукри адо этиладиган ҳар қандай неъмат муҳофаза қилинади. Неъматларни асрайлик!

“Набавий тарбия” китобидан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Кофирни кофир демаган киши кофирдир”

Савол: “Кофирни кофир демаган киши кофирдир” деган қоидани қандай тушуниш керак?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Ким кофирни кофир демаса, ёки унинг куфрида иккиланса, унинг ўзи ҳам кофирдир” деган гап муайян фиқҳий ёки ақидавий қоида эмас. Балки, баъзи аввалги уламолар томонидан зикр қилиб ўтилган умумий масалалардан биридир. Масалан, Суфён ибн Уяйна, Абдуллоҳ ибн Аҳмад каби зотларнинг сўзларида ҳам шунга ўхшаш гаплар нақл қилинган. Ушбу гап асосан куфри Қуръон ҳукми билан маълум бўлганлар. Масалан, Аллоҳ таолога ширк келтирганлар, аҳли китоблар ва ғайри динлар ҳақида айтилган.
Аммо ҳозир баъзи адашган тоифалар томонидан “Ким кофирни кофир демаса ёки унинг куфрида иккиланса, унинг ўзи ҳам кофирдир” деган гапдан ботил тушунча ирода қилинмоқда. Асли ғайридинлар назарда тутиб айтилган масалани мусулмонларга татбиқ қилинмоқда. Натижада мусулмонни кофирга чиқариш авж олмоқда. Масалан, мусулмон киши хато қилиб ёки илмсизликдан ёхуд бирор таъвил сабаб куфрда айбланадиган ишни қилса-ю, унинг зарарига қози томонидан шаръий ҳужжат тўлиқ бўлмаса, уни ширк ёки куфрда айблаб бўлмайди. Балки ўша инсонга ширк ва куфр нисбати берилмай, умумий тарзда “Шу ишни қилиш ёки бу гапни айтиш ширкдир”, дейилади. Зеро, уламолар айтадиларки: “Мингта куфрда айблашга лойиқ бўлган кишиларни кофирга чиқармай хато қилиш – битта мусулмонни Исломдан чиқариб, хато қилишдан яхшироқдир”. Тавфиқ Аллоҳдан.

“Фатволар тўплами”дан

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қайси касб ҳалол?

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Яқинларингизга улашинг!

👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тушга алданиб қолманг

Марвазийдан ривоят қилинади: «Солиҳ зотлардан бири бўлмиш Абу Абдуллоҳнинг ҳузурига Иброҳим Ҳасрийни олиб кирдим. У Абу Абдуллоҳга: «Онам сизни тушларида кўрибдилар. Сиз ҳақингизда бир қанча яхши гапларни айтиб, жаннатни ҳам зикр қилиб ўтдилар», деди.

Абу Абдуллоҳ шундай деди: «Эй дўстим, Саҳл ибн Саломага ҳам одамлар шундай гапларни айтаверганидан фитналаниб, охир-оқибатда қон тўкилишигача етиб борди. Туш мўминни хурсанд қилса қилсин, лекин уни алдаб қўймасин».

“Солиҳлар гулшани”дан.

Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/28 18:14:05
Back to Top
HTML Embed Code: