Қурбонлик вақти ҳақида
❓ Савол: Қурбонлик вақти ҳақида тушунча берсангиз?
📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонликнинг вақти – уч кун. Улар – зулҳижжанинг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари. Яъни Қурбон ҳайитининг биринчи, иккинчи ва учинчи куни қуёш ботгунича.
Қурбонликнинг вақти ҳақида “Мухтасарул-виқоя” китобида бундай дейилади: “Қурбонликнинг аввалги вақти агар шаҳар жойда сўйилса, Қурбон ҳайит намози ўқилгандан кейин. Агар ундан бошқа (жума ўқилмайдиган қишлоқ) жойларда сўйилса, ҳайит куни тонг отгандан бошланади. Охирги вақти эса (ҳайитнинг) учинчи куни қуёш ботишидан озгина аввал тугайди”.
Қурбон ҳайити намози ўқилмайдиган саҳро ва чўл жойларда қурбонликни Қурбон ҳайити куни тонг отиши билан сўйиш мумкин. Аммо Қурбон ҳайити ўқиладиган жойларда ҳайит намози ўқилгандан кейин қурбонликни сўйиш бошланади. Бундан олдин сўйишни бошлаш мумкин эмас. Шунингдек, ҳайитнинг эртаси куни ҳам тўлиқ қурбонлик сўйилади ҳамда унинг эртаси куни қуёш ботишидан озгина муддат олдин сўйиш жоиз. Аммо қуёш ботиши билан қурбонлик вақти тугайди. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍208❤87🕊10👏9
Қуръонга кўзинг билан боқсанг, ёзувни кўрасан.
Ақлинг билан қарасанг, илмни кўрасан.
Қалбинг билан боқсанг, ишқни кўрасан.
Бутун Руҳинг билан боқсанг, Роббингни кўрасан!
Жалолиддин Румий
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг!
@MEHROB_UZ
Ақлинг билан қарасанг, илмни кўрасан.
Қалбинг билан боқсанг, ишқни кўрасан.
Бутун Руҳинг билан боқсанг, Роббингни кўрасан!
Жалолиддин Румий
@MEHROB_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤705👍225😢111😍39🕊22🤩8💯4👏3🔥2
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат кунида ҳамма тўпланади. «Бу умматнинг фақирлари қаерда?» дейилади. Сўнг улардан: «Нима амал қилган эдингиз?» деб сўралади. Улар: «Эй Роббимиз, биз мусибатга учрадик, сабр қилдик. Мол-дунё ва султонликни биздан бошқаларга топширдинг», дейишади. Аллоҳ таоло: «Тўғри», дейди. Улар ҳаммадан олдин жаннатга кирадилар. Бойлар ва бошлиқлар эса қаттиқ ҳисоб-китобга тортилади», дедилар. Шунда саҳобалар: «Мўминлар ўша кунда қаерда бўладилар?» дейишди. Расули акрам алайҳиссалом шундай дедилар: «Улар учун нурдан бўлган курсийлар қўйилади. Уларни булут соялантириб туради. Ўша кун мўминларга бир соатдан ҳам қисқароқ бўлади» (Имом Табароний ва Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
@mehrob_uz
@mehrob_uz
👍265❤145😢96🕊18🔥8👏2😍2💯1
#дуо
ҚАЛБЛАРНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ УЧУН
ЎҚИЛАДИГАН ДУО
يَا اللَّهُ! يَا مُصَرِّفَ الْقُلُوبِ، صَرِّفْ قُلُوبَنَا عَلَي دِيْنِكَ وَ طَاعَتِكَ وَعِلْمِكَ وَعَمَلِكَ وَ ذِكْرِكَ وَ شُكْرِكَ وَ حُسْنِ عِبَادَتِكَ و تِلَاوَةِ كَلَامِكَ الْكَرِيْمِ. اللَّهُمَّ حَبِّبْ إِلَيْنَا تِلَاوَةِ كَلَامِكَ الْكَرِيْمِ.
Ўқилиши: “Ё Аллоҳ! Ё мусаррифал-қулууб, сорриф қулуубунаа ъалад-дийника ва ъалаа тоъатика ва ъилмика ва ъамалика ва зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатика ва тилаавати калаамикал кариим. Аллоҳумма ҳаббиб илайнаа тилаавати калаамикал кариим.
Маъноси: “Ё Аллоҳ! Ё қалбларни ўгириб қўювчи Зот! Қалбларимизни динингга, тоатингга, илмингга, амалингга, зикрингга, шукрингга ва ибодатингни чиройли адо этишга ҳамда карамли каломингни тиловат қилишга ўгириб қўйгин!”

👍288❤187😢28🕊22🔥16💯16🤩3😍2
#Расулуллоҳ_мўъжизалари
230-мўъжиза:
Шифо топиб, умри Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек узун бўлди
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Шояд, яшасанг, сен сабабли баъзи қавмларга фойда ва бошқаларига зарар бўлади”, дедилар.
Воқеа бундай бўлганди. Саъд Маккада касал бўлиб қолди. Касали зўрайиб, вафот этишига озгина қолди. Саъднинг ўзи эса ҳижрат қилиб чиққани Макка шаҳрида вафот топишни истамас эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳолидан хабар олиш учун келдилар.
Саъднинг биргина қизидан бўлак фарзанди йўқ эди. У: “Эй Аллоҳнинг расули, мол-мулкимнинг барчасини (садақа учун) васият қиламан”, деб айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ”, дедилар. “Ярмини”, деганида ҳам, “Йўқ”, дедилар. “Учдан бирини”, деганда, “Учдан бири ва учдан бири ҳам кўп”, дедилар. Кейин: “Шояд, яшаб кетсанг, сен сабабли қавмлар фойдаланади ва бошқа баъзилари эса зарар кўради”, дедилар.
Аллоҳ Саъдга шифо берди ва Ироқни унинг қўли билан фатҳ қилди. Саъд уруш қилиб, асир олган кўплаб кофирларни Аллоҳ у сабабли ҳидоятга бошлади. Ўша касалликдан сўнг Саъд эллик йиллар умр кўрди (Бухорий ва Муслим ривояти).
Бу мўъжиза Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар қилганларидек содир бўлди.

❤286👍194😢31🔥13🕊4😍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
Каналга обуна бўлинг!
📲 MEHROB.UZ
👇 👇 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.
Каналга обуна бўлинг!
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍232❤165🕊25😍15👏8😢7🔥4🎉3
AЛЛОҲНИНГ ЧАҚИРИҒИ
Оллоҳ Таоло Довуд алайҳиссаломга шундай буюрди:
- Эй Довуд! Бизни севишини иддао қилаётган киши, ётоғига кириб туни билан ухласа, унинг бу севги даъвоси ёлғондир!
Ҳар куни кечаси билан Оллоҳ Таолодан шундай хитоблар, овозлар келиб туради:
- Эй қулим! Ҳамма ухламоқда, сен эса тур. Сен билан маънан бирга бўлайлик. Бу фурсатни қўлдан чиқарма. Бу имконият ҳар доим ҳам насиб этавермайди. Ўлганингдан кейин бу жон бадандан айрилгач, бу кечаларни кўп соғинасан, кўп ҳасрат чекасан!
Мавлоно Румий

😢692❤155👍144🕊18💯14🔥4🤩3
Донишмандлардан бири айтди: «Қачонки бир иш сени маҳзун қилса, қара, агар бу қийинчилик ҳийла билан ундан чиқиб кетиладиган ишлар сирасидан бўлса, бу мушкилнинг чорасини топиб, уни даф этишда нафсинг ожизлик қилмасин. Агар у хийла билан ечилмайдиган ишлар жумласидан бўлса, бас, сабр қил, жазавага тушма. Чунки бошланиши бор ҳар қандай ишнинг, ниҳояси ҳам бор. Сендан талаб этиладигани – ҳаракат қилиш, муваффақият қозониш сенинг зиммангда эмас».
Изоҳ. Донишманднинг бу насиҳатида Исломдаги «васатия» яъни, ҳар қандай ҳолатда ўрта йўлни тутиш таълимоти гўзал тарзда тақдим этилган. Қийинчиликка рўбарў бўлган инсон мушкилни ечиш тадбири ҳақида ўйлаши ва шунга мувофиқ ҳаракат қилиши – буюрилган иш. Соғлом ва тўғри эътиқоддаги инсон бу буйруққа амал қилади, мушкилот қаршисида довдираб, нима бўлса бўлар деб жим ўтиравермайди. Агар қилинган тадбирдан кўзланган натижа чиқмаса, шунча елиб-югурганини бефойда санаб, тушкунликка тушмайди. Тинимсиз ҳаракатлари орқали етиб келган манзили – сабрда тўхтайди, қалбини муваффақият жазаваси эмас, сабр хотиржамлиги эгаллайди. Чунки мўмин инсон билади: банда ҳаракат қилишга буюрилган, натижа Оллоҳдандир.
Изоҳ. Ҳамма ўз иши билан банд бўлса, дунё обод бўлади. Инсоннинг вазифаси қайси соҳа вакили, қайси касб эгаси бўлмасин, эзгу мақсадлар йўлида тинимсиз ҳаракат қилишдан иборат. Истак-хоҳишларни юзага чиқариш эса Оллоҳ таолога боғлиқ иш. Инсон тадбирли ҳаракат қилишга масъул, истагини рўёбга чиқаришга эмас. Дунёнинг ободлик сари эмас, вайронлик томон кетиши одамларнинг ҳаракатдан тўхтаб, истак-хоҳишлар билан машғул бўлиб қолгани сабаблидир. Демак ҳаракатимиз натижа саналар экан, бу натижанинг муваффақиятини ҳар бир ишда Оллоҳ таолога қай даражада боғлана олаётганимиз белгилайди.
“Унвонул баён”дан.

Шеър:
Эр киши қилиши лозим бўлган иш –
Яхшиликка жон-жаҳд билан киришиш.
Майли, битмай қолсин истак-хоҳишлар,
Муҳиммас уларни тўла бажариш.
Изоҳ. Ҳамма ўз иши билан банд бўлса, дунё обод бўлади. Инсоннинг вазифаси қайси соҳа вакили, қайси касб эгаси бўлмасин, эзгу мақсадлар йўлида тинимсиз ҳаракат қилишдан иборат. Истак-хоҳишларни юзага чиқариш эса Оллоҳ таолога боғлиқ иш. Инсон тадбирли ҳаракат қилишга масъул, истагини рўёбга чиқаришга эмас. Дунёнинг ободлик сари эмас, вайронлик томон кетиши одамларнинг ҳаракатдан тўхтаб, истак-хоҳишлар билан машғул бўлиб қолгани сабаблидир. Демак ҳаракатимиз натижа саналар экан, бу натижанинг муваффақиятини ҳар бир ишда Оллоҳ таолога қай даражада боғлана олаётганимиз белгилайди.
“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz
👍245❤89🕊6😍4🔥2😱1
Қайси кунда қурбонлик қилиш афзал?
❓ Савол: Қурбонлик қилиш мумкин бўлган кунлардан қайси бирида қурбонлик қилиш афзал?
📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонлик кунларининг биринчи куни, яъни одатда Қурбон ҳайити намози ўқиладиган куни қурбонлик сўйиш афзал. Бу мавзуда “Фатавои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
“Қурбонлик кунларининг биринчи кунида (қурбонлик қилиш) охиридан кўра афзалдир. Қурбон ҳайити куни тонг отгандан бошлаб, зулҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботгунича кундузию кечасида қурбонлик қилиш жоиз. Лекин тунда сўйиш макруҳдир”. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
“Қурбонлик кунларининг биринчи кунида (қурбонлик қилиш) охиридан кўра афзалдир. Қурбон ҳайити куни тонг отгандан бошлаб, зулҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботгунича кундузию кечасида қурбонлик қилиш жоиз. Лекин тунда сўйиш макруҳдир”. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍207❤62👏9😍6🕊5🎉3💯2
Киши ўзи истамай, таъмагирлик қилмай эришган нарсаси баракали бўлади
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бу мол-давлат ширин, (кўрганда кўзни қувонтирадиган) ям-яшилдир. Биз таъмагирлик қилмаган, истаги чиройли бўлган кишига кўнглимиздан чиқариб мол-дунё берсак, ўша берилган молда барака бўлади. Таъмагирлик қилгани, очкўзлиги учун, хоҳишимизсиз берсак, ўша берилган мол баракасиз бўлади» (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен хазиначиман. Кимга чин кўнгилдан берсам, ўша молда барака бўлади. Кимга ўзи сўрагани учун, очкўзлиги учун берсам, ебтўймас каби бўлади», дедилар (Имом Муслим ривояти).
“Энг шарафли уммат” китобидан.

❤202👍144😢33🕊14💯4👏2😍2
Малолликни муолажа қиладиган ҳамда мудроқ ва дангасаликни қувaдиган баъзи нарсалар
Бўшашиш ва малоллик қуйидаги амаллар билан кетказилади:
1. Сақич чайнаш;
2. Хонадан ташқарига очиқ ҳавога чиқиш;
3. Бир хонадан иккинчи хонага кўчиб жойни алмаштириш;
4. Совуқ ёки иссиқ сув ишлатиб, енгил ҳаммом қилиш;
5. Ёқимли ичимлик ичиш;
6. Енгил таомланиш;
7. Дўсти ёки бирга ўтирган киши билан гаплашиш;
8. Шеър ўқиш;
9. Овоз чиқариб Қуръон тиловат қилиш;
10. Ўтириш ҳолатини ўзгартириш;
11. Юриш ёки юқорига чиқиш;
12. Ўқилаётган китоб ёки мавзуни алмаштириш.
Шу каби амаллар билан малолланиш кетказилиб, яна кўтаринкилик билан дарсда давом этиш мумкин.
Ҳар бир жисмнинг салоҳияти ва ҳар бир тетикликнинг калити бор. Бу нарсалар оқил иштиёқмандларга сир эмас.
"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан.

👍335❤98💯20🕊14👏12🎉3😍2🔥1
Сени яхши кўрган инсон тартибга чақиради, ёмон кўрган эса баттар гиж-гижлайди.
@mehrob_uz
@mehrob_uz
❤328👍168💯45😢28🕊15👏5🔥4
Нидо ҳақида
Хабарда келишича: "Инсоннинг руҳи танасидан чиққанида осмондан уч марта нидо келади. "Эй, одам фарзанди, сен дунёни тарк қилдингми ёки дунё сени тарк этдими, дунё тўпладингми ёки дунё сени жамладими, сен дунёни ўлдирдингми ёки дунё сени ўлдирдими", – деган нидо келади. Маййит ювиладиган жойга қўйилганда ҳам осмондан уч марта нидо келади: "Эй одам фарзанди, қувватга тўла жисминг қани, бунча заиф бўлиб қолдинг, бурро тилинг қани, нега жим бўлиб қолгансан, суйган инсонларинг қани, бунча ёлғиз қолдинг?", - деган нидо келади. Кафанга қўйилганда ҳам уч марта овоз келади: "Эй одам фарзанди, узоқ сафарга ҳеч қандай тайёргарликсиз чиқибсан. Сен уйингдан қайтмас бўлиб чиқдинг, олдин минмаган уловга миндинг. Тез орада бир уйда бўласан". Қанчалар даҳшатли. Маййитни жаноза ўқиш учун кўтарилганда ҳам осмондан уч марта овоз келади: "Эй одам фарзанди, агар тавба қилган бўлсанг, сенга тубо (жаннатдаги водий) бўлсин. Агар яхши амаллар қилган бўлсанг, сенга жаннат бўлсин. Агар сендан Аллоҳ рози бўлган бўлса, сенга жаннат бўлсин. Агар Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган бўлсанг, сенга жаҳаннам бўлсин", - деган овоз келади. Жаноза ўқиш учун қўйилганда ҳам осмондан уч марта нидо келади: "Эй одам фарзанди, ҳозир бутун қилган амалларингни кўрасан. Агар қилган амалларинг яхши бўлса, яхшилик кўрасан, агар ёмон бўлса, ёмонлик кўрасан", - деган овоз келади. Қабр четига етиб келганида ҳам осмондан уч марта овоз эшитилади: "Эй одам фарзанди, бу хароба жойга қандай нарсалар тайёрладинг? Бу фақирлик жойига қандай бойлик олиб келдинг? Бу зулмат жойга қандай нур олиб келдинг?", - дейилади. Маййит қабрга қўйилган пайтда осмондан уч марта овоз келади: "Эй одам фарзанди, устимда кулиб юрган эдинг, ичимда эса йиғлаяпсан. Устимда хурсанд эдинг, ичимда ғамгинсан, устимда юрганингда тилларинг бурро эди, ичимда жимсан?", - деган овоз келади. Инсонлар уни қабрга қўйиб ортларига қайтганларида Аллоҳ таоло айтади: "Эй бандам, ёлғиз ўзинг қолдинг. Инсонлар сени қабр зулматига ташлаб кетишди. Аёлинг, болаларинг туфайли менга гуноҳ қилган эдинг, лекин мен сенга бугун раҳм қиламан. Мен сенга онанинг фарзандига бўлган меҳрибонлигидан кўпроқ меҳрибонман", - дейди.
"Дақоиқ ул-ахбор ва ҳақоиқ ул-эътибор" китобидан.

😢645👍221❤143🕊16🤩5😍3💯2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
🌸 Хайрли тонг! 🌸
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтириб, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унга ҳаж ва умранинг мукаммал, мукаммал, мукаммал ажри берилади» (Имом Термизий ривояти).
☝️ Эътибор берайлик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисда «мукаммал» сўзини уч маротаба такрорлаб айтганлар.
@mehrob_uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтириб, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унга ҳаж ва умранинг мукаммал, мукаммал, мукаммал ажри берилади» (Имом Термизий ривояти).
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍230❤150😢29🕊7😍4👏2
Баъзи истиғфорлар истиғфорга муҳтож
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир аъробий Набий алайҳиссаломнинг масжидларига кирди-да: «Аллоҳумма, инний астаъийзука ва атубу илайка», деб тез айтиб, сўнг «Аллоҳу акбар», деб (намозга киришди). У намозини ўқиб бўлгач, унга Алий розияллоҳу анҳу: «Нима бу? Тил билан тез истиғфор айтиш ёлғончиларнинг тавбаси бўлади. Сенинг тавбанг тавбага муҳтождир», деди. Аъробий: «Эй мўминлар амири! Тавба нима?» деди. Алий розияллоҳу анҳу: «Тавба олтита маънони ўз ичига оладиган исмдир:
1. Ўтган гуноҳларга надомат қилиш.
2. Адо қилинмаган фарзларни қайтадан қилиш.
3. Бировларнинг ҳақини қайтариш.
4. Нафс маъсиятда қандай эриган бўлса, тоатда ҳам шундай эриши.
5. Нафс маъсиятнинг ширин таъмини тотиб кўргани каби, тоатнинг аччиқ таъмини ҳам тотиб кўриши.
6. Барча кулгиларинг эвазига йиғлашинг», дедилар.

👍316😢180❤82👏11🕊11😱3🤩1
96. Сен: «Мен билан сизнинг орамизда гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур. Албатта, У Ўз бандаларидан хабардор ва уларни кўриб тургувчи зотдир», деб айт.
Одамлар ҳақиқатни тушунмасалар, Пайғамбарлик нима эканини англашни хоҳламасалар, улар билан тортишиб ўтиришнинг ҳожати йўқ, уларни Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қилиб қўйиш керак. Кофирларга:
«Мен билан сизнинг орамизда гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур», деб айт.
Орада бўлиб ўтган гапу сўзлар ва муомалаларга Аллоҳнинг Ўзи гувоҳ. Пайғамбарнинг ихлос билан вазифасини адо этганига, одамларнинг озорларига чидаганига, тортган азиятларига ҳам Аллоҳ гувоҳ. Кофирларнинг Пайғамбарни ёлғончига чиқарганларига ҳам, унга озор берганларига ҳам, ундан турли мўъжизалар келтиришни ноўрин талаб қилганларига ҳам, «Аллоҳ башардан Пайғамбар юборадими?» деб иймон келтирмаганларига ҳам Аллоҳнинг Ўзи гувоҳ.
«Албатта, У Ўз бандаларидан хабардор ва уларни кўриб тургувчи зотдир».
Аллоҳ ҳар бир гап-сўз, қилинган иш, ният ва кўнгилдан ўтган барча ўй-хаёллардан хабардор зотдир. Шу хабардорлиги асосида улар орасида ҳукм чиқаради. Аллоҳ таоло ҳар бир бандани қаерда бўлса ҳам, нима деганию нима қилганинни кўриб туради. Шу кўриб туриши асосида улар орасида ҳукм чиқаради. Бу ҳукм қиёмат куни чиқарилади.

👍145❤75😢23🕊6👏4💯2🎉1
Одамларга кўп ҳам аралашаверма. Агар аралашсанг, энди чанг-ғубордан кўзингни юм ва ўзингга етадиган азиятларни кўтар.
Изоҳ. Одамлар яралиш жиҳатидан бир-биридан фарқ қилмайди. Ҳаммамиз Оллоҳ таоло йўқдан бор этган бобомиз Одам алайҳиссаломнинг фарзандларимиз. Лекин бир отанинг фарзандлари илоҳий амр билан турли-туман халқлар ва қабила-элатларга сочиб юборилган. Давр-у давронларнинг турли ҳукмлари, манзил-у маконларнинг бир-биридан фарқ қилувчи ҳаволари сабаб Одам фарзандлари ўзаро душман тоифаларга бўлиндилар. Кимдир одил деб ном олган бўлса, бошқаси золим бўлди. Бири олим деб эътироф этилса, бири жоҳил саналди.
Хуллас, яхши билан ёмон аралашиб кетди, яхши билан ёмонни ажратадиган мезонлар ҳам ўзгарди. Бундай шароитда издиҳомга қўшилишнинг ўзига яраша машаққати бор. Айниқса, ҳуртабиат, руҳий мўътадиликка кўниккан инсон учун бу вазият анчайин хавфли. Унинг одамларга аралашиши кўпайгани сайин сифати ўзгариб боради. Бир пайтлар ҳуртабиат бўлган инсон энди ўзини ҳамма уни тушуниши керакдай, ҳамма у билан келишиши керакдай тутади. Руҳий мўътадиллик ўрнини жазава эгаллайди, нолиш кўпаяди. Шунинг учун ҳам унга одамларга кўп ҳам аралашавериш ярамайди. Акс ҳолда, одамларни маломат қилишни ўзига касб қилиб олган маломатпешага айланиб қолади. Албатта, бу тавсия муайян тоифа учун.
Аслида одамларга аралашмасликнинг иложи йўқ. Шундай экан, уларнинг яхшисига ҳам, ёмонига ҳам рўпара бўлишга тайёр тур, кўтарилаётган чанг-ғубордан сиқилма, бирпас кўзингни юмсанг, ҳаммаси босилади, етаётган азиятларга мардона туриб бер, ёрдамчинг Оллоҳ бўлади.

👍322❤112💯19🔥13😍7🕊6👏4🎉2🤩1