Telegram Web Link
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
104👍84😢23🕊6🎉5👏3😍3🔥2😱1
Машиналари бузилиб қолса ҳам, «кўз теккан!»...
Оилавий муаммо пайдо бўлса ҳам, «кўз теккан!»...
Фарзандлари бемор бўлиб қолса ҳам, «кўз теккан!»...
Тижоратлари юришмаса ҳам «кўз теккан!»...

Аслида улар гуноҳ-маъсиятларга ботган кимсалардир. Мусибатларнинг асл сабаби гуноҳлар экани бирортасининг хаёлига келмайди.
@mehrob_uz
👍444😢288105💯20👏18🕊14🔥10🤩5😱3
Қассобга иш ҳақи қандай берилади?

Савол: Қассобга иш ҳақи сифатида қурбонлик гўштидан ёки терисини бериш жоизми?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қурбонликнинг гўштидан ёки терисидан ёки унга тегишли бирор-бир аъзосини қурбонликни сўйган қассобга хизмат ҳаққи сифатида бериш мумкин эмас. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуни бундай қилишдан қайтарганлар:
“Қурбонлик учун сўйилган жонлиқдан қассобнинг ҳаққини берманг” (Имом Бухорий ривояти).
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, қурбонлик қилувчи қассобнинг ҳаққини ўз ҳисобидан бериб бўлгандан кейин, қассобга эҳсон сифатида қурбонликнинг гўшти, ёғи, териси каби нарсаларидан бериши жоиз. Бунда қассобга хизмат ҳаққидан ташқари ҳадя берилаётган бўлади. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25565🕊8👏7
Намоз вақтлари:
24.05.2025 - ШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
153👍98🕊11😍6🎉3😱2
ЖУНАЙД БАҒДОДИЙ ВА БИР ЎҒРИ

Ҳазрат Жунайд Бағдодий дорга осиб қўйилган бир одамни кўриб, «Бу киши нима гуноҳ қилди?» деб сўрадилар. Одамлар: «У оддий ўғри эди. Биринчи марта ўғрилик қилганида ўнг қўли кесилди. Қайтмади. Кейин чап оёғи кесилди. Шунда ҳам қайтмаган эди, дорга осилди», дейишди. Ҳазрат Жунайд Бағдодий жасаднинг олдига чиқиб, унинг оёғини кўзларига суртиб, ўпдилар. Одамлар ҳайратланиб, «Бу нима ҳол?» деб сўрашди. У киши шундай дедилар: «Мен унинг оёғини ўпганим йўқ, балки ундаги истиқомат (астойдиллик) деган сифатни ўпдим. Бу одам ўзининг шундай гўзал сифатини ёмонликка сарфлаб, барбод бўлибди. Кошки, яхши амаллар қилишда бизда ҳам шундай истиқомат бўлса».
Ҳазрат бу воқеани нақл қилгач, шундай деганлар: «Субҳаналлоҳ! Бу зотларнинг назари шу қадар чуқур бўлган. Ҳар нарсанинг ҳаддини ҳар қандай ҳолда сақлаб турганлар. Ўғри қилган ёмон амалнинг ёмонлиги ўз ўрнида, лекин ундаги гўзал малака бўлмиш истиқлол ва истиқоматнинг гўзаллиги ҳам ўз ўрнида. Жунайд Бағдодий ўзларининг мазкур ишлари ва гаплари билан иккала томоннинг ҳам ҳаққини адо қилганлар».

Мажолиси ҳакимул умма” китобидан.
@mehrob_uz
👍165144😢14🕊14👏3🎉3😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🌞ХАЙРЛИ ТОНГ🌞

Юнус алайҳиссаломнинг дуоси:
لَّا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
Ўқилиши: "Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн".
Маъноси: "Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим" (Анбиё сураси, 87-оят).
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
195👍119😢18🕊12💯8🔥4😍3🎉1🤩1
• Бахтни ҳис этиш учун ғам-ташвиш чекиб кўриш керак.
• Ютуқни қўлга киритиш учун муваффақиятсизликни бошдан ўтказиб кўриш керак.
• Яхшиликни ажратиб олиш учун ёмонликка назар солиб кўриш керак.
• Яхши кўришни ҳис этиш учун кароҳиятни ҳам билиб кўриш керак.
• Ғалабани ҳис этиш учун мағлубиятга учраб кўриш керак.
• Ҳузур-ҳаловатни ҳис этиш учун оғриқни тотиб кўриш керак.

Демак, ҳар бир неъматнинг қадрига етиш учун ундан маҳрум бўлиб кўриш керак. Улар бўлмаганида ҳеч нарсанинг қадр-қимматини ҳис этмаган бўлар эдик.
@mehrob_uz
💯254👍147113😢34👏19🔥9🕊6😍4😱1
100. Сен: «Агар сизлар Роббим раҳмати хазиналарига эга бўлсангиз ҳам, уни сарфлашдан қўрқиб, мумсиклик қилган бўлар эдингиз. Инсон зоти ўзи бахил бўлур», деб айт.
Аллоҳ таолонинг раҳмати ва Унинг хазинаси жуда ҳам кенг. Аммо феъли тор, ўзи бахил кофирлар, фаразан қўлларига ўша хазина тасарруфи тушиб қолса ҳам, мумсиклик қилиб, тугаб қолади, деб қўрқиб, бировга ундан ҳеч нарса бермас эдилар.
Аллоҳ таоло ана ўша ҳақиқатни кофир -мушрикларнинг юзларига очиқ айтиб, баён қилишни амр этиб:
«Агар сизлар Роббим раҳмати хазиналарига эга бўлсангиз ҳам, уни сарфлашдан қўрқиб, мумсиклик қилган бўлар эдингиз», деб айт, эй Пайғамбарим, демоқда.
Ва бу ҳолат ҳамма одамларда ҳам бўлиши мумкин нарса эканлигига ишора қилиб, сўзнинг давомида:
«Инсон зоти ўзи бахил бўлур», деб айт», деб амр қилмоқда. Ана ўша ҳар кимда бўлиши мумкин бўлган мумсиклик сифатини Исломий тарбия тўғри йўлга солиши мумкин, халос. Иймон–Исломдан узоқда бўлганлар эса, худди ушбу ояти каримада зикр қилинганидек бўладилар.
Кўнгли тор, бахил одамларнинг қалби ҳам қаттиқ бўлади. Турли-туман мўъжизаларни кўриб туриб ҳам ундай одамлар иймонга келмайдилар. Мисол учун, Мусо алайҳиссаломга Аллоҳ таоло тўққизта турли мўъжизаларни берди. Аммо кофирлар шунда ҳам иймонга келмадилар.
@mehrob_uz
👍15665😢27🕊6
Audio
mehrob.uz
77👍36😱2🤩2🕊1😍1
Яхшилик йўқ жойда инсоф не қилсин?

Шоирлардан бир айтди:
Яхшиликлар кетди, қолмади инсоф,
Меҳр-муҳаббатлар такаллуф холос.
Аҳдлашган кишингнинг аҳдлари чала,
Ваъдалашган каснинг ваъдаси хилоф.
Замон болалари замонга ўхшаш,
Унга ишонган-чи, нодон, ноинсоф!

Изоҳ. Ҳасан Басрий айтган эди: «Куламиз, лекин Оллоҳ бизнинг баъзи амалларимизга қараса, нима бўлишини билмаймиз. Эй, Одам фарзанди, агар Оллоҳ: «Сенинг ҳеч бир амалингни қабул қилмайман», деса, аҳволингга вой! Оллоҳ билан жанг қилишга кучинг етадими? Оллоҳга итоатсизлик қилган киши Оллоҳни жангга чорлаган бўлади. Бадр жангида қатнашганларнинг етмиштасини кўрганман. Агар уларни кўрганларингизда (яъни, уларнинг Охират учун тинимсиз жидд-у жаҳд қилаётганларини кўриб) булар мажнунмикан, деб ўйлардингиз. Агар улар сизларнинг яхшиларингизни кўрганларида: «Булар учун Охиратда насиба йўқ», – деган бўлардилар. Агар сизларнинг ёмонларингизни кўрганларида айтардилар: «Булар Ҳисоб кунига ишонмайдилар». Бу сўзларни айтган Ҳасан Басрий ҳижрий 21/642 йил Мадинада туғилган. 16 ёшларида Басра шаҳрига кўчган. Ҳасан Басрийнинг онаси мўъминлар онаси Умму Саламанинг ходимаси эди. Онаси баъзи юмушлар учун жўнатилганида мабода ўғли Ҳасан йиғлаб қолса, Умму Салама онамиз уни тинчлантириш учун чақалоқни эмизар эди. Шу тарзда Ҳасан Пайғамбар хонадонида вояга етди. Баъзан Умму Салама онамиз уни саҳобалар олдига кўтариб олиб чиқар, саҳобалар боланинг ҳаққига дуо қилишарди. Бир гал Умар ибн Хаттоб унинг ҳаққига: «Эй Оллоҳим, уни динда фақиҳ ва одамларга суюкли қилгил» деб дуо қилган. У ўн ёшида Қуръонни тўла ёд олган.
Мана, тобеъинлардан бўлган кишининг ўз даври ҳақида айтганлари. Саодат асрига солиштирилса, ҳар бир давр шу қиёс билан ўз баҳосини олаверади. Юқоридаги шеърда ҳам айни маъно шоирнинг ўз даврига муносабати тарзида акс этган: яхшилик йўқ жойда инсоф не қилсин? Инсофсизнинг меҳр-муҳаббати қачон холис бўлган? Холис эмас кишининг аҳдга вафо қилганини кўрганмисиз? Аҳдга вафо қилмаган ваъдага хилоф қилмайдими? Ким қайси замонда яшаса, унга шу замоннинг ранги урмайдими?..

“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz
👍22861😢33💯7🕊4👏3
Қурбонликда “Бисмиллаҳ” деса ҳам ўтадими?

Савол: Қурбонлик сўйишда “Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар” демасдан “Бисмиллаҳ” деса ҳам ўтадими?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ўтади. Жонлиқ сўйишда “Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар” деб сўйиш суннатга мувофиқ сўйишдир. “Дуррул-мухтор” китобида қуйидагича келган:
“Жонлиқ сўйишда “вов” ҳарфисиз Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар” деб сўймоқ мустаҳабдир” (“Дуррул-мухтор” китоби).
Лекин кимдир сўйишда “Бисмиллаҳ”ни ўзини айтган бўлса ҳам, унинг сўйиши тўғри бўлади. “Ал-Баҳрур-роиқ” китобида бундай дейилган:
“Агар сўювчи жонлиқ сўйишда ният қилса ёки қилмаса “Бисмиллаҳ” деса жоиз бўлади. Чунки “Бисмиллаҳ” тасмия борасида очиқ-равшандир” (“Дуррул-мухтор” китоби ). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23881🕊7👏6💯4
Ажабо, ўликлардан мерос олаётган ворислар яна дунёга муҳаббат қўядилар-а?!

"Солиҳлар суҳбати"дан.
@mehrob_uz
👍226😢18155🕊15🔥5💯3👏2😱2🎉1
☝️МАХСУС ТАВСИЯНОМА

«Ҳар бир муслима аёл махсус тавсияномага эга. Унда “Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар!” дея ёзилган.
Ушбу тавсияноманинг муҳр ўрни: “Муҳаммадур Расулуллоҳ” дея муҳрланган.
Онангизни кўрсангиз, жаннат унинг оёқлари остида эканини эсланг.
Аёлингизга қарасангиз “Яхшиларингиз ўз аҳли оиласига яхшиларингиздир”, ҳадисини эсланг.
Қизингизга қарасангиз, қиёмат куни у сиз учун дўзахдан парда бўлишини эсланг.
Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шу васиятларини ҳамиша ёдингизда тутинг».

Шайх Аҳмад ибн Али
@mehrob_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
338👍194😢31🕊22👏10💯7🤩5😍5🎉3🔥2
Ҳавода сузиб юрган кичик булутнинг вазнини билмаймиз. Лекин ҳисоб-китоблар унинг вазни 500 минг килограммдан ортиқ эканини кўрсатди. У жуда ҳам оғир, лекин бошимиз устида енгилгина сузиб бормоқда. Илмий ҳақиқат шуни таъкидлайдики, ўша оғир булут биз тасаввур қилгандан кўра анчагина кўпдир. Қуръони Карим ушбу ҳақиқат ҳақида ўн тўрт аср олдин хабар берган: «У шундай Зотки, (момақалдироқдан) қўрққан ва (ёмғир ёғишидан) умидвор бўлган ҳолингизда сизларга чақмоқни кўргизур ва вазмин булутларни пайдо қилур» (Раъд сураси, 12-оят).
@mehrob_uz
317👍156😢66🕊14🔥9💯7🤩1
Намоз вақтлари:
25.05.2025 - ЯКШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
140👍61🕊7🤩3
Ернинг нидо қилиши

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: "Ер ҳар куни ўнта калималарни айтиб нидо қилади: “Эй одам фарзанди, устимда юрасану, лекин келадиган жойинг ичимдир. Устимда гуноҳ қиласану, бироқ ичимда азобланасан. Устимда кулиб юрасану, аммо ичимда йиғлайсан. Устимда ҳаром ейсан, лекин ичимда сени қурт-қумурсқалар ейди. Устимда хурсанд бўлиб юрасан, аммо ичимда ғамгин бўлиб қоласан. Устимда ҳаром нарсаларни тўплайсан, лекин ичимда қайғули аҳволга тушасан. Устимда қаллоблик қиласан, бироқ остимда хор бўласан. Устимда нурда юрасан, ичимда зулматда қоласан. Устимда инсонлар орасида юрасан, ичимда эса ўзинг ёлғиз қоласан”. Яна бир хабарда келади: "Қабр кунда уч марта нидо қилади. Мен ёлғизлик, даҳшатлик, чаён, илонлар уйидирман. Зулмат уйиман, қурт-қумурсқалар уйидир. Мен учун нима тайёрладинг", - дейди. Айтилишича, қабр ҳар куни беш марта нидо қилади. Айтадики: "Мен ёлғизлик уйиман, шунинг учун ўзингга Қуръон қироатини ҳамроҳ қилиб олгин. Мен зулмат уйиман, шундай экан тунги намозлар билан мени нурли қилгин. Мен тупроқ уйиман, ўзингга ётиш учун тўшак олиб келгин, у солиҳ амаллардир. Мен заҳарли илонлар уйиман, шунинг учун заҳарга қарши дори олиб келгин, у Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳимдир. Мен мункар ва накир фаришталари сўроқ қиладиган жойдир. Шундай экан, мени устимда юрганингда:

"Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ"ни кўпайтиргин".

"Дақоиқ ул-ахбор ва ҳақоиқ ул-эътибор" китобидан.
@mehrob_uz
👍303😢181101🔥16👏9🕊6😱3💯3😍2🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐 ☘️

Аллоҳим! Сендан қалбларимизга назар солишингни сўраймиз. Агар унда ғам ёки сиқилишни топсанг, уларни суғуриб ташла. Аҳволимизни шодлик, саодат ва роҳатга ўзгартир.🤲🤲🤲

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
203👍85🕊9😢8😍4👏1
Умар розияллоҳу анҳу дедилар:

“Ўнта нарса ўнта нарсасиз ислоҳ бўлмайди:
1. Тақвосиз ақл.
2. Илмсиз фазилат.
3. Қўрқувсиз ютуқ.
4. Адолатсиз подшоҳлик.
5. Одобсиз насабдаги обрў.
6. Омонликсиз хурсандчилик.
7. Сахийликсиз бойлик.
8. Қаноатсиз камбағаллик.
9. Тавозеъсиз обрўлилик.
10. Тавфиқсиз жиҳод”.

Канални кузатиб боринг!
@mehrob_uz
👍25483👏15💯14🔥10🕊4😍3
101. Батаҳқиқ, Биз Мусога тўққизта очиқ-ойдин оят-мўъжиза бердик. Бани Исроилдан уларга у (Мусо) келган пайти(нима бўлгани)ни сўрагин. Бас, Фиръавн унга: «Албатта, мен сени, эй Мусо, сеҳрлангансан деб ўйлайман», деди.
Биз Мусони Пайғамбар қилиб юборганимизда, унинг Пайғамбарлигини тасдиқловчи тўққизта очиқ-ойдин мўъжизани ҳам ато этдик. Бу мўъжизалар–қўл, асо, тўфон, чигиртка, бит, бақалар, қон, очарчилик йиллари ва меваларнинг камчил бўлиши ҳодисалари эди. Бу мўъжизалар ҳақида Аъроф сурасида ва бошқа сураларда сўз кетган.
давомини ўқинг...
@mehrob_uz
115👍79🕊8👏3
Audio
mehrob.uz
76👍41🕊6
2025/07/09 17:17:04
Back to Top
HTML Embed Code: