Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
• Оила бир пайтлар тинчлик, хотиржамлик манбаи эди, энди эса обрў-эътибор (престиж) воситаси бўлиб қолди...
• Дўстлик бир пайтлар хазина эди, энди эса манфаат бўлиб қолди...
• Қариндошлар бир пайтлар таянч, тиргак эди, энди эса улар душман бўлиб қолишди...
• Аммо биргина инсон вақт ўтса ҳам ўзгармай, ўз ҳолича қолиб келмоқда. Бу инсон - онадир! У аввал ҳам меҳрибон, раҳмдил эди, иншааллоҳ, доимо шу мақомда қолажак! Аллоҳим, барча оналарни ҳифзу-ҳимоянгда асра!
@mehrob_uz

106. Ва Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришинг учун бўлиб қўйдик ва бўлак-бўлак қилиб туширдик.
Ушбу оятда Қуръони Каримни бир йўла тугал бир китоб ҳолида эмас, балки бўлак-бўлак этиб нозил қилинганининг ҳикмати ҳақида сўз боряпти.
Кўп марта такрорланганидек, Аллоҳ таоло Қуръони Каримни бир оят, икки оят қилиб, баъзида ундан оз, баъзида ундан кўп қилиб, йигирма уч йил давомида нозил қилди. Албатта, бунинг улкан ҳикматлари бор эди. Бу ояти каримада ўша ҳикматлардан бири, одамларга аста-секин ўқиб бериш зикр қилиняпти. Албатта, ўттиз пора Қуръон бир йўла тушса, уни одамларга ўқиб бериш осон бўлмас эди. Ўқиб берилганда ҳам, одамлар уни қабул қилиб олишлари осон бўлмас эди. Энг муҳими–Қуръони Карим ўқиш учунгина эмас, асосан, ўқиб амал қилиш учун туширилган илоҳий дастурдир. Уни бир йўла ўқиб, бунга бир йўла амал қилиш осон эмас. Шунинг учун ҳам жоҳилият ботқоғига ботган одамларни аста-секин тарбиялаб, Ислом нурига олиб чиқиш учун йигирма уч йил керак бўлди. Шу даврда жаҳон тарихида мисли кўрилмаган ажойиб бир мусулмон уммати тарбияланиб вояга етди. Улар ҳар бир оятни нозил бўлганидан кейин ўқиб ўрганишар, ёд олишар ва унга амал қилишар эди. Ушбу шартларни амалга оширмагунларича, бошқа оятлар тушган бўлса ҳам, уларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан олмай туришарди. Оқибатда саҳобаи киромларнинг ҳар бирлари икки оёқда юрадиган тирик Қуръонга айландилар ва бир оз муддатда ер юзига Қуръон таълимотларини тарқатдилар.
Қуръон ана шундай нарса. Аллоҳ уни бўлиб-бўлиб тушириб, кишиларга осонлик ҳам яратди. Энди бу ёғи одамларнинг ўзига ҳавола, икки дунё бахт-саодатини хоҳласалар, ушбу Қуръонга эргашсинлар, икки дунё бадбахтлигини хоҳласалар, эргашмасинлар. Бу ҳақиқатни уларга етказиш келгуси оятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга топширилмоқда:

Намоз ўқимайдиган киши қурбонлик
қилиши мумкинми?
❓ Савол: Бир танишим соғлиги яхши, аммо намоз ўқимайди, рўза тутмайди, мол-мулки эса қурбонлик қилиш ҳисобига етарли. У қурбонлик қилмоқчи, шундай қилса бўладими?
📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Танишингиз қурбонлик қилаверсин. Чунки бой, мусулмон, муқим кишиларга қурбонлик қилиш вожиб.
Таққослаш учун беш вақт намоз ва Рамазон рўзаси фарз бўлиб, уларнинг савоби қурбонликникидан ҳам кўпроқ. Энг катта савоблар фарзларга берилади. Ваҳоланки, ўша беш вақт намозни жамласак, кун давомида бир соатдан ошар-ошмас вақтни олади. 24 соатдан 1 соат. Рамазон рўзаси эса 12 ойда бир ой тутилади.
Тангани бошқа томони шуки, фарзларга бериладиган савоб катта бўлиши билан, уларни тарк қилишнинг ҳам гуноҳи катта бўлади. Яъни “Намозни тарк қилиш билан бир кунда беш марта гуноҳга қолади”, деганидир.
Хулоса шуки, мусулмон киши доим динимиздаги фарзу вожиб суннатларни бажариб юриши ва ҳаромдан тийилиши керак. Ана шунда комил мусулмон бўлади. Бирини қилиб, бирини қилмай юриш Ислом шариатининг баъзисига ишониб, баъзисига ишонмасликка ўхшаб қолади.
Аллоҳ таоло биздан аввалги умматларни огоҳлантириб бундай дейди: «...Ёки китоб (Таврот)нинг бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор этасизми?! Сизлардан ким шундай қилса, унинг жазоси шу дунёда шарманда бўлишдир. Қиёмат кунида эса қаттиқ азобга гирифтор бўлурсиз. Аллоҳ (бу) қилмишларингиздан ғофил эмасдир» (Бақара сураси, 85-оят). Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.

МУҲИМ ИШЛАРНИ МУҚАДДАМ ҚЎЙИНГ!
Ҳакимлардан бири айтган экан: “Мен ҳеч кимни унутиб юборганим йўқ. Лекин ишларимни тартиблаб, энг муҳимларининг рўйхатини тузиб чиқдим. Афсус, кўпчилик инсонларни бу рўйхатга кирита олмадим”. Ҳа, агар биз ҳам ишларимизни динимиз кўрсатмасига мувофиқ тартиблаб, энг муҳимларининг рўйхатини тузиб чиқсак, вақтимизни беҳудага совураётган анчагина кишилар ва ишлардан воз кечишимизга тўғри келади. Афсуски, муҳимлари қолиб, бекорчилари билан машғул бўлиб қолаётганимиз учун ҳатто энг муҳимларига ҳам вақтимиз етмай қоляпти. Вақт ҳам худди пул кабидир. Керак эмас жойга сарфлаб юборсак, керак бўлганида топа олмаймиз.
"Ҳикматлар чашмаси"дан.

«ШИФО ОЯТЛАРИ»
«Шифо» сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:
وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُّؤْمِنِينَ
1. Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради.
(Тавба сураси, 14-оят).
وَشِفَاء لِّمَا فِي الصُّدُورِ
2. Дилларидаги нарсаларга шифо.
(Юнус сураси, 57-оят).
فِيهِ شِفَاء لِلنَّاسِ
3. Унда одамлар учун шифо бордир.
(Наҳл сураси, 69-оят).
وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاء وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ
4. Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз.
(Исро сураси, 82-оят).
وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
5. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради.
(Шуаро сураси, 80-оят).
قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاء
6. Айтинг: «(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир»
(Фуссилат сураси, 44-оят).
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг!👇

ҚУРБОНЛИК ҲАҚИДА ВАЪЗ
Қурбонлик қилиш мусулмон, ҳур, муқим ва бой киши учун вожиб.
Бойликнинг мезони асл ҳожатидан ташқари 20 мисқол (84 грамм) тиллага ёки 200 дирҳам (640 грамм) кумушга ёхуд шу миқдордаги маблағга, тижорат молига эга ҳар бир мусулмон, Ҳанафий мазҳабига кўра, қурбонлик қилиши вожибдир. Бундай нисобдаги бойликка эга кишининг моли устидан бир йил ўтиши шарт эмас.
Бой кишидан мақсад фитр садақаси беришга қодир киши назарда тутилади. Қурбонлик фақат эркакларга вожиб эмас. Қурбонлик ақлли, балоғатга етган, мусулмон, ҳур, муқим, қурбонлик қилишга қодир эркагу аёлга вожибдир.
Олим ёки илм аҳли бўлмаган кишилардаги китоблар аслий эҳтиёж ҳисобига ўтмайди. Уч бош сарподан зиёд кийим, зарурий эҳтиёждан ортиқ бўлган уй, ортиқча ер ва уй нисобга тегишлидир.
Бир кишининг дала ери бўлса ва у даласидан ўзининг ва оиласининг бир йиллик нафақасини таъминласа, унга қурбонлик вожиб бўлади. Агар даладан йиғиштириб олинган маҳсулот бир йилга етмаса, у киши фақир ҳисобланади. (“Раддул муҳтор”, “Дуррул мухтор”, 6-жилд, 312-бет).
Камбағал ва мусофир қурбонликлар сўйилгандан сўнг, ҳайитнинг учинчи куни тугамасдан бой ва муқим бўлишса, аввалги қурбонлиги кифоя қилади. Саҳиҳ қавлга кўра, яна қайта қурбонлик қилиши шарт эмас (“Раддул муҳтор”, 6-жилд, 316-бет).
Ўзига қурбонлик вожиб бўлган киши балоғатга етмаган фарзандларига ҳам қурбонлик қилиши мустаҳабдир (“Жавҳара”, “Раддул муҳтор”, 6-жилд, 241-бет).
Қурбонликни фақат оила бошлиғи эмас, балки оиладаги моли нисобга етган барча кишиларнинг сўйиши вожибдир. Айрим кишилар: “Мен ҳар йили мен қурбонлик қиламан. Бу йил аёлим қурбонлик қилса бўладими”, деб сўрашади. Бу хато. Агар аёлга ҳам қурбонлик вожиб бўлса, ҳар йили эру хотин биргаликда қурбонлик қилаверишади.
Давоми...👇
http://mehrob.uz/article/1593

Давоми...
http://mehrob.uz/article/1593
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ гуноҳлардан қандай асрайди?
Самолётингиз учишига охирги дақиқалар қолганида, базўр югуриб келаётган жойингизда оёғингиз тойиб йиқилдингиз. Қўлингиздаги буюмлар солинган катта чамадонингиз ҳам сочилиб кетди. Шу аснода самолёт ҳавога кўтарилиб, миллионларингиз йўққа чиқди. Аламингизга чидолмай ўтириб йиғлаб ҳам олдингиз. Орадан бир соат ўтар-ўтмас ўша самолётнинг тасодифан портлаб кетганини эшитдингиз. Қолиб кетганингиз учун йиғлаганингиз тўғримикан? Аллоҳ таоло бандаларини бир лаҳза бўлса-да ёлғиз қолдирмайди. Ҳар қандай бало-қазодан асрайди. Фақатгина бандаси унга ишонсин. Биз ҳар куни Яратгандан бизни офатлардан сақлашини ўтиниб сўраймиз. У эса бошқа бир муаммо орқали бўлса ҳам бизни балолардан асрайди, қудратини намойиш этади.
«Унинг неъматларига шукр қилгувчи эди. У зот уни танлаб олди ва сиротул мустақиймга ҳидоят қилди. Унга бу дунёда яхши (ҳаёт) бердик. Охиратда эса, у, албатта, солиҳлардандир» (Наҳл сураси, 121-122-оятлар) билан Роббимиз бизга насиҳат қилади. Иброҳим алайҳиссалом каби шукр қилсак, бизни ҳам Аллоҳ кулфат-у балолардан албатта сақлайди.
«Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни мудофаа қиладир. Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни хуш кўрмас» (Ҳаж сураси, 38-оят).
Агар Аллоҳ бизни сақламаса, нафсимиз буюрган номаъқул ишлардан қандай тийилар эдик? Гўзал бир қоматни кўриш билан ҳирсга берилиш, текин турган нарсани ҳалолми ҳаромми фарқламай асалга ёпишган пашшадай қўлга киритишга уриниш бу – нафсдир. Ушбу фикрларимга боғлиқ яна бир мисол келтирай. Ҳафтанинг якшанба куни эрталаб айланишга чиқдим. Аёлим уйга керакли у-бу нарсалар сўрагани учун ёнимга 30 лира ҳам олдим. Оладиган нарсаларимни тўплаб ҳисобчининг ёнига бордим. Пулим етмади, нонни қолдирдим. Қарангки, яна 10 қуруш етмади. Ҳисобчи қиз «майли, қолаверсин» дегани учун нарсаларни олиб чиқдим. Мен ҳар куни Аллоҳга «Мени ва оиламни бировнинг ҳаққини ейишдан ўзинг асра» дердим. Дўкондан чиқар эканман, шу дуони қайта-қайта ўқидим. Ҳисобчи қиз буларнинг эгаси эмаску, унинг розилиги билан 10 қуруш қарз бўйнимда қоладими ёки йўқми деган саволлар мени қийнаб ташлади. Уйга бордим, безатилган дастурхон, анвойи гуллар – баҳру дилинг очилади. Аллоҳимнинг неъматларига минг шукр қилдим. Аёлимдан ёнғоқ сўрадим. Қолмаганини айтди, боя олиб келганимни, у эса халталарда ёнғоқ йўқлигини айтди. Дарров дўконга югуриб бориб муаммони ҳал қилиб қайтдим. Аллоҳдан сўраганим ўша куни ҳам ишимни ҳал қилди. Мени бировнинг ҳаққини ейишдан асради. Роббингнинг неъматларини ҳар дам таъкидлаб тур.
"Қалбимдасан Аллоҳ" китобидан.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асссалому алайкум
🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸
Гўзал тасбеҳ
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман».
Каналга аъзо бўлинг:👇 👇 👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Гўзал тасбеҳ
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман».
Каналга аъзо бўлинг:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кўлмак елвизакда ҳам чайқалаверади. Уммонларнинг тўлқини муҳаббатнинг маҳобатидандир. Англадимки, теран ва асрорангиз бўлган нарсалар сокин бўлади. Англадимки, сокин бўлган насалар теран ва ҳайбатли бўлади.
Шамс Табризий
@mehrob_uz
Шамс Табризий
@mehrob_uz
107. Сен: «Унга иймон келтиринглар ёки иймон келтирманглар барибир. Албатта, ундан олдин илм берилганлар у уларга тиловат қилинганда юзлари ила саждага йиқилурлар», деб айт.
Ушбу оят сажда ояти бўлиб уни ўқиган ёки эшитган одамга қироат саждаси қилишлик вожиб бўлади.
Бу ояти каримадаги хитоб кофир ва мушрикларга қаратилган. Уларга, Қуръон ҳақидаги васфларни билдингиз, уни Пайғамбаримиз сизга етказди, энди хоҳласангиз, унга иймон келтиринг, хоҳласангиз, иймон келтирманг, дейилмоқда.
«Албатта, ундан олдин илм берилганлар у уларга тиловат қилинганда юзлари ила саждага йиқилурлар».
Қуръондан олдин илм берилганлар деганда Таврот ва Инжил берилганлар тушунилади. Аллоҳни таниганлар, дин-диёнат, Пайғамбар, илоҳий китоб, ваҳий, фаришта каби нарсалар нима эканини биладиганлар уларга Қуръони Карим тиловат қилиниши билан ўзларини тута олмай саждага йиқиладилар.

Қурбонлик нисобини қандай ҳисоблаш афзал?
❓ Савол: Татаристонда қурбонликни вожиб қилувчи нисобни ҳисоблашда кумуш миқдоридан фойдаланилар экан.
Ушбу масалада бизнинг баъзи ватандош ўзбеклар савол беришяпти: бу ерни фатвосига амал қилайликми ёки тилла нисобига кўра вожиблик фатвосига амал қилайликми? Сизлардан сўраб жавоб беришни маъқул топдим.
📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазҳабимизнинг асосий матнларида қайси йўл билан ҳисоблаш камбағалларга фойдалироқ бўлса, шу йўл билан ҳисоблаш лозимлиги айтилган. Яъни олтин ёки кумушдан қайси бирида ҳисобланса, камроқ маблағ билан нисоб ҳосил бўлса, шу билан ҳисобланади. Шу билан бирга, бошқа қавллар ҳам айтилган.
“Савдо молларини камбағалларга фойдалироқ йўл билан баҳолайди (ҳисоблайди). Бу камбағалларнинг ҳаққига эҳтиёткорликдан келиб чиққан. Марғинонийайтади: “Бу Имом Абу Ҳанифадан ривоятдир. “Асл” китобида эса закот берувчига ихтиёр берилган. Чунки олтин ҳам, кумуш ҳам бу борада баробардир. “Камбағалларга фойдалироқ йўл”, дегани “Нисобга етадигани билан ҳисоблаш”, деганидир” (“Ҳидоя”).
Имом Муҳаммад “Урфда ғолиб бўлган пул бирлиги (яъни олтин ёки кумушдан қайбири ғолиб бўлса шу) билан ҳисоблайди”, деганлар.
Бизнинг юртимизда олтин билан ҳисоблаш йўлга қўйилган. Агар сиз турган жой уламолар кенгаши кумуш билан ҳисоблашга фатво берган бўлсалар, уларнинг фатвоси билан иш тутишингиз, яъни кумуш миқдори билан ҳисоблашингиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Барча оламларнинг парвардигори ҳақида не гумонингиз бор?!
Оиласиз, бола-чақасиз бир ўта бой одам ҳамма ишчиларини меҳмонга чақириб, ҳар бирининг олдига маълум миқдорда пул ва бир Қуръон қўйибди-да, шу иккисидан истаганингизни олинглар, дебди.
- Қуръонни олардим-у, ўқишни билмайман-да. Шунинг учун пулни ола қоламан, - дебди қўриқчи.
- Хотиним касал, уни даволатишга пул зарур эди, йўқса Қуръонни олган бўлардим, - дебди деҳқон.
- Ўқишни яхши кўраман-у, унга вақтим бўлмайди-да, - дебди ошпаз.
Навбат отбоқар болага келибди. У жуда камбағал бўлиб, ҳатто қорни тўйиб овқатланишга ҳам имкони йўқ экан.
- Пойабзалинг йиртилиб кетибди. Янги пойабзал сотиб олиш учун сен ҳам ҳойнаҳой пулни танласанг керак, - дебди бой.
- Тўғри, янги пойабзалга ҳам, бир товуқ сотиб олиб, онам билан бирга ейишга ҳам эҳтиёжим бор. Лекин мен Қуръонни танладим. Чунки онам, Аллоҳ таолонинг биргина сўзи олтиндан ҳам қиммат, таъми эса асалдан ҳам ширин, дейдилар, - деб жавоб берибди отбоқар.
Шундай қилиб у Қуръонни олибди. Ичини очиб қараса, иккита конверт бор экан. Улардан бирида ёнига қўйилган маблағдан кўра анча кўпроқ пул, иккинчисида эса бойга меросхўрлик ҳуқуқи битилган васиқа қоғози турарди.
- Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлган одамни У Зот ноумид қилиб қўймайди, - дебди бой.
“Барча оламларнинг Парвардигори ҳақида не гумонингиз бор?!” (Вас-саффот сураси, 87 - оятдан).

Мадинайи мунавварада вафот этган устоз Роббимқул домла хотирасига
Қалбимизга зиё сочган Роббимнинг қули кетди,
Пайғамбарнинг меросхўри - замоннинг нури кетди.
Замину осмон йиғлади, таниган инсон йиғлади,
Ҳабибимиз ҳузурига - башарнинг дури кетди.
Сўзларига тўймас эдик, ҳикматли булоқ эди,
Ҳайбатлари оғир лекин, кибрдан йироқ эди.
Гуноҳу фасодлардан толиққан юракларга,
Нуру машъала ёққан Раббоний чироқ эди.
Ортидан қолган шогирдлар, илм-у ҳикматин олди,
Ватанда соғинч қолди, Ватанда фироқ қолди.
Дийдор энди маҳшарда, Жаннат-у Фирдавсдадир,
Муҳаммаднинг ошиғи - Муҳаммад ёнида қолди. (Саллоллоҳи алайҳи вассалам)
БАҲРИДДИН МУҲАММАД 31.05.2025